#Биласизми
🚕 Йўналишсиз таксилар “Тўхташ тақиқланади” белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи ҳамда йўналишли транспорт воситалари учун махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

✅ Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.
❗️Ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.

Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми?
Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади:
👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
• 1 та болали оилага - 131 000 сўм;
• 2 та болали оилага - 217 000 сўм;
• 3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;
👉 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;
👉 кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.
Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.
Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Мактабларда “Тарбия” фани жорий этилади
“Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (422-сон, 06.07.2020 й.) қабул қилинди.
☑️ Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда ягона “Тарбия” фани 1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.
📘 “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилиб, жойларга етказилади.
🖥 2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим мактабларидаги “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида “Тарбия” фанидан онлайн шаклда мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади.
💰“Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув мажмуаларини харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
📝 Қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун “Тарбия” фани концепцияси тасдиқланди.

🔰 Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади:
🔸 ўқишини кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш – ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар;
🔸 ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш – ҳар йили 15 январдан 25 январга қадар давом этади.
🔰 Қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилиш:
🔸 кузги семестрга қайта тиклаш учун – ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар;
🔸 баҳорги семестрга қайта тиклаш учун – ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

#Адлия_хабари
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2020 йилнинг 9-10 июль кунлари соат 10:00 да хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.
Малака имтиҳони жараёнларини Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

❗️“Қувиб ўтиш тақиқланган” йўл белгиси амалда бўлган ҳудудда соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасини қувиб ўтишга рухсат этилади.

📌 Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
✅ Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчилари 15 ёшга тўлганида ота-онасидан бирининг розилиги билан қуйидаги ишларга кириши мумкин:
👉 соғлиғига ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган ишга;
👉 таълим олишга халақит бермайдиган ишга;
👉 ўқишдан бўш вақтида жалб қилинадиган енгил ишга.

⚠️ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2020 йилнинг 9 ва 10 июль кунлари хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилиши белгиланган эди.
☑️ Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан мамлакатимиз ҳудудида карантин тартиблари кучайтирилганлиги сабабли малака имтиҳонини ўтказиш номаълум муддатга қолдирилди.
◽️ Малака имтиҳонини ўтказиш санаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.
—
Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.
#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Масофавий ишлаш тартибидан хабардормисиз?
🔸 Масофадан ишлаш деганда нима тушунилади?
Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.
🔸 Қандай тоифадаги ходимлар вақтинча масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин?
Биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар. Улардан кейин, бошқа ходимлар масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин.
🔸 Масофавий ишлаш учун алоҳида буйруқ чиқарилиши шартми?
Албатта, ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда иш берувчи томонидан вақтинчалик ишга ўтказиш ҳақида муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади.
🔸 Масофавий ишга ўтаётганда меҳнат шартлари қандай белгиланади?
Иш берувчи ва ходим ўртасида илгари тузилган меҳнат шартномасига тегишли ўзгартириш киритилади. Шартномада масофавий ишлаш давридаги меҳнат шартлари келишиб олинади.
🔸 Иш вақтининг давомийлиги ва тартиби қандай белгиланади?
Бундай ҳолда, ходим ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда иш вақти ва давомийлигини мустақил белгилайди.
🔸 Ходим масофадан ишласа, унга ҳақ тўлаш масаласи қандай бўлади?
Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлашини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.
🔸 Ходимнинг масофавий ишда ишлагани унинг таътилга чиқишига таъсир қиладими?
Йўқ, таъсир этмайди. Бундай ҳолда ходим таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътилига чиқиш, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларини тўлиқ сақлаб қолади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.
• Telegram: @hudud24official
• Facebook: fb.com/hudud24official
• Instagram: instagram.com/hudud24.uz
• Twitter: twitter.com/hudud24official

Давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархлари
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархлари
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қарздор ва унинг қарамоғидаги шахслар нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган қуйидаги уй анжомлари, жиҳозлари ҳамда кийимларга ундирув қаратилиши мумкин эмас:
➡️ ҳар бир шахс учун:
👉 кузги ёки баҳорлик пальто ёки плаш, битта қишлик пальто (ёки чопон, пўстин);
👉 битта қишлик костюм (аёллар учун – иккита қишлик кўйлак);
👉 эркаклар учун битта ёзлик костюм ёки чопон (аёллар учун – иккита ёзлик кўйлак);
👉 ҳар бир мавсум учун биттадан бош кийими (бундан ташқари аёллар учун – иккита ёзлик рўмол ва битта иссиқ рўмол ёки шолрўмол);
👉 узоқ муддат фойдаланилган ва қийматга эга бўлмаган бошқа кийим-кечаклар ва бош кийимларига
➡️ фойдаланилган оёқ кийимлари, ички кийимлар, чойшаблар, ошхона ва емакхона жиҳозларига (қимматбаҳо металлардан тайёрланган, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган қадама нақшли буюмлар, шунингдек бадиий санъат қийматига эга бўлган буюмлардан ташқари);
➡️ ҳар бир шахс учун мебель – биттадан каравот ва стул ёки курси, оила учун битта стол, битта шкаф ва битта сандиққа;
➡️ болаларнинг барча жиҳозларига.

⚡️ 2020-2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
“Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6019-сон, 06.07.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг (мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик мақсадларида бундан мустасно) таъсис этилишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди:
👉 битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркор фаолият юритиб келаётган соҳаларда;
👉 давлат органлари томонидан ўзларига лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган соҳаларда.
☑️ Фармон билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг хулосалари асосида қабул қилинадиган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланди.
📋 Шунингдек, 2020-2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
❗️Фармонга кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз фаолиятида Олий Мажлис Сенати ва Президентга ҳисобдордир.
🧾 2020 йил 1 ноябрга қадар “Рақобат тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонунларни бирлаштирган ҳолда ягона қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харидлари ижрочилари:
👉 тендер ва танлов савдолари ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш якунлари бўйича ғолиб расман эълон қилинган кундан ёки тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки кун мобайнида давлат харидлари махсус ахборот порталида тегишли маълумотларни жойлаштириш орқали 25 фоиз ёки ундан кўп акцияларга (улушга) ҳақиқатдан назорат қилишга эга бўлган ўзининг якуний манфаатдор шахслари (бенефициарлари) тўғрисидаги ахборотларни ошкор қилишлари;
👉 веб-сайтларда ва махсус ахборот порталида доимий асосда тендер ва танлов савдолари ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиб-таомиллари ҳамда тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича имзоланган шартнома мажбуриятлари бажарилиши ҳақидаги маълумотларни жойлаштириб боришга мажбур.
☑️ 2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида ҳамда тегишли давлат иштирокидаги корхоналарда ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими (монополияга қарши комплаенс) жорий этилади.
💼 Қўмита тузилмасида Давлат кўмагини беришни назорат қилиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бошқармаси ташкил қилинади.
📌 Шунингдек, Товар бозорларини тартибга солиш Индекси (Product Market Regulation-PMR) асосида иқтисодиётнинг барча тармоқларида рақобат муҳити диагностикасини амалга ошириш методологияси ишлаб чиқилади.
🖥 2021 йил 1 мартга қадар онлайн режимда товар ва молия бозорларида тадбиркорларнинг мавжудлиги, давлат харидларини амалга оширишда иштирок этаётган аффилланган шахсларни аниқлашга хизмат қилувчи электрон тизим яратилади.

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (429-сон, 07.07.2020 й.).
Ҳужжат билан Президентнинг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ–4546-сон қарорига кўра давлат органлари томонидан талаб қилиш ва маҳалла томонидан бериш тақиқланган 28 турдаги ҳужжатлар билан боғлиқ Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
➡️ Шунингдек, қарор билан ҳокимликларнинг лицензиялаш ва рухсат беришга оид бир қанча ваколатлари бошқа давлат органларига ўтказилди.
✅ Хусусан:
• Чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш – Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаларига;
• Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига;
• Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш – Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига;
• Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга рухсат этувчи махсус гувоҳномалар бериш – туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига.
🔰 Айрим идоралараро коллегиал органлар тугатилди ёки ваколатлари бошқа давлат органига ўтказилди.
✅ Жумладан,
• қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси тугатилди;
• хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ваколатлари – Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларига;
• Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш Комиссияси ваколатлари – Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига;
• маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг ваколатлари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилди.

“UzAvto” брендидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган МЧЖ шаклидаги бошқарув компаниялари ташкил этилади
“Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (430-сон, 08.07.2020 й) қабул қилинди.
🔰 Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
♻️ Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини қайта кўриб чиқиш ва унификация қилиш, уларнинг сифатини яхшилаш, таннархини пасайтириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларининг рентабеллигини ошириш асосий йўналишлардан бири этиб белгиланди.
✅ Қарорга кўра, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг қуйидаги улушлари (акциялари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши ҳамда агентлик томонидан “Ўзавтосаноат” АЖга:
👉 устав капиталидаги давлат улушлари уч йил муддатга ишончли бошқарувга берилади:
• “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ;
• “Агрегат заводи” АЖ;
• “Технолог” АЖ;
• “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ,
• “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖ;
• “Агросаноатмашинвест” МЧЖ.
👉 устав капиталидаги давлат улушлари савдога қўйилади:
• “Урганчозуқамаш” АЖ;
• “Агротех-лит” МЧЖ.
👉 фаолияти тугатилади:
• “Агротехмаш-ДД” МЧЖ;
• “Агромаш саноат инвест” МЧЖ.
☑️ Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” АЖнинг ўз номларида “UzAvto” брендидан (товар белгисидан) фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган МЧЖ шаклидаги бошқарув компаниялари ташкил этилади.
📌 Қарор билан, 2019 йил якунларига кўра, "Ўзавтосаноат" АЖ акциялари бўйича дивидендларни соф фойданинг 30 фоизи миқдорида ҳисоблаш ва тўлаш муддати пеня ҳамда фоизлар ҳисобланмасдан 2020 йил 31 декабргача этиб белгиланди.

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди (ПФ–6021-сон, 08.07.2020 й.).
♻️ Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилувчи органлар қаторига Ҳисоб палатаси ҳам киритилди. Ўз навбатида, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу органлар қаторидан чиқарилди.
💰Шунингдек, хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида амалга оширилади.
Илгари уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилган.
✅ Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ–5177-сон Фармонига жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банклари орқали эркин сотиши ва сотиб олиши ҳамда сотиб олинган маблағларни ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этиши мумкинлиги ҳақидаги норма киритилди.
Илгари Ўзбекистоннинг резиденти бўлган жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банкларининг конверсион бўлимларида сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиши орқали сотиб олиши ва чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиши мумкин эди.
☑️ Фармон билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қатор вазирлик ва идораларга малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хорижий ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида амалга ошириш ҳуқуқи берилди.