Huquqiy axborot
374K subscribers
6.29K photos
404 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги юридик техникумларига 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича қабул параметрлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги техникалари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш
ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4760-сон, 27.06.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади;

👉 ушбу текника, агрегат, бутловчи қисмлар такомиллаштирилганда ҳамда уларга қўшимча функцияларни бажариш юклатилганда такрорий синовларга тақдим этилади;

👉 Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан республикада экинларни етиштиришда фойдаланишга рухсат этилади;

👉 қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг агрегатлари ва бутловчи қисмлари учун мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш тизими йўлга қўйилади.

🗓 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган синов ускуналари ва ўлчаш воситалари божхона божидан озод қилинади.

📋 Қарор билан Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологияларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хотин қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш учун тавсиянома олиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🗓 “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра, маъмурий ҳужжатни ихтиёрий ижро этиш муддати адресат хабардор қилинган кундан бошлаб 5 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

🚫 Маъмурий ҳужжат бўйича ўз мажбуриятларини ихтиёрий равишда, тегишли тарзда ва тегишли муддатда бажараётган шахсга нисбатан маъмурий ҳужжатни мажбурий ижро этишнинг ҳеч бир чораси қўлланиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Хусусий музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказларига солиқ имтиёзлари берилади

2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлга қадар нодавлат (хусусий) музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказларининг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ставкалари белгиланган миқдорга нисбатан 50 фоизга камайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмлари янада такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

🔸 тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

🔸 тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

🔸 зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

🔸 йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Айрим беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

🏢 Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ташкил этилди.

⚠️ Агентлик коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик Президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор.

♻️ Фармон билан Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. Жумладан, Агентлик мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлайди.

🔎 Агентлик коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади.

🔰 Агентликка, шунингдек, қуйидаги бир қатор ҳуқуқлар берилди:

🔸 бюджет маблағларининг сарфланиши, давлат активларининг реализация қилиниши, давлат харидлари, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва давлат дастурлари бажарилиши билан боғлиқ материалларни талаб қилиш, олиш ва ўрганиш;

🔸 жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;

🔸 коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий суриштирувлар ўтказиш;

🔸 ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш.

❗️Агентликнинг огоҳлантириш, тақдимнома ва мурожаатлари ўн кун ичида кўриб чиқилиши ва натижалари юзасидан ёзма ахборот берилиши шарт.

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминот яратилади

💼 Фармонга кўра, Агентликни ходимлар билан тўлдириш конкурс асосида халқаро стандартларга мувофиқ Агентлик томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

2020–2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”) босқичма-босқич жорий этилади.

🔰 Фармон билан қуйидагилар жорий этилади:

👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек, ушбу соҳадаги давлат ва бошқа дастурлар самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш имконини берувчи E-Anticor.uz” электрон платформаси;

👉 коррупция ҳолатлари ҳақида Агентликни хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминот.

🏢 Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари ташкил этилди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон ёшларига байрам табриги

Праздничное поздравление молодежи Узбекистана


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилмаси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

♻️ Қарорга кўра, Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 50 та штат бирлиги миқдорида белгиланди (10 та штат бирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, 40 та штат бирлиги эса Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади).

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

💼 Агентлик директори ўринбосарлари Агентлик директори тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги барча ёшларни 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этади.

Ёшлартараққиётни ҳаракатлантирувчи асосий куч.

Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қизиққонлик билан эмас, қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизни тилаб қоламиз.

Эзгу интилишларингизни рўёбга чиқариш йўлида бошлаган ҳар бир ишингизда улкан зафарлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2020 йилнинг 3 июль куни соат 10:00 да хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.

Малака имтиҳони жараёнларини Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️ Республика махсус комиссияси ахбороти

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

👉 республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

👉 “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07.00 дан 23.00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23.00 дан 07.00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланади. Бунда фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;

👉 “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Махсус_комиссия_хабари

🔰 Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда:

👉 коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар;

👉 коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар;

👉 коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.

🗓 Жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ЯНГИЧА ТАРТИБ жорий этилмоқда:

🔹касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, УЙ ШАРОИТИДА даволанишига рухсат этилади;

🔹шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда НАЗОРАТДАН ЧИҚАРИШ амалиёти жорий этилади;

🔹коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи МУЛОҚОТДА БЎЛГАНЛАР 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади;

🔹бирламчи скрининг тест таҳлиллари мусбат натижа берган намуналарни тасдиқлаш таҳлилларини ўтказиш ваколати Бош санитар шифокор кўрсатмаларидан келиб чиқиб ҲУДУДИЙ санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига берилади;

🔹аҳолининг популяцион маълумотлар базасини яратиш мақсадида коронавирус антитаначаларига ИФА текширишларига, давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда, хусусий соғлиқни сақлаш секторидаги тиббиёт муассасалари ҳам жалб этилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Президент қарори (ПҚ-4762-сон, 29.06.2020 й.) билан Саломов Уктам Раҳимович Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Адлия вазирлиги юридик техникумлари ҳақида нималарни биласиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot