Huquqiy axborot
366K subscribers
6.27K photos
395 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Тайинлов
Саиджанов Дилшод Мадрахимович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Президентнинг 2017 йил 25 январдаги қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чорвачилик хўжаликларига субсидия ажратилади

“Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
” Президент қарори (ПҚ-4576-сон, 29.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгаши ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, кенгаш чорвачилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати корхоналари ҳамда чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.

Қарорга мувофиқ:
👉 чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкининг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилади;
👉 тадбиркорларга эквиваленти 20 миллиард сўмдан ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар учун тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизигача, лекин 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.

Шунингдек, 2020-2022 йилларда давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:

👉 чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга:
• республикада фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олинган ҳар бир бош қорамолга 1 миллион сўм миқдорида;
• хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;

👉 “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга:
• интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм миқдорида;
• Ўзбекистон ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоизи миқдорида;

👉 “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 9 минг сўмини қоплаш учун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мигрантларга уй ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (39-сон, 29.01.2020 й.) билан Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман(шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади.

Уй-жой ажратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
👉 ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ҳужжатларни ва сўровнома-аризани тақдим этади;
👉 комиссия ҳужжатларни 15 иш куни ичида кўриб чиқади;
👉 комиссия аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини қатор ижтимоий мезонлар асосида (талабгор номида уй-жой йўқлиги, ижарада туриши, бошқа оила билан бир уйда яшаши, кўп болалилик ва б.) аниқлайди;
👉 аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитини ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
👉 ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади.

2020 йил дастурлари доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш бўйича:
👉 имтиёзли давр – 1 йил;
👉 кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда уй-жойлар қурилиши бўйича давлат дастурларининг ижроси доирасида кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадон ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Атамалар комиссияси ташкил этилди

Ҳукумат қарори (40-сон, 29.01.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атамалар комиссияси ташкил этилди.

Қарор билан Атамалар комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, Атамалар комиссияси илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритади, қонун ҳужжатлари лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига, шунингдек, юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлайди.

Қарор билан Атамалар комиссияси тўғрисидаги низом ҳамда Атамалар комиссияси таркиби тасдиқланди.

Низомга кўра, комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Комиссия фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан мувофиқлаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_акция

Сизнинг ойлик маошингиз ўз вақтида ва тўлиқ берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими?

Энди бунга барҳам бериш вақти келди!

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль ойида республика миқёсида меҳнаткашларнинг ойлик иш ҳақи масаласида онлайн тарзда мурожаат қабул қилиш йўлга қўйилмоқда.

Акцияда иштирок этиш учун ушбу ҳаволани босинг ⬇️ http://ask.huquqiyportal.uz/interactive/contact

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома 15 кунда берилади.

Ҳурматли тадбиркорлар, юқоридаги рухсатноманинг амалдаги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлса @tadbirkor_adliyabot телеграм бот орқали юборишингиз мумкин. Тақдим қилинган таклифлар Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб рухсатнома бериш тартибини такомиллаштиришда фойдаланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Донорлар рағбатлантирилади

Қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан тақдирланади ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти олади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 31 январь (2003 йил)

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт (ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт) воситаларининг техник стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлиги тадбиркорлар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

Бунда жисмоний шахслар ўз транспорт воситасини (М1 тоифадаги транспорт) техник кўрикдан ўтказиш учун ўз ҳоҳишига кўра ички ишлар органларига ёки шу хизматни кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Транспорт соҳаси раҳбарларининг шахсий масъулияти оширилди

“Айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (43-сон, 29.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, транспорт соҳасидаги ишлар етарли даражада ташкил қилинмаганлиги ва мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида:

Илхам Рустамович Махкамов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Даврон Тулкунович Дехканов транспорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Абдурахман Абдуллаевич Абдувалиев транспорт вазирининг ўринбосари – Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб;

Толиб Эгамбердиевич Улжаев Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори лавозимидан озод этилиб, ушбу агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб;

Дониёр Бахтиёрович Ахмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб;

Фахриддин Мухиддинович Салихов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Uzbekistan Airways” АЖлар акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида:

Хусниддин Нуриддинович Хасиловни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тасдиқлаш;

• “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ибрагимович Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масалалари кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни аниқлайди, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Қарор билан Агентлик тўғрисидаги низом ҳамда Агентлик таркибига кирувчи “Сувқурилишинвест” ДУКлар рўйхати тасдиқланди, уларнинг вазифалари белгиланди.

Низомга кўра, Агентлик ҳар бир инвестиция ва грант лойиҳаси бўйича Вазирлик номидан фаолият юритувчи ташкилот ҳисобланади. Агентлик ўз фаолиятида Вазирликка бўйсунади ва ҳисобот беради.

Агентлик ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг сув хўжалиги бўйича инвестиция лойиҳалари негизида алоҳида юридик шахслар сифатида:
👉 Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;
👉 Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;
👉 Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Президентнинг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ–4486-сон қарорига асосан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекинвест” қайта ташкил этилди

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”
Ҳукумат қарори (46-сон, 30.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти этиб қайта ташкил этилди.

“Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖ устав капиталидаги давлат акциялари (улушлари) пакети бўйича акциядор ҳуқуқи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилди.

Хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритиладиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларнинг комплекс суғурта ҳимоясини таъминлаш “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарор билан “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖга белгиланган тартибда хорижий банкларда жорий ҳисобварақларини очиш ва банк депозитлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун улар бўйича операциялар ўтказиш, суғурта тўловлари, суғурта ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ бошқа операцияларни амалга оширишга рухсат берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгаради

“Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар кадрларини лавозимларга тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (51-сон, 30.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажариш энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамахмудовга юклатилди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида:

👉 “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Шукурович Темировни эгаллаб турган лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқлаш;

👉 “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Александрович Коржиковни эгаллаб турган лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига тасдиқлаш;

👉 “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Шавкат Раджабалиевич Набиевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш масалалари кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонга олиб кириладиган айрим транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (50-сон, 30.01.2020 й.) билан Ўзбекистонга олиб кириладиган “М” ва “N” тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистонга олиб кириладиган ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаш ҳужжатларини “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали ёки тўғридан-тўғри сертификатлаш органига такдим этади.

Ғилдиракли янги транспорт воситалари - ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш ҳамда махсус ишларни бажариш учун мўлжалланган автомобиллар, шатакка олувчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар.

Экологик сертификатлаш органи томонидан мазкур транспорт воситаларининг кўрсаткичлари ифлослантирувчи моддалар ташламалари меъёрларига мувофиқлиги таҳлил қилинади.

Экологик сертификат ғилдиракли янги транспорт воситасини божхонада расмийлаштириш мақсадида божхона органига тақдим этилади.

Aризани кўриб чиқиш, экологик сертификатлаш жараёнини амалга ошириш ва экологик сертификат бериш ёки уни беришни рад этиш бўйича ишларнинг қиймати томонлар келишуви асосида тузилган шартномага мувофиқ белгиланади.

Ушбу қарор 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ–5863-сон Фармонига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб заҳарлилик даражаси “Евро-4” экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизел двигателлари билан жиҳозланган “М” ва “N” тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларини фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш” божхона режимига жойлаштириш ман этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

“Йилнинг энг яхши адлия ходими” ҳамда “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” Республика кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Адлия_хабари

Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг келажаги қандай бўлади? Ўзбекистон ҳуқуқшунослари қандай чақириқларга тайёр бўлиши лозим?

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг дастури эълон қилинди.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг бу йилги бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0. (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида)” деб номланган.

Тўртинчи саноат инқилоби дунёни ўзгартирмоқда. Сунъий идрок, блокчейн, нанотехнологиялар жамият ҳаётига кириб келди.

Энди роботлар юрист ва судьяларнинг ўрнини эгаллашга қодирми? Бир неча йил ичида ҳуқуқ қандай кўринишга эга бўлади? Бу ва бошқа долзарб масалалар миллий ва хорижий экспертлар, вазирлик ва давлат идоралари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида 2020 йил 23-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган форумда муҳокама қилинади.

Форум дастурига кўра, мунозара сессиялари тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқшунослик касбининг янги уфқлари ва ҳуқуқ технологиялари, давлат бошқаруви, корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари, арбитраж, фуқаролик жамиятини шакллантириш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мавзуларига бағишланган бўлади.

Шунингдек, муҳокама марказидан рақамли муҳитда ахборот тарқатиш муаммолари (Fake News, Fake Evidence), коррупцияга қарши кураш, глобал иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солиш, солиқ сиёсати масалалари ўрин олади.

Бундан ташқари, дунёгa мaшҳур aдвoкaтлик фирмaлaри aдвoкaтлaридaн маҳорат дарслари уюштирилиши режалаштирилган.

Форум ҳақида батафсил маълумотларни http://tashkentlawspring.uz сайти ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллаларда ДХМлар филиаллари ташкил этилади

“Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5930-сон, 31.01.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ўтказилди.

Шу муносабат билан агентликка мазкур тизимни юритиш ва уни Юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ва идоралараро ҳамкорликни бепул таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.

Фармон билан 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида фақат ЯИДХП ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди.

Фармонга кўра, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ДХМлар филиаллари босқичма-босқич ташкил этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли, шу жумладан мобиль (сайёр) давлат хизматлари кўрсатиш филиалларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиаллар маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари биноларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Шунингдек, агентлик тузилмасида Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан давлат хизматлари аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида ўрнатиладиган инфокиоскалар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Нотариал палата давлат рўйхатидан ўтказилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланган.

Шунингдек, Нотариал палатанинг таъсис Конференцияси ўтказилиб, унда Нотариал палата раиси сайланган.

Шунга кўра, Нотариал палата белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Президент қарори билан Аққулов Абдулазиз Ўролбоевич Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, А.Ў.Аққулов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot