Huquqiy axborot
374K subscribers
6.29K photos
404 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қабул_2020

❗️Магистратура абитуриентларига эслатма

🗓 2020/2021 ўқув йили қабулида республика ОТМларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.

🧾 Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун “Рухсатнома”ни magistr.edu.uz ёки ruxsatnoma.edu.uz манзили орқали юклаб олиш мумкин.

➡️ Магистратура абитуриентлари тест имтиҳонларига фақат паспорт ва кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рухсатнома билан киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

7 сентябрь – Халқаро мовий осмон учун тоза ҳаво куни

Ушбу сана БМТ Бош ассамблеясининг 2019 йил 19 декабрдаги резолюциясида белгиланган бўлиб, бу орқали дунё эътиборини ҳавонинг ифлосланиши муаммосига қаратиш мақсад қилинган.

Ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлиги учун энг жиддий экологик хавф саналиб, ҳавонинг тозалигига эришиш дунёдаги ўлим ва касалликларнинг олдини олиши мумкин бўлган сабаблардан ҳисобланади. БМТ статистик маълумотларига кўра, ҳавонинг ифлосланиши дунё бўйлаб 6,5 миллионга яқин (2016) инсонлар ўлимига олиб келмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚏Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотураргоҳларнинг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

📌 Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.

⚙️ Мазкур тўхтаб туриш жойларига «5.15. Тўхтаб туриш жойи» ва «7.17. Ногиронлар» йўл белгилари ўрнатилади.

Шунингдек, ушбу тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давергеодезкадастрнинг айрим функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди

“Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6061-сон, 07.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қуйидаги вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди:

👉 қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш;
👉 қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;
👉 қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш;
👉 тупроқ бонитировкасини ўтказиш;
👉 қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш;
👉 тупроқ унумдорлигини ошириш;
👉 тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш.

🏢 Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди ва унинг вазифалари белгиланди.

☑️ Жумладан, Агентлик кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритади.

🗓 2020 йил 1 октябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.

➡️ 2021 йил 1 январдан бошлаб
ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади.

🌐 Онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади.

Ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кадастр агентлиги директори ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади

“Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4819-сон, 07.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

🔸 Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари;
🔸Давлат кадастрлари палатаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари;
🔸Республика аэрогеодезия маркази;
🔸Геодезия назорати бошқармаси.

➡️ Қарор билан Давлат геодезия назорати инспекцияси ҳузуридаги Давлат картография-геодезия фонди Кадастр агентлиги бўйсинувига ўтказилди.

➡️ Шунингдек, “Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази” ДУК Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази таркибига ўтказилди.

☑️ Қарорга кўра, Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига айлантирилди.

💼 Кадастр агентлигига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Кадастр агентлиги директори бошчилик қилади.

♻️ Қарорга кўра, Давлат кадастрларини шакллантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди.

📌 Давлат кадастрлари объектларини хатловдан ўтказиш ва Миллий геоахборот тизимига киритиш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш Идоралараро ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

🗓 2020 йил 1 декабрга қадар давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади.

📋 Қарорга кўра, “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:

👉 стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;
👉 кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;
👉 клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;
👉 музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;
👉 маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари;
👉 ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
👉 аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;
👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
👉 соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;
👉 иш жойлари бўлган хоналар;
👉 кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;
👉 хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.

Жамоат жойларида, шу жумладан қуйидагилар тақиқланади:
👉 тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш;
👉 уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш;
👉 алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
👉 тиланчилик қилиш;
👉 рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан фойдаланиш;
👉 ит ва мушукларни тумшуқбоғсиз ва етовсиз олиб юриш;
👉 карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда ниқобсиз бўлиш.

❗️Жамоат жойларида мазкур хатти-ҳаракатларни содир этиш тегишлича маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2020

❗️Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.

📌 Юридик техникумларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида видео йўриқнома яратилди. Ҳужжат топшириш жараёнида сиз учун фойдаси тегиши мумкин.

⚠️ Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабулни амалга ошириётган мамлакатдаги биринчи ва ягона техникумлар ҳисобланади.

🗓 Юридик техникумларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 2020 йил 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

⚠️ Маълумот учун: ҳар бир ҳудудда биттадан юридик техникум ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Telegram: @hudud24official
Facebook: fb.com/hudud24official
Instagram: instagram.com/hudud24.uz
Twitter: twitter.com/hudud24official
#Кун_тарихи

🗓 9 сентябрь (2019 йил)

🏢 Президент Фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилган.

📌 Агентликнинг асосий вазифаларидан бири Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни самарали амалга ошириш ҳисобланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Юристлар малакасини ошириш марказининг филиаллари ташкил этилади

“Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (544-сон, 08.09.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Юристлар малакасини ошириш марказининг (Марказ) Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудудий филиаллари ташкил этилади (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда).

☑️ Касбий эҳтиёжлардан келиб чиқиб кадрлар буюртмачилари ва ходимларга малака ошириш шаклларини мустақил танлаш имконияти яратилади.

🔰 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
👉 Юристлар малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
👉 Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари.

📔 Ўқитиш давомийлиги қайта тайёрлаш курсларида 4 ой (576 соат)ни, малака ошириш курсларида эса 2 ҳафта (72 соат)ни ташкил этади.

🌐 Қарорга кўра, кадрларни узлуксиз касбий ривожлантириш тизими фаолиятини ташкил қилиш ва ҳар бир ходимнинг малака ошириш жараёнларини мониторинг қилувчи ягона маълумотлар базасиэлектрон платформа ишлаб чиқилади.

🖥 Шунингдек, малака ошириш курси битирувчиларига электрон сертификатлар бериш амалиётини жорий этиш мақсадида “Электрон сертификатлар репозиторийси” тизими ва дастурий таъминоти яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим туманларда қўлда терилган пахта учун устама ҳақ тўланади

“2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (545-сон, 08.09.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёси йиғим-теримини ташкил этишда:

👉 машинада терилган 1 т пахта учун – 920 000 сўм хизмат ҳақи тўлаш;
👉 қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда – 1000 сўмдан, иккинчи теримда – 1400 сўмдан кам бўлмаган меҳнат ҳақи тўлаш;
👉 пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ушбу нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил нарх белгилашлари;
👉 пахта хомашёси учун меҳнат ва хизмат ҳақини ҳар 5 кунда, зарурат бўлганда, ҳар куни тўлаш тавсия этилди.

☑️ Қарорга мувофиқ, ишсиз ҳамда вақтинчалик банд бўлмаган аҳолидан иборат терим отрядлари раҳбарлари билан мавсумий ишга қабул қилиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилади ҳамда терим отрядлари раҳбарларига пахта хомашёси йиғим-терими якунига қадар 2 миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

💰 Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларига пахта хомашёсини териб олиши учун йиллик 16 фоиз ставкада (шундан 1 фоиз банк маржаси) кредит ажратиш мақсадида уч ой муддатда қайтариш шарти билан “Агробанк” АТБ депозитига 1,3 триллион сўмгача маблағлар жойлаштирилади.

➡️ Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан хориждан олиб келинадиган юқори унумли пахта териш техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2021 йил 1 сентябргача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 270 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

Қуйидаги туманларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига давлат бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланади:

Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманлари;
Қорақалпоғистоннинг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой ва Нукус туманлари;
Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманлари;
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманлари.

❗️Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини ҳамда таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларини пахта хомашёси йиғим-теримига жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш юзасидан шахсан масъул эканликлари белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Адлия_хабари

⚡️Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқлик сертификатига (37001) эга бўлди

🔍 Адлия вазирлиги фаолиятининг барча йўналишлари бўйича “CERT INTERNATIONAL” халқаро ташкилоти (Словакия) томонидан ўрганилди.

🧾 Ўрганиш натижасида вазирлик Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланди ва халқаро реестрга киритилди ҳамда буни тасдиқловчи сертификатга эга бўлди.

➡️ Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро стандарт талабларига мувофиқ ички ҳужжатлардан ташкил топган бўлиб, у бутун Вазирлик тизимининг доимий назорат остида бўлишини таъминлайди.

❗️Ушбу мувофиқлик сертификати Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартга мувофиқ тўғри йўлга қўйилганини тасдиқлайди ҳамда келажакда аҳоли ва хорижий ташкилотлар билан алоқаларни ва ўзаро ишончни янада ривожлантиришга олиб келади.

▫️Бу ҳақда батафсил маълумот билан adliya.uz сайтида танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲Бир ҳафтага оилавий дам олишга кетмоқчиман. Ўша кунлари фарзандим боғчага бормайди. Боғчага борилмаган кун учун пул тўлашим шартми?

📉 Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола боғчага келмаган ҳолларда жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

❗️Тўловни камайтириш учун ота-оналардан бири сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти номига олдиндан ариза (билдиришнома) ёзиши шарт.

Бунда боланиннг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим муассасасига келмаслигига рухсат берилади.

Демак, мактабгача таълим муассасаси олдиндан ёзма огоҳлантирилган бўлса, бола боғчага бормаган кунлар учун пул тўланмайди.

Тўлиқ маълумот ⬇️
http://www.lex.uz/docs/3019665

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президентнинг тегишли Фармонига мувофиқ Aбдураҳим Aбдурасулович Мўминов Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Абдураҳим Мўминов бунга қадар Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1-синф ўқувчиларига "Президент совғаси" пандемия талаблари асосида топширилади

Республикамизда пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йили гибрид тарзда ташкил этилиши ҳамда мактабларнинг тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, босқичма-босқич очилиши белгиланди.

2020-2021 ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланган бўлсада, мактаблар санитария-гигиена талабларига жавоб беришига қараб, санитария эпидемиология ва осойишталик маркази хулосаларига кўра маҳаллий Кенгашларнинг қарори асосида очилади.

Мактабда ўқувчилар ва ота-оналарнинг тўпланиб қолишларнинг олдини олиш мақсадида мактаб маъмурияти “Президент совғалари”ни тарқатишни босқичма-босқич ташкил этиши мумкин. Яъни, “Президент совғалари” айнан 14 сентябрь куни эмас, вазиятга қараб, баъзи мактаблар кечроқ очилса кечроқ топширилиши мумкин.

Халқ таълими вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси бошлиғи мудофаа вазирининг маслаҳатчиси саналади

"Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра Мудофаа вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолияти ташкил этилади.

Мажмуа ҳудудида Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти, Ҳарбий оркестрлар хизмати, Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

☑️ Мажмуа ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

💼 Қарор билан мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси – “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси бошлиғи лавозими жорий этилди.

📋 Шунингдек, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

♻️ Мажмуа Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, банк ҳисобварақларига ҳамда хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.

💼 Мажмуа бошлиғи маданият вазири билан келишилган ҳолда мудофаа вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

➡️ Мажмуа таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи юридик шахс мақомига эга бўлган муассаса ҳисобланади.

💰“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ўз мақомига, ходимлар (ҳарбий хизматчилар) меҳнатига ҳақ тўлаш (пул таъминоти) шартларига кўра Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бош бошқармасига тенглаштирилади.

📌 Мажмуа ва “Шон-шараф” давлат музейи ҳудудида миллий эсдалик совғалари маҳсулотлари ҳамда музейда сақланаётган ашёлар нусхаларининг савдоси ташкил қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Озиқ-овқат саноати жадал ривожлантирилади

“Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4821-сон 09.09.2020 й) қабул қилинди.

🏢 Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (вазирлик) бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

➡️ Вазирлик, жумладан, мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратади.

☑️ Қарорга кўра, вазирликда Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилиб, мазкур бош бошқарма бошлиғи вазир ўринбосари ҳисобланади.

Қарор билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилди.

🎓 Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМнинг “5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” ҳамда “5410500-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич ошириб борилади.

🗓 2020 йил 1 декабрга қадар озиқ-овқат технологиялари соҳасида замонавий техника ва технологияларни жорий этган етакчи корхона, ташкилотлар ва муассасалар билан талабаларнинг амалиётларини ўташ юзасидан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш чоралари кўрилади.

🔰 Қарорга мувофиқ, шунингдек:

👉 2021 йил 1 январга қадар республикада қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларига мавжуд ички талабни ҳисобга олган ҳолда 2021-2023 йилларга мўлжалланган саноатбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш дастури;
👉 2021 йил 1 мартга қадар мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашни жадал ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Пандемия шароитида тадбиркорларга берилган айрим солиқ имтиёзлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан фуқаролардан талаб этилиши тақиқланган маълумотномалар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot