Huquqiy axborot
369K subscribers
6.27K photos
390 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Солиқ кодексига кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:

👉 қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

👉 нотурар жойларни;

👉 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми

Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, коронавирусдан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган:

🔹 врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

🔹 ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга –15 миллион сўм;

🔹 кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм;

🔹 бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

Махсус тўловлар
карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан, жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

Коронавирус инфекциясини юқтирган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан бир йўла қўшимча тўловлар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев рақобат муҳитини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш, монопол товарлар рўйхатини кескин қисқартиришга қаратилган “йўл харитаси” тасдиқлаш вазифаси белгиланди.

Барча раҳбарларни рақобат асослари ва комплаенс бўйича ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади

“Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

📌 Фармонга мувофиқ, белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йилнинг 1 июнидан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади ва ёндош ташкилотларнинг (туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият ва маданий мерос объектлари ҳамда бошқалар) фаолияти бошланади.

♻️ Фуқароларига Ўзбекистонга киришга рухсат этиладиган мамлакатлар рўйхатини белгилаб олган ҳолда кириш туризми босқичма-босқич қайта тикланади.

🔰 Туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар, дам олиш уйлари ва б.) учун:

🔺 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилади;

🔺 2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни Солиқ кодексида назарда тутилган миқдор билан чекламаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилади;

🚫 2021 йил 1 январгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

▫️ Шунингдек, жойлаштириш воситаларига алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни тўлашни 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилиш ва кейинчалик уларни 12 ой мобайнида тенг қисмларда тўлаш асосида фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Туроператорлар ва жойлаштириш воситаларига фоизсиз ссудалар ажратилади

Фармонга кўра, 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар бўлган даврда қуйидагиларга белгиланадиган мезонлар асосида 12 ой муддатга бир марталик мақсадли фоизсиз ссудалар ажратилади:

👉 туроператорларга 2019 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи фондининг 3 бараваридан ошмайдиган миқдорда;

👉 жойлаштириш воситаларига ҳар бир ётоқ ўрни учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида.

💰 Шунингдек, туризм соҳасидаги “стартап” лойиҳалар ва инновацион бизнес ғояларни умумий 1,5 миллиард сўм миқдорида қисман субсидиялаш орқали қўшимча кўмак кўрсатилади.

🔰2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда:

👉 республика ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

👉 янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилишга гидлар учун 5 миллион сўм, туроператорлар учун 10 миллион сўм миқдорида грантлар ажратиш орқали қўшимча кўмак кўрсатилади.

☑️ Шу билан бирга, жойлаштириш воситаларини (меҳмонхоналар, дам олиш уйлари ва б.) қуриш учун тижорат банклари томонидан аввал берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 мартдан 1 июнгача бўлган даврда туризм соҳаси субъектларининг фоиз харажатлари субсидияланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🎓 Фармонга мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги техникум ва коллежларга 2020 йилда ўқишга қабул қилинган барча тингловчиларни ўқитиш, истисно тариқасида, давлат гранти асосида амалга оширилади.

📌 2020 йил 1 октябрдан бошлаб жойлаштириш воситаларини қуриш учун тижорат банклари томонидан аввал берилган кредитлар бўйича асосий қарз тўлови 18 ойдан 24 ойгача узайтирилади.

2022 йил 1 январга қадар юридик шахслар белгиланган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонга олиб кириладиган дезинфекция учун жиҳозлар, техникалар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун алоқасиз бошқариладиган (сенсорли) жиҳозлар, шунингдек, ҳидсиз дезинфекцияловчи воситалар учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ва ҚҚС ташқари) озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқи

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқлари: ⬇️
👉 товарни шундай маркали товарга алмаштириб олиш;
👉 товарни бошқа маркали (моделли) товарга алмаштириб, нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
👉 нуқсонларни бепул бартараф этишни ёки харажатларни қоплашни талаб қилиш;
👉 нархни нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
👉 шартномани бекор қилиш ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш учун товарнинг нуқсони қуйидаги муддатларда аниқланган бўлиши лозим, яъни: ⬇️
👉 товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;
👉 кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида;
👉 кўчмас мулк истеъмолчига сотилган кундан бошлаб 2 йил ичида;
👉 мавсумий товарлар учун Ҳукумат томонидан белгиланган муддатда.

Нуқсонли товар сотувчига қуйидагилар билан бирга қайтарилади: ⬇️
👉 товарнинг касса (товар) чеки;
👉 товарнинг техник паспорти (кафолат муддати белгиланган товарлар учун).

Истеъмолчи товарда камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи): ⬇️
👉 уни айни шундай маркали товарга 7 кунлик муддатда;
👉 товар сифатини қўшимча текшириш зарур бўлганида 20 кун ичида;
👉 айни шундай маркали товар бўлмаганда 1 ой ичида;
👉 чўл ва олис жойларда, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда эса ушбу жойларга навбатдаги товар етказиб бериш учун кетадиган муддат ичида, лекин 2 ойдан кечиктирмай алмаштириб бериши шарт.

Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.

Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.

Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Сотувчи томонидан нуқсонли товарни алмаштириб бериш рад этилса: ⬇️
👉 ваколатли органларга;
👉 суд органларига мурожаат қилиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳар йили ноябрда "Кексалар учун туризм ойлиги" ўтказилади

"Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори (340-сон, 28.05.2020 й.) қабул қилинди.

🗓 Қарор билан ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача "Кексалар учун туризм ойлиги" деб эълон қилинди.

🌐 "Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида ҳудудлардаги туризм инфратузилма объектлари томонидан ихтиёрий тақдим қилинадиган чегирма ва акциялар тўғрисида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг веб-саҳифаларида эълон қилиб борилади.

🔻 Ҳар йили 1 октябрга қадар I гуруҳ ногиронлиги бўлган саёҳат қилувчи кексалар рўйхати шакллантирилади ва улар учун "Саёҳат барча учун!" хайрия саёҳати лойиҳаси доирасида мамлакат бўйлаб йилига бир маротабадан кўп бўлмаган саёҳат ташкил қилинади.

🏠 Шунингдек, маҳаллий бюджет ва унинг орттириб бажарилган қисмидан ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз кексаларнинг турар жойлари таъмирланади.

📋 Қарор билан Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Президент қарори (ПҚ-4735-сон, 28.05.2020 й.) билан Сидиков Фурқат Ахмедович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари белгиланди

“Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4736-сон, 29.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан, Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгилаб берилди.

☑️ Вакил БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини бажариш стратегиясини ва бола ҳуқуқлари масалалари бўйича бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади.

💼 Вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда бажаради.

🚫 Вакил дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва у Олий Мажлис палаталарининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

📌 Вакилга нисбатан жиноят иши фақат Бош прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин.

Вакилни мажбурий келтиришга, ушлаб туришга йўл қўйилмайди.

🏢 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Вакилнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Вакил ҳар йили 15 февралдан кечиктирмай Олий Мажлис палаталарига боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан риоя қилиниши ҳолати ҳақида маъруза тақдим этади.

🏢 Вакил Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўзининг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи минтақавий вакилларига эга бўлади.

❗️Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳалари мажбурий тартибда Вакил билан келишилади.

📋 Қарор билан Вакил ҳузурида Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарори билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уйларни улуш киритиш асосида қуриш тартиби белгиланди

Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида” Президент қарори (ПҚ–4732-сон, 27.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш учун жисмоний ва юридик шахслар (улушдорлар)нинг маблағларини жалб қилиш фақат юридик шахс мақомига эга бўлган ва Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритилган қурувчилар томонидан амалга оширилади.

Маблағларни жалб қилиш учун қурувчи ва улушдор ўртасида шартнома тузилади ва белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.

Қурувчилар қурилиш-монтаж ишларини ўз кучи билан ёки қурилиш-пудрат ташкилотларини (бош пудратчини) жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин. Бунда бош пудратчи қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун ишлар (хизматлар) қийматининг камида 30 фоизини ўз кучи билан бажариш шарти билан субпудрат ташкилотларини жалб қилиши мумкин.

Қарор билан Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом талаблари у амалга киритилгунга қадар 2020 йилда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилган қурилиш мажмуаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Қарор билан шунингдек, Қурилиш вазирлиги марказий аппаратида Улуш киритиш асосида қурилиш бозорини ривожлантириш бўлими ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, энергетик ичимликлар рекламасида бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак.

Энергетик ичимликлар рекламаси ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги, ушбу жараёнлар истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи сотаётган товар (иш, хизмат) лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.

Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: ⬇️
👉 товар (иш, хизмат) мажбурий талабларига мувофиқ келиши шарт бўлган норматив ҳужжатнинг номи;
👉 товар (иш, хизмат)нинг асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, ўзига хос хусусиятлари рўйхати;
👉 баҳоси (тарифи) ва сотиб олиш шартлари;
👉 айрим турдаги товарларнинг ишлаб чиқарилган санаси;
👉 ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафиллик мажбуриятлари;
👉 товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари;
👉 товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати ва ушбу муддат тугаганидан кейин истеъмолчи нима ишлар қилиши зарурлиги;
👉 ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг номи ва мулкчилик шакли, рўйхатга олиш ва лицензия гувоҳномасининг номери;
👉 ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ҳамда улар истеъмолчидан даъво қабул қилишга ваколат берган корхоналарнинг манзиллари;
👉 товарларни сақлаш, хавфсиз утилизация қилиш усуллари ҳамда қоидалари;
👉 театр-концерт тадбирлари ўтказилаётганда фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.

Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан эътиборан 20 кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса, 10 кун ичида бепул бартараф этиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, 14 кундан кичик бўлган ҳайвонлар гўшт учун сўйилишга рухсат этилмайди.

Қуйидаги ҳолларда ҳайвонларни гўшт учун сўйиш тақиқланади:
👉 ветеринария врачининг рухсати бўлмаганида;
👉 куйдирги, ўлат, қутириш, ботулизм, парранда гриппи ва бошқа бир қанча касалликлар билан касалланган ёки гумон қилинган ҳайвонлар;
👉 ўлим талвасасида бўлган ҳайвонлар;
👉 куйдирги касаллигига қарши эмланган ва даволанган ҳайвонларни эмлашдан кейин 14 кун давомида, оқсил касаллигига қарши эмланганда, эмланишдан кейин 21 кун давомида;
👉 маллеинизация қилинмаган бир туёқли ҳайвонлар.

Сўйилган барча ҳайвонларнинг гўшти ва бошқа маҳсулотлари ветеринария врачи томонидан экспертизадан ўтказилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!

Азиз болажонлар, Сизнинг ҳуқуқларингиз Қонун ҳимоясида!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot