Huquqiy axborot
274K subscribers
6.05K photos
333 videos
22 files
13.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми
Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иситиш даври Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошланади ва тамомланади.

Иситиш даври об-ҳаво ҳарорати 5 кун 8°С дан паст бўлганда бошланади ва 8°С дан юқори бўлганда тамомланади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Huquqiy axborotтелеграм канали 3 ёшда

Бугун холис ва ҳаққоний ахборотга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳуқуқий ахборот тарқатишнинг инновацион ва тезкор усули сифатида ишга туширилган канал бугунги кунга келиб юз минглаб инсонлар учун ишончли ахборот манбаига айланди ва ўз обуначиларига энг сара ва асосланган маълумотларни етказиб келмоқда.

Канал обуначилари сони 235 мингдан ошаётган ушбу кунда Сизларга бизни танлаганингиз учун миннатдорлик билдирамиз.

Ишончингиз биз учун қадрли!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

4 октябрь – Бутунжаҳон жониворларни ҳимоя қилиш куни

📌 Мазкур сана 1931 йилда Флоренция шаҳрида (Италия) Халқаро табиатни ҳимоя қилиш ҳаракати фаоллари ташаббуси билан таъсис этилган.

♻️ Халқаро Ёввойи табиатни ҳимоя қилиш жамғармаси маълумотларига кўра, ҳар куни ер юзидан жониворларнинг 3 тадан тури йўқолиб кетмоқда. Сўнгги чорак аср давомида сайёрамизнинг биологик хилма-хиллиги 30 фоизга қисқарган.

☑️ Шу боис, кўплаб мамлакатда ушбу санада ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан турли тарғибот акциялари, оммавий тадбирлар ўтказиб келинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

МУХБИРНИНГ СИРЛИ ЎЛИМИ

Ўтган асрнинг 80-йиллари. Маҳаллий газета мухбири хизмат хонасида жонсиз ҳолатда топилди. Округ комиссари шу заҳоти ўз ходимлари билан воқеа жойига етиб келди ва диққат билан хонани кўздан кечирди. Тўппончадан отилган ўқ мухбирнинг бошига теккан, тўппонча эса унинг кафтида турарди. Бир қарашда мухбир ўз жонига қасд қилган деган хулосага келиш учун асос етарли эди.

Стол устида оддий кассетали диктофон ётар, комиссар уни дастрўмолча билан авайлаб қўлига олди. Кассета диктофон ичида, комиссар диктофон тугмасини босди. Ундан эркак кишининг овози эшитилди:

“Мен учун ҳаётнинг ҳеч қандай маъноси қолмади. Яшашдан зерикдим. Ўлимимда ҳеч кимни айбламаслигингизни сўрайман. Алвидо!”

Шундан сўнг диктофон лентасидан варанглаган ўқ овози эшитилди ва аудиоёзув тугади.

– Ҳаммаси равшан, – деди комиссар ёрдамчиси. – Мухбир жонига қасд қилган. Овоз чиндан ҳам мухбирга тегишли эканини унинг яқинларидан сўраб билсак, бас.

– Адашдингиз, – деди комиссар ишонч билан. – Овоз кимга тегишли бўлишидан қатъи назар, мухбир ўз жонига қасд қилмаган. Буни исботлаб бера оламан.

Савол: Ўйлаб кўринг-чи, комиссар нимага асосланиб, мухбирнинг ўлимини қотиллик деб баҳолаяпти?

Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра унга тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин.

Ушбу сумма тўланган кундан эътиборан 5 йил ичида уни қайтариш тўғрисида ариза берилиши мумкин.

❗️Солиқ органи ариза олинган кундан бошлаб 15 кун ичида солиқ тўловчига ортиқча тўланган солиқни қайтариши лозим.

💰 Ортиқча тўланган суммани солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳолларда қайтарилмаган сумма учун солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун фоизлар ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади:

👉 ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;
👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;
👉 болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;
👉 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;
👉 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
👉 белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;
👉 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;
👉 моддий ёрдам олувчи оилалар;
👉 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;
👉 белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

➡️ Чунки кассета орқага айлантирилган эди. Мухбир ўзини ўзи ўлдирганида, ўқ отилгач, кассетани яна бошига қайтаришга улгурмаган бўларди. Қотил эса уни ўлдириб, лентани бошига қайтариб, шу тариқа сохта далил тайёрлаб кетган.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз,Ақл чархирукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

5 октябрь – Халқаро ўқитувчилар куни

📌 ЮНЕСКОнинг 1966 йил 5 октябрда Париж шаҳрида бўлиб ўтган 14-сессиясида Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда Ўқитувчиларнинг мақоми тўғрисида тавсиянома қабул қилинган.

🌎 Мазкур ҳужжатда ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар учун яратилиши зарур бўлган энг муҳим шарт-шароитлар бўйича халқаро меъёрлар белгиланган.

🗓 Шу муносабат билан, ушбу сана 1994 йилдан бери Халқаро ўқитувчилар куни сифатида нишонлаб келинади.

📝 Ушбу кун 100 дан ортиқ давлатда кенг нишонланиб, ўқитувчиларнинг инсоният ҳаёти ва жаҳон тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш лозимлигини эслатиб туради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилмоқда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚌 Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига қуйидаги шахслар эга:

👉 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

👉 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

👉 1941—1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

👉 Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

👉 ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

👉 Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

👉 кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз:

Онам I гуруҳ ногирони. Ҳозирги кунда тўлиқ парваришга муҳтожлиги учун синглимнинг қарамоғида. Синглимнинг меҳнат стажини ҳисоблашда онамни парвариш қилаётган даври инобатга олинадими?

👉 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга асосан I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиладиган меҳнат фаолияти тури ҳисобланади.

❗️Бунда мазкур меҳнат фаолияти умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача ногирон болага, шунингдек 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти:
👉 қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;
👉 ногиронликда бўлганликни, ёшни тасдиқлайдиган ҳужжатлар, шунингдек ўзганинг парвариши зарурлиги тўғрисида (кексалар учун) даволаш муассасасининг тиббий хулосаси асосида белгиланади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходимларидан ва шахслардан, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўғрилик қилган шахс 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Оила кодексига кўп болали оила тушунчаси киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–640, 05.10.2020 й).

🔰Қонун билан 8 та кодекс ва 10 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

👉 Оила кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади.

• Бунда, агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва касб-ҳунар, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

👉 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

• Бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан 223 минг сўмдан 669 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилади.

👉 Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, даъвогарлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божидан озод қилинади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари инспекторининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

🔰Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек унинг кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун фуқароларга 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 1 млн 115 минг сўмгача жарима қўлланилади.

👉 Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 125-2-модда билан тўлдирилиб, унга кўра бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказилган юкларни ва (ёки) йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди (4 млн 460 минг сўм жарима).

Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш ваколати Транспорт вазирлиги органларига берилди.

🔰Қонун билан Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, товар белгисидан охирги 3 йил (илгари 5 йил) давомида Ўзбекистон ҳудудида узрли сабабсиз узлуксиз фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби бўйича суд қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.

📢 Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришлар Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар эса Қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6079-сон, 05.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;
• 2020–2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари.

👉 Белгиланган йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари доирасида, жумладан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида 400 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар жорий этилади.

👉 Фармон билан 29 та намунавий туман (шаҳар)ларда 2020 йилда ва 2021 йил I чораги якунига қадар рақамли трансформация қилиш лойиҳалари амалга оширилади.

👉 2020 йил 1 ноябрдан инвестиция лойиҳалари ҳамда жалб этилаётган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар маблағларининг 5 фоиздан кам бўлмаган қисми "рақамли" компонентларга йўналтирилади.

📌 Фармонга мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳамда Адлия вазирликлари ва улар тасарруфидаги ташкилотларда “Рақамли идора” лойиҳаси амалга оширилади.

🖥 Лойиҳа доирасида, жумладан, 2022 йил 1 январга қадар қоғозсиз электрон ҳужжат алмашинуви ва иш юритишни ташкил қилган ҳолда барча маъмурий тартиб-таомиллар ва операцион жараёнлар рақамлаштирилади.

• 2021 йил 1 августдан давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган Интернетга уланиш имкониятига эга бўлади

Фармонга мувофиқ:

💼 2020 йил 1 ноябрдан барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) ваколатлари юклатилади.

📌 2021 йил 1 январдан:

👉 фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади;

👉 тажриба тариқасида жисмоний шахсга идентификация ID-картасини беришда давлат органлари билан электрон муносабатларни йўлга қўйиш учун унинг шахсий кабинети шакллантирилади;

👉 барча учун очиқ бўлган маҳаллий дастурий маҳсулотлар ва IT-хизматлар электрон платформаси яратилади.

🖥 2021 йил 1 июлдан Очиқ маълумотлар порталида давлат харидларини амалга ошириш, патентлар, дори воситаларини рўйхатга олиш ва бошқа умумфойдаланишдаги статистик маълумотлар онлайн жойлаштириб борилади.

👩‍💻 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир туман ва шаҳарларда мавжуд инфратузилма объектлари негизида кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшлар ва аёллар учун рақамли технологиялар ўқув марказлари очилади.

🌎 2022 йил 1 январга қадар барча машҳур сайёҳлик жойлари юқори тезликдаги Интернет билан таъминланади.

🌐 2022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади.

🏫 2023 йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда мавжуд таълим муассасалари негизида 200 дан ортиқ информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲Оила кодексига кўп болали оилалар тушунчаси киритилганлиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали эшитдик. Кўп болали оилаларга қандай имтиёзлар бор? (К.Б. Жиззах вилояти)

🔰 Қонунчиликка кўра, давлат кўп болали оилаларга қуйидаги имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди:

🏠 Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган кўп болали оилалар кўп квартирали уйлардан имтиёзли кредитлар асосида уй-жой олиши, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ҳамда хотин-қизларга ажратиладиган арзон уй-жойлардан уй (квартира) олиши мумкин.

💰 Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар кўрсатилади.

🔰 Кўп болали оилаларнинг иқтидорли фарзандлари Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари қарори билан қуйидагиларни амалга ошириш орқали моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади:
👉 замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;
👉 асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;
👉 бадиий китоблар билан таъминлаш;
👉 болалар газета ва журналларига обуна қилиш;
👉 республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;
👉 республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш.

💼 Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.

Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади.

🏫 Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади.

🐄 Уй хўжалигида қорамол боқиш учун шароит ва имкониятлари, шу жумладан ер участкаси мавжуд кўп болали оилаларга бепул қорамол берилиши мумкин.

Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар харажатларининг бир қисми компенсация қилинади

“Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (602-сон, 06.10.2020 й).

Қарорга мувофиқ, туризм соҳаси субъектларининг кредитлари бўйича қуйидаги фоиз харажатларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 10 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисми компенсация қилинади:

👉 жойлаштириш воситаларини қуриш учун олдин берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 июндан 2022 йил 1 январгача бўлган фоиз харажатлари;
👉 янги санитария-гигиена талабларига мувофиқлаштириш учун бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари;
👉 айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган 1 млрд сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар бўлган фоиз харажатлари.

❗️Шунингдек, жойлаштириш воситаларини қуриш учун олдин берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 мартдан 1 июнгача бўлган даврда фоиз харажатлари тўлиқ ҳажмда компенсация қилинади.

💴 Ушбу компенсациялар туризм соҳаси субъектларининг кредитлари сони ва ҳажмидан, шунингдек, олдин берилган ва (ёки) берилаётган компенсациялар сонидан қатъи назар ажратилади.

💴
Қарор билан Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, субсидиялар:

🔘 туроператорларга – авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун;
🔘 туроператор ва турагентларга – Ўзбекистонга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун;
🔘 жойлаштириш воситаларига – жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент вилоятида ТАТУ филиали ташкил этилади

“Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4851-сон, 06.10.2020 й.) қабул қилинди.

🖥 Қарорга мувофиқ, республика туман (шаҳар)ларида мавжуд умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.

🏫 Шунга кўра, жорий йилда мазкур йўналишда 14 та таянч мактаб, 2021-2023 йилларда эса республика бўйича жами 205 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши белгиланган.

2020/2021 ўқув йилдан:

📘 мактабларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фани “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига оид ўқув дастурлари билан интеграция қилинади;

💴 мазкур лойиҳа доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган мактабларнинг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларини ҳар йили БҲМнинг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофотлаш тизими жорий қилинади.

🔘 2021 йил 1 мартга қадар ушбу фан ўқитувчиларини сертификатлаш миллий тизими жорий қилинади.
🔘 2021 йил 1 сентябрдан рақамли кўникмаларни эгаллаш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга бўлган ихтисослаштирилган мактабларнинг ушбу фан ўқитувчиларига БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
🔘 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари” портали ишга тушади

Қарорга мувофиқ, ОТМнинг тегишли таълим йўналишлари талабалари ўртасида информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳаларида ўтказиладиган республика ва нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари бўлган талабалар ОТМнинг тегишли магистратураси йўналишларига ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.

✒️ 2021/2022 ўқув йилидан
ушбу йўналишларда кадрлар тайёрлаётган барча ОТМ мактабларнинг битирувчи синф ўқувчилари ўртасида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) ўз олимпиадаси ўтказади.

🏢 Танловда 1-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар биринчи ўқув йили учун тўлов ОТМнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳолда имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.

💴 2021 йилдан
“Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчилар бир ойлик маош миқдорида бир марталик мукофотланади.

🎓 ОТМнинг информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга битирувчилари мазкур ОТМнинг магистратурасига кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🎓 Мактабларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича ўрта-махсус маълумотли ва камида 1 йил педагогик иш стажига эга ўқитувчилари ТАТУга педагогика йўналиши бўйича масофавий ўқитиш шаклида тўлов-контракт асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

🌐 Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар “Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари” портали ишга туширилади.

ℹ️ Порталда, жумладан, дастурлаш соҳасида ўтказиладиган олимпиадалар, танловлар ва акциялар тўғрисида маълумотлар жойлаштириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot