#Биласизми
Ов мавсуми бошланмоқда
❗️Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш:
👉 фуқароларга – 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача;
👉 мансабдор шахсарга эса — 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
➡️ Шунингдек, қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўллангандан кейин такрор содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган.
✅ Бундан ташқари, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш:
👉 ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга 3 345 000 сўмдан 4 460 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 4 460 000 сўмдан 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақл_чархи
Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавобини ушбу ролик орқали билиб олишингиз мумкин.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

#Кун_тарихи
🗓 14 сентябрь (2016 йил)
“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Қонунга мувофиқ, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бирор бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди ҳамда бундай чеклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?
Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
✅ Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин: ⬇️
👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.
Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

Адлия вазирлиги юридик техникумлари ҳақида нималарни биласиз?

Абитуриентларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?
➡️ Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
❗️Шикоят берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.
☑️ Абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест топшириқлари китоби берилади.
📝 Абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.
❕Шикоят апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.
⚠️ Ёзма жавоблар ўз тасдиғини топмаса, комиссия натижаларни ўзгаришсиз қолдиради.
🔰 Шикоят қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмайди:
👉 абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига етказилмаган ёки йиртилган бўлса;
👉 абитуриент тест синовларидан четлаштирилган бўлса;
👉 абитуриент ўз жавобларини ёзма равишда баён қилмаган бўлса.
🔰 Апелляция жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
🔸 уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб кириш;
🔸 тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш;
🔸 тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш.
🗓 Комиссия қарори бўйича маълумот Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига апелляция жараёни тўлиқ тугаганидан сўнг 5 иш куни ичида тақдим этилади.
📌 Абитуриент апелляция натижалари юзасидан судга шикоят қилиши мумкин.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси қачонгача амал қилади?
⏰ Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилган (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).
❗️Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).

Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Абитуриентларнинг бу йилги апелляция шикоятлари октябрь ойидан онлайн қабул қилинади
Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=18888
Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
Telegram| Facebook | Twitter | YouTubе
Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=18888
Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
Telegram| Facebook | Twitter | YouTubе
#Кун_тарихи
🗓 15 сентябрь (2004 йил)
Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган
🔰 Низомга кўра, туристик ташкилотлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган чет эллик сайёҳлар ҳақидаги қуйидагилар кўрсатилган маълумотномани улар кириб келишларидан 5 кун олдин Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этадилар:
👉 кириб келаётган сайёҳлар сони, улар қайси давлатдан келаётганлиги ва қабул қилаётган ташкилотдан ҳамроҳ бўлиб борувчи шахс тўғрисида маълумот;
👉 транспорт воситасининг давлат рақами;
👉 Ўзбекистон ҳудудида яшаш ва овқатланиш жойлари кўрсатилган ҳолда, сайёҳларнинг ҳаракат қилиш маршрут ва муддатлари.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
🗓 15 сентябрь (2004 йил)
Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган
🔰 Низомга кўра, туристик ташкилотлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган чет эллик сайёҳлар ҳақидаги қуйидагилар кўрсатилган маълумотномани улар кириб келишларидан 5 кун олдин Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этадилар:
👉 кириб келаётган сайёҳлар сони, улар қайси давлатдан келаётганлиги ва қабул қилаётган ташкилотдан ҳамроҳ бўлиб борувчи шахс тўғрисида маълумот;
👉 транспорт воситасининг давлат рақами;
👉 Ўзбекистон ҳудудида яшаш ва овқатланиш жойлари кўрсатилган ҳолда, сайёҳларнинг ҳаракат қилиш маршрут ва муддатлари.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2020
❗️Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.
📌 Юридик техникумларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида видео йўриқнома яратилди. Ҳужжат топшириш жараёнида сиз учун фойдаси тегиши мумкин.
⚠️ Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабулни амалга ошириётган мамлакатдаги биринчи ва ягона техникумлар ҳисобланади.
🗓 Юридик техникумларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 2020 йил 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
⚠️ Маълумот учун: ҳар бир ҳудудда биттадан юридик техникум ташкил этилган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-636-сон, 14.09.2020 й.)
➡️ Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилди.
☑️ Котибиятлар юридик шахс ҳисобланади ва уларнинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
✅ Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларни сақлаш харажатлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ЙПХ ходими автомобилни нега тўхтатганини тушунтириши шарт
❗️ЙПХ ходими йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини тушунтиришга мажбур.
🔍 ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чоралар кўради.
➡️ Қоида бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, ЙПХ ходими ҳайдовчига дастлаб содир этган қоида бузилишини тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, тегишли чоралар кўриши мумкин.

#Адлия_хабари
🏛 ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ МАГИСТРАТУРАСИГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТГАН АБИТУРИЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
👆Тошкент давлат юридик университети қабул комиссияси 2020/2021 ўқув йили учун университет магистратурасига ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини ўтказиш жойи ва санаси белгиланганлигини маълум қилади.
Тест синовлари жорий йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган Талабалар шаҳарчаси ҳиёбонида ўтказилади.
✍️ Тест синовлари жараёнида тегишли фан (мутахассислик фанлари ва чет тили)лардан 75 та саволни ечиш учун абитуриентларга 2 соат 30 дақиқа вақт ажратилади.
👆Тест синовлари 2 смена (1-смена соат 08.00дан 10.30га қадар, 2-смена соат 16.00 дан 18.30 га қадар)да ташкил этилади.
👆 Абитуриентлардан тегишли ҳудудга тест синовлари белгиланган вақтдан икки соат олдин келиш сўралади.
Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди.
👆 Тест синовларида қатнашиш учун ўзингиз билан фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномасини олиб келишингиз шарт.
👆Абитуриентлар ҳудудга киришда махсус дезинфекцион йўлакдан ўтиши, уларга тиббий ниқоб берилиши, антисептик воситалар ишлатилиши режалаштирилган.
👆Ким қайси сменада тест топшириши ва абитуриент рухсатномасини чоп этиш масаласи бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.
🗣 Қабул жараёни ҳақидаги маълумотлар билан университетда ташкил этилган Call-марказ (71 233 13 95 ва 71 233 66 36 (ички 1185)), расмий веб-сайт (tsul.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали батафсил маълумотлар олишингиз мумкин.
👆Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омадлар тилаймиз!

#Халқаро_кун
🗓 15 сентябрь – Халқаро демократия куни
🌐 БМТ Бош ассамблеясининг 2007 йил 8 ноябрдаги 62/7-сонли резолюциясига асосан 15 сентябрь куни Халқаро демократия куни деб эълон қилинган.
☑️ Мазкур резолюцияда жамоатчиликнинг демократик қадриятлардан хабардорлигини янада ошириш мақсадида ушбу кунни кенг нишонлаш тавсия этилган.

❗️Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:
👉 шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб;
👉 мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
👉 жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин – 1 йил ўтгач;
👉 озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – 2 йил ўтгач;
👉 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 4 йил ўтгач;
👉 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 7 йил ўтгач;
👉 10 йилдан ортиқ, лекин 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 10 йил ўтгач.

🏛 Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
👆 Сиз учун муҳим янгилик!
✅ Адлия вазирлиги 2020/2021 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини ўтказиш жойи ва санаси белгиланганлигини маълум қилади.
✍️ Тест синовлари жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳида ўтказилади.
👆Тест синовлари 2 сменада (1-смена соат 08.00 дан 11.00 га қадар, 2-смена соат 16.00 дан 19.00 га қадар) ташкил этилади.
📚 Тест синовлари:
✔️ тарих;
✔️ хорижий тил фанларидан бўлиб ўтади.
👆 Азиз абитуриентлар!
➡️ Тест синовларига белгиланган вақтдан бир соат олдин етиб келишингиз;
➡️ Назорат пости орқали абитуриент рухсатномаси ва шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан ҳудудга киришингиз лозим.
👆Тест синовлари ўтказилиш жараёнида:
⛔️ Тест варақасини буклаш, белгиланмаган жойларга ёзиш тақиқланади.
📵 Тест топшириш ҳудудига китоб, луғат, жадвал, уяли телефон, компьютер, телекомуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кириш мумкин эмас.
🚫 Тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, ёрдам бериш ҳамда бир-бири билан гаплашиш, тест материалларини ҳудуддан ташқарига олиб чиқиш, тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганда тест материалларини топширишдан бош тортиш сизни тест синовларидан четлатишга асос бўлади.
❌ Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриент тест синовига қўйилмайди!
Хурматли абитуриентлар!
🗣 Тест синовларига кириш учун рухсатномаларни қачон ва қаердан олиш ҳамда ким қайси сменада тест топшириши бўйича қўшимча маълумот берамиз.
☎️ Сизда қабул жараёни ҳақида қўшимча савол мавжуд бўлса академик лицейда ташкил этилган Call-марказ (71) 241-72-44 рақами орқали академик лицей қабул комиссияси ходимлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин.
Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!
Бизни кузатишда давом этинг!

❗️Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Меҳнат мигрантларига микроқарзлар берилади
“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4829-сон, 15.09.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади.
📋 Хорижда ишлашга кетишдан олдин Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш амалиётини самарали йўлга қўйиш, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро тан олинадиган сертификатларни бериш тизимини жорий қилиш мазкур тизимнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
🔰 Қарорга кўра:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларига умумий раҳбарлик қилади;
👉 Ҳудудий филиал раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёрдамчиси ҳисобланади;
👉 Ҳудудий филиаллар хорижий иш берувчилар билан келишувлар тузади ҳамда хорижга фуқароларни ишга юборади.
🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар қуйидагилар ташкил этилади:
👉 Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Япон тили ва касбий малака” тест маркази;
👉 Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида пайвандчилар мактаби;
👉 Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ишчилар тайёрлаш ўқув маркази;
👉 Наманган вилоятидаги профессионал таълим муассасаларида давлат хусусий шериклик асосида “IT School” ўқув марказлари, чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбларга тайёрлаш ўқув марказлари.
✅ Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади;
👉 микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади;
👉 микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Меҳнат мигрантларига ўзини ўзи банд қилган шахсларга белгиланган пенсия ҳисоблаш тартиби қўлланилади
♻️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча ишлаш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади ва унга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.
🔰 2021 йил 1 январга қадар:
• Ўзбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома (патент) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;
• Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур давлатлардаги адвокатлик ташкилотлари билан битимлар тузилади;
• Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа, Чимкент ва Истанбул шаҳарларидаги ваколатхоналари очилади.
➡️ Чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган фуқароларга тўланадиган бир марталик моддий ёрдам миқдори БҲМнинг 2 бараваригача кўпайтирилади (илгари БҲМнинг 1 баравари эди).
📲 Шунингдек, меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича онлайн платформа яратилади ҳамда Россия Федерациясида “Call-марказ” ташкил этилади.
🗓 2021 йил 1 январдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси хорижда вақтинча ишлаб қайтиб келганда:
👉 БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидия тўланади;
👉 Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.
📞 Шу билан бирга, меҳнат миграцияси масалалари бўйича мурожаатларни қабул қилувчи “1282” қисқа рақамли ишонч телефони ташкил этилади.

Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади
“Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4828, 15.09.2020 й).
💰Қарорга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг “Агробанк”нинг устав капиталидаги улуши 50 млн АҚШ долларига оширилади.
➡️ Ушбу маблағлар пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар ажратиш учун йўналтирилади.
🧾 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳудудлардаги пахта териш машиналарига талабгорларнинг аниқ рўйхатини шакллантиради.

#Тайинлов
Ҳукумат қарори (553-сон, 15.09.2020 й.) билан Нодира Мелибаевна Эгамбердиева Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг директори этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Институтнинг асосий вазифаларидан бири жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш ҳисобланади.