Huquqiy axborot
371K subscribers
6.29K photos
401 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

❗️Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилганлари ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тўлов ставкалари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Пандемия муносабати билан солиқ имтиёзлари белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Барча ҳудудларда рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади

“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4699-сон, 28.04.2020 й.) қабул қилинди.

⚠️ Қарор билан рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг қўшимча вазифалари белгиланди.

Унга кўра, 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2 бараварга кўпайтирилади.

2020-2021 йилларда
барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва боғчаларни, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улашни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имконияти таъминланади.

2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улушини 60 фоизгача етказишни назарда тутган ҳолда электрон ҳукумат тизими ривожлантирилади.

“Рақамли тадбиркорлик” ривожлантирилади, 2023 йилга келиб ушбу соҳадаги хизматлар ҳажми 3 бараварга оширилади ва уларнинг экспорти 100 миллион долларга етказилади.

❗️“Беш ташаббус” лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2022 йилга қадар республиканинг барча ҳудудларида рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарорга мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Шунингдек, вазирлик ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларнинг лойиҳалари ва техник ҳужжатлари ҳамда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини мажбурий экспертизадан ўтказади.

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида крипто-активлар ва блокчейн технологиясини жорий этиш бўйича ваколатлар сақлаб қолинади.

Вазирлик ҳузурида “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ҳамда “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасалари ташкил этилди ва уларнинг асосий вазифалари белгиланди.

Вазирлик марказий аппарати тузилмасида Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси ва Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси ташкил қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб бериш тартиби белгиланади.

Шунингдек, ушбу хат ва ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?

Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган.

Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) фойдаланиш учун шахсни ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансубликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (масалан, I гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотнома) асос бўлади.

Бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.

Бунда бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизидан кам бўлмаслиги лозим (масалан, имтиёз натижасида 100 млн сўм маблағ қолса, шунинг 25 млн сўми бепул хизмат кўрсатиш учун сарфланади).

Тиббий хизматлар ойма-ой тақсимот асосида навбат бўйича кўрсатилади.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматлар йиллик ҳажмининг ойма-ой тақсимоти муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда жойлаштирилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН СОЛИҚЛАРНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

Ортиқча тўланган солиқ суммаси (пеня, жарима)
– солиқнинг (пенянинг, жариманинг) тўланган суммаси билан ҳақиқатда тўланиши лозим бўлган суммаси ўртасидаги ижобий фарқ.

Ортиқча ундирилган солиқ суммаси – солиқ органларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида ортиқча тўланган солиқ суммаси.

Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.

Солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд бўлган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу қарзни узиш ҳисобига қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши лозим:
👉 мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;
👉 бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;
👉 солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.

Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра унга тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин.

Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига биноан солиқ органи томонидан бундай ариза олинган кундан эътиборан 15 кун ичида қайтарилиши лозим.

Ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисидаги ариза
, қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кўрсатилган сумма тўланган кундан эътиборан беш йил ичида берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Бугун ўтаётган видеоселекторда Президент коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашаётганини айтди.
Касалланганларнинг ярмидан зиёди тузалган, кўплаб туман ва шаҳарларда инфекция тарқалмаган.
Карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича навбатдаги қадамлар белгиланди. Мева-сабзавотларни ташиш учун вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларга рухсат бериш, шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни секин-аста юмшатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент в ходе сегодняшнего видеоселектора отметил, что эпидемиологическая ситуация по коронавирусу стабилизируется.
Выздоровели больше половины заболевших, во многих районах и городах коронавирус не выявлен.
Определены очередные шаги по поэтапному выходу из карантина. Даны указания по разрешению перевозок плодоовощной продукции между областями и городами, постепенному смягчению ограничений на пользование личного автотранспорта.

#Mirziyoyev #murojaat #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Самарқанд, Наманган ва Термиз университетларида юридик факультетлар ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса этиб белгиланди.

Шунингдек, Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилади ва “юриспруденция” йўналиши бўйича белгиланган тартибда шакллантириладиган ва тасдиқланадиган квоталар бўйича қабул, шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилади.

Фармонга кўра, давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий фикр соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширадиган Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилади.

❗️Фармон билан юридик таълим ва фанни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Замонавий талаблар, илғор халқаро юридик тажриба ва меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида юқори малакали, ижодий фикрлайдиган, ҳалол кадрлар тайёрлашни таъминлаш ушбу устувор йўналишлардан биридир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юридик кадрлар эҳтиёждан келиб чиқиб шакллантирилади

Фармонга кўра, Юридик кадрларни тайёрлашга буюртма шакллантириш тартиби жорий этилади.

⚠️ Унга мувофиқ, ТДЮУ, юридик факультетлар ва юридик техникумларга қабул параметрлари, жорий ва истиқболдаги юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, ҳар бир ҳудуд, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа кесимида таҳлил қилиш асосида, юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштириш электрон платформасини яратган ҳолда шакллантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилади

Фармонга кўра, ТДЮУда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети (Факультет) ташкил этилади.

Факультетнинг асосий вазифаларидан бири халқаро хусусий ҳуқуқ, шунингдек миллий ва япон, немис ҳуқуқи ҳамда бошқа ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқ тизимларини қиёсий тадқиқ қилиш асосида юқори малакали юридик кадрлар тайёрлашдан иборат.

Факультетнинг асосий ҳамкорлари сифатида Япония томонидан – Нагоя университети, Германия Федератив Республикаси томонидан – Регенсбург университети белгиланади.

Хорижий ҳуқуқни ўрганиш марказлари Факультет таркибида фаолият юритади.

Факультет негизида хорижий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳуқуқ соҳасида қўшма тадқиқот, ўқув-таълим ва бошқа лойиҳаларни ташкил этиш бўйича майдон яратилади.

Факультетдаги ўқув жараёнга хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таркиби фаол жалб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

🔸Ўзбекистон фуқаролари ТДЮУ магистратурасига Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинади, базавий юридик маълумотга эга бўлган шахслар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари жорий этилади;

🔸базавий олий юридик маълумотга эга ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви марказий органларида юридик йўналиш бўйича камида 5 йил иш стажига эга раҳбар ходимларни магистратурага, тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсияси асосида, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиш учун қабули, кириш тест синовларсиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари амалга оширилади;

🔸“юриспруденция” йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов контракт асосда, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги лицейда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда қабул қилинади;

ТДЮУ, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда пуллик асосда тайёрлов ва бошқа курслар, ёзги ва қишки мактаблар, шу жумладан чет эл фуқаролари учун ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармон билан, ТДЮУ ректорига бюджетдан ташқари (тўлов контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт) маблағлар ҳисобидан:

🔹хорижий мутахассисларни консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида жалб этиб, уларга меҳнат бозорида мавжуд амалдаги коньюнктурани ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;

🔹ТДЮУ бакалавриат, магистратураси иқтидорли битирувчилари ва ходимларининг хорижий таълим ва илмий муассасалари магистратура ва докторантурасида ўқиши қиймати ва шу билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни, улар томонидан ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олиш шарти билан амалга ошириш;

🔹ТДЮУ ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг иқтидорли талаба ҳамда ўқувчиларига стипендия ва грантлар ажратиш ҳуқуқи берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларда: ⬇️

👉 номутахассислик фанлар сони қисқартирилиб, ўқув жараёни кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда ташкил қилинади;

👉 Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилиб, табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий этилади;

👉 қўшма таълим дастурларини ва юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг қўшма факультетларини тугатгандан сўнг ўқишни давом эттирган шахсларга берилган хорижий таълим муассасаларининг белгиланган шаклдаги дипломлари (бакалавриат, магистратура) Ўзбекистонда қўшимча маъмурий тартиб-таомилларсиз олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади;

👉 базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида 3 йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар, ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг адлия органлари ва муассасаларида тақсимот бўйича, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда, кириш ҳуқуқига эга бўлади.

▫️Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейда, қабул тартиби ва параметрлари, шунингдек, ўқиш учун тўлов миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланган ҳолда, тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий қилинади.

▫️2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари, ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

⚠️ Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.

Унга кўра, 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан:

🔹 фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;

🔹 фуқароларга – шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;

🔹 олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилди.

Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.

❗️ Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Туғилишни қайд этиш тартиби ва муддатларидан хабардормисиз?

📄 Болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий
бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида 1 ой муддат ичида амалга оширилиши лозим.

🧾Бунда туғилганлик боланинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онанинг оилавий ҳолати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қайд этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot