Huquqiy axborot
221K subscribers
5.84K photos
313 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Ҳуқуқингизни_билинг

Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кирганлик учун мансабдор бўлмаган шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача (81 670 сўмдан 245 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний бостириб кириш эса 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксилар мустасно) кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахслар бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг янги тизими жорий қилинади

“Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

📂 Фармонга кўра, “Ijro.gov.uz” тизими орқали қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий қилинади.

🔰 Унга кўра, Адлия вазирлиги:

қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилишинингIjro.gov.uz тизимида назоратини олиб боради ва “Ijro.gov.uz” тизимини юритади;

тизимда назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди, улар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади;

қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Президент Администрацияси ва Ҳукуматга киритиб боради.

❗️Тизимга зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлади.

🔘 Фармонга кўра:

👉 Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида ижро этилишининг “Ijro.gov.uz” тизимида назоратини олиб боради;

👉 Ҳисоб палатаси тизимда масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда уларни назоратдан ечади;

👉 Президент Администрацияси қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Барча давлат ташкилотларида ижрони назорат қилиш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади

🏢 Фармонга билан Адлия вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

🔁 2021 йил 1 апрелдан республика даражасидаги барча давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Президент Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилади.

🗓 2021 йил 1 майдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади, бунда бошқа ҳар қандай назорат дастурлари, ҳисоботлари ва базаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.

📌 Қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури Адлия вазирлиги томонидан Ҳисоб палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифлари асосида ишлаб чиқилади ва Президент Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди

🔎 Фармонга кўра, ташкилий, ижро ва назорат фаолиятининг ягона тизими жорий этилади.

📋 Фармон билан Қонунлар, Президент фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

🔰 Адлия вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

● қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;

● давлат органлари ва ташкилотларининг қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш;

● қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш;

● давлат органлари ва ташкилотларига қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

🔰 Ходимлар фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидаги ҳолларда озод қилинади:

▫️ иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар бўйича;

▫️ меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек, боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Автомототранспорт воситасини олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

⚠️ O‘zbekcha | Русская | English| hudud24.uz| huquqavto

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

🔰 Сиз чет элда ёлланиб ишлаган ёки ишлаётган бўлсангиз пенсия ҳисоблаш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади:

👉 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

👉 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;

👉 2020 йил 1 январдан – тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

🔘Унга кўра, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш.

🌐 Расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилиши таъминлаш.

🔰 Шунингдек, қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:

● шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;
● иш қоғозлари, турли бланклар;
● мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.

❗️Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

‼️ 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тўғри_Нотўғри

Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат активларини хусусийлаштириш жараёни жадаллаштирилади

“Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6167-сон, 11.02.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, тегишли давлат активларини оммавий савдоларга қўйишда ва уларни сотиш жараёнларини ташкил этишда:

профессионал ташкилотлар (халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компаниялар)ни жалб этиш Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади. Бунда, улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;

профессионал ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш мақсадида аниқланган қиймат ёки қийматлар оралиғи (баҳолаш фаолиятининг миллий стандарти талабларидан қатъи назар) савдо жараёнида мўлжал сифатида ҳисобга олинишига рухсат берилади;

баҳолаш ташкилотининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида тавсия этилган ва унинг экспертиза хулосасида аниқланган нархни давлат активининг бошланғич нархи сифатида мажбурий белгилаш тўғрисидаги талаб амал қилмайди;

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига давлат активларининг бошланғич нархини эълон қилмаган ҳолда сотиш тўғрисида эълонлар бериш ҳамда 2 тадан кам бўлмаган таклифлар орасида энг яхшиси асосида сотиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилади (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тавсия этилган ва экспертиза хулосасида аниқланган нархдан қатъи назар).

🗓 2021 йил 1 августгача давлат мулкини хусусийлаштиришда баҳоловчи ташкилотларни танлаш, уларнинг хизматлари қийматини аниқлаш ва тўлашнинг энг яхши тижорат таклифларини танлаб олиш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4987-сон, 11.02.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

☑️ Ҳарбий хизматга яроқли, муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

➡️ Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксилар мустасно) кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахслар бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🔎 Адлия органлари томонидан жойларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш билан боғлиқ масалалар ўрганилмоқда.

📲 Агарда Сизни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиб, иш ҳақларингизни ўз вақтида тўлаб бермаслик, таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилаётган ёки ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар бўйича таклифларингиз бўлса, Адлия вазирлигининг телеграмдаги @adliyamonitoringbot ботига ёки “1008” ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент Фармонига мувофиқ, Баҳриддин Баҳодирович Валиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президентнинг тегишли қарорлари билан:

● Нажмиддин Садирович Тураходжаев ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига;

● Яхёжон Артикбоевич Абдулхаков ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Президент фармойиши билан Рустам Абдуганиевич Хатамов ички Ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (64-сон, 11.02.2021 й.) билан Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📞 Низомга кўра, бахтсиз ҳодиса юз берганда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (Ички ишлар ва прокуратура органлари)га, шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига зудлик билан хабар беришлари лозим.

🔘 Бахтсиз ҳодиса содир бўлиши натижасида:

уч нафаргача шахс (шу жумладан, учинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда, бунинг сабабларини текшириш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан;

етти нафаргача шахслар (шу жумладан, еттинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан;

саккиз нафар ёки ундан ортиқ шахслар ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида тегишли Бош вазири ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.

🔰 Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича тузиладиган тегишли комиссиянинг таркибига қуйидаги вазирлик ва идоралар вакиллари киритилиши шарт:

● Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари);
● Энергетика вазирлиги;
● “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари);
● Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (ҳудудий бўлинмалари);
● Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари), (бахтсиз ҳодиса кўп квартирали уйларда содир бўлганда);
● Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари),
(бахтсиз ҳодиса табиий ва суюлтирилган углеводород гази ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда содир бўлганда);
● Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари) (бахтсиз ҳодиса қаттиқ ёқилғи турлари (кўмир ва кўмир маҳсулотлари)дан фойдаланишда содир бўлганда).

🗓 Комиссия томонидан амалга оширилган текшириш натижалари юзасидан 15 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда комиссия томонидан текшириш далолатномаси расмийлаштирилади.

➡️ Бахтсиз ҳодисалар Энергетика вазирлиги томонидан ҳисобга олинади.

➡️ Турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда ёнғин содир бўлганда текшириш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

Чин етим сифатида давлат таъминотига олинган болалар таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (24 млн 500 минг сўм) миқдорида, йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида пул нафақаси берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тўғри_Нотўғри

18 ёшга тўлган шахслар алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиб олиши мумкин.
#Биласизми

Сайловлар октябрь ойида ўтказилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мутахассисларнинг хорижда таълим олишини ташкил этиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади

“Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6168-сон, 11.02.2021 й.) қабул қилинди.

➡️ Фармонга мувофиқ, “Эл-юрт умиди” жамғармасининг қўшимча вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

☑️ Шунга кўра, мутахассисларни излаб топиш, танлаш ва уларнинг хорижда таълим олишини ташкил этиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.

🔰 Бунда:

очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари Жамғарманинг асосий таълим дастурлари ҳисобланади;

Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларни саралаш танлови мунтазам равишда ва Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда амалга оширилади;

Жамғарма томонидан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича стажировкадан ўтиш дастурлари ташкил этилади.

Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларнинг очиқ саралаш танлови қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

👉 давлат ва жамият бошқаруви;
👉 қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси;
👉 таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари;
👉 иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари.

🎓 Жамғарма 2021 йилда очиқ стипендия танловлари асосида ёшларнинг нуфузли хорижий мамлакатларда бакалавриат дастури бўйича таълим олиши учун 100 та ўрин, магистратура ва докторантурада ўқиш учун аввалги йилларга нисбатан ўртача 5 баробар кўп ўрин ажратади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot