Huquqiy axborot
370K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мутахассислар муҳокамаси марказида бўлди

Батафсил
👉 http://hudud24.uz/?p=13060

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка биноан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида қуйидаги тиббий ашёлар бўлиши шарт:

👉 қон тўхтатувчи жгут
👉 ностерил тиббий докали бинт;
👉 стерил тиббий докали бинт;
👉 стерил боғлам учун пакет
👉 стерил тиббий докали салфеткалари;
👉 бактерицид лейкопластирь;
👉 рулонли лейкопластирь;
👉 “Оғиз-восита-Оғиз” усулида сунъий нафас ўтказиш учун тўсиқ воситаси;
👉 аммиак эритмаси – 10% (нашатир спирти);
👉 қайчи;
👉 тиббий қўлқоплар;
👉 тиббиёт қутичаси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидагилар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

🔸 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

🔸 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногиронлиги бўлган шахс бўлган оилалар;

🔸 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

🔸 ногиронлиги бўлган боласи бор оилалар;

🔸 болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);

🔸 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

🔸 ёлғиз пенсионерлар.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Мактабларда ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш учун тиббиёт муассасалари томонидан тиббиёт ходимлари бириктирилади.

Тиббиёт ходимлари мактаб раҳбарияти ва педагог ходимлар билан бир қаторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, овқатланиш режими ва сифатига, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш учун масъулдирлар.

Бунда мактаб раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилиши зарур.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Никоҳ тузиш тартибини биласизми?

📝 Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.

Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

❗️Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.

‼️ Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.

Никоҳ тузиш ихтиёрийдир.

Никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Туризмни ривожлантириш бўйича қўшимча чоралар белгиланди

“Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4755-сон, 19.06.2020 й.) қабул қилинди.

💰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар меҳмонхонага белгиланган тартибда берилган тоифа сақланган тақдирда тегишли йил якунига кўра жойлаштириш воситасининг тоифаси учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғим суммасининг 50 фоизи жойлаштириш воситаларига қайтарилади.

🔰 2020 йил 1 августдан бошлаб:

🔻 рейслар сони ва йўналишлари бўйича чекловларни бекор қилишни назарда тутувчи “Очиқ осмон” режими “Андижон”, “Бухоро” ва “Урганч” халқаро аэропортларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жорий этилади;

🔻 хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжудлигидан қатъи назар “Очиқ осмон” режими жорий этилган халқаро аэропортларга доимий қатновларни амалга ошира олади (бунда, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг учиш ва авиация хавфсизлиги бўйича стандартларига мувофиқ бўлиш талаб этилади);

🔻 инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини (“Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида ташкил этилаётганлардан ташқари) қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисми ҳар бир 500 метр йўл учун Давлат бюджетидан Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади.

📌 Бунда дастлабки 50 та лойиҳага йўналтирилган инвесторлар ҳаражатларининг бир қисми қопланади.

☑️ Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг намунавий лойиҳалари бўйича жойлаштириш воситаларини тез қуриладиган конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сендвич панеллар) билан қуриш учун тадбиркорлар харажатларининг бир қисми бундай типдаги жойлаштириш воситаларининг жойлари сони 50 мингтага етгунига ёки 2023 йил 31 декабрга қадар Давлат бюджетидан ҳар бир жой учун 5 миллион сўмгача миқдорда қопланади.

❗️Шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида улар туризм инфратузилмасини ривожлантириш қисмида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан мажбурий келишилади.

🧾 Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига киритилади.

2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлга қадар нодавлат (хусусий) музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказларининг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ставкалари белгиланган миқдорга нисбатан 50 фоизга камайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🖥 Қарорга мувофиқ, туристлар учун “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими жорий этилади.

📃 Туроператорлар томонидан хорижий туристларга хизмат кўрсатиш карантин даврида фақат ушбу тизимнинг хавфсиз объектлари реестрига киритилган туризм ва ёндош инфратузилма объектларида ташкил қилинади.

❗️Хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи объектларда тизим мажбурий тартибда жорий этилади.

💵 Қарорга кўра, Ўзбекистон ҳудудида ташкил этилган саёҳат давомида хорижий туристлар коронавирус (COVID-19) инфекциясини юқтириб олган тақдирда, уларга 3 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўловларини тўлаб бериш механизмларини жорий қилган ҳолда Хавфсиз туризм жамғармаси ташкил этилади.

📋 Қарорга кўра, коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

💰 2020 йилда ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан камида 10 миллиард сўм маблағ ажратилади.

📊 Шунингдек, қарор билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бир қатор қўшимча вазифалар юкланди. Қўмита, жумладан, сув омборлари ва ўрмон хўжаликларида туризм турларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қарорлари ижросини мониторинг қилади.

Қарор билан қуйидаги лавозимлар жорий этилди:

👉 Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

👉 Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳокимнинг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими ўрнига тегишлича туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари.

Қарор билан ”Андижон” халқаро аэропортига “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номи берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-1-моддасига мувофиқ иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш (махсус жойлар бундан мустасно)БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида (74 333 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🖥 “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали орқали фуқароларга онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилиши билан бирга, малакали ҳуқуқшунослар томонидан ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ёрдам ҳам кўрсатилади.

📲 Бунинг учун "Мадад" ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ҳуқуқшуносларига бевосита ёки телефон орқали мурожаат қилишингиз лозим.

Ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ёрдам мутлақо бепул тарзда амалга оширилади.

🕰 Иш куни ва вақти: душанба–жума кунлари, соат 9:00 дан 18:00 гача.

☎️ “Мадад” ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ходимлари фаолияти билан боғлиқ бирор-бир муаммога дуч келсангиз, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:
71 256-52-53

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;
мутаносиблик;
ишончлилик;
тингланиш имкониятининг мавжудлиги;
маъмурий тартиб-таомилларнинг очиқлиги, шаффофлиги ва тушунарлилиги;
манфаатдор шахслар ҳуқуқларининг устунлиги;
бюрократик расмиятчиликка йўл қўйилмаслиги;
мазмунан қамраб олиш;
маъмурий иш юритишнинг “бир дарча” орқали амалга оширилиши;
тенг ҳуқуқлилик;
ишончнинг ҳимоя қилиниши;
маъмурий ихтиёрийликнинг (дискрецион ваколатнинг) қонунийлиги;
текшириш.

❗️Муҳим! Маъмурий тартиб-таомиллар принципларига номувофиқлик маъмурий ҳужжатлар (ҳаракатлар) бекор қилинишига ёки қайта кўриб чиқилишига олиб келади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул ташкилотлар белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4756-сон, 22.06.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

☑️ Қарорга кўра, ваколатли органлар Ўзбекистоннинг келгусида тегишли халқаро ташкилотда иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги ҳамда аъзоликдан олинадиган ва бошқа фойдалар бўйича доимий таҳлил олиб боради.

💰 2021 йилдан бошлаб
халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ва улар бўйича қарздорликлар бевосита ваколатли органлар томонидан Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.

📝 Қарор билан Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, бадаллар тўловчилар томонидан тўлов ҳужжатларига (инвойс) ёки жорий йил учун бадал миқдорини тасдиқловчи халқаро ташкилотнинг (ёки тегишли халқаро шартномани маъмурлаштириш учун масъул бўлган ташкилотнинг (органнинг) хабарномаларига мувофиқ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонун_лойиҳаси

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин: ⬇️
👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (398-сон, 22.06.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, кооперацияларни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

👉 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилмаётган бўш ер майдонларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захирасига ўтказилишини таъминлайди;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари кооперациялар ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликларини уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳамда бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

👉 Кооперациялар пахтани қабул қилиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотни экспорт қилиш бўйича самарали иш юритиш тизимини жорий қилади.

Тегишли Ҳукумат қарорларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларига белгиланган имтиёзлар кооперациялар учун ҳам татбиқ этилади.

Кооперацияларга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкил этилмаган ҳудудлардаги пахта тозалаш корхоналари ихтиёрий равишда аъзо бўлади.

Кооперациялар аъзолари томонидан етиштирилган пахтани пахта тозалаш корхоналари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш хизмати (тегирмон усулида) кўрсатилади.

Қарор билан шунингдек, Фермер хўжаликларининг ихтиёрий бирлашиши асосида пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг

👉 Давлат байроғига;

👉 Давлат гербига;

👉 Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш

⚖️ 5 млн 575 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилади

“Ўзбекистон Республикасида “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (394-сон, 20.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан “Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланиб, қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан:

👉 аҳоли учун истеъмол кредитлари ажратиш тартиби янада соддалаштирилади ва такомиллаштирилади;

👉 барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади;

👉 “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимларини интеграциялаштирилади;

👉 "QR" код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплиги оширилади ва кўлами кенгайтирилади;

👉 молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотлар ривожлантирилади, “Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўровнома

Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда. Сиз ҳам қатнашинг!

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифларни билдиришмоқда.

Таъкидланишича, якунда барча овозлар умумлаштирилиб, энг фаол давлатлар рейтинги тузилади. Шунингдек, барча таклифлар БМТ Бош котиби Антониу Гутериш томонидан барча давлат раҳбарларига шахсан тақдим этилади.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд, уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз ҳам унда иштирок этинг ва дунё ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Сўровномани тўлдириш: https://un75.online/?lang=uzb

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (399-сон, 22.06.2020 й.) билан Бахром Қурбонович Шариповга Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг раиси вазифасини бажариш юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot