Huquqiy axborot
354K subscribers
6.25K photos
376 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4861-сон, 13.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (Инспекция) тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий маркази негизида Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази (Марказ);

Тошкент давлат аграр университетининг Термиз, Нукус ва Самарқанд филиалида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Марказнинг замонавий лабораторияларга эга бўлган минтақавий филиаллари.

📌 Марказ ва минтақавий филиалларнинг асосий вазифаларидан бири
республика ҳудудида катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган зарарли организмларнинг фитосанитар хавф таҳлилини ўтказиш ва улар кириб келишининг олдини олишга қаратилган илмий асосланган фитосанитар чоралар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

👉 2021 йил 1 январдан хусусий сектор томонидан ташкил этилган, аккредитациядан ўтган карантин лабораториялари томонидан экспортга юкланаётган мева-сабзавот маҳсулотларига ва бошқа материалларга хулоса беришга рухсат берилади.

👉 2021 йил 1 апрелдан республика ҳудудига хорижий мамлакатлардан маҳсулотларни олиб кирган транспорт воситалари (самолётлар, темир йўл вагонлари ва контейнерлари, юк автомашиналари) юк хоналарини карантин назоратидан ўтказиш ва “детектор – хизмат ит”ларидан фойдаланиш ҳамда зарур ҳолларда фумигация қилиш (зарарсизлантириш) тизими жорий қилинади.

👉 2020 йил 1 ноябрдан ўз ҳудудида аниқланган зарарли организмлар ҳамда фитосанитар дала назоратини ўтказиш тўғрисида Инспекцияга ихтиёрий мурожаат қилган ва уларнинг оқибатларини бартараф этган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

👉 2021/2022 ўқув йилидан
бошлаб:

▪️Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини таълим йўналиши бўйича;
▪️барча қишлоқ хўжалигига ихтисослашган профессионал таълим муассасаларида “Ўсимликлар ҳимояси лаборанти” ва “Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи” каби мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

👉 2020 йил 1 декабрга қадар “e-Fitouz”
автоматлаштирилган ахборот тизими базасида “даладан экспортгача” бўлган занжирни қамраб олувчи тизим яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлди. Бу қандай орган?

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси этиб сайланди.

1946 йил 10 декабрда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ташкил топган эди. 2006 йил 15 мартда эса ушбу комиссиянинг вориси сифатида Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш тузилган.

Мазкур кенгаш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни кўриб чиқиш ва тавсиялар бериш учун масъул орган саналади.

Кенгаш 47 аъзо давлатдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири уч йиллик муддатга сайланади. 13 октябрь куни Кенгашдаги 15 та бўш ўрин учун овоз берилди.

Кенгашга Ўзбекистон билан бирга Россия, Куба, Габон, Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Сенегал, Буюк Британия ва Украина сайланган. Ушбу янги аъзолар 2021 йил 1 январдан ўз фаолиятини бошлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

📌 БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️ТАДБИРКОРЛАР УЧУН МУҲИМ ЯНГИЛИК

➡️ Адлия вазирлигининг b-advice.uz – Бизнесга маслаҳат интерфаол портали тақдимотини 2020 йил 16 октябрь соат 11:00 да интернет тармоқларида онлайн тарзда кузатинг.

b-advice.uz сайти ва Advice for Business мобил иловаси (Android, iOS) орқали қуйидаги имкониятлар яратилган:

👉 бизнесни бошлаш ва юритиш билан боғлиқ барча жараёнларда юзага келадиган масалаларнинг ҳуқуқий ечими;
👉 бизнес учун фойдали маълумотлар (ахборотлар, ҳужжатлар намуналари ва бошқа) билан танишиш;
👉 давлат хизматларидан фойдаланиш (рўйхатдан ўтиш, лицензия олиш ва ҳ.к.);
👉 соҳанинг етук мутахассисларидан онлайн бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш.

🔰 Тақдимотни қуйидаги линклар орқали онлайн кузатинг:

Адлия вазирлиги расмий сайти;
Zoom дастуридаги ведео-конференция;
Адлия вазирлигининг YouTube ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси;
Адлия вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуйидагилар расмий давлат ҳужжатлари ҳисобланади:

Давлат гербли гувоҳномалари:

▫️Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома
▫️Никоҳдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома
▫️Никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома
▫️Вафот этганлик тўғрисида гувоҳнома

Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар:

▫️Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти
▫️Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсатнома

Ҳарбий ҳисобга олиш ҳужжатлари:

▫️Чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси
▫️Ҳарбий билет
▫️Офицернинг шахсий гувоҳномаси
▫️Захирадаги офицернинг шахсий гувоҳномаси

Маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар:

▫️Тўлиқсиз ўрта маълумот тўғрисида шаҳодатнома
▫️Ўрта маълумот тўғрисида аттестат
▫️Ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумоти тўғрисида диплом
▫️Олий маълумот тўғрисида диплом
▫️Фан номзоди ёки доктори дипломи

Ҳуқуқ берувчи ёки мажбуриятлардан озод қилувчи ҳужжатлар:

▫️Меҳнат дафтарчаси
▫️Ҳайдовчилик гувоҳномаси
▫️Ногиронлик гувоҳномаси
▫️Уруш қатнашчиси гувоҳномаси.

❗️Маълумот учун: Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид — Адлия вазирлиги

👉
Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚂 Поездда жамоавий чипта бўйича чегирмалар тақдим қилинади

Поездда 10 ва ундан ортиқ одамлар сонидан иборат ташкил қилинган гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:

ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда:

👉 гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

👉 гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда:

👉 гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

👉 гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🛡 Ички ишлар ходими фуқароларнинг паспортини текширишга ҳақлими?

"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунга асосан ички ишлар органлари ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текшириш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ, шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса ушлаб турилиши мумкин.

👮‍♀️
Бундай ҳолларда ички ишлар органи ходими (бошқа ваколатли шахс):

👉 ўзини таништириши ва ушлаб турилган шахснинг талабига кўра ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши;

👉 гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини маълум қилиши;

👉 ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши;

👉 ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши;

👉 ушлаб турилган шахсдан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт.

📹 Ушбу процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт (кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардан ташқари).

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

16 октябрь – Халқаро озиқ-овқат куни

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) томонидан 1979 йилда ўтказилган конференцияда ушбу кунни нишонлаш таклифи илгари сурилган.

📌 1980 йил 5 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 35-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ҳар йилнинг 16 октябрь куни “Халқаро озиқ-овқат куни” деб эълон қилинди.

Бош Ассамблея мазкур ҳужжатда ҳукуматлар, миллий, минтақавий ва халқаро ташкилотларни ушбу кунни кенг миқёсда юқори даражада нишонлашга чақиради.

FAO маълумотларига кўра, бугунги кунда 2 миллиарддан ортиқ одам хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат билан таъминланмаган. 2020 йилда пандемия сабабли очликда кун кечираётган одамлар сони 690 миллион кишига етган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади

"Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-641-сон, 15.10.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

🔰Қонун билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий принциплари белгилаб берилди.

🩺 Қонунга асосан тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари фаолияти янада такомиллаштирилди.

👉 Унга кўра, текширувдан ўтказиш тиббий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида бепул амалга оширилади.

🧑‍🦽 Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини кафолатлашга оид қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:

👉 Ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт иншоотлари, дам олиш, шунингдек туристик объектлардан бепул фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади;

👉 Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга, фуқароларга бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг давлат кафолатлари дастури доирасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича чоралар кўради;

👉 Давлат ногиронлиги бўлган болаларнинг бепул умумий ўрта, мактабдан ташқари, ўрта махсус ва профессионал таълим олишини кафолатлайди;

👉 Ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида абитуриентларни қабул қилиш умумий сонининг 2 фоизи миқдорида қўшимча қабул квотаси ажратилади;

👉 Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга;

👉 Ногиронлиги бўлган шахслар имтиёзли шартлар асосида ижтимоий уй-жой олиш ҳуқуқига эга;

👉 Меҳмонхоналарда камида битта хона ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозланиши, шунингдек эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилиши таъминланиши шарт;

👉 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронлиги бўлган шахсларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча ижтимоий кафолатлар белгилаш ҳуқуқига эга.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш кўпайтирилади

“Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4863-сон, 15.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига (Уюшма) ҳар йили 1 июнга қадар август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

🧅 Август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари Уюшма таклифига мувофиқ пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган, фойдаланишга киритиладиган, захирадаги ерлар, шунингдек, такрорий экин сифатида ғалладан бўшайдиган ва бошқа ер майдонларига жойлаштирилади.

Қарор билан 2021-2022 йиллар ҳосили учун август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини турлари бўйича етиштириш ҳажмлари тасдиқланди.

Шунга кўра, белгиланган йилларда республика бўйича қуйидаги ҳажмда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотлари етиштириш назарда тутилган:

👉 фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида:
▪️ 2021 йилда 1 728 553 тонна;
▪️ 2022 йилда 1 846 924 тонна.

👉 деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа майдонларида:
▪️ 2021 йилда жами 2 286 732 тонна;
▪️ 2022 йилда 2 413 855 тонна.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан iPhone 12 ютинг!

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилиб, танловнинг 1-босқичига старт берилган.

Ушбу босқич шартига кўра, Сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.

📌 Бунинг учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ва уни дўстларингизга улашиб, каналга таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.

🗓 1-босқич 25 ноябргача (25 ноябрь куни ҳам) давом этади. Батафсил: 👉 https://bit.ly/30Wyk5E

📲 Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.

☑️ Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 200 нафар иштирокчи (1-босқич якуни бўйича 200-иштирокчи билан бир хил натижага эришган бошқа иштирокчилар ҳам) кейинги босқичга ўтади.

🚀 Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Аҳоли пунктларида шох-шабба ёқиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

🔰 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса:

👉 фуқароларга 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача;

👉 мансабдор шахсларга эса 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Telegram: @hudud24official
Facebook: fb.com/hudud24official
Instagram: instagram.com/hudud24.uz
Twitter: twitter.com/hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди

“2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (648-сон, 15.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарор билан 2020-2021 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

Унга кўра, 4 та асосий турдаги (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг республика бўйича жами захира ҳажми 795 минг тонна этиб белгиланди.

Шунингдек, ушбу маҳсулотларни арзон нархларда захирага жамғариш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилади.

🔰Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар захирага жамғарилган маҳсулотларни ички истеъмол бозорига етказиб бериш жадваллари ишлаб чиқилади.

Маҳсулотларни захирага жамғаришда тадбиркорларнинг зарар кўришини ва нархлар ошиб кетишини олдини олиш мақсадида қуйидагилар жорий этилади:

👉 асосий турдаги маҳсулотларни ташишда йўл-транспорт ҳодисаси ёки электр узилиши сабабли маҳсулот нобуд бўлиши оқибатидаги зарарни суғурта қилиш орқали ушбу зарар қопланади;

👉 захирага жамғарилган маҳсулотларни аҳолига сотиш учун бозор ва савдо комплексларида, истисно тариқасида, беғараз асосда алоҳида раста ва сотув анжомлари вақтинча фойдаланиш учун ажратилади, ушбу корхоналарга тегишли юк машиналари бозор автотураргоҳига кириб чиқиши учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

17 октябрь – Халқаро қашшоқликни тугатиш учун кураш куни

1992 йил 22 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг 47-сессиясида имзоланган резолюцияга биноан, бу кун Халқаро қашшоқликни тугатиш учун кураш куни деб эълон қилинган.

📌 Мазкур резолюцияда БМТ барча давлатларни ушбу кунни қашшоқликка қарши кураш тарғиботига бағишлаш, тегишли тадбирларни юқори даражада ўтказишга чақиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларни ривожлантириш учун 1,5 трлн сўм ажратилади

“Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4864-сон, 16.10.2020 й.).

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йилда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун 17,1 трлн сўм, шунингдек, Президент топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун 1,5 трлн сўм маблағлар ажратилади.

Туман марказлари ва шаҳарларнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштиришга 2021 йилда 1,4 трлн сўм маблағ ажратилади.

📉 Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан маблағлар ажратилиши муносабати билан, уларга йўналтириладиган марказлашган инвестиция ҳажмлари мос равишда қисқартирилади.

📈 2022 йилдан
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилади.

🔰Қарорга кўра, 2021 йилда эксперимент тариқасида 10 та объектга инжиниринг хизматларини кўрсатиш учун тадбиркорлар жалб этилади.

📊 Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамкорлигида “Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA)” тизими синов тариқасида айрим тармоқларда қўлланилади, кейинчалик босқичма-босқич кенг жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Қарорга кўра, 2021-2023 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш доирасида, жумладан:

👉 туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва бирламчи тиббий-санитария муассасаларининг моддий-техник базаси ривожлантирилади, шунингдек тармоқда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари кенгайтирилади;

👉 умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун ажратиладиган маблағларни 2 бараварга кўпайтириш ҳисобига хизмат муддати 10 йилдан ошган ўқув парталари 2021 – 2022 йилларда тўлиқ янгиланади;

👉
мактабгача таълим ташкилотлари, биринчи навбатда, аҳолиси нисбатан зич жойлашган ва қамров даражаси паст бўлган аҳоли яшаш пунктларида ҳамда янги барпо этилаётган массивларда қурилади;

👉 ОТМларни қуриш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари кенг жалб қилинади ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг бир қисми йўналтирилади;

👉 ичимлик суви таннархини пасайтириш ва сув йўқотишларини камайтириш мақсадида, соҳага ажратиладиган маблағларнинг 10 фоизи энергия тежамкор ускуна-жиҳозларни ўрнатиш ва махсус техникаларни харид қилишга йўналтирилади;

👉 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига халқаро молия институтлари ҳамда хусусий шерикларнинг маблағлари кенг жалб қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Хушхабар

⚡️ “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови бош соврини энди iPhone 12 🤩

📱“Ҳуқуқ билимдонлари” танловининг мутлоқ ғолиби бош соврин – iPhone 11 Pro смартфони ўрнига iPhone 12 смартфони билан тақдирланишини эълон қиламиз.

🚀 Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Танлов ҳақида батафсил бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️2020 йил 1 январдан 28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланган ☝️

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot