Huquqiy axborot
373K subscribers
6.28K photos
399 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматлари агентлиги 3 ёшда.

Биз ҳужжатларни ҳаракатлантирамиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

430 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинади

“Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4919-сон, 11.12.2020 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини ҳамда ерни лазерли ускуна ёрдамида текисланган ҳолда дискретли суғориш усулини жорий қилиш суръати беш баробарга оширилади.

💧 Шунга кўра, 2021 йилда республика бўйича жами 430 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинади.

➡️ Шундан суғориладиган 200 минг гектар майдонни лазерли ускуна ёрдамида текислаш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлиги оширилади.

💰 2021 йилдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда давлат томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар берилади.

⚠️ Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи давлат бюджетидан қоплаб берилади.

🗓 Субсидия маблағлари жорий қилинган сувни тежайдиган технологиялар камида 5 йил ишлатилиши шарти билан ажратилади ҳамда бундай технологиялар жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди.

🖥 2021 йил 1 декабрга қадар Сув хўжалиги вазирлигининг мавжуд 1 688 та насос станциясида электр энергиясининг сарфи ҳамда чиқарилган сув ҳажми ҳисобини юритувчи республика бўйича ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади.

👨🏻‍💻 Шунингдек, профессионал таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича мутахассислар (консультант) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 18 декабрь кунига белгиланди

📋 Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисини жорий йил 18 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📹 Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

🔰 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

● “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
● “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
● “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

📝 Бундан ташқари, сенаторлар томонидан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилади.

📌 Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси, адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилиши ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

ДАҲШАТЛИ ТУШ АСОРАТИ

Воқеа XIX асрнинг ўрталарида Лондонда юз берганди. Англиялик офицер Жеймс Лоуренсни уйидан ўлик ҳолда топишди. Бу ҳақда биринчи бўлиб офицернинг беваси полицияга хабар қилди.

Скотленд-Ярд полицияси шу ондаёқ оёққа турди. Марҳум эндигина 30 ёшга тўлган, яқинда махсус топшириқ бўйича Хитой сафарига бориб қайтган экан. Тиббий экспертиза унинг қаттиқ қўрқув натижасида юраги ёрилиб ўлганини аниқлади. Беванинг кўрсатмалари ҳам экспертиза хулосаларига мос тушарди.

Унинг айтишича, офицер сафардан қайтгач, бироз ғалати бўлиб қолган. Уйқуси бузилиб, алаҳсираб уйғониб кетадиган одат чиқарган. Фожеа юз берган оқшом ҳам офицер тинчгина уйқуга кетган.

Ўша оқшом офицернинг тушига Хитой императорининг саройи кирган. Махсус топшириқ билан Хитойга борган офицерни император айғоқчилари тутиб саройга олиб киришганди. Уни Хитойга қарши жосусликда айблашган. Император ортиқча сўроқ қилиб ўтирмай, офицерни ўлимга буюрган. Шу заҳоти жаллодлар офицернинг қўлини орқага қайириб, қатл майдонига олиб чиқишган. Ҳукм ўқилгач, офицер бошини кунда устига қўйган. Жаллод ўткир қиличини унинг боши устида даст кўтарган.

Худди шу аснода хотин эри унга Хитойдан совға сифатида олиб келган елпиғични эрининг бўйнига оҳиста теккизиб уйғотмоқчи бўлган. Офицер эса қилич бўйнини кесяпти деб ўйлаган ва ҳали уйқусидан уйғонмай туриб, қўрқувдан жон таслим қилган.

Скотленд-Ярд терговчиси ҳужжатлар, гувоҳлар кўрсатмалари билан пухта танишиб чиқиб, кейин офицернинг бевасини чақирди. Бева аёл олдинги кўрсатмаларини яна такрорлади. Терговчи аёлга мийиғида кулимсиради.

– Сизнинг гапларингиз бошдан-оёқ уйдирма. Аслида, нима бўлганини яширмасдан айтиб бермасангиз, ўзингизга муаммо орттирасиз, миледи.

Шундагина аёл барчасини тан олишдан бошқа чораси йўқлигини тушунди ва асл ҳақиқатни баён этиб берди.

Савол: Айтинг-чи, терговчи бева аёлнинг алдаганини қаердан билган бўлиши мумкин?

Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

🔸 ҳарбий хизматни ўташ учун;
🔸 саломатлигини тиклаш учун;
🔸 ҳомиладорлик ва туғиш учун;
🔸 болаларни парвариш қилиш учун.

🔰 Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;
ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун – ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.

🧑‍🎓 Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин.

🏥 1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади.

💰 Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходимга интизомий жазо қўллаш тартибини биласизми?

💼 Иш берувчи ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун Меҳнат кодексида белгиланган интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.

📝 Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим.

☑️ Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Ходим қўлланилган интизомий жазодан норози бўлган тақдирда 3 ой муддат ичида судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этишга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

➡️ Бир инсон бошқа инсоннинг тушида нима кўрганини то ўзи айтиб бермагунча билиши мумкин эмас. Аёл ҳам эри уйғонмай туриб жон берган бўлса, унинг тушига нима кирганини билиши мумкин эмасди.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз,Ақл чархирукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8 декабрь – Конституция кунига бағишланган байрам табригидан

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (7 – 12 декабрь) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари:

▫️Президент Фармони (ПФ-6126, 07.12.2020 й.) кўра, Кўп хонали уйлардан айрим турдаги хонадонларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори белгиланди БАТАФСИЛ

▫️Президент Фармони (ПФ-6127-сон, 07.12.2020 й.) билан Судья фаолиятининг самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланади БАТАФСИЛ

▫️Президент қарори (ПҚ–4913-сон, 07.12.2020 й.)га мувофиқ, Давлат бошқаруви соҳасига хусусий сектор жалб қилинади БАТАФСИЛ

▫️Президент қарори билан (ПҚ–4916-сон, 07.12.2020 й.) билан Оҳангаронда 13 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади БАТАФСИЛ

▫️Ҳукумат қарори (770-сон, 07.12.2020 й.) билан Каннабис ўсимлигини саноат мақсадларида етиштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди БАТАФСИЛ

▫️Президент қарори (ПҚ–4919-сон, 11.12.2020 й.)га кўра, 430 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинади БАТАФСИЛ

▫️Ҳукумат қарори (776-сон, 11.12.2020 й.) билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Болалар учун “Aqlvoy” телеканали ташкил этилади

“Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

📡 Қарорга кўра, Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий “Aqlvoy” телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади.

📌 Маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (edutainment) телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

🔰 Мазкур телеканал:

“Edumedia Corporation” МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади;

республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади;

ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ижара шартномаси тасдиқлаш ва унга ўзгаришлар киритиш: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Янги йил арафасида давлат ташкилотларига корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди

Ҳукумат қарори (781-сон, 14.12.2020 й.) билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди.

Аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қуватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Дастур қуйидаги 3 босқичда амалга оширилади:

👉 биринчи босқич – 2020-2021 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

👉 иккинчи босқич – 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш;

👉 учинчи босқич – 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш.

📚Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди.

📋 Шунингдек, қарор билан тасдиқланган Дастурни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га кўра, нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қоидалар тасдиқланди

“Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (780-сон, 14.12.2020 й.) қабул қилинди.

🖥 Қарорга мувофиқ, электрон турдаги суғурта хизматлари (Е-полис) ягона ахборот тизими таркибида амалга оширилади.

🗓 2021 йил 1 июлгача ягона ахборот тизими таркибида Е-полисларни сотиш ва расмийлаштириш бўйича тегишли ахборот модуллари жорий этилади.

📝 Қарор билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидалари тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, Е-полисни сотиш, расмийлаштириш электрон маълумот алмашиш орқали суғурта қилдирувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида амалга оширилади.

2021 йил 1 мартдан Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади.

Е-полис қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилади

“Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4921-сон, 14.12.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

🔰 Унга кўра, жумладан:

почта ва курьерлик хизматларини тақдим этиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган маҳаллий ва хорижий компаниялар билан ҳамкорликда “якуний манзил” хизмати жорий этилади;

“Гибрид почта” жўнатмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш хизматлари сони 2 баробарга оширилади;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини онлайн сотиш ва мижозларга етказиб бериш имкониятини берувчи электрон савдо майдончаси ахборот тизими яратилади;

республиканинг камида 1 000 та почта бўлимида, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда молиявий хизматлар турларини, хусусан, аҳолидан тўловлар қабул қилиш икки баробарга кенгайтирилади ҳамда аутсорсинг асосида банк хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади;

олис ва чекка ҳудудлардаги почта бўлимида давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади.

📮2021 йилда 42 та намунавий туманларда (шаҳарларда) почта алоқаси корхоналарини трансформация қилиш лойиҳаларини кўзда тутувчи “Йўл харита”лари амалга оширилади.

🔰Унга кўра:

● 267 та почта алоқаси бўлими биноси таъмирланади;

● 110 та бино давлат-хусусий шериклик асосида замонавий кўринишда қайта қурилади;

● 326 та почта алоқаси бўлимигача 754 км оптик толали алоқа линиялари тортилади;

250 та почта алоқаси бўлими замонавий компьютер техникаси ва мобиль қурилмалар билан таъминланади;

42 та туман почта алоқаси боғламасида “Гибрид почта” жўнатмаларини чоп этиш ва унга ишлов берган ҳолда олувчиларга етказиб бериш йўлга қўйилади;

230 та почта алоқаси бўлимида банк хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилади;

55 та қўшимча почта алоқаси бўлимини очиш ҳисобидан 145 та янги иш ўрни яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади

➡️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 февралгача онлайн савдо майдончасини ишга тушириб, маҳсулотларни республика бўйича, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда савдога олиб чиқиш, Миллий оператор тармоқларидан фойдаланиб, сотилган маҳсулотларни манзилларга етказиб бериш тизими жорий этилади.

🗓 2021 йил 1 мартгача почта алоқасининг малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ўқув маркази ташкил қилинади ҳамда 2021 йил якунигача қадар 2 000 нафар, 2022 йилда барча ходимларнинг малакаси оширилилади.

📬 2021 йил 1 апрелгача Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида биттадан почта алоқаси объектида мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиш учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган комплекслар (почтамат) жорий этиш бўйича синов/намунавий лойиҳалар амалга оширилади.

🏘 Ушбу хизмат 2021 йил якунигача яна 150 та объектда жорий этилиши белгиланган.

🔎 2021 йил 1 июлга қадар почта жўнатмаларини қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш имконини берувчи автоматлашган тизим ишга туширилади.

💳 2021 йил 1 майга қадар банк пластик карталарига почта алоқаси бўлимлари орқали тўлиқ хизмат кўрсатиш (карталарни маблағ билан тўлдириш, нақд пул ечиш, жисмоний шахсларни идентификация қилиш) тизими жорий этилади.

🏦 2021 йил 1 июлга қадар почта тармоқлари орқали аутсорсинг асосида тижорат банклари номидан жисмоний шахсларга кредит бериш тўғрисида аризаларни қабул қилиш, кредитларни сўндириш бўйича тўловларни қабул қилиш, юридик шахслар кунлик савдо тушумини қабул қилиш каби банк хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилади.

🏢 2021 йил якунига қадар интернет-дўконлари товарларини сақлаш ва етказиб бериш хизматларини ўз ичига олган 4 та логистика маркази ташкил этилади.

♻️ 2021 йил 1 апрелдан олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 115 минг сўмдан 4 млн 446 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📌 Рентген диагностикасида, флюрографияда, визуал назоратли ротацион рентген терапияси қурилмасида бевосита банд бўлган ходимларнинг кунлик иш вақти 5 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон

❗️ Талабалар жорий йил 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди. 2021 йил 11 январь ўқишнинг биринчи куни ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot