Huquqiy axborot
217K subscribers
5.93K photos
326 videos
22 files
13.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Қандай қилиб Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан биринчилардан бўлиб, доимий равишда бепул ва монеликсиз излаш, танишиш, юклаб олиш, фойдаланиш ва уни тарқатиш мумкин?

Батафсил 👉 https://lex.uz

Каналга уланиш👇
https://t.me/lexuzofficial

"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот марказининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:👇


Telegram | Facebook | Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди

“Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4802-сон, 11.08.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

📌 Марказнинг асосий вазифаларидан бири ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказишдир.

💼 Марказ директори Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

☑️ Қарор билан Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгашининг таркиби тасдиқланди.

Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади ҳамда фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.

🧾 Қарорга кўра, Имом Мотурудий номидаги халқаро стипендия хорижий тадқиқотчилар ва изланувчилар учун таъсис этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кимё ва биология бўйича миллий сертификатга эга ўқувчилар ОТМга киришда тестдан озод бўлади

“Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

🏫 Қарорга мувофиқ, республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 14 та таянч ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.

Шунингдек, республика туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 150 та мактаблар ташкил этилади.

➡️ Ихтисослаштирилган мактабларда кимё ва биология фанларини самарали ўқитишни мувофиқлаштириш учун уларга ОТМларнинг 55 та кафедралари бириктирилади.

💰 Ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрларининг базавий тариф ставкасига нисбатан амалда белгиланган устама ҳақи миқдори 2021 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизгача оширилади.

Давлат тест маркази 2021 йил 1 февралга қадар Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилади.

📋 Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга мактаб, лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари давлат ОТМга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга максимал балл берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

👨‍💻 Қарорга кўра, 2021 йилдан ҳар 2 йилда бир маротаба ОТМлар талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадалари ўтказилади.

Олимпиада ғолибларига бир марталик мукофот берилади ва улар тегишли мутахассисликлар бўйича ОТМлар магистратурасига давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.

👨‍🎓ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.

☑️ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб
кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.

📌 ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур ОТМнинг магистратурасига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

▫️ ОТМларнинг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага ОТМнинг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йилдан бошлаб ирригация объектларини қуриш бўйича янги тартиб ўрнатилади

“Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4801-сон, 11.08.2020 й.) қабул қилинди.

📝 Қарорга мувофиқ, 2020–2023 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатлар тасдиқланди.

💰 Жумладан, белгиланган йилларда бу борада Жиззах вилоятида умумий қиймати 1 трлн 166 млрд 302 млн сўм, Сирдарё вилоятида умумий қиймати 1 трлн 457 млрд 380 млн сўм бўлган лойиҳаларнинг амалга оширилиши назарда тутилган.

🔰 2021 йилдан бошлаб ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш бўйича устувор лойиҳаларни танлаш ва амалга оширишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:

🔸 устувор лойиҳалар бўйича таклифлар жойида ҳар бир ҳудуднинг сув таъминоти, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва бошқа ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳамда муаммолар таҳлилини қилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда шакллантирилади;

🔸 устувор лойиҳалар бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларида муҳокама қилинади ва маъқуллангандан сўнг белгиланган тартибда амалга оширилади;

🔸 ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан назорат қилиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Товар белгиси нима? Товар белгисидан ноқонуний фойдаланганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Батафсил инфографика орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича халқаро шартномага қўшилди

"Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4806-сон, 12.08.2020 й.).

📋 Қарор билан Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомага (Минск, 2016 йил 28 октябрь) қўшилди.

🏢 Шу муносабат билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битим 1992 йил 13 ноябрда Москва шаҳрида тузилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (477-сон, 12.08.2020 й.) билан “Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🧾 Низомга кўра, экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғурталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

⚠️ Суғурта қилдирувчи ким эканлигидан (экспорт қилувчи ёки молияловчи) келиб чиқиб суғурта шартномасининг бир неча тури фарқланади.

Суғурта шартномаларини тузишда қуйидагилар тақиқланади:
• сиёсий таваккалчиликлар бўйича шартсиз франшиза (зарарнинг суғурта билан қопланмайдиган қисми) ўрнатилиши;
• тижорат таваккалчиликлари бўйича шартсиз франшиза миқдори – суғурта пулининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши;
• логистика таваккалчиликлари бўйича шартсиз франшиза миқдори – суғурта пулининг 5 фоизидан ортиқ бўлиши;
• сиёсий таваккалчиликлар бўйича кутиш даври – 180 календарь кундан ортиқ бўлиши;
• тижорат таваккалчиликлари бўйича кутиш даври – 90 календарь кундан ортиқ бўлиши;
• логистика таваккалчиликлари бўйича кутиш даври – 30 календарь кундан ортиқ бўлиши.

📝 Суғурта қилдирувчи аризалар ва ҳужжатларни суғурталовчига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.

Суғурталовчи суғурта қилдирувчи томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан бошлаб 24 соат ичида тегишли суғурта шартномасини тайёрлайди ва унинг имзоланишини таъминлайди.

🗓 Суғурта товони суғурта ҳодисаси ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 15 календарь кунидан кечиктирмасдан тўланиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

⚡️ Тест синовлари учун 3 соат вақт ажратилади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди.

Давлат комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ:

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионларда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.

Бунда, ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 90 дақиқа вақт ажратилади (60 та тест топшириғига жами 180 дақиқа).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

Магистратурага кириш учун тестлар сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни билан Республика ОТМнинг магистратурасига кириш имтиҳонлари бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 балл.

🔰 Шундан:

👉 тегишли мутахассислик фанлари бўйича 2,3 баллдан 30 та тест саволи учун жами 69 балл;

👉 талабгорнинг илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича 3,1 баллдан 10 тест саволи учун жами 31 балл;

👉 чет тили бўйича 2 баллдан 25 та тест саволи учун жами 50 балл;

👉 битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (диплом бўйича) – 100 балл.

Талабгорга тест ечиш учун 130 дақиқа ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалининг қабул параметрлари тасдиқланди

Давлат комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ:

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига 2020-2021-ўқув йилида “5240100-Юриспруденция (ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш)” бакалавриат таълим йўналишининг кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрларининг ўқитиш тиллари кесимида тақсимоти тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига белгиланган имтиёзли қабул параметрлари тасдиқланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади

“Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (480-сон, 12.08.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади.

Ушбу коллежлар фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилади.

♻️ Қарорга кўра, мазкур коллежларда таълим жараёни икки босқичда: умумий ўрта таълим (VII-XI синфлар) ҳамда ўрта профессионал таълим (XI синфдан кейинги бир йиллик таълим) босқичларида амалга оширилади.

⚽️ Шунингдек, ушбу коллежларда 2020/2021 ўқув йилидан футбол бўлимлари ташкил этилади ва уларда футбол бўйича мутахассислар (спортчилардан ташқари) тайёрланади.

📋 Қарор билан Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

🏫 Низомга кўра, ўқувчилар коллежга 7-синфдан танлов асосида қабул қилинади.

☑️ Танлов касбий (ижодий) имтиҳонлар асосида икки босқичда: умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

💼 Коллеж битирувчиларига ўрта профессионал таълим босқичини тамомлаганлик тўғрисида бериладиган диплом келгусида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатда автомобиль кабинасидан чиқиши шартми?

❗️Қонунчиликка кўра, ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини фақат қуйидаги ҳолларда талаб қилишга ҳақли:

👉 транспорт воситасидаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;

👉 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

👉 транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;

👉 транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

👉 ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;

👉 ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда).

⚠️ Жисмоний нуқсони сабабли ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасидан чиқиш имконияти чекланган ҳолатлар бундан мустасно.

Йўл ҳаракати қатнашчилари мазкур ҳолатлардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

JICA кўмагида 19 нафар Ўзбекистон вакиллари Япониянинг етакчи университетларига ўқишга юборилади

“Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (478-сон, 12.08.2020 й.) қабул қилинди.

🎓 Қарорга кўра, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кўмагида Ўзбекистон вакилларининг 2020-2021 йилларда Япония етакчи университетлари магистратураси ва докторантурасида ўқиши учун Япония Ҳукумати томонидан 263 млн. япон йени (2,48 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида грант ажратилган.

☑️ Ушбу грантлар асосида ўқиш учун (магистратурада 18 нафар ва докторантурада 1 нафар) талабгорлар давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида меҳнат қилаётганлар орасидан танлаб олинади.

🏢 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш доирасида грант олиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни расмийлаштириш юклатилди.

⚠️ Маълумот учун, JICAнинг “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш лойиҳаси” доирасида ўтган 2 йил давомида 34 нафар Ўзбекистон вакиллари Япониянинг етакчи университетларига ўқишга юборилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бухорода сув таъминотини яхшилашга ОИИБ томонидан маблағ ажратилади

"Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори (482-сон, 12.08.2020 й.) қабул қилинди.

💰 Қарорга мувофиқ, Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) томонидан "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳаси учун 25 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли давр билан) 385, 12 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилиши маъқулланган.

🔰 Лойиҳанинг умумий қиймати 437,62 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
👉 ОИИБ қарзи – 385,12 млн;
👉 Ўзбекистон ҳиссаси – солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 52,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020-2023 йиллар) ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизмат ҳақи иш қидираётган шахсдан эмас, иш берувчидан ундирилади

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди (ЎРҚ–632, 13.08.2020 й.).

📝 Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақни иш қидираётган шахслардан эмас, балки иш берувчилардан ундириш белгиланди.

💰 Қонунга кўра, юқоридаги хизматларни кўрсатувчи хусусий бандлик агентликлари БҲМнинг 8 500 баравари миқдоридаги маблағни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди (амалда бу миқдор 50 минг АҚШ долларини ташкил қилади).

📌 Хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати БҲМнинг бир бараваригача миқдорда (223 минг сўм) белгиланди (амалда шартнома асосида ёки бепул кўрсатилади).

📋 Шунингдек, қонунда хусусий бандлик агентликларининг чет эллик иш берувчи, шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиши ҳам зарурий шарт қилиб белгиланди.

🖥 Хусусий бандлик агентликларига улар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномани “labor-migration” ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юклатилди.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари белгиланди

“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (486-сон, 14.08.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Унга кўра, хотин-қизлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

📌 Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш хотин-қизлар кенгашларининг асосий вазифаларидан биридир.

♻️ Хотин-қизлар кенгашлари туман (шаҳар)ларда 15-25 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 30-40 нафар аъзодан иборат бўлади.

💼 Хотин-қизлар кенгашларининг таркиби ҳар уч йилда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг (вазирлик) тегишли ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.

Вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хотин-қизлар кенгашларига раислик қилади.

Хотин-қизлар кенгашларининг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари Президентнинг ПФ–5938-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий веб-конференцияга таклиф этамиз!

📹 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий веб-конференцияга таклиф этади.

Конференция жорий йилнинг 20 август куни соат 14-00да “Zoom” онлайн платформасида бўлиб ўтади.

Халқаро конференция Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган бўлиб, унда миллий экспертлар билан бир қаторда Германия, Россия, Покистон ва Қозоғистон давлатларидан мутахассислар иштирок этадилар.

🔸 Конференцияда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг👇
https://zoom.us/meeting/register/tJwlcOygrzMjGtB_6KdWJmbHnDFTU56Za_el

🔸 Конференция дастури билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин👇
http://hsti.uz/?p=26078

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Намунали фуқаролар йиғини ходимига санаторийга бепул йўлланма берилади

Ҳукумат қарори билан Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди (485-сон, 14.08.2020 й.).

📊 Низомга кўра, фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлиги ҳар ярим йиллик якуни бўйича рейтинг баҳоланади.

🏢 Баҳолаш Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Фуқаролар йиғинлари фаолиятини баҳолашда фуқаролар йиғинининг ҳар бир ходимининг ўз функционал вазифаларини сидқидилдан бажарганлиги ва унинг ташаббускорлигига алоҳида эътибор қаратилади.

🔎 Маҳаллада эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни аниқлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган манзилли ишлар натижаси баҳолаш кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

🔰 Баҳолаш натижаларига кўра фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида меҳнат қилаётган шахсларнинг ҳар бирига:

👉 ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 бараваригача бир маротаба пул маблағлари ажратилади;

👉 йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийлардан бирига соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Камбағал ва ишсиз фуқаролар замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бандлиги таъминланади.

Батафсил инфографиклар орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot