Huquqiy axborot
220K subscribers
5.84K photos
313 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қабул_2020

Абитуриентга эслатма: бу йилги имтиҳонлар қандай ташкил этилади?

⚠️ Жорий йилнинг 2 сентябридан олий таълим муассасаларига тест синовлари бошланади.

🔰 Тест синовлари 2 сменада ўтказилади:

👉 1-смена — 08:00 дан 11:00 гача;
👉 2-смена — 17:00 дан 20:00 гача.

🔰 Абитуриентларни тестга киритиш:

• 1-смена — 06:30 дан;
• 2-смена — 15:30 дан
бошланади.

Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.

☑️ Тестга кириш учун паспорт ҳамда абитуриент рухсатномаси талаб этилади. (Абитуриент рухсатномасини abitur.dtm.uz сайтидаги абитуриентнинг шахсий кабинетидан юклаб олиш мумкин).

➡️ Тестда 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та савол берилади. 1-фан учун 3,2 балл, 2-фан учун 3,1 балл. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 189 балл.

Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 90 дақиқа, 60 та тест топшириғига 180 дақиқа вақт ажратилади.

Тестлар ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар жойлашган манзил ҳақида мана бу саҳифа орқали маълумот олиш мумкин:

🔸 dtm.uz/page/stadionlar_2020
🔸 тест жараёнларини test2020.uz сайти орқали онлайн томоша қилиш мумкин.

Адлия вазирлиги барча абитуриентларга кириш имтиҳонларида омад тилайди! Унутманг, барчаси ўзингизга боғлиқ!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти (1938-2016 й.й.)

Ислом Каримов 1989 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатни бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси.

1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди.

У халқ дардига қулоқ тутди, тинчлик ва осойишталикни таъминлади, кўп миллионли халқни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштириб, ислоҳотларга сафарбар этди.

Ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2017 йил 31 август куни Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида унинг биринчи ҳайкали тантанали очилди.

Шунингдек, Биринчи Президент ҳайкаллари 2017 йил 2 сентябрда Самарқандда, 2018 йил 30 январда Қаршида ва 2018 йил 18 октябрда Москвада очилди.

Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университетига, Тошкент халқаро аэропортига, Фарғонадаги санъат саройига, Асакадаги автомобиль заводига ҳамда бир қатор кўчаларга Ислом Каримов номи берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўлик туғилган болани дафн этиш учун нафақа бериладими?

📌 Қонунчиликка кўра, вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга дафн этиш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нафақа берилади.

🔰 Дафн этиш учун нафақа мурожаат этилган кунда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан:

👉 вафот этган шахс пенсия ёки ижтимоий нафақа олиб турган ёхуд ишламаган ва пенсионер бўлмаган ҳолларда — ўлим ҳақидаги гувоҳнома асосида;

👉 ўлик бола туғилган ёки бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида вафот этган (перинатал ўлим) тақдирда — перинатал ўлим тўғрисидаги маълумотнома асосида тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўлчаш воситаларини давлат синовидан ўтказиш қоидалари белгиланди

“Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (528-сон, 29.08.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш қоидалари тасдиқланди.

📌 Унга кўра, давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доирада Ўзбекистоннинг ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган тасдиқланган турдаги ўлчаш воситаларини қўллашга рухсат берилади.

🔍 Ишлаб чиқариладиган ва (ёки) сериялаб ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ўлчаш воситалари ва Ўзбекистон ҳудудида тўп ҳолида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган ўлчаш воситалари давлат синовларидан ўтказилади.

➡️ Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш ишлари учун ҳақ шартномага мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.

🗓 Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш давомийлиги 25 иш кунидан ошмаслиги керак.

📁 Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ижрочи 2 иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини синовдан ўтказиш натижаларига эга бўлган ҳужжатларни “Ўзстандарт” агентлигига юборади ҳамда Агентлик ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлайди ва реестрда рўйхатга олади.

⚠️ “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарлигидаги аккредитациядан ўтган давлат метрология хизмати органи ижрочи ҳисобланади.

Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади.

❗️Ушбу қоидалар давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳада ўлчаш воситаларини қўллайдиган барча шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲Бизнинг ишхонамизда фаррош йўқ. Шу боис, корхона раҳбари ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиб, ходимларни хизмат хоналарини тозалашга мажбурламоқда. Бу эса бизнинг хизмат вазифаларимизга кирмайди ва бунинг учун ҳақ ҳам тўланмайди. Директорнинг ҳаракатлари қонунийми?

Йўқ, директорнинг ҳаракатлари қонунга зид ва ушбу ҳолат мажбурий меҳнат сифатида баҳоланади.
Меҳнат кодексининг 7-моддасига асосан, мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

❗️Шунингдек, Меҳнат кодексининг 177-моддасига асосан иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифаси доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Ижтимоий тармоқлардаги мактаб ўқитувчиларидан турли санитария-гигиена воситалари талаб этилаётганига оид хабарларга Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ФҲДЁ ходимларининг ҳокимлик тизимида ишлаган даври устама тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади

"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди.

📋 Қарорга мувофиқ, ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва тизимли назоратни олиб бориш учун Давлат хизматлари агентлиги (Агентлик) масъул ҳисобланади.

🗓 2021 йил 1 январга қадар туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари Агентлик тизимига ўтиши муносабати билан уларнинг ходимлари Адлия вазирлиги томонидан аттестациядан ўтказилади.

💼 Қарорга кўра, ФҲДЁ архивларида архивариус лавозими тугатилади ва шу муносабат билан 1 ва 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади.

💰 ФҲДЁ органлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади.

ФҲДЁ органлари ходимлари (ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирлари, инспекторлари)нинг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги ҳамда мартаба даражалари олиш учун устамалар тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Эгасиз ашёларни расмийлаштириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (533-сон, 02.09.2020 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга мувофиқ, эгасиз ашё деганда Давлат чегарасининг ўтказиш пунктларидан ташқари ҳудудда Давлат чегараси орқали ноқонуний равишда ўтказилишига уринилган вақтда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан аниқланган эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган моддий неъматлар тушунилади.

➡️ Эгасиз ашёлар улар юзасидан қарор қабул қилингунга қадар Чегара қўшинлари бўлинмаларининг махсус омборларида сақланади.

☑️ Чегара қўшинлари бўлинмаларининг ваколатли мансабдор шахслари эгасиз ашё аниқлангандан бошлаб 3 сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса 1 сутка мобайнида эксперт ва баҳоловни ташкилотни тайинлайди.

🏢 Экспертиза ашёнинг турига қараб тегишли ваколатли органлар томонидан ўтказилади.

📝 Ашёларни эгасиз деб топиш тўғрисидаги қарор жойларда ташкил этиладиган ҳудудий комиссиялар томонидан қабул қилинади.

Эгасиз ашёлар уларнинг истеъмолга (фойдаланишга) яроқсизлиги бўйича хулоса олинган тақдирда, Чегара қўшинлари томонидан тегишли далолатнома тузилган ҳолда йўқ қилинади.

💰 Эгасиз ашёларни расмийлаштириш ва сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар Чегара қўшинларининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Президентнинг тегишли Фармони билан Хасанов Атабек Абдирашидович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Хасанов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Мусаев Амиртемурхон Фатихович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Мусаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди

Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

➡️ Мазкур ҳужжат валютани тартибга солиш соҳасидаги амалда бўлган 5 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилиш орқали қабул қилинди ва 2020 йил 1 сентябрдан кучга кирди.

🔰 Мазкур Қоидалар билан валюта операцияларини амалга оширишда қуйидаги янгиликлар жорий этилди:

👉 жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди;
👉 банклар томонидан мижозлар билан валюта операцияларини амалга оширишда ортиқча вақт ва ҳужжатлар талаб этилиши билан боғлиқ нормалар бекор қилинди;
👉 хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларини конвертация қилиш жараёнлари ҳамда чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этиладиган буюртмаларни банклар томонидан кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди;
👉 валюта биржаси савдоларида иштирок этиш учун мижознинг ҳисобварағида қатъий равишда маблағлар резерв қилиниши бўйича талаб бекор қилинди;
👉 сотиб олинган маблағлардан фойдаланиш борасида қўшимча қулайликлар яратилди, хусусан, банк мижозларининг махсус валюта ҳисобварағига турли хил сабабларга кўра қайтиб тушган валюта маблағларидан такроран фойдаланиш имконияти яратилди;
👉 Марказий банк томонидан айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олиш ва уларга гувоҳномалар бериш амалиёти бекор қилинди;
👉 айирбошлаш операцияларини расмийлаштириш тартиби, валюта айирбошлаш шохобчаларида ходимлар сони, хавфсизлик талаблари, уларни мониторинг қилиш ва бошқа талаблар тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.

⚠️ Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармони билан 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилган, бундан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинади

“Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди

➡️ Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 июлга қадар республиканинг яйловларга эга барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинади.

🌲Кластерларга қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган, шу жумладан, ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар ижарага берилади.

💵 2021 йил 1 январдан бошлаб
кластерларга ҳудудларда шахтали ва тик қудуқлар, шунингдек, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга Президентнинг ПҚ–4567-сон қарорида назарда тутилган 120 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар бериш тартиби қўлланилади.

💵 Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида 1 та иш ўрни яратиш шарти билан Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади.

🏢 Фармон билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.
👉 Пиллачилик ва қоракўлчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, ушбу тармоқларни ривожлантиришни таъминлаш Қўмитанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
👉 Ипакчилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Қўмитага ўтказилади.

💵 Фармонга кўра, Ўзбекистон божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипак (ТИФ ТН коди – 5002 ва 5003)ни олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг ҳар 1 килограмми учун 0,05 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди

“Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (536-сон, 02.09.2020 й.) қабул қилинди.

➡️ Қарор билан Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига (Институт) Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан ўтказиладиган таълим йўналишлари (мутахассисликлар) рўйхати тасдиқланди.

🪕 Институт мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Институтда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

📚Шунга кўра, 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига тегишли йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилинган, шунингдек, ушбу йўналишларда таҳсил олаётган талабалар ўқишларини Институтда давом эттиради.

📚 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда махсус сиртқи таълим ташкил этилади
ҳамда унга маданият ва санъат таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида 3 йиллик амалий иш стажига (педагогика йўналишлари учун педагогик стажга) эга бўлган, Маданият вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга, тест синовлари (кириш имтиҳонлари ва касбий суҳбат)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар қабул қилинади.

📚 2021 йилдан бошлаб республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларига Институтнинг етакчи профессор-ўқитувчиларни бириктириш орқали “маҳорат мактаблари” йўлга қўйилади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Институт Президентнинг ПФ–6000-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари қисқармоқда

“Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (535-сон, 02.09.2020 й).

🕐 Қарор билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

📓
Унга кўра, кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

📓Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун
Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Кадастр паспортини тайёрлаш:

👉 кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
🔸кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔸якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;
(илгари бу муддат тегишлича 7, 10 кун эди)

👉 кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
🔸умумий майдони 100 кв.м. гача - 5 иш кунигача;
🔸умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача - 7 иш кунигача;
🔸умумий майдони 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача - 10 иш кунигача;
🔸умумий майдони 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача - 15 иш кунигача;
🔸умумий майдони 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача - 20 иш кунигача;
🔸умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ - 25 иш кунигача.
(илгари бу муддат тегишлича 10 кундан 45 кунгача бўлган)

🧾 Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.

💴 Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди.

💴 Кадастр паспортини бериш учун тўлов қийматлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади.

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

▫️кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
▫️кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
▫️кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

📓Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Китоб геология миллий табиат боғига ажратиладиган ер майдонлари рўйхати тасдиқланди

“Китоб геология миллий табиат боғи фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (534-сон, 02.09.2020 й.) қабул қилинди.

➡️ Қарор билан Китоб геология миллий табиат боғига қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдонлари рўйхати тасдиқланди.

🏔 Шунга кўра, геология табиат боғига жами 3 938 гектар (шундан қўриқхона ҳудуди – 2 221, рекреация ҳудуди – 400, хўжалик мақсадида фойдаланиш ҳудуди – 1 317 гектар) ер майдонлари ажратилади.

🏔 Қарор билан Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш ҳамда келгусида ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Китоб геология миллий табиат боғи Президентнинг ПҚ–4766-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди

“2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (526-сон, 29.08.2020 й.) қабул қилинди.

➡️ Қарор билан 2020-2021 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

👉 Амалий ҳаракатлар режаси 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич – 2020 йил охиригача бўлган даврни ўз ичига олиб, тегишли чора-тадбирларнинг бажарилиши натижасида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш кўрсаткичи 102,2 фоиз (дастлабки прогноз 105,5 %)ни ташкил этиши кутилмоқда.

2-босқич – 2021 йилда амалга оширилиб, 5–5,5 фоиз барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлайдиган, 2020-2021 йиллар давомида коронавирус пандемиясининг оқибатларини мослаштириш билан тизимли ислоҳотларни давом эттиришга қаратилган чораларни ўз ичига олади.

🏛 Амалий ҳаракатлар режасига мувофиқ, 2020 йил охиригача банк секторида кўриладиган асосий чора-тадбирлар, жумладан, қуйидагилардан иборат:
👉 мажбурий захиралаш шартларини қайта кўриб чиқиш орқали тижорат бакнларига 2,2 трлн сўм қўшимча ликвидлик бериш;
👉 коронавирус пандемиясидан зарар кўрган корхоналарни 2020 йил 2-ярмида 17 трлн сўм миқдорида айланма маблағлар билан таъминлаш.

Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасидаги чора-тадбирлар доирасида 2020 йил якунига қадар, жумладан:
👉 “Ягона миллий меҳнат тизими” орқали 265,2 минг нафар ишсизлар бўш иш ўринларига жойлаштирилади;
👉 301 минг киши жамоат ишларига жалб қилинади;
👉 53,6 минг киши тадбиркорлик ва уй-жой майдонларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ҳамда тикувчилик кооперативларида аъзолик учун субсидиялар билан таъминланади;
👉 42,8 минг киши бепул тарзда касб-ҳунарга ўқитилади.

Қарор билан шунингдек, иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (537-сон, 03.09.2020 й.) билан Амирулла Хазратович Абдуллаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик 2019 йил 9 сентябрдаги Президент Фармони билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Судларга берилган даъволарни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиш мумкин бўлади

“Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

📌 Қарор билан судлар фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифалари белгиланди.

➡️ Жумладан, фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турлари кенгайтирилади, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш таъминланади, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилади.

🔰 Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди:

🔸2021 йил 1 январдан судларда суд мажлисини тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлиси баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;

🔸2021 йил 1 июлдан апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;

🔸2021 йил 1 октябрдан барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;

🔸2022 йил 1 январдан суд қарорларини тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;

🔸2022 йил 1 июлга қадар судлар фаолиятида, шу жумладан, фуқаролар ва тадбиркорларга одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;

🔸2023 йил 1 январдан суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;

🔸судлар, Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактабида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан судлар фаолиятига қуйидаги имкониятларни берувчи “Адолат” ахборот тизимлари комплекси жорий этилади:

👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш;

👉 манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш;

👉 суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш;

👉 суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш.

☑️ Шунингдек, 2020 йил якунига қадар суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи мобиль дастур ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат органларининг ишонч телефонлари ва расмий сайтлари ҳақида маълумотга эгамисиз?

📞 Фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг оғзаки мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва кўриб чиқиш мақсадида ҳар бир давлат органи ва ташкилотида ишонч телефонлари йўлга қўйилган.

🔺 Ушбу ҳавола орқали давлат органларининг ишонч телефонларини билиб олишингиз мумкин: http://huquqiyportal.uz/helpline

🔺 Шунингдек, ушбу ҳаволада қайд этилган давлат органларининг расмий саҳифалари орқали Сизни қизиқтирган масалалар юзасидан маълумот олишингиз мумкин: http://huquqiyportal.uz/page/government_sites

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
ФҲДЁларда нима ўзгаради?

Батафсил
👉 http://hudud24.uz/?p=18336

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

📲Мен бугунги кунда меҳнат таътилидаман, аммо касаллигим сабабли кеча касалхонага келиб тушдим. Меҳнат таътилим ҳам беш кундан кейин тугаши керак. Меҳнат таътили вақтида касал бўлиб қолганлигим сабабли таътил кунларини бошқа вақтга кўчирсам бўладими? (Н.К. Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри)

Ҳа, албатта, бундай ҳолатда меҳнат таътилини узайтиришингиз ёки бошқа муддатга кўчиришингиз мумкин.

❗️Меҳнат кодексининг 145-моддасига мувофиқ, ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга. Яъни, агар таътил даврида таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига биноан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

Бундай ҳолларда ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

⚡️ Адлия вазирлиги юридик техникумларига ҳужжатлар онлайн қабул қилинмоқда

2020/2021 ўқув йили учун юридик техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йил 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) Давлат тест маркази веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot