#Биласизми
❗️Қонунчиликка кўра кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчилар қуйидаги бепул қишки кийим-бош тўплами билан таъминланади:
• Пальто ёки куртка
• Этик
• Телпак
• Қўлқоп
🏫 Бундай ўқувчилар мактаб раҳбари ва ота-оналар қўмитаси томонидан аниқланади.
🗓 Ўқувчиларга кийим-бош ва пойабзаллар сентябрь ойида берилиши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Тайинлов
Президент қарори билан (ПҚ-4832, 18.09.2020 й.) Шерзод Хабибуллахўжаевич Хабибуллаев Гидрометеорология хизмати марказининг Бош директори лавозимига тайинланди.
Ш.Хабибуллаев бунга қадар Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Тест натижалари бўйича апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?
Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

#Бу_қизиқ
Оққушлар – зоти олияларига тегишли!
Буюк Британияда XII асрдан бери амалда бўлиб келаётган Swan Upping қонунига кўра, мамлакатдаги барча ёввойи оққушлар қирол/қиролича мулки саналади. Ўтмишда оққуш гўштидан фақат инглиз қироллари дастурхони учун таомлар ҳозирланган.
Ҳозирда оққуш гўшти истеъмол қилинмаса-да, улар Қиролича Елизавета II нинг мулки саналади. Ҳар йили июль ойининг 3-ҳафтасида қироллик хонадонининг масъул хизматчилари Темза дарёси ва унинг ирмоқлари бўйлаб оққушларга махсус ҳалқа илиб чиқишади.
Бу оққушнинг қонунан Қиролича қарамоғига олинганини билдиради. Мазкур қушларни овлаш, уларга зарар етказиш қатъиян тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, Оққушларнинг икки тури “Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби”га киритилган бўлиб, мамлакатлимизда ҳам уларни овлаш қатъиян ман этилган.

Президент қарори билан (ПҚ-4834, 18.09.2020 й.) Халилилло Собиржонович Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган.

Яқин қариндошларнинг бирга ишлаши тақиқланадими?
❗️Меҳнат кодексига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.
💼 Истисно тариқасида, ўзаро яқин қариндошларнинг бирга хизмат қилишлари мумкин бўлган ходимлар рўйхати мавжуд бўлиб, рўйхат билан бу ерда танишинг.

#Ақл_чархи
“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
ОРТГА ҚАЙТГАН ГУМОНДОР
Кечаси билан муҳим иш устида ухламай чиққан қўшни жаноб Альмуснинг хонасидан келаётган газ ҳидини пайқаб сергак тортди. Шу заҳоти полицияга сим қоқди. Кўп ўтмай, инспектор Вернер ва сержант Фитт етиб келишди. Жаноб Альмус газдан заҳарланган, аммо ҳали тирик эди. Уни шифохонага олиб кетишаётганда, ҳушига келиб, ухлаб ётганида кимдир келиб газни очиб кетган бўлиши мумкинлигини айтди.
Изқуварлар деразаларни очиб, хонани шамоллатишди. Кейин ҳаммаёқни кўздан кечиришди. Дафъатан полда ётган қўлқопга кўзлари тушди. Чамаси, бу қўлқоп Альмусни ўлдирмоқчи бўлган шахсга тегишли.
– Балки, жиноятчи қўлқопни олиб кетиш учун қайтар? – деди сержант Фитт. Детективлар чироқни ўчириб, жиноятчининг далилий ашёни йўқотиш учун қайтишини кута бошлашди. Дарҳақиқат, ярим соатдан кейин эшик ғичирлади. Кимдир ичкари кириб, гугурт чақди.
– Қўлингни кўтар, – қичқирди инспектор.
Сержант чироқни ёқаркан, номаълум кимсага юзланди:
– Ҳойнаҳой, қўлқоп учун келгандирсан?
Нотаниш одам буни инкор қилмади, аммо Альмуснинг ҳаётига суиқасд қилмоқчи эканидан бош тортди. Сержант агар гумонланувчи айбини ўз ихтиёри билан тан олса, жазо енгилроқ бўлишини эслатди. Аммо инспектор Вернер сержантни бир четга тортиб шундай деди:
– Тўғри, бу кимсанинг кутилмаганда келиши шубҳали, лекин у Альмусга қасд қилмагани аниқ.
❓Савол: Нега инспектор бундай қарорга келди?
Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

Электрон рецептлар: Дания тажрибаси
Данияда 1995 йилдан бошлаб рецептлар бўйича электрон ҳужжат айирбошлаш тизими йўлга қўйилган. Фармацевт ўз дорихонасида барча турдош дорилар ҳақида беморга маълумот бериши шарт. Қайси бирини сотиб олишни унинг ўзи ҳал қилади. Фақат шифокор рецептга махсус белги қўйиб берсагина, дорихоначи беморга қимматроқ ва оригинал дори воситаларини тавсия этади. Қонун бўйича ҳар бир дорихонада ҳар қандай дорининг камида битта энг арзон турдоши бўлиши керак.
Даниялик дорихоначилар дори воситаларини суиистеъмол қилиш ёки улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолларига гувоҳ бўлса, бу ҳақида тегишли органларга хабар бериши шарт.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига кўра, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январга қадар электрон тарзда рецепт бериш ахборот тизими жорий этилади. Мазкур тизим 2021 йил 1 мартдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 мартдан бошлаб бутун республика ҳудудида мажбурий равишда қўлланилади.

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️
➡️ Агар бу нотаниш одам Альмусга қасд қилганда у кириши билан гугурт чақмаган бўлар, чунки қасддан газни очиб кетган кимса гугурт ёққанда газ тўла уй портлаб кетишини билган бўларди.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

#Халқаро_кун
21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни
📌 БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1981 йил Халқаро тинчлик куни таъсис этилган ва 2001 йил 7 сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра 21 сентябрь Халқаро тинчлик куни сифатида ҳар йили нишонлана бошланган.
➡️ Шу куни дунёдаги барча халқлар ва давлатларга ўт очиш ва зўравонликни тўхтатиш, кун давомида қуролли ҳаракатларга йўл қўймаслик, инсонларга тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини турли маърифий тадбирлар воситасида тушунтириш тавсия этилади.

#Сўраган_эдингиз
“Иссиқ сув” иссиқ бўлмаса...
📲❓Биз кўп квартирали уйда турамиз. Кунлар совиши билан иссиқ сув ҳарорати пасайиб қолади. Крандан оқаётган иссиқ сув ҳарорати ўзи қанча бўлиши керак? Шу ҳақда маълумот берсангиз. (Б.Х. Тошкент шаҳар)
🌡 Қонунчиликка кўра, кўп квартирали уйларда марказий тизимлар орқали иссиқ сув билан таъминлашда иссиқ сув ҳарорати сув олиш нуқтасида 50-75°С бўлиши лозим.
♻️ Бунда меъёрдан четга чиқишларда ҳар бир –3°С учун тўлов миқдори 0,1 фоизга камайтирилади.
🚰 Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°С дан паст бўлганда, истеъмол қилинган сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.

Кўчада сигарет чекиш тақиқланадими?
🚫 Қонунчиликка кўра, иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, БҲМ нинг учдан бир қисми (74 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади
⚠️ Тамаки маҳсулотини махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналарда истеъмол қилиш лозим.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Хорижий кинокомпанияларга республика ҳудудида амалга оширган харажатларининг бир қисми қайтарилади
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш (“rebate”) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (568-сон, 19.09.2020 й).
📋 Низомга кўра, хорижий кинокомпанияларга республика ҳудудида амалга оширган харажатларининг 20 фоизи (бироқ 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
📁 Бунда, хорижий кинокомпания республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан рухсатнома олади ҳамда ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланади.
📌 Хорижий кинокомпания республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун Ўзбекистондаги тижорат банкларида махсус ҳисоб рақами очади ва харажатларни шу орқали амалга оширади.
✅ Рухсатнома муддати якунлангандан сўнг фильмни суратга олиш ишлари якунланган ҳисобланади.
⏳ Харажатларни қайтариш учун тегишли ҳужжатлар Молия вазирлигига тақдим этилади ва вазирлик томонидан 10 кун муддатда қарор қабул қилинади.
🏢 Агентлик хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини қайтаришни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади.
🌐 Давлат бюджетидан маблағ ажратилган хорижий кинокомпаниялар рўйхати Агентлик веб-сайтига жойлаштирилади.

“Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти лойиҳа офиси ташкил этилади
“Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (559-сон, 17.09.2020 й.) қабул қилинди.
🏢 Қарорга мувофиқ, Бўстонлиқ туманида “Белдирсой-Чимён-Нанай” ДУК халқаро умуммавсумий курортини (ХУК) қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.
✅ ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар сотиб олиш бўйича Франция Ғазначилигининг қарзлари, имтиёзли кредитлари ва хорижий тижорат банкларининг қарзлари жалб қилинади. Шунга кўра, ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 47,9 миллион евро миқдорида қарз жалб қилиниши белгиланган.
📝 Қарорга мувофиқ, ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси ҳамда бу бўйича Бошқарув кенгаши таркиби тасдиқланди.
❕ХУК ҳудудида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ Бошқарув кенгашининг қарори билан “E-IJRO-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали босқичма-босқич сотилади.
💰 Истисно тариқасида, ер участкаларини сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Лойиҳа офиси ҳисобига, 10 фоизи Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

#Кун_тарихи
🗓 22 сентябрь (1994 йил)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари қабул қилинган.
📔 Жиноят кодекси жавобгарликнинг асослари ва принципларини, қандай ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят эканлигини аниқлайди, ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини белгилайди.
📙 Жиноят-процессуал кодекси жиноят ишларини юритиш тартибини белгилайди. Жиноят-процессуал кодексига кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас.
📒 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан қайси орган (мансабдор шахс) томонидан қай тартибда қанақа маъмурий жазо қўлланилиши ва ижро этилишини белгилайди.

22 сентябрь – халқаро автомобилсиз кун
Бугун дунёдаги автомобил ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларда пиёда юриш, велосипед ёки жамоат транспортларидан фойдаланишни тарғиб қилувчи акциялар, тадбирлар ўтказилади.
1995 йилдан бери бу сана World Car Free Days консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.
Маълумот учун: Ҳукумат қарорига кўра Ўзбекистонда ҳафтанинг ҳар жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» этиб белгиланган.

Кадастр агентлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди
Ҳукумат қарори билан (569-сон, 21.09.2020 й.):
• Атабек Валиджанович Аллаберганов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб;
• Тулқин Мансурович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;
• Мирсаид Садикович Мирмаксудов Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;
• Абдушукур Хамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари – “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

Ҳукумат қарори билан (570-сон, 21.09.2020 й.) Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳукумат қарори билан (570-сон, 21.09.2020 й.) Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Ҳашар нима? Мажбурий меҳнат-чи?
Батафсил роликда
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳашар нима? Мажбурий меҳнат-чи?
Батафсил роликда
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан (571-сон, 21.09.2020 й.) Абдумалик Абдуқодирович Алламурадов Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири этиб тайинланди.