Huquqiy axborot
370K subscribers
6.29K photos
401 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди

“Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (536-сон, 02.09.2020 й.) қабул қилинди.

➡️ Қарор билан Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига (Институт) Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан ўтказиладиган таълим йўналишлари (мутахассисликлар) рўйхати тасдиқланди.

🪕 Институт мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Институтда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

📚Шунга кўра, 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига тегишли йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилинган, шунингдек, ушбу йўналишларда таҳсил олаётган талабалар ўқишларини Институтда давом эттиради.

📚 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда махсус сиртқи таълим ташкил этилади
ҳамда унга маданият ва санъат таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида 3 йиллик амалий иш стажига (педагогика йўналишлари учун педагогик стажга) эга бўлган, Маданият вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга, тест синовлари (кириш имтиҳонлари ва касбий суҳбат)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар қабул қилинади.

📚 2021 йилдан бошлаб республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларига Институтнинг етакчи профессор-ўқитувчиларни бириктириш орқали “маҳорат мактаблари” йўлга қўйилади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Институт Президентнинг ПФ–6000-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари қисқармоқда

“Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (535-сон, 02.09.2020 й).

🕐 Қарор билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

📓
Унга кўра, кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

📓Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун
Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Кадастр паспортини тайёрлаш:

👉 кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
🔸кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔸якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;
(илгари бу муддат тегишлича 7, 10 кун эди)

👉 кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
🔸умумий майдони 100 кв.м. гача - 5 иш кунигача;
🔸умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача - 7 иш кунигача;
🔸умумий майдони 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача - 10 иш кунигача;
🔸умумий майдони 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача - 15 иш кунигача;
🔸умумий майдони 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача - 20 иш кунигача;
🔸умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ - 25 иш кунигача.
(илгари бу муддат тегишлича 10 кундан 45 кунгача бўлган)

🧾 Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.

💴 Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди.

💴 Кадастр паспортини бериш учун тўлов қийматлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади.

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

▫️кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
▫️кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
▫️кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

📓Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Китоб геология миллий табиат боғига ажратиладиган ер майдонлари рўйхати тасдиқланди

“Китоб геология миллий табиат боғи фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (534-сон, 02.09.2020 й.) қабул қилинди.

➡️ Қарор билан Китоб геология миллий табиат боғига қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдонлари рўйхати тасдиқланди.

🏔 Шунга кўра, геология табиат боғига жами 3 938 гектар (шундан қўриқхона ҳудуди – 2 221, рекреация ҳудуди – 400, хўжалик мақсадида фойдаланиш ҳудуди – 1 317 гектар) ер майдонлари ажратилади.

🏔 Қарор билан Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш ҳамда келгусида ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Китоб геология миллий табиат боғи Президентнинг ПҚ–4766-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди

“2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (526-сон, 29.08.2020 й.) қабул қилинди.

➡️ Қарор билан 2020-2021 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

👉 Амалий ҳаракатлар режаси 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич – 2020 йил охиригача бўлган даврни ўз ичига олиб, тегишли чора-тадбирларнинг бажарилиши натижасида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш кўрсаткичи 102,2 фоиз (дастлабки прогноз 105,5 %)ни ташкил этиши кутилмоқда.

2-босқич – 2021 йилда амалга оширилиб, 5–5,5 фоиз барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлайдиган, 2020-2021 йиллар давомида коронавирус пандемиясининг оқибатларини мослаштириш билан тизимли ислоҳотларни давом эттиришга қаратилган чораларни ўз ичига олади.

🏛 Амалий ҳаракатлар режасига мувофиқ, 2020 йил охиригача банк секторида кўриладиган асосий чора-тадбирлар, жумладан, қуйидагилардан иборат:
👉 мажбурий захиралаш шартларини қайта кўриб чиқиш орқали тижорат бакнларига 2,2 трлн сўм қўшимча ликвидлик бериш;
👉 коронавирус пандемиясидан зарар кўрган корхоналарни 2020 йил 2-ярмида 17 трлн сўм миқдорида айланма маблағлар билан таъминлаш.

Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасидаги чора-тадбирлар доирасида 2020 йил якунига қадар, жумладан:
👉 “Ягона миллий меҳнат тизими” орқали 265,2 минг нафар ишсизлар бўш иш ўринларига жойлаштирилади;
👉 301 минг киши жамоат ишларига жалб қилинади;
👉 53,6 минг киши тадбиркорлик ва уй-жой майдонларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ҳамда тикувчилик кооперативларида аъзолик учун субсидиялар билан таъминланади;
👉 42,8 минг киши бепул тарзда касб-ҳунарга ўқитилади.

Қарор билан шунингдек, иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (537-сон, 03.09.2020 й.) билан Амирулла Хазратович Абдуллаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик 2019 йил 9 сентябрдаги Президент Фармони билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Судларга берилган даъволарни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиш мумкин бўлади

“Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

📌 Қарор билан судлар фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифалари белгиланди.

➡️ Жумладан, фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турлари кенгайтирилади, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш таъминланади, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилади.

🔰 Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди:

🔸2021 йил 1 январдан судларда суд мажлисини тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлиси баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;

🔸2021 йил 1 июлдан апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;

🔸2021 йил 1 октябрдан барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;

🔸2022 йил 1 январдан суд қарорларини тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;

🔸2022 йил 1 июлга қадар судлар фаолиятида, шу жумладан, фуқаролар ва тадбиркорларга одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;

🔸2023 йил 1 январдан суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;

🔸судлар, Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактабида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан судлар фаолиятига қуйидаги имкониятларни берувчи “Адолат” ахборот тизимлари комплекси жорий этилади:

👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш;

👉 манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш;

👉 суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш;

👉 суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш.

☑️ Шунингдек, 2020 йил якунига қадар суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи мобиль дастур ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат органларининг ишонч телефонлари ва расмий сайтлари ҳақида маълумотга эгамисиз?

📞 Фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг оғзаки мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва кўриб чиқиш мақсадида ҳар бир давлат органи ва ташкилотида ишонч телефонлари йўлга қўйилган.

🔺 Ушбу ҳавола орқали давлат органларининг ишонч телефонларини билиб олишингиз мумкин: http://huquqiyportal.uz/helpline

🔺 Шунингдек, ушбу ҳаволада қайд этилган давлат органларининг расмий саҳифалари орқали Сизни қизиқтирган масалалар юзасидан маълумот олишингиз мумкин: http://huquqiyportal.uz/page/government_sites

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
ФҲДЁларда нима ўзгаради?

Батафсил
👉 http://hudud24.uz/?p=18336

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

📲Мен бугунги кунда меҳнат таътилидаман, аммо касаллигим сабабли кеча касалхонага келиб тушдим. Меҳнат таътилим ҳам беш кундан кейин тугаши керак. Меҳнат таътили вақтида касал бўлиб қолганлигим сабабли таътил кунларини бошқа вақтга кўчирсам бўладими? (Н.К. Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри)

Ҳа, албатта, бундай ҳолатда меҳнат таътилини узайтиришингиз ёки бошқа муддатга кўчиришингиз мумкин.

❗️Меҳнат кодексининг 145-моддасига мувофиқ, ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга. Яъни, агар таътил даврида таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига биноан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

Бундай ҳолларда ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

⚡️ Адлия вазирлиги юридик техникумларига ҳужжатлар онлайн қабул қилинмоқда

2020/2021 ўқув йили учун юридик техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йил 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) Давлат тест маркази веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 11 сентябрь куни видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади

📝 Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини 2020 йил 11 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📹 Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

🔰 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

▫️“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги;
▫️ “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги;
▫️ “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги;
▫️ “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
▫️ “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
▫️ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

☑️ Шу билан бирга, молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Айрим ОТМларга ректорлар тайинланди

Ҳукумат қарори (540-сон, 04.09.2020 й.) билан:

• Улуғбек Ботирович Азизов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ректори этиб;

• Нодир Кадирович Хайдаров Тошкент давлат стоматология институтининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Адлия вазирлиги юридик техникумларига 2020/2021 ўқув йили учун давлат гранти асосида қабул параметрлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4817-сон, 02.09.2020 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ташкилий тузилмаси ҳамда Қўмита марказий аппарати тузилмаси ва ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси тасдиқланди.

💼 Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари штат бирликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимининг 30 нафар, Ипакчилик илмий тадқиқот институтининг – 15 нафар, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг – 20 нафар, Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий ишлаб чиқариш марказининг – 23 нафар штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

☑️ Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

📋 Қарорга мувофиқ, қоракўлчилик кластерлари ва Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси таркибига кирувчи тадбиркорлар томонидан 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати шакллантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 5 сентябрь (2007 йил)

“Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинган.

➡️ Институтининг асосий вазифаси этиб «Банк иши», «Бизнесни бошқариш», «Туризм» ва «Бизнесда замонавий ахборот технологиялари» йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

Абитуриентга эслатма: бу йилги имтиҳонлар қандай ташкил этилади?

⚠️ Хабарингиз бор, абитуриентлар жорий йилнинг 2 сентябридан олий таълим муассасаларига тест синовларини топширишмоқда.

🔰 Тест синовлари 2 сменада ташкил этилмоқда:

👉 1-смена — 08:00 дан 11:00 гача;
👉 2-смена — 17:00 дан 20:00 гача.

🔰 Абитуриентларни тестга киритиш:

• 1-смена — 06:30 дан;
• 2-смена — 15:30 дан
бошланади.

Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.

☑️ Тестга кириш учун паспорт ҳамда абитуриент рухсатномаси талаб этилади. (Абитуриент рухсатномасини abitur.dtm.uz сайтидаги абитуриентнинг шахсий кабинетидан юклаб олиш мумкин).

➡️ Тестда 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та савол берилади. 1-фан учун 3,2 балл, 2-фан учун 3,1 балл. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 189 балл.

Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 90 дақиқа, 60 та тест топшириғига 180 дақиқа вақт ажратилади.

Тестлар ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар жойлашган манзил ҳақида мана бу саҳифа орқали маълумот олиш мумкин:

🔸 dtm.uz/page/stadionlar_2020
🔸 тест жараёнларини test2020.uz сайти орқали онлайн томоша қилиш мумкин.

Шунингдек, тест натижаларини абитуриент рухсатномасининг пастки ўнг бурчагида кўрсатилган QR код ҳаволаси орқали билиб олиш мумкин.

Адлия вазирлиги барча абитуриентларга кириш имтиҳонларида омад тилайди! Унутманг, барчаси ўзингизга боғлиқ!

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2020

❗️Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.

📌 Юридик техникумларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида видео йўриқнома яратилди. Ҳужжат топшириш жараёнида сиз учун фойдаси тегиши мумкин.

⚠️ Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабулни амалга ошириётган мамлакатдаги биринчи ва ягона техникумлар ҳисобланади.

🗓 Юридик техникумларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 2020 йил 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

⚠️ Маълумот учун: ҳар бир ҳудудда биттадан юридик техникум ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Солиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин

📌 Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

🔰 Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

🔸 ўз маблағлари;
🔸 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
🔸 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

❗️Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Бунда, солиқ чегирмаси ОТМда ўқиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

▫️талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

▫️тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

▫️олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

▫️паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot