#Адлия_хабари
“Huquqiy axborot” энди “TikTok”да!
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, хусусан ёш авлод вакилларининг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини ошириш мақсадида TikTok ижтимоий тармоғида ҳам “Huquqiy axborot” саҳифаси ташкил этилди. Сиз tiktok.com/@huquqiyaxborotuz ҳаволаси орқали мамлакатимизда қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, янги тартиб-қоидалар, ҳуқуқий янгиликлар акс этган қизиқарли видеолавҳалар билан танишиб боришингиз мумкин.
Обуна бўлиш манзили: tiktok.com/@huquqiyaxborotuz

#Биласизми
👨🏼✈️ Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига қандай имтиёзлар бор?
👉 https://bit.ly/2XH9lRq
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Teletype
Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига қандай имтиёзлар бор?
1. Ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болаларига болани давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар берилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади
“2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4949-сон, 14.01.2021 й.) қабул қилинди.
☑️ Қарорга кўра, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида жойлаштирган ҳолда доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади.
🗓 2021 йил 1 февралдан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилади.
2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

⌚️3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ташкилотларида ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
💰Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.

#Тайинлов
Президент қарори (ПҚ-4953-сон, 14.01.2021 й.) билан Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган.

❗️Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–666-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилиб, унга кўра адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг икки бараваридан беш бараваригача (446 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса мансабдор шахсларга БҲМнинг беш бараваридан етти бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди
✅ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари, шу жумладан хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаслик ёки маълумотларнинг тўлиқлигини таъминламаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг уч бараваридан беш бараваригача (669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса мансабдор шахсларга БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
📝 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс 175⁸-модда билан тўлдирилди.
🔰 Унга мувофиқ:
➖ давлат харидлари режаларини, шу жумладан режа-жадвалларини шакллантириш ва жойлаштириш тартиби бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат харидларини амалга ошириш чоғида махсус ахборот порталига давлат харидлари бўйича эълонлар жойлаштириш тартибини, мажбурий муҳокама ўтказиш тартиби ва муддатларини ҳамда давлат хариди натижаларини жойлаштириш муддатларини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) миқдорда;
➖ давлат харидлари тўғрисидаги эълонларга ва харид ҳужжатларига қонунчиликда тақиқланган ҳамда рақобатни чекловчи ахборотни, ҳаволалар ва талабларни киритиш, харид ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда буюртмаларни шакллантириш тартибларини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача) миқдорда;
➖ товарларни, ишларни ва хизматларни етказиб берувчиларни тендер ўтказиш йўли билан аниқлаш талабларини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 345 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда;
➖ давлат харидлари жараёнидаги аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Forwarded from Advice.uz huquqiy axborot portali
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди
“Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–667-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди.
💰 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.
☑️ Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахсларга қуйидаги жазо чораларини белгиловчи қўшимча киритилди:
➖БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;
➖300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
➡️ Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
❕Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Олис ҳудудлардаги ишга жалб қилинган малакали мутахассисларга ҳар ойлик компенсация тўланади

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун кучга кирди
Эслатиб ўтамиз, Қонунга кўра:
👉 Ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт иншоотлари, дам олиш, шунингдек туристик объектлардан бепул фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади;
👉 Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга, фуқароларга бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг давлат кафолатлари дастури доирасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича чоралар кўради;
👉 Давлат ногиронлиги бўлган болаларнинг бепул умумий ўрта, мактабдан ташқари, ўрта махсус ва профессионал таълим олишини кафолатлайди;
👉 Ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида абитуриентларни қабул қилиш умумий сонининг 2 фоизи миқдорида қўшимча қабул квотаси ажратилади;
👉 Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга;
👉 Ногиронлиги бўлган шахслар имтиёзли шартлар асосида ижтимоий уй-жой олиш ҳуқуқига эга;
👉 Меҳмонхоналарда камида битта хона ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозланиши, шунингдек эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилиши таъминланиши шарт;
👉 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронлиги бўлган шахсларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча ижтимоий кафолатлар белгилаш ҳуқуқига эга.

Президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади
“Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4954-сон, 14.01.2021 й.) қабул қилинди.
♟ Қарорга кўра, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди. Бунда 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш назарда тутилган.
🔰 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
➖ 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиёти кенгайтирилиб, яна қўшимча 150 та мактаб (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) 10 тадан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 15 тадан мактаб) шахматга ихтисослаштирилади;
➖ тегишли 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини “Жисмоний тарбия” фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш йўлга қўйилади ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатилади;
➖ қолган барча мактабларнинг 2, 3 ва 4-синф ўқувчилари “Жисмоний тарбия” фани доирасида шахматга ўқитилади.
⏳ 2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида мактабларда “Шахмат ойлиги” ташкил этилади.
🔰 2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:
👉 Тошкент шаҳрида Президент соврини учун халқаро шахмат турнири, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир, шунингдек, шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М. Қосимжонов халқаро турнири;
👉 Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнири;
👉 Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнири;
👉 Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги” ташкил этилади.
📌 Шунингдек, шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилди.
➡️ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.
Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
🌐 Бундан ташқари, шахмат бўйича мусобақалар ва турнирларни онлайн ўтказиш платформаси (www.uzchess.uz), шунингдек, таҳсил олаётган ўқувчилар ва талабалар ҳамда ўқитувчилар, тренерлар ва мутахассисларнинг ягона электрон базаси яратилади.

❗️Энергетик ичимликлар рекламасида қуйидагилар тақиқланади:
➖ соат 7-00 дан соат 22-00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
➖ реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;
➖ асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;
➖ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
➖ асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

Қишлоқ туманларида сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.

#Ақл_чархи
“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
ТЎРТОВЛОН ГУМОН ОСТИДА
– Ёмғирга қаранг, тўрт кундан бери тўхтай демайди – деди доктор Ватсон деразадан кўз узмай. Бу пайтда Шерлок Холмс эрталабки газеталарга кўз югуртираётган эди.
– Бу жуда оддий, Ватсон. Октябрь Лондон учун энг серёғин ой.
Уларнинг об-ҳаво ҳақидаги суҳбатини хонадон бекаси мисс Хадсоннинг қадам товушлари бузди.
– Сизга Скотланд-Ярддан махсус кэб юборишди, жаноб. Тезлик билан пастга тушаркансиз. Полиция комиссари сизни йўқлаяпти.
– Менимча шаҳарнинг шимолий қисмида кеча юз берган жиноят – лорд Уотерснинг ўлдирилиши бўйича чақиришпяти. Одатда боши берк кўчага кириб қолишса, мени чақиришади.
Шерлок Холмс газеталар орқали қотилликдан хабар топган бўлса-да, полициянинг иш юзасидан тўплаган ҳар бир маълумоти билан синчиклаб танишиб чиқди.
Уотерс Хиллингдондаги қасрмонанд уйлардан бирида ўғли, хотини ва икки хизматкори билан кун кечирган. Кексайган пайтида лорд жуда жиззаки жанжалкаш бўлиб қолганди. Унинг аёли хоним Уотерс бир неча марта ажрашиш учун судга ариза ҳам берган, аммо лорд ажрашгач мулки иккига бўлинишидан қўрқиб ажримга рози бўлмаган. Ўғли Уильям Уотерс ҳам отаси билан келишолмай юрган. Лорд аллақачон ўғлини меросдан маҳрум қилиш ҳақидаги васиятномани расмийлаштирган ҳам экан.
Лорд ҳатто хизматкорларнинг ҳам жонига текканди. Ўтган ҳафта овқати ёқмагани учун у идишни оқсоч аёлнинг юзига улоқтирган. Боғбоннинг ҳам иши лордга ёқмай қолган ва уни анчадан бери ишдан ҳайдаш билан қўрқитиб келган.
– Қотиллик юз берган пайтда лорднинг яқинларидан ким қаерда бўлган? – сўради Холмс.
– Ҳамма гап шунда, – жонланди полиция комиссари. – Қотил четдан келмаган. Чунки қаср хандақ билан ўралган, агар ичкаридан туриб осма кўприк хандақ устига туширилмаса, ҳеч ким киролмайди.
Қотиллик юз берган паллада хоним Уотерс ўз хонасида китоб ўқиб ўтирган экан. Лорднинг ўғли бир кун аввал зиёфатдан кеч қайтгани учун ҳали ётоғида боши оғриб ётган экан. Оқсоч аёл бу пайтда ошхона тозалаётган экан. Боғбон эса қаср ҳовлисидаги гулларни суғориш билан машғул бўлган. Оқсоч аёл ошхонадаги ишларини битириб, лорднинг хонасига қаҳва олиб кирганида у жон талвасасида хириллаб ётарди. Шу заҳоти унинг қаттиқ дод солганини эшитиб, лорднинг ўғли, хотини, боғбон югуриб келишган. Аммо худди шу лаҳзада лорднинг жони узилган. Бир қарашда ҳар тўртовининг ҳам ўлдириш учун асоси бўлган. Иккинчи тарафдан ҳар бирининг ўз алибиси бор.
– Хўш, дўстим, бу ҳақда сиз қандай фикрдасиз? – сўради у одатига кўра докторга Ватсонга юзланиб.
– Бу чигал масала. Агар чуқурроқ мулоҳаза қилинса...
– Менимча мен бу жумбоқнинг жавобини топганга ўхшайман, – деди Шерлок дўстининг мулоҳазасини кутмаёқ. – Бу жуда оддий, Ватсон!
У шундай дея ўз гумонини ва бунинг сабабларини тушунтириб берди. Айбдор Холмснинг аниқ далиллари қаршисида айбини тан олишдан бошқа чора тополмади.
❓Савол: Айтинг-чи, Холмс кимни ва нима учун қотилликда айбдор деб гумон қилган?
Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

🔰 Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
▫️ эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
▫️ аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

❗️Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун жиноий жавобгарлик бор
🔰 Давлат органи ёки давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса:
● БҲМнинг икки 200 бараваридан 400 бараваригача (44 млн 460 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима;
● 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
● 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
● 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
● 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️
➡️ Ёмғир ёғиб турган пайтда ҳеч қайси боғбон гул суғормайди. Бу эса Холмсда шубҳа уйғотган.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади
“Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларни жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (16-сон, 14.01.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади.
🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
📋 Қарор билан Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
🔰 Регламентга кўра, тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш қуйидаги босқичлардан иборат:
➖ ўзини ўзи баҳолаш ва баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиш;
➖ жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолаш;
➖ инспекция назорати.
🔰 Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари аккредитацияловчи органга қуйидагилар орқали ариза тақдим этади:
➖ Давлат хизматлари марказлари;
➖ Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП).
💰 Аризага БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида тўлов тўланганлиги ҳақидаги квитанция илова қилинади.
🔰 Аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда тиббиёт ташкилотига аккредитация стандартларига мувофиқлиги даражасига қараб қуйидаги тоифалар берилиши мумкин:
➖ иккинчи аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 75 фоиз бўлганда;
➖ биринчи аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 85 фоиз бўлганда;
➖ олий аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 95 фоиз бўлганда.
🖥 Шунингдек, қарорга кўра 2022 йил 1 январга қадар тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими ишлаб чиқилади.