#Биласизми
Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми?
Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади:
👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
• 1 та болали оилага - 131 000 сўм;
• 2 та болали оилага - 217 000 сўм;
• 3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;
👉 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;
👉 кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.
Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.
Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Тайинлов
Ҳукумат қарори (251-сон, 24.04.2020 й.) билан Фахриддин Атоевич Бобоев "Ўзчармсаноат" уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди.
Ҳозирга қадар Ф.А.Бобоев мазкур уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари рағбатлантирилади
“Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4695-сон, 24.04.2020 й.) қабул қилинди.
❗️Қарорга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг:
👉 лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдори тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга оширилади;
👉 меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициенти 5 фоизга оширган ҳолда қўлланади.
⚠️ Мазкур моддий рағбатлантириш чоралари 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб, республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирлари расман тўхтатиладиган ой якунига қадар амал қилади.
Шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимлари учун ойлик лавозим маошига нисбатан 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўлов, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа устамаларни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Қарорга кўра, Агентликнинг марказий аппаратида Моддий-техника базасини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш бошқармаси ташкил этилди.
Қарор билан Бош давлат санитария врачларига карантин даврида, давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва бошқа ходимларини жалб қилган ҳолда эпидемияга қарши вақтинчалик отрядларни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.
Карантин даврида вақтинчалик отрядлар таркибига жалб этилган давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг асосий иш жойидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва миқдорлари сақланиб қолади.

Президент қарори (ПҚ-4693-сон, 23.04.2020 й.) билан Нарматов Бехзот Рахматуллаевич Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?
Транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:
• ота-онаси;
• эри (хотини);
• болалари;
• ака-укалари;
• опа-сингиллари.
Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.

Ходим розилиги билан иш вақтидан ташқари қанча ишлаши мумкин?
Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.
Қонунчиликка кўра, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.
Масалан, агар ходим биринчи куни 4 соат иш вақтидан ташқари ишга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.
Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.
Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.

Қонунчиликка мувофиқ, қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:
👉 стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;
👉 кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;
👉 клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;
👉 музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;
👉 маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари;
👉 ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
👉 аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;
👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
👉 соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;
👉 иш жойлари бўлган хоналар;
👉 кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;
👉 хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.
✅ Жамоат жойларида, шу жумладан қуйидагилар тақиқланади:
👉 тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш;
👉 уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш;
👉 алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
👉 тиланчилик қилиш;
👉 рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан фойдаланиш;
👉 ит ва мушукларни тумшуқбоғсиз ва етовсиз олиб юриш;
👉 карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда ниқобсиз бўлиш.
Жамоат жойларида мазкур хатти-ҳаракатларни содир этиш тегишлича маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

#Кун_тарихи
🗓 27 апрель (2012 йил)
“Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.
✅ Қарор билан тасдиқланган йўриқномага кўра, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига бериладиган йўлланмалардан қуйидаги шахслар фойдаланиши мумкин:
👉 уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
👉 республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
👉 Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
👉 ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
👉 I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
👉 ёлғиз кексалар;
👉 ёшга доир пенсионерлар.

⚡️ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуани бошқариш бўйича махсус марказ ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (254-сон, 25.04.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуани бошқариш бўйича махсус марказ ташкил этилади.
Карантин марказининг асосий вазифаларидан бири коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни қабул қилиш, сақлаш ва карантин мажмуасидан чиқаришни ташкил этиш ҳисобланади.
Карантин маркази Тошкент шаҳар ҳокимлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган давлат унитар корхонаси шаклидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Карантин маркази директори Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Карантин мажмуасига тегишли мутахассис, ходимлар ва ҳарбий хизматчилар бириктирилиб, улар меҳнат ва хизмат фаолиятини асосий иш жойидан ажралган ва ойлик иш ҳақи (пул таъминоти) сақланган ҳолда олиб боради. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан уларни қўшимча моддий рағбатлантириш чоралари кўрилади.
Қарор билан мазкур мажмуада эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш вақтинчалик тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, чегара божхона постларидан ўтаётган йўловчилар дастлаб санитария-карантин пунктларида тиббий-санитария кўригидан ўтказилгандан сўнг чегара ва божхона хизматлари назоратидан ўтказилади.
Шунга кўра, чегарадан ўтаётган шахслар рўйхати шакллантирилади ва электрон алоқа воситалари орқали марказга юборилади.
Марказ шу рўйхат асосида карантинга олинадиган шахсларни жойлаштириш учун карантин мажмуасида уларнинг сонига мувофиқ тегишли хоналар ажратилишини таъминлайди.
Низом билан карантин мажмуасига жойлаштириш тартиби белгиланди.
Карантинга олинган шахслар карантин мажмуасида 14 кун давомида ёки карантинга олинган шахснинг соғлиғи ҳолатига кўра соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгилаб берилган муддат давомида сақланади.
Карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли бўлган мобиль телефон, аудио ва видео воситалар, кредит карталар ҳамда бошқа ахборот ташувчи буюмлар вақтинча олиб қўйилади.
❗️ Карантинга олинган шахслар ташқаридан ҳар қандай кўринишдаги почта жўнатмалари, посилка ва бандероллар қабул қилиши тақиқланади, бундан қуйидаги жўнатмалар мустасно:
🔹 сурункали касаликка чалинган карантинга олиган шахслар учун дори-дармон воситлари;
🔹 даволовчи шифокор тавсиясига кўра махсус парҳез маҳсулотлари;
🔹 болаларга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур гигиена маҳсулотлари;
🔹 қўшимча гигиена воситалари, кийим-кечаклар ва адабиётлар.
Карантин мажмуасида сақланаётган шахсларни назорат қилиш ички ишлар ва миллий гвардия органлари ходимлари ҳамда карантин мажмуаси ходимларидан иборат таркибда ташкил этиладиган навбатчилик гуруҳлари томонидан амалга оширилади.

Ҳукумат қарори (257-сон, 26.04.2020 й.) билан Валерий Николаевич Тян Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг хорижий алоқалар ва ватандошлар билан ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

❗️Уй шароитида карантинда сақлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни уй шароитида карантинга жойлаштириш ва сақлаш вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Низомга кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланган шахс аниқланганда санитария-эпидимиологик осойишталик марказлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари томонидан дарҳол коронавирус инфекцияси аниқланган шахс билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати шакллантирилади.
Ички ишлар органлари Миллий гвардия органлари билан ҳамкорликда дарҳол мулоқотда бўлган шахсларнинг рўйхатида кўрсатилган шахсларни уй шароитида карантинга жойлаштирилиши ва сақланишини таъминлайди.
Мулоқотда бўлган шахслар 14 кун давомида ёки уларнинг соғлиғи ҳолатига кўра соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгилаб берилган муддат давомида уй шароитида карантинга олинади.
Мулоқотда бўлган шахс уй шароитида карантинга олинганда у билан бир уйда яшовчи барча шахслар карантинга олинади.
❗️Уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг карантин муддати давомида уйларни тарк этишлари қатъиян ман этилади, уларга кечиктириб бўлмайдигар тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Уй шароитида карантинга олинган шахс билан бир уйда бўлган бошқа шахслар орасида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда, қолган шахслар учун карантин муддати қайтадан бошланади.
Уй шароитида карантинга олинган шахслар карантин муддати давомида тиббиёт ходимлари томонидан ҳар куни 2 маҳал кўрикдан ўтказилади. Бунда биринчи кўрик соат 9:00 гача, иккинчи кўрик 16:00 гача амалга оширилиши лозим.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳафтада бир маротаба карантинга олинган уйнинг (хонадоннинг) теварак-атрофида дезинфекция тадбирлари ўтказилиши таъминланади.
Уй шароитида карантинга олинган шахсларда карантин муддатида коронавирус инфекцияси аниқланмаса, уларни уй карантинидан чиқариш бўйича соғлиқни сақлаш органлари томонидан қарор қабул қилинади.

❗️Шахсларни муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
✅ Бундай ҳаракатларни содир этиш:
👉 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача жарима;
👉 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
👉 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
✅ Бундай ҳаракатларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этиш:
👉 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
👉 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
⚠️ Агар ушбу қилмиш содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказишга сабаб бўлса Жиноят кодексининг 104-моддасига асосан ёки қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказишга сабаб бўлганда эса Жиноят кодексининг 105-моддасига асосан жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

⚡️ Беғараз ёрдам сифатида олинган маблағлар даромад солиғига тортилмайди
“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
✅ Фармонга кўра, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар:
👉 “Маҳалла” хайрия жамоат фондига, “Саховат ва кўмак” фондига, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган:
🔹 пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади;
🔹 товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди;
👉 ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг кўрсатилган фондлардан, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар)га жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди;
👉 жисмоний шахсларга турар жойларини жисмоний шахсларга ва коронавирус пандемияси даврида фаолияти тўхтаган тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни ижарага беришдан олинган жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар бўйича солиқни фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади. Бунда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича берилган кечиктириш суммаси 2021 йил 1 апрелга қадар муддатгача тенг улушларда тўланиши лозим;
👉 лизинг корхоналари томонидан ҳисобланган ва кечиктирилган лизинг бўйича фоиз даромадлари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда кечиктириш берилган даврдаги жами даромад таркибига киритилмайди;
👉 тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси томонидан компенсация қилиш тартиби тадбиркорлик субъектларининг амалдаги кредит шартномаларига ҳам татбиқ қилинади.

Моддий ёрдамнинг даромад солиғи тўланмайдиган миқдори оширилди
❗️Фармонга мувофиқ 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5-бараваригача оширилади.

Пенсионерларнинг қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилади
❗️Фармонга кўра, пенсиялар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган, ортиқча тўланган пенсиялар бўйича 2020 йил 20 апрель ҳолатига пенсионерларнинг қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилади.
2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга (Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари) пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.

#Биласизми?
Солиқ кодексига мувофиқ қуйидагилар ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш ҳисобланади:
🔹 қонун ҳужжатларига мувофиқ:
• йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътил учун тўлов, шунингдек ушбу таътилдан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлови;
• ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлиги учун айрим тармоқларнинг ходимларига бериладиган қўшимча таътил учун тўлов;
• ўқиш билан боғлиқ таътил ва ижодий таътиллар учун тўлов;
• ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боласи бор аёлларга берилган қўшимча таътил учун тўлов;
🔹 асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар;
🔹 донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун тўлов;
🔹 Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга тўлов;
🔹 қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларга жалб қилинадиган ходимларнинг асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинадиган иш ҳақи;
🔹 маълум муддатга аввалги иш жойи бўйича лавозим маоши миқдори сақлаб қолинган ҳолда бошқа юридик шахслардан ишга жойлаштирилган, шунингдек вақтинчалик вазифани бажариб турган ходимларга маошдаги фарқ тўлови;
🔹 ходимларга кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқишлари вақтида асосий иш жойи бўйича уларга тўланадиган иш ҳақи;
🔹 ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун тўлов;
🔹 меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотган ходимларга қўшимча тўлов;
🔹 қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки иш берувчининг қарори билан мажбурий прогул вақти учун ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун тўлов;
🔹 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг имтиёзли соатларига, оналарга болани овқатлантириши учун ишда бериладиган танаффусларга, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун тўлов;
🔹 асосий ишидан озод қилинган ва озод қилинмаган ҳолда ходимлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ҳамда ўқувчилар ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш учун жалб қилинадиган юқори малакали ходимлари меҳнатига тўлов;
🔹 иш берувчининг маблағлари ҳисобидан тўланадиган пенсиялар ва нафақаларга қўшимчалар, стипендиялар;
🔹 олий ўқув юртини тамомлаганидан кейин ёш мутахассисларга таътил вақти учун иш берувчи ҳисобидан тўланадиган нафақалар.

Қуйидагилар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:
👉 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;
👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногиронлиги бўлган шахс бўлган оилалар;
👉 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);
👉 ногиронлиги бўлган боласи бор оилалар;
👉 болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);
👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;
👉 ёлғиз пенсионерлар.
Каналга уланиш 👇👇👇

❗️Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилганлари ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тўлов ставкалари

Пандемия муносабати билан солиқ имтиёзлари белгиланди