Huquqiy axborot
221K subscribers
5.84K photos
312 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Адлия_хабари

Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ғилофсиз олиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Сенат томонидан “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилиб, кодексга янги 185² ва 185³-моддалари қўшилмоқда.

185²-модданинг биринчи қисмида фуқаролар томонидан жамоат жойларида, касбий фаолиятда, ёки спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юрганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳоли кўмир маҳсулоти билан узлуксиз равишда таъминланади.

Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилади:

👉 қиш мавсумида газ бўлмайдиган ҳудудларга етарли миқдорда кўмир етказиб бериш бўйича тегишли ҳужжатлар тасдиқланади (Вазирлар Маҳкамаси – вилоят ҳокимликлари – туман ҳокимликлари);

👉 туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган аҳолини кўмир билан таъминлашга оид жадвал маҳалла фуқаролар йиғинига етказилади;

👉 маҳалла фуқаролар йиғини келиб тушган аризаларга мувофиқ кўмирни сотиб олиш бўйича реестрни шакллантиради ва уни кўмир омборларига етказиб беради;

👉 кўмир омборлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган реестрга ва тасдиқланган жадвалга асосан аҳолини кўмир маҳсулоти билан Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган нархлар асосида узлуксиз таъминлаш чораларини кўради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (649-сон, 20.10.2020 й.) билан Ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди

🔰 Ёнғин хавфсизлиги қоидалари (Қоидалар)га кўра, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик, йирик ижтимоий-маданий объектларда ёнғин-техник комиссияси тузилиши ҳамда объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилиши керак.

🏢 Бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида турли буюмлар, асбоб-ускуналар, қадоқларни ва транспорт воситаларини сақлаш ҳамда бино иншоотларни қуриш (ўрнатиш) тақиқланади.

📞 1000 нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.

👨‍🚒 Ушбу қоидалар қуйидагиларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгиламайди:

• ўрмон хўжалиги ҳудудларида;
• кон қазилма ва шахта иншоотларида;
• портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;
• саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;
• ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида.

⚠️ Маълумот учун: Президентнинг тегишли Фармонига асосан, 59 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклига ўтказиш белгиланган бўлиб, мазкур Қоидалар шу ҳужжатлардан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Экспортолди молиялаштириш учун компенсация ва кафилликлар тақдим этилади

Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга:

👉 экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган кредит фоиз ставкаси ва миқдоридан қатъи назар:

миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 10 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда;
чет эл валютасидаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар тақдим этади;

👉 тижорат банкларининг экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлари учун бериладиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради;

👉 ижобий кредит тарихига эга бўлса, аввал олган кредитлари бўйича қарздорлиги бўлишидан қатъи назар, экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун қўшимча олинадиган кредитлари бўйича юқорида белгиланган миқдорлар ва шартларда компенсация ва (ёки) кафилликлар тақдим этади;

👉 тақдим этиладиган кафилликлар бўйича комиссия тўловларини 2 бараварга камайтирилган миқдорда ундиради.

Фармон билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

🏦 Агентликка юкланаётган қўшимча вазифаларни амалга ошириш учун унинг ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан iPhone 12 ютинг!

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилиб, танловнинг 1-босқичига старт берилган.

Ушбу босқич шартига кўра, Сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.

📌 Бунинг учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ва уни дўстларингизга улашиб, каналга таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.

🗓 1-босқич 25 ноябргача (25 ноябрь куни ҳам) давом этади. Батафсил: 👉 https://bit.ly/30Wyk5E

📲 Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.

☑️ Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 200 нафар иштирокчи (1-босқич якуни бўйича 200-иштирокчи билан бир хил натижага эришган бошқа иштирокчилар ҳам) кейинги босқичга ўтади.

🚀 Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори 75 000 сўмни ташкил этади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати: ⬇️

👉 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ⬇️

👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
👉 имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
👉 тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
👉 автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин:

👉 ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига;

👉 шу бўлакда орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига;

👉 олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтиш, чапга бурилиш (қайта тизилиш) ишорасини бермаётганлигига;

👉 қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган бўлакка қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабалар тўлов-контракт пулини 4 га бўлиб тўлаши мумкин

➡️ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин.

🔰 Жумладан:

👉 белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;

👉 белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;

👉 хорижий фуқаролар учун олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача;

👉 табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 23 октябрь (2019 йил)

“Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган.

📌 Қонунга мувофиқ, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатни тиклашда тўлов ундирилмайди

“Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4871, 22.10.2020 й).

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон ва хорижий давлатда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (офатлар) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда улар давлат божи ва йиғимлардан озод қилинади.

Офатлар юз берганлигини тасдиқлаш, зарурат бўлганда, ҳужжатни тиклаш ваколати бўлган давлат органининг сўровига асосан:

👉 Ўзбекистон ҳудудида – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бериладиган маълумотнома асосида;

👉 Хорижий давлатлар ҳудудида – хорижий давлат ваколатли идоралари томонидан берилган ва легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ёхуд халқаро шартномаларга мувофиқ расмийлаштирилган маълумотнома асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудида офатлар юз берганлиги оқибатида ҳужжатларни тиклаганлик учун ундирилмаган тўловлар, мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор шахслар (ташкилотлар) мавжуд бўлса, кейинчалик улардан регресс тартибида ундирилади.

Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз ҳужжатлар йўқотилса ёки яроқсиз ҳолга келса, уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Аҳоли пунктларида шох-шабба ёқиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

Батафсил ушбу роликда танишинг 👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

Паспорт йўқолса, нима қилиш керак?

📲Паспортимни йўқотиб қўйдим ушбу вазиятда қаерга мурожаат қиламан
, янги паспорт қанча вақтда берилади? (Э.И. Хоразм вилояти)


🔰Қонунчиликка биноан, паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим.

📝Шахсларнинг паспортини ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатини йўқотганликлари ҳақидаги аризалари бўйича ички ишлар органлари томонидан маълумотнома берилади, маълумотноманинг орқа томонига доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлиги тўғрисида штамп қўйилиши мумкин.

Маълумотнома ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан берилади.

Фуқаро паспортини йўқотганда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.

⌛️Зарур ҳолларда, бу муддат ҳудудий ички ишлар органи раҳбарияти томонидан яна бир ойга узайтирилиши мумкин.

❗️Фуқаро паспортини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт.

⚖️ Паспортни қасддан яроқсизлантириш ёки эҳтиёт қилиб сақламаслик оқибатида йўқотиб қўйиш тегишлича жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

24 октябрь – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни

📌 БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 1947 йилдаги 168 (II) резолюциясида 24 октябрь —БМТ Устави кучга кирган кунни "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни" деб эълон қилган.

Бугун БМТ дунё миқёсидаги энг йирик халқаро ташкилот бўлиб, унга 193 давлат аъзо бўлиб кирган. Ўзбекистон Республикаси бу ташкилотга 1992 йил 2 мартда аъзо бўлган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қуролли кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси ташкил этилди

“Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰Қарорга мувофиқ, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети негизида Мудофаа вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси (Академия) ташкил этилди.

Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар учун ҳарбий тиббиёт соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш Академиянинг асосий вазифаларидан биридир.

🛡 Академия давлат олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланади.

Академияда таҳсил олиш учун 2021/2022 ўқув йилидан номзодлар Ўзбекистон олий тиббий таълим муассасалари даволаш факультетларининг бешинчи босқичини ва тиббий-профилактика факультетларининг тўртинчи босқичини энг юқори натижалар билан тамомлаган талабалар орасидан Мудофаа вазирлиги томонидан танлаб олинади.

Академияда курсантларнинг мажбурий икки йиллик ўқиши қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
биринчи йил – бакалавриатда;
иккинчи йил – Қуролли кучлар учун зарур бўлган мутахассисликлар бўйича ҳарбий интернатурада.

Академиянинг бакалавриат босқичини тамомлаган курсантларга дастлабки “тиббий хизмат лейтенанти” ҳарбий унвони ва “ҳарбий врач” мутахассислигини берадиган диплом ҳамда ҳарбий интернатурани тамомлагач, “тиббий хизмат катта лейтенанти” ҳарбий унвони ва тегишли мутахассислик берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.

Академияга 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистоннинг бошқа тиббий таълим муассасаларини битирган тиббиёт ходимларини тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга рухсат этилади.

🔰 Қарорга кўра, Академияда юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

Академиянинг 2021 йил битирувчилари орасидан ўқиш якуни бўйича энг юқори кўрсаткичларга эга бўлганларга ҳарбий интернатурада ўқишни давом эттиришга рухсат берилади.

Академиянинг педагогик фаолият билан шуғулланувчи раҳбари, раҳбар ўринбосарлари ва профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институтининг раҳбари ва илмий ходимларига қуйидаги миқдорда ойлик устама тўланади:

▪️базавий лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида – фуқаро таркибидаги ишчиларга;
▪️асосий лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида – контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга.

Шунингдек, Академияда ўқув ва ўқув-амалий машғулотларни ўтказишга бевосита жалб қилинадиган республиканинг бошқа тиббиёт муассасалари мутахассисларига педагогик фаолиятнинг ҳар бир академик соати учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуйидаги шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади:

👉 I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 болаликдан ногиронлар;
👉 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган – ногирон шахслар;
👉 1941 – 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;
👉 байналмилалчи жангчилар;
👉 чин етимлар;
👉 ёлғиз пенсионерлар;
👉 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;
👉 чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар;
👉 “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар;
👉 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар.

Изоҳ: ушбу рўйхат тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ўз маблағлари) ҳисобига молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ёки палаталарига татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ишсизлик нафақаси миқдорлари оширилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Telegram: @hudud24official
Facebook: fb.com/hudud24official
Instagram: instagram.com/hudud24.uz
Twitter: twitter.com/hudud24official
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

О награждении группы сотрудников в связи с Днем сотрудников органов внутренних дел Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тайинлов

Марказий Осиё халқаро институтига директор тайинланди

Президент фармойишига асосан Анвар Джамалетдинович Насиров Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди.

А.Насиров бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ташқи сиёсат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot