#Биласизми
ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН СОЛИҚЛАРНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?
Ортиқча тўланган солиқ суммаси (пеня, жарима) – солиқнинг (пенянинг, жариманинг) тўланган суммаси билан ҳақиқатда тўланиши лозим бўлган суммаси ўртасидаги ижобий фарқ.
Ортиқча ундирилган солиқ суммаси – солиқ органларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида ортиқча тўланган солиқ суммаси.
Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.
✅ Солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд бўлган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу қарзни узиш ҳисобига қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши лозим:
👉 мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;
👉 бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;
👉 солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.
Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра унга тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин.
Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига биноан солиқ органи томонидан бундай ариза олинган кундан эътиборан 15 кун ичида қайтарилиши лозим.
Ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисидаги ариза, қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кўрсатилган сумма тўланган кундан эътиборан беш йил ичида берилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Бугун ўтаётган видеоселекторда Президент коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашаётганини айтди.
Касалланганларнинг ярмидан зиёди тузалган, кўплаб туман ва шаҳарларда инфекция тарқалмаган.
Карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича навбатдаги қадамлар белгиланди. Мева-сабзавотларни ташиш учун вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларга рухсат бериш, шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни секин-аста юмшатиш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Президент в ходе сегодняшнего видеоселектора отметил, что эпидемиологическая ситуация по коронавирусу стабилизируется.
Выздоровели больше половины заболевших, во многих районах и городах коронавирус не выявлен.
Определены очередные шаги по поэтапному выходу из карантина. Даны указания по разрешению перевозок плодоовощной продукции между областями и городами, постепенному смягчению ограничений на пользование личного автотранспорта.
#Mirziyoyev #murojaat #pandemiya #karantindanchiqish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Самарқанд, Наманган ва Термиз университетларида юридик факультетлар ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса этиб белгиланди.
Шунингдек, Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилади ва “юриспруденция” йўналиши бўйича белгиланган тартибда шакллантириладиган ва тасдиқланадиган квоталар бўйича қабул, шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилади.
Фармонга кўра, давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий фикр соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширадиган Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилади.
❗️Фармон билан юридик таълим ва фанни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Замонавий талаблар, илғор халқаро юридик тажриба ва меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида юқори малакали, ижодий фикрлайдиган, ҳалол кадрлар тайёрлашни таъминлаш ушбу устувор йўналишлардан биридир.

❗️Юридик кадрлар эҳтиёждан келиб чиқиб шакллантирилади
Фармонга кўра, Юридик кадрларни тайёрлашга буюртма шакллантириш тартиби жорий этилади.
⚠️ Унга мувофиқ, ТДЮУ, юридик факультетлар ва юридик техникумларга қабул параметрлари, жорий ва истиқболдаги юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, ҳар бир ҳудуд, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа кесимида таҳлил қилиш асосида, юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштириш электрон платформасини яратган ҳолда шакллантирилади.

⚡️ Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилади
Фармонга кўра, ТДЮУда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети (Факультет) ташкил этилади.
Факультетнинг асосий вазифаларидан бири халқаро хусусий ҳуқуқ, шунингдек миллий ва япон, немис ҳуқуқи ҳамда бошқа ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқ тизимларини қиёсий тадқиқ қилиш асосида юқори малакали юридик кадрлар тайёрлашдан иборат.
Факультетнинг асосий ҳамкорлари сифатида Япония томонидан – Нагоя университети, Германия Федератив Республикаси томонидан – Регенсбург университети белгиланади.
Хорижий ҳуқуқни ўрганиш марказлари Факультет таркибида фаолият юритади.
Факультет негизида хорижий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳуқуқ соҳасида қўшма тадқиқот, ўқув-таълим ва бошқа лойиҳаларни ташкил этиш бўйича майдон яратилади.
Факультетдаги ўқув жараёнга хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таркиби фаол жалб этилади.

✅ Фармонга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
🔸Ўзбекистон фуқаролари ТДЮУ магистратурасига Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинади, базавий юридик маълумотга эга бўлган шахслар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари жорий этилади;
🔸базавий олий юридик маълумотга эга ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви марказий органларида юридик йўналиш бўйича камида 5 йил иш стажига эга раҳбар ходимларни магистратурага, тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсияси асосида, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиш учун қабули, кириш тест синовларсиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари амалга оширилади;
🔸“юриспруденция” йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов контракт асосда, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги лицейда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда қабул қилинади;
ТДЮУ, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда пуллик асосда тайёрлов ва бошқа курслар, ёзги ва қишки мактаблар, шу жумладан чет эл фуқаролари учун ташкил этилади.

Фармон билан, ТДЮУ ректорига бюджетдан ташқари (тўлов контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт) маблағлар ҳисобидан:
🔹хорижий мутахассисларни консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида жалб этиб, уларга меҳнат бозорида мавжуд амалдаги коньюнктурани ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;
🔹ТДЮУ бакалавриат, магистратураси иқтидорли битирувчилари ва ходимларининг хорижий таълим ва илмий муассасалари магистратура ва докторантурасида ўқиши қиймати ва шу билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни, улар томонидан ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олиш шарти билан амалга ошириш;
🔹ТДЮУ ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг иқтидорли талаба ҳамда ўқувчиларига стипендия ва грантлар ажратиш ҳуқуқи берилди.

Фармонга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларда: ⬇️
👉 номутахассислик фанлар сони қисқартирилиб, ўқув жараёни кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда ташкил қилинади;
👉 Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилиб, табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий этилади;
👉 қўшма таълим дастурларини ва юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг қўшма факультетларини тугатгандан сўнг ўқишни давом эттирган шахсларга берилган хорижий таълим муассасаларининг белгиланган шаклдаги дипломлари (бакалавриат, магистратура) Ўзбекистонда қўшимча маъмурий тартиб-таомилларсиз олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади;
👉 базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида 3 йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар, ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг адлия органлари ва муассасаларида тақсимот бўйича, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда, кириш ҳуқуқига эга бўлади.
▫️Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейда, қабул тартиби ва параметрлари, шунингдек, ўқиш учун тўлов миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланган ҳолда, тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий қилинади.
▫️2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари, ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга бўлади.

#Махсус_комиссия_хабари
⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
⚠️ Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.
✅ Унга кўра, 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан:
🔹 фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;
🔹 фуқароларга – шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;
🔹 олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилди.
Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.
❗️ Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.

Туғилишни қайд этиш тартиби ва муддатларидан хабардормисиз?
📄 Болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида 1 ой муддат ичида амалга оширилиши лозим.
🧾Бунда туғилганлик боланинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онанинг оилавий ҳолати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қайд этилади.

“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони

Ишсизлик нафақаси кимга ва қанча даврга тўланади?
❗️Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга ишсизлик нафақаси тўланади.
👷♂️Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади.
Қарамоғида учтагача киши бўлган, 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида белгиланган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади.
Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.
✅ Ишсизлик нафақаси кўпи билан:
👉 ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсга 12 ойлик давр мобайнида 26 календарь ҳафта;
👉 илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсга эса 13 календарь ҳафта мобайнида тўланади.

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади:
🔹 “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;
🔹 уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹 собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари);
🔹 энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан 3 йил муддатга.
✅ Шунингдек, қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:
🔸 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг;
🔸 пенсионерларнинг;
🔸 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг.
Солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.
Ушбу солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади (энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар бундан мустасно).

ҲАЙДОВЧИЛАРНИНГ МАСТЛИК ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
▫️ Қайси ҳолатларда ҳайдовчини маст ҳолда эканлигини текшириш мумкин?
👉 ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келса;
👉 ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаса (чайқалиб туриши);
👉 ҳайдовчининг нутқи бузилса;
👉 ҳайдовчи қўл бармоқлари қалтираса;
👉 ҳайдовчи юз териси ранги сезиларли ўзгарган бўлса.
▫️ Алкоголдан мастлик ҳолати қандай аниқланади?
Бу 2 хил усулда амалга оширилади: ⬇️
👉 махсус техник восита — алкотестер ёрдамида;
👉 туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувдан ўтказиш орқали.
▫️ Қачон алкотестер, қачон тиббий текширув қўлланилади?
Ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш алкотестер ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.
Ҳайдовчи алкотестер ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда алкотестер орқали текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда ҳайдовчи тиббий текширувдан ўтказилади.
▫️ Мастлик ҳолатини текширишда холислар бўлиши керакми?
Ҳа, камида 2 нафар холис бўлиши шарт. Агар, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда текширувни ўтказган бўлса, холис бўлиши шарт эмас.
▫️ Текширувдан ўтишдан бўйин товласа нима бўлади?
Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 3 млн 345 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 6 млн 690 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
▫️ Велосипед ҳайдовчиси ҳам мастлик бўйича текширилиши мумкинми?
Албатта, текширишдан бўйин товлаган тақдирда, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 669 минг сўм миқдорда жарима қўлланилади.
▫️ Алкотестер алкоголдан мастлик ҳолатини аниқламаса, бироқ ҳайдовчида ўзгача тарздаги мастлик белгилари мавжуд бўлса нима бўлади?
Ушбу ҳолатда шахс тиббий текширувга олиб борилади.
Ҳайдовчи наркологик диспансерларда наркологлар томонидан ёки туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар томонидан текширилади.
▫️ Тиббий текширув қанча вақт ичида ўтказилади?
Транспорт воситаси ҳайдовчиси тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб узоғи билан 1 соат ичида тиббий текширувдан ўтказилади.
▫️ Шахс қачон алкогол маҳсулот таъсирида маст бўлган деб топилади?
👉 ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда (алкотестер ёрдамида аниқланади);
👉 алкогол маҳсулотининг қондаги концентрацияси 0,3 промилле ва ундан ортиқ бўлганда (тиббиёт муассасасида аниқланади).
▫️ Тиббий текширув хулосасига нисбатан эътирозлар мавжуд бўлса-чи?
Бундай ҳолда ҳайдовчи бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли.
Қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан 2 соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилади.
▫️ Мастлик ҳолати тасдиқланганда қандай жавобгарлик чораси қўлланилади?
Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Бугундан қонунчиликда нималар ўзгаради?
1. Аи-80 бензини нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади.
Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.
2. Тиббиёт ташкилотларида халқ табобати хоналари очилади.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомига эга Республика халқ табобати илмий-амалий маркази ташкил этилади.
Бундан ташқари, туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасидаги давлат кўп тармоқли тиббиёт муассасаларида ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотларида халқ табобати хоналари очилади.
3. Ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилади.
Доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерлари ташкил этилади, шунингдек, ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилади.
4. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.
5. Боғча пули миқдорлари ўзгаради.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари ўзгаради.
6. Бўстонлиқда турар жойни ижарага берганлик учун алоҳида солиқ тартиби жорий этилади.
2020 йил 1 майдан бошлаб, 2021 йил 1 майгача Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартиби жорий этилади.
Тажриба даврида жисмоний шахслар томонидан дам олиш уйлари, дала ҳовли, якка тартибдаги уй-жойлар ва яшаш учун мўлжалланган бошқа турар жойлар, шунингдек, айрим мол-мулк турлари солиқ органларининг таянч пунктлари томонидан солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги бепул бериладиган гувоҳнома асосида ижарага берилади.
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази директори меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича ОТМ ректорига, директор маслаҳатчиси ва директор ўринбосарлари — ОТМ проректорига, бошқарма ва бўлим бошлиқлари — факультет деканига, бош мутахассис — катта ўқитувчига, етакчи мутахассис — ўқитувчига тенглаштирилади.
8. Давлат қурилиш назоратининг янги тартиби жорий этилади.
Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар томонидан қурилиши тугалланган объектлардан фойдаланишга рухсат бериш тартибини жорий қилган ҳолда, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар хавф-хатар тоифаси паст объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мавжуд тартиб-таомиллар бекор қилинади.