Huquqiy axborot
372K subscribers
6.28K photos
399 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК улушлари Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

“Озиқ-овқат саноати соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (581-сон, 23.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, қуйидагилар:
👉 “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК таркибидаги ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига;
👉 “Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ устав капиталларидаги “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК улуши Молия вазирлигига бепул ўтказилди.

☑️ 2021 йил 1 мартга қадар Агентликка ўтказилаётган ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари оммавий савдоларга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарори билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилади

“Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Президентнинг 500 га яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлари бекор қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, қуйидагилар амалга оширилади:

🔸 Олий Мажлис палаталари, Президент, Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг индивидуал ва ташкилий тусдаги ҳужжатларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фарқлаш мезонларини белгилаш;
🔸 янги таҳрирдаги қонун ҳужжатини қабул қилиш ўрнига янги қонун ҳужжатини қабул қилиш амалиётини жорий этиш;
🔸 Президент ва Ҳукуматнинг расмий саналарни нишонлашда ишланмайдиган кунни белгилаш, дам олиш кунини кўчириш ҳамда тадбирларни ўтказиш ҳақидаги ҳужжатларини йил якуни бўйича ўз кучини йўқотган деб топиш амалиётини жорий қилиш;
🔸 қонунчилик базасини хатловдан ўтказиш ва уни тизимлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

🔰 Шунингдек, Фармонга кўра:
👉 қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солишнинг таъсирини баҳолаш лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотлар томонидан regulation.gov.uz портали орқали;
👉 амалдаги қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳуқуқий мониторинг бўйича электрон майдончадан фойдаланган ҳолда;
👉 маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш “E-Qaror” ягона электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

❗️Қуйидагиларни назарда тутувчи тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича таҳлилий материаллар қонун ҳужжатлари лойиҳаларига илова қилиниши шарт:
👉 муаммо таҳлили ва ҳал этиш йўллари;
👉 рақобатга таъсирнинг баҳоси;
👉 янги тартибга солиш воситалари ва уларни жорий этишнинг эҳтимолий оқибатлари прогнози ва баҳоси;
👉 фуқаролар ва тадбиркорлар учун фойда ва харажат таҳлили.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида “очиқ платформа” жорий қилинади

🔰 Фармонга мувофиқ, Адлия вазирлиги:

👉 қонун ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади;
👉 ҳар йили баҳолаш тизими ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ОАВда эълон қилади ҳамда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

🏢 Адлия вазирлигида Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси ташкил этилди.

💼 Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун масъул ходим белгиланади.

🔰 Шу билан бирга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида “очиқ платформа” жорий этилади ва бунда қуйидагилар назарда тутилади:

👉 жамоатчилик, бизнес ҳамжамияти, илмий доиралар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари;
👉 давлат органлари билан тематик онлайн учрашув ва муҳокамалар ўтказиш бўйича ташаббус кўрсатиш;
👉 қонун ҳужжатларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсирини баҳолашда “краудсорсинг” имкониятларидан фойдаланиш, онлайн сўровномалар ўтказиш.

🗓 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритилади.

2021 йил 1 февралга қадар илмий-таҳлилий фаолият натижасида ишлаб чиқилган таклифларни оммавий онлайн ахборот тизимида мажбурий акс эттириш механизми жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 25 сентябрь (2014 йил)

“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, ижтимоий шериклик соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида давлат мулки текин ёки имтиёзли шартларда вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

25 сентябрь – Халқаро фармацевтлар куни

📌 25 сентябрь халқаро фармацевтлар куни (World Pharmacists Day) сифатида нишонланади. 1912 йил 25 сентябрь куни Халқаро фармацевтика федерацияси (FIP) ташкил топган. Ташкилотнинг штаб-квартираси Гаага шаҳрида жойлашган. 2009 йилдан Федерациянинг ташаббуси билан шу кунни халқаро фармацевтлар куни сифатида нишонлаш йўлга қўйилган.

☑️ Мазкур санани нишонлашдан мақсад фармацевтларнинг инсоният ҳаётидаги ўрни ва ролини кенг жамоатчиликка кўрсатиш, халқаро миқёсда фармацевтларнинг ўзаро тажриба алмашиши учун имкониятларни кенгайтириш, шунингдек дунё аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишга кўмаклашишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Навоий вилоятида Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди

“Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (584-сон, 24.09.2020 й.).

🏢 Қарорга мувофиқ, Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди.

💼 Қарор билан, Ғозғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимлари сони тасдиқланди.

⚠️ Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қарорлари билан Навоий вилояти Нурота туманидаги Ғозғон шаҳарчаси Ғозғон шаҳри этиб ўзгартирилиб, Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Табиий газ назорати ва ҳисобининг янги тизими жорий этилади

“Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4840-сон, 24.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳаси (Лойиҳа) доирасида:

👉 табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (Тизим) “ишлаб чиқариш – газ тақсимлаш станцияси – туман (шаҳар) чегараси – йирик участкалар кириш қисми – истеъмолчи” принципида жорий қилинади;
👉 ҳисоблагичлар биринчи навбатда аҳолининг табиий газ истеъмоли ва қарздорлик даражаси юқори бўлган ҳудудларга ўрнатилади.

Лойиҳа доирасида республика бўйича жами 3 млн 546 минг 148 та электрон газ ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.

🔰 Тизим:
👉 2020 йил 1 октябрга қадар Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманларида;
👉 2021 йил 1 февралга қадар Ўрта Чирчиқ, Чиноз, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Кармана туманлари ҳамда Тошкент, Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз, Урганч, Қарши, Каттақўрғон, Қўқон, Марғилон шаҳарларида ва бошқа қарздорлик даражаси баланд бўлган ҳудудларда ўрнатилади.

🗓 2021 йил 1 августга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида истеъмолчиларга замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилиб, Тизим тўлиқ жорий этилади.

💰 Лойиҳани молиялаштириш ва 2021 йил 1 августга қадар амалга ошириш учун 150 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит жалб қилинади.

🏢 Энергетика вазирлиги Лойиҳа ўз вақтида амалга оширилишига масъул ижрочи орган ҳисобланади.

➡️ Қарор билан Ҳисоб палатасида Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларининг жорий этилишини ҳамда ҳисоб-китоблар ҳолатини мониторинг қилиш шўъбаси ташкил этилди.

Ҳисоб палатасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
• таъминотчи корхоналарнинг тақсимлаш тармоқларида электр энергияси ва табиий газ йўқотишларининг ўзгаришини таҳлил қилиш;
• электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш ҳолати, ўзаро ҳисоб-китоблар ва мавжуд дебитор-кредитор қарздорликларининг таҳлили ва мониторингини олиб бориш;
• махсус ҳисоб рақамларга пул тушумлари, уларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда кредит маблағлари қайтарилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш.

2021 йил 1 июнга қадар Тизим билан мувофиқликда ишловчи замонавий биллинг тизими яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️РАСМАН: Абитуриентларнинг танлов натижалари бугун 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25 сентябрь куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тест_2020

❗️Абитуриентлар танлов натижаларини қандай билиши мумкин?

Батафсил инфографикада☝️

Эслатиб ўтамиз, танлов натижалари бугун 15:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

“Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (583-сон, 24.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 августдан:

👉 Врачлар, бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимлар, провизор-фармацевт ходимлар, дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга тўланадиган махсус рағбатлантириш тўловлари кунлик тарзда ишлаш шароитига ўтказилган ҳолда ҳар 30 кунлик давр учун 8 соатдан кам бўлмаган иш юкламасини инобатга олган ҳолда 1 ойда бир маротаба тўланади;

👉 махсус рағбатлантириш тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди;

👉 ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

📝 Қарор билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати ва 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

🖥 Коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, беморларни қабул қилиш ва чиқиш қайдномаси, товар-моддий бойликлар ҳаракатининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Веmоr.ssv.uzэлектрон назорат дастури ишга туширилади.

📋 Шунингдек, қарор билан махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тест_2020

2020-2021-ўқув йилида ОТМга кириш тест синовлари якунлари эълон қилинди

☑️ Давлат тест маркази томонидан 2020-2021-ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижалари 2020 йил 25 сентябрь куни соат 15:00 да эълон қилинди.

🔰 Республика олий таълим муассасаларига:

👉 давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл;
👉 тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.

📌 Шунингдек, ёшларнинг таълим олиши учун имконият яратиш мақсадида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилмаган, лекин 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти яратилади (2019 йилда 32 948 нафар абитуриент ушбу имкониятдан фойдаланган).

♻️ Агарда тест синовлари натижалари абитуриентларни қониқтирмаса, Давлат тест марказининг апелляция комиссияси ўз фаолиятини 2020 йил 28 сентябрдан бошлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Давлат ОТМларида 2020-2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

COVID–19 га антитана ва антигенга экспресс тестларни сертификатлаштирмасдан импорт қилишга рухсат берилди

Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ҳукумат қарори (582-сон, 24.09.2020 й.) қабул қилинди.

➡️ Қарор билан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхатига COVID–19 га антитана ва антигенга экспресс тестлар ҳам қўшилди.

🔰Шунингдек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига қуйидаги дори воситалари қўшилди:

👉 грипп вакцинаси (ЎРВИ);
👉 коронавирус вакцинаси (COVID-19);
👉 пневмококк вакцинаси;
👉 бария сульфат;
👉 панкурония бромид/пипекурония бромид/атракурия бесилат;
👉 цефепим-тазобактам;
👉 нитроглицерин.

🗓 2021 йил 1 мартга қадар COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар) импорт қилинганда қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

❗️Шунингдек, тиббий буюмларини, дори воситалари ва уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддаларини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва реализация қилиш муддати 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 мартга қадар узайтирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тест_2020

❗️Абитуриентларга 2020-2021-ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имконияти яратилди

ДТМнинг расмий веб-сайтида 2020-2021-ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари бўйича ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига танлов ва ўтиш баллари келтирилган.

Танлов ва ўтиш баллари билан https://dtm.uz/info/passing-scores2020 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

26 сентябрь – Ядро қуролини бутунлай йўқотиш бўйича кураш куни

📌 БМТ Бош ассамблеясининг 68-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан 26 сентябрь Ядро қуролини бутунлай йўқотиш бўйича кураш куни деб эълон қилинган.

♻️ Мазкур ҳужжатда ядро қуролини бутунлай йўқотишни тарғиб этиш, унинг мудҳиш оқибатларидан инсониятни янада чуқурроқ огоҳ этишга даъват этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4842, 25.09.2020 й).

📝 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг электрон юк хатига оид Қўшимча баённомасига (Женева, 2008 йил 20 февраль) қўшилди.

🏢 Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул орган этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорларга насос ва сувни чучуклаштирувчи ускуналарни харид қилганлик учун компенсация берилади.

“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6074-сон, 25.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрдан:

👉 ичимлик суви таъминоти ва оқова сув соҳасида инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар маҳаллий Кенгашлар розилиги билан амалга оширилади;

👉 сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, маҳаллий Кенгашлар қарори билан маъқуллангандан сўнг тасдиқланади.

📂 Фармонга кўра, 2021–2022 йилларда 30 та туман ва шаҳарларнинг ичимлик суви таъминоти тизимлари тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида топширилади.

🔰 2021 йил 1 январдан тадбиркорларга насос ва сувни чучуклаштирувчи ускуналарни харид қилиш учун:

👉 миллий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўмдан ошмаган қисми бўйича кредит фоизи ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми;

👉 хорижий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоизлик пунктидан кўп бўлмаган қисми 3 йил мобайнида компенсация қилинади.

🗓 2020 йил 1 октябрдан ҳар йили аҳоли сони жами 15 мингдан кам бўлмаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларига танлов эълон қилинади.

♻️ Давлат ижтимоий буюртмалари доирасидаги лойиҳалар 2021 йилда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2022 йилдан эса республиканинг бошқа ҳудудларида амалга оширилади.

📌 2022 йил 1 январдан марказлаштирилган оқова сув тизимига уланмаган аҳоли пунктларида уй-жой комплекслари оқова сув тозалаш иншоотлари билан бирга қурилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2 500 га яқин эскирган ва аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилинади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot