Huquqiy axborot
373K subscribers
6.28K photos
399 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат нотариуси хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирса лицензия учун давлат божи тўламайди

Қонунга кўра, давлат нотариал идорасининг хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

💰 Шунингдек, икки ёки ундан ортиқ шахс номидан ёхуд икки ёки ундан ортиқ шахс номига берилган битта ишончномани тасдиқлашда давлат божи битта ҳаракатга нисбатан ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни биласизми?

Оила кодексига кўра, никоҳ тузишга:

лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;

насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;

лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга бепул бериладиган товарлар рўйхати янгиланди

⚠️ Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди (307-сон, 20.05.2020 й.).

🚫 Жумладан, Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун оила таркибига қуйидагилар киритилмайди:

👉 болаларнинг улар билан биргаликда яшайдиган боболари ва бувилари;

👉 болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар.

💰 Шунингдек, эндиликда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромад ушбу хўжаликни юритиш учун фойдаланиладиган сотихлар сонини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,035 миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Илгари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,071 миқдорига кўпайтириб аниқланган.

📄 Бундан ташқари, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати янгиланди.

Рўйхатга карантин тадбирлари амал қилиш даврида қўшимча равишда бепул бериладиган қуйидаги маҳсулотлар қўшилди:

🔹 бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб;
🔹 бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар;
🔹 суюқ ёки гель ҳолатидаги анисептик;
🔹 антибактериал совун.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда ҳозирга қадар 15 турдаги маҳсулот мавжуд эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

258 фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилади, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 117 шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафарини аёл, 7 нафарини чет давлат фуқаролари, 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маъмурий қамоқ кимларга қўлланмайди?

Қонунчиликка кўра, қуйидагиларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш чораси қўлланилиши мумкин эмас:

👉 ҳомиладор аёлларга;
👉 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга;
👉 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;
👉 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
Президент қарори (ПҚ–4720-сон, 20.05.2020 й.) қабул қилинди.

💰Қарорга мувофиқ, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар қуйидаги ваколатли банкларга ажратилади:

“Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

• АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

• “Микрокредитбанк” АТБга – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Адлия органлари ва муассасалари фаолияти янада такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақида

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади.

Стационар шароитда фаолият юритадиган хусусий тизимидаги тиббий муассасаси ҳам меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ҳуқуқига эга.

Хизмат сафари ёки меҳнат таътилига кўра яшаш жойида бўлмаган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (маълумотномаси) у вақтинча бўлган жойдаги тиббий муассасада расмийлаштирилади.

Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга унинг асосий иш жойига бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси берилади.

Ходим қуйидаги ҳолатларда тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига юборилади: ⬇️
👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса;
👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан 1 йилда жами 6 ойни ташкил қилса;
👉 сил касаллиги биринчи марта аниқланганда, меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 10 ойни ташкил қилса;
👉 силга қарши курашиш муассасасида ҳисобда турган беморда асосий касаллик кучайганда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошлангандан кейин меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 6 ойни ташкил қилса.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш ваколати йўқ тиббий муассасалар: ⬇️
👉 тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
👉 шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
👉 суд-тиббий экспертиза муассасалари;
👉 пансионат ва санаторий-курортлар;
👉 физиотерапия, даволаш физкультураси муассасалари.

Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади: ⬇️
👉 вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
👉 санаторий-курортларда даволанганда;
👉 касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
👉 карантинда;
👉 сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
👉 меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сардобада ҳодисасидан жабрланганларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун 100 млн доллар ажратилади

“Сардоба сув омбори“ тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш чора-тадбирларини молиялаштириш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4722-сон, 21.05.2020 й.) қабул қилинди.

💰Қарорга мувофиқ, Сардобадаги фавқулодда ҳодисадан зарар кўрган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қайтариб бермаслик асосида Давлат бюджетига 100 млн доллар эквивалентидаги маблағлар ажратилади.

🔻 Ушбу маблағлар, тегишлича вазирлик ва идораларга талафот кўрган ҳудудларда йўл-транспорт инфратузилмасини, тоза ичимлик суви ва канализация тизимларини, ижтимоий соҳа объектлари в.б. ларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун йўналтирилади.

🏠 Шунингдек, маблағлар Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойи бузилган ва яшаб бўлмайдиган аҳволга келган оилаларга 2020-2021 йиллар давомида кўп қаватли уйларни қуриш ҳамда қуриб битказилган ва сотилмаган хонадонларни эгаликка бериш учун йўналтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қарорга кўра, мудофаа ва ҳуқуқ тартибот органларининг тадбирлари ҳамда уларга Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган жами 1,150 трлн сўм миқдоригача бўлган бюджет маблағлари мақбуллаштирилади.

Мақбуллаштириладиган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

👉 2020 йилда Президент топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар ҳисобидан қуйидагиларга ажратилган маблағлар ўрнини қоплаш учун:

Президентнинг Ф–5569-сон фармойишига асосан Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига ажратилган маблағ;

Президентнинг ПҚ–4581-сон қарорига асосан 2019 йил 1 декабрга қадар хусусий шериклар томонидан нодавлат боғчаларни ташкил этиш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари 25 фоиздан кам бўлмаган ҳажмда бажарилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар бўйича кредитларни молиялаштириш учун ажратилган маблағ;

Ҳукуматнинг 950-сон фармойишига асосан фуқаролар ва тадбиркорларга тегишли ер участкалари олиб қўйилиши ҳамда кўчмас мулк объектларининг бузилиши оқибатида етказилган зарар миқдори бўйича вужудга келган қарздорликни қоплаш учун Жиззах, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратилган маблағ;

Президентнинг ПФ–5953-сон Фармонига асосан янги ташкил этиладиган кичик саноат зоналарига барча зарур инфратузилмаларни етказиб бериш учун кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига ажратилган маблағ;

👉 Президентнинг Ф–5567-сон фармойишига асосан Бухоро вилояти маҳаллий бюджетига маблағ ажратиш (шу жумладан, олдин ажратилган маблағ ўрнини қоплаш) учун;

👉 Президентнинг ПҚ–4700-сон қарорига мувофиқ ер майдонларини фойдаланишга киритиш мақсадида туман бюджетларига ажратилган маблағ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Уй ҳайвони томонидан етказилган зарар учун унинг мулкдори ёки бу ҳайвонга эгалик қилувчи ва ундан фойдаланувчи шахс жавобгар бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 шифокорни ва шифохонани танлаш;
👉 санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
👉 ўз илтимосига кўра бошқа мутахассислардан маслаҳатлар олиш;
👉 тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
👉 тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қайси ҳолатлар маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади?

Қонунчиликка кўра, маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:

• айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;
• айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;
• ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;
• ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;
• ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;
• ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Цемент импорти бўйича чеклов бекор бўлди

“Коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмлар учун хомашё экспорти ва цемент импортини вақтинчалик чеклаш тўғрисида” Ҳукумат қарорига ўзгартириш (309-сон, 22.05.2020 й.) киритилди.

⚠️ Ҳукуматнинг 2020 йил 23 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистонга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди.

❗️Киритилган ўзгартиришга кўра, цемент маҳсулотини (ТИФ ТН бўйича код 2523210000 ва 2523290000) импорт бўйича олиб киришга жорий қилинган чеклов 2020 йилнинг 23 майидан бошлаб бекор бўлди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳар бир фуқаро соғлиғини сақлаш бўйича қуйидагилар тўғрисида маълумотларни олиш ҳуқуқига эга:
👉 ўз соғлиғининг ҳолати;
👉 текшириш натижалари;
👉 қандай касали борлиги;
👉 қандай ташхис қўйилганлиги;
👉 касалликнинг бундан буён қандай кечишига оид тахминлар;
👉 даволаш усуллари ва бу усуллар билан боғлиқ хавф-хатар;
👉 тиббий аралашувнинг эҳтимол тутилган турлари ва уларнинг оқибатлари;
👉 амалга оширилган даволашнинг натижалари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Адлия вазирлиги барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этиб, эзгу ниятларингиз ижобатини тилайди!

Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
“Анъанавий миллий байрам “Рўза ҳайити” тўғрисида”ги 1991 йил 11 апрелда қабул қилинган Президент Фармони билан республика фуқароларига 1991 йил 16 апрелда уларнинг хоҳишига мувофиқ ишга чиқмасликка ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда хўжаликларнинг маъмурияти ва касаба уюшмалари комитетлари билан келишилган ҳолда бу кунни кейинчалик ишлаб беришга рухсат этилган.

1992 йил 27 мартдаги "Рўза ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида"ги Президент Фармони билан эса диний байрам — Рўза ҳайит (“Ийд ал-Фитр”)ни 1992 йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинланган бўлиб, бу норма кейинчалик Меҳнат кодексида ҳам ўз аксини топган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot