Huquqiy axborot
212K members
1.99K photos
180 videos
20 files
6.92K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Биласизми

Электр, иссиқлик энергияси, газдан
ноқонуний фойдаланиш бўйича жавобгарлик

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2021 йил 1 январдан видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади.

Бунда, ушбу видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Барча учун муҳим рақамлар

🔰
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

ҚОПҚОНГА ТУШГАН БОСҚИНЧИ

Туман жиноят қидирув бўлими бошлиғи қўлидаги ҳужжатлар, суратларга тикилганча ўйга толди: “Бир ойда учинчи бор худди шу тахлит жиноят. Бу Тўлаган деганлари роса пихини ёрган чиқди”.

Тўлаган ўғри шаҳарда пайдо бўлганига унча кўп бўлгани йўқ. Унинг қиёфасини аниқ кўрган кишиниям топиш маҳол. “Кўрдим” деганларнинг кўрсатмалари ҳам бир-бирига тўғри келмайди. Кимдир уни шляпали, ёши элликка яқинлашган деса, яна кимдир ҳали ўттизга бормаган, соқол қўйиб юрадиган йигитча деб тасвирлайди. У қиёфасини тез-тез ўзгартириб туради, лекин юриши, бўй-басти, қадам ташлаши ўзгармайди. У қаерники ўмарган бўлса, ўзидан бир энлик қоғоз қолдириб, унга шундай ёзади: “Тўлагандан салом”.

Қиш кунларининг бирида туманда яна бир ўғирлик юз берган. Машинасини сотган бир одамнинг уйига оқшомда ниқоб тақиб ўғриликка тушган Тўлаган уй эгасининг бўғзига пичоқ тираб “Жонингдан умидинг бўлса пулни чиқар” деб қўрқитган. Сўнг пулни олгану кўздан ғойиб бўлган.

Уй эгаси зумда ички ишлар бўлимига хабар бергач, изқуварлар воқеа жойига етиб келишди. Жабрланувчининг фикрларига таяниб, овозидан 30-40 ёшлардаги эркак киши эканини тахминлашган, холос.

Кечаси ёққан қор изқуварларнинг ишини анча осонлаштирди: янги пиёда излари уларнинг эътиборини тортди. Яқин орада бу кўчадан бошқа биров юрмаган. Бегона машина излари ҳам кўринмайди. Демак, у пиёда келган. Жабрланувчи ҳам ҳеч қандай машина шовқинини эшитмаган.

Излар бир кўча наридаги меҳмонхонага бошларди. Тезкор гуруҳ раҳбари икки нафар ходим билан меҳмонхонага етиб келди.

– Кечаси кимдир меҳмонхонага келиб жойлашдими?

– Йўқ. Аммо кеча соат саккизларда меҳмонхонага жойлашган бир мижоз кечаси қаергадир чиқиб, ярим соатлардан сўнг қайтиб келди.

– У қайси хонада?

Ходим унга хона рақамини бераркан:

– У хонада ёлғиз эмас, шериклари ҳам бор, – деб қўшиб қўйди.

Изқувар тепага кўратилиб, хонани тезликда очаркан “Ҳеч ким жойидан қимирламасин” деди тўппонча ўқталиб. Хонадаги тўртовлон ўша заҳотиёқ ўрнидан туриб қўлини кўтарди.

– Тўлаган деганлари шу бўлади, – деди гуруҳ раҳбари қатъий. – Дарҳол уни кишанлаб олиб чиқинг!
Ходимлар унинг айтганини қилишди.

Савол: Тезкор гуруҳ раҳбари тўрт киши орасидан Тўлаганни бир қарашда қандай аниқлаган бўлиши мумкин?

Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

👉 100 от кучидан юқори базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари;

👉 70 от кучидан 100 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари;

👉 70 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

Тўлаган фақат эркакларга қўйиладиган исм. Унинг қолган уч хонадоши аёл кишилар бўлган.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз,Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кимлар коммунал тўловлар бўйича имтиёзга эга?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, вояга етмаганлар соғлиқни сақлаш борасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

👉 белгиланадиган тартибда диспансер назоратида бўлиш ҳамда болалар ва ўсмирларнинг даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш;
👉 санитария-гигиена таълими олиш, ўқиш ҳамда ўзларининг физиологик хусусиятлари ва соғлиғига мос шароитларда меҳнат қилиш;
👉 касбга яроқлилигини аниқлаш чоғида бюджет маблағлари ҳисобидан бепул тиббий маслаҳатлар олиш;
👉 соғлиқлари тўғрисида ўзлари учун қулай тарзда зарур ахборот олиш.

14 ёшдан ошган вояга етмаганлар маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Эслатма: Зўравонлик тарғиботи учун жавобгарлик бор

Ахборот тўғрисидаги барча қонун ҳужжатларида зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиш қатъий тақиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Ҳукумат қарори билан (734-сон, 19.11.2020 й.) бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намуналари тасдиқланди.

Қарорга кўра, профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар ва уларнинг иловалари, сертификат бланкалари (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) битирувчиларга, академик маълумотномалар эса – ўқишдан четлатилган ўқувчиларга бепул берилади.

Шунга кўра, дипломлар ҳамда сертификат бланкаларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ишлаб чиқилади.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Рақамли маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланади

🔰 Ҳукумат қарорига (737-сон, 20.11.2020 й.) кўра, айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.

🔹 2021 йил 1 мартдан рақамли маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тақиқланади.

Рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш тартиби жорий этилган санадан бошлаб 12 ой ўтгандан кейин Ўзбекистон ҳудудида маркировкасиз сотиш тақиқланади.

🔹 2020 йил 1 декабргача “Asl belgisi” маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (“Asl belgisi” МАТ) жорий қилинади.

Идентификация воситалари ёрдамида рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар айланмаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш “Asl belgisi” МАТнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

🔹 Қуйида – 2021-2022 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар рўйхати.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Эслатма: Зўравонлик тарғиботи учун жавобгарлик бор

Ахборот тўғрисидаги барча қонун ҳужжатларида зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиш қатъий тақиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (739-сон, 21.11.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим муассасалари (давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар)да, шунингдек ОТМда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади.

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (446 минг сўм) пул маблағлари тўланади.

Тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, транспортда юриш карточкаларидан иборат бўлади.

💴 Давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун БҲМнинг 100 баравари (22 млн 300 минг сўм), йўл харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида битирув нафақаси берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ–648-сон, 23.11.2020 й.) билан 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

2020 йил 25 ноябрь куни Facebook ижтимоий тармоғидаги "Халқ билан мулоқот"/”Диалог с народом” гуруҳида Адлия вазири Р.Давлетов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

🕔 Онлайн мулоқот соат 11:00 да бошланади.

Саволларингизни қуйидаги манзилларга юборишингиз мумкин:

● Телеграм 👉 @adliyaga_savolbot ботига
● Facebook 👉 fb.com/adliyamaslahatchisi профилига

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳуқумат қарори (738-сон, 21.11. 2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, эндиликда:

болалар маҳаллалари – болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари;
ёшлар уйлари – ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари;
ижтимоий марказлар – ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари деб номланади.

Қарор билан мазкур хизматларни ташкил қилиш тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Шунга кўра:

👉Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматига қабул қилиш тарбияланувчи яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида амалга оширилади.

Хизматга 10 ёшдан катта болалар уларнинг розилиги билан қабул қилинади.

👉 Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматига оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалардаги ёшлар ваколатли органлар мурожаати асосида қабул қилиниши мумкин.

Ёшларнинг хизматга қабул қилиниши учун эркин хоҳиш билдириши қабулнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

👉 Ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизмати Уюшма филиали ва/ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳудудида ташкил этилади.

Болаларни кундузги вақтда парвариш қилиш ота-оналар билан хизмат ўртасида тузилган келишувга кўра амалга оширилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Ҳукумат қарорига (736-сон, 20.11.2020 й.) кўра, Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом солиқ тўловчининг солиқ қарздорлигини ундиришда ҳамда банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришда солиқ органи ва банк тизими ўртасида маълумотлар алмашиш тартибини белгилайди.

Низом қоидалари солиқ мажбуриятига эга бўлган:
● юридик шахслар;
● чет эл юридик шахсининг Ўзбекистондаги доимий муассасаси;
● якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилади.

Низомга мувофиқ, солиқ тўловчи белгиланган тўлов муддатига қадар тўлов топшириқномасини банкка тақдим этмаган тақдирда, солиқ органи томонидан уч иш кунида инкассо топшириқномаси электрон шаклда банкка юборилади.

Солиқ органи томонидан инкассо топшириқномаси билан бир вақтда қарздор шахснинг чет эл валютасидаги ҳисобварағига валюта маблағларини сотиш учун электрон топшириқнома юборилади.

👉 Солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси ва солиқ органининг инкассо топшириқномаси банк томонидан бир иш куни ичида бажарилиши шарт.

👉 Низомга кўра, солиқ тўловчиларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органининг қарорига асосан 10 кундан кўп бўлмаган муддатга солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун амалга оширилади.

👉 Солиқ органи томонидан ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун муддатда судга мурожаат этилмаган тақдирда, солиқ тўловчининг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатилиши бекор қилинади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Қарор билан Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, солиқ органлари томонидан олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра 10 миллиард сўмни ташкил этган юридик шахсларда солиқ мониторинги ўтказилади.

🔍 Мониторинг солиқ тўловчининг ихтиёрига
асосан ўтказилади.

👉 Мониторингни ўтказиш тўғрисида ариза солиқ тўловчи томонидан мониторинг ўтказиладиган даврдан олдинги йилнинг 1 июлидан кечиктирмай берилади.
👉 Мониторингни ўтказиш тўғрисидаги қарор ариза берилган йилнинг 1 ноябригача қабул қилинади.
👉 Солиқ органи мониторингни ўтказиш чоғида ўз ташаббусига кўра ёки солиқ тўловчининг сўровига биноан асослантирилган фикр тузади ва солиқ тўловчига юборади.
👉 Солиқ органи мониторинг тугаган санадан эътиборан 2 ойдан кечиктирмай солиқ тўловчини мониторингни ўтказиш жараёнида солиқ тўловчига юборилган фикрлар мавжудлиги тўғрисида хабардор қилади.

Давлат солиқ қўмитаси мониторинг натижасига кўра ўзаро келишув тартиб-таомилини ўтказиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.

🎥 Солиқ тўловчи ўзаро келишув тартиб-таомили жараёнини фото ва видеотасвирга тушуришга ҳақли.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

📌 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 54-сессиясида, 2000 йил 7 февралда қабул қилинган резолюциясига биноан ҳар йилнинг 25 ноябрь санаси Аёлларга нисбатан зўравонликни йўқотиш учун халқаро кураш куни деб эълон қилинган.

Бундан мақсад бутун дунёда хотин-қизларнинг тенгҳуқуқлилигини таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашдан иборат.

❗️ Маълумотларга кўра, дунёдаги хотин-қизларнинг учдан бир қисми ўз умри давомида лоақал бир марта зўравонликка дуч келади. Одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини ҳам хотин-қизлар ташкил этади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–649, 24.11.2020 й.)

🔰 Геном бўйича давлат рўйхатига олиш биологик материални олиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ва йўқ қилиш, шунингдек одамнинг шахсини, таниб олинмаган мурдани идентификация қилиш ва (ёки) биологик қариндошликни аниқлаш мақсадида геномга оид ахборотга ишлов бериш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган, давлат органлари ва муассасаси томонидан амалга ошириладиган фаолият ҳисобланади.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари қуйидагилардан иборат:

👉 терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суд;
👉 Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг суд-экспертиза муассасалари.

🛡Ички ишлар вазирлиги геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
биринчи босқичда биологик материални олиш амалга оширилади;
иккинчи босқичда биологик материалдан геномга оид ахборот олинади;
учинчи босқичда геномга оид ахборот Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасига киритилади.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш ихтиёрий (пулли асосда) ва мажбурий равишда давлат рўйхатига олиш тарзида амалга оширилади.

Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz
сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Facebook ижтимоий тармоғидаги "Халқ билан мулоқот"/”Диалог с народом” гуруҳида Адлия вазири Р.Давлетов билан онлайн мулоқот бошланди.

Онлайн мулоқотни қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боринг:

Facebook орқали: fb.com/watch/live/?v=422393189127976

YouTube орқали: youtube.com/watch?v=daNC5uOtujk

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot