Huquqiy axborot
368K subscribers
6.27K photos
391 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (994-сон, 13.12.2019 й.) Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, товарларни келиб чиқишини сертификатлаш бу – Ўзбекистондан экспорт ва реэкспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни бериш, гувоҳлантириш орқали унинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш жараёнидир.

Сертификат Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки у томонидан ваколат берилган орган томонидан берилади.

Шунингдек, экспорт қилувчи/ариза берувчининг ариза-декларацияси асосида сертификат Савдо-саноат палатаси томонидан ҳам берилиши мумкин.

Экспертизани ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш харажатларини ариза берувчи тўлайди.

Тўлов миқдори хизмат турига қараб 1 сертификат (экспертиза далолатномаси/эксперт хулосаси) учун ариза берувчи мурожаат қилган кундаги БҲМга нисбатан 0,2 дан 1,9 гача этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Конституция ва қонун устуворлигини, давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари қонунларга тўлиқ мувофиқ бўлишини таъминлаш, қонунлар ижросини самарали ташкил этиш Дастурни амалга оширишнинг асосий мақсадларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ 2020 йил 1 мартдан бошлаб:
👉 аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилади;

👉 жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин 1 кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;

2020 йил 1 апрелдан бошлаб:
👉 шахсни ушлаш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш, ҳимоячидан воз кечиш ҳаракатларини мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартиби жорий этилади;
👉 ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан шахс ушланганда унинг ушлангани ва ушлаб турилган жойи тўғрисида унинг оила аъзоларига, улар бўлмаган тақдирда эса, бошқа қариндошларини ёки яқин кишиларини дарҳол хабардор қилиш бўйича мажбурият юкланади;
👉 2020 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқни чеклайдиган процессуал мажбурлов чораларини қўллаш, жумладан шахсни ушлаб туриш ҳолатлари ягона электрон ҳисобга олиш тизимига киритиб борилади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 майга қадар:
👉 прокурор, суриштирувчи ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш, жиноят иши қўзғатишни рад этиш, тафтиш тайинлаш, суриштирув ёки дастлабки терговни тўхтатиш ва жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан бевосита судга шикоят қилиш;
👉 суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жумладан ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда таъсир ўтказиш ҳолатлари бўйича жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи Қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади.

2020 йил 1 майга қадар адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мавқеини тубдан ошириш бўйича:
👉 Адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси;
👉 Адлия вазирлигининг Адвокатлар палатаси фаолияти билан боғлиқ бўлган ваколатларини қайта кўриб чиқиш орқали ушбу тузилманинг роли ва аҳамиятини янада ошириш;
👉 терговчи, прокурор ва суд томонидан давлат ҳисобидан адвокатларни жалб қилиш механизмини халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш;
👉 адвокатлар учун қўшимча имтиёзлар белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 мартга қадар Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2020–2021 йилларда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган миқдори бир иш кунида 5 (беш) соатдан ошмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (9 – 14 декабрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун. Батафсил.

▫️“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун. Батафсил.

▫️“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун. Батафсил.

▫️“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун. Батафсил.

▫️“Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири. Батафсил.

▫️“Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони. Батафсил.

▫️“Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони. Батафсил.

▫️“Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори. Батафсил.

▫️“Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори. Батафсил.

▫️“Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори. Батафсил.

▫️“Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори. Батафсил.

▫️ “Шоличиликни барқарор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️“Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисида”ги низом. Батафсил.

▫️“Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️“Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4550-сон, 13.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази фаолиятини мувофиқлаштириш Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Қарор билан марказ зиммасига инновация ва технология трансфери марказлари, технопарклар, юқори технологияли лабораториялар, инновация лабораториялар, стартап ва бизнес акселераторлар ҳамда Ёшлар академияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва бошқа бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

Қарор билан Марказ тузилмаси ҳамда Марказ Васийлик кенгашининг таркиби тасдиқланди.

Бундан ташқари, Марказ ходимларига:
👉 Халқаро тараққиёт ассоциациясининг имтиёзли ресурсларидан олинган кредит ҳисобидан ташкил этиладиган 7 та олий таълим муассасалариаро илмий лабораторияларидан;
👉 Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази лабораторияларидан;
👉 Биоорганик кимё институти ҳузуридаги Жамоавий фойдаланиш марказининг лаборатория қурилмаларидан текин фойдаланиш имконияти берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (999-сон, 14.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб аввал фойдаланилган, божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилгани 3 йилдан ошган индукцион печлар ва камераларнинг (ТИФ ТН коди 8514 20 1000) Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланади.

Олиб кириладиган индукцион печлар ва камераларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун божхона расмийлаштирувида заводнинг ускунани ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилган техник паспорти тақдим этилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган индукцион печлар ва камераларга нисбатан тегишли божхона имтиёзлари татбиқ этилмайди.

Шунингдек, 2020 йил 15 январга қадар қурилиш учун мўлжалланган металл прокатини ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг металл прокатининг сифати ва хавфсизлигига оид белгиланган стандартларга риоя қилиш ҳолати ўрганилади.

2020 йил 1 мартга қадар металл прокатининг сифати ва хавфсизлиги бўйича назоратни амалга оширадиган синов лабораториялари модернизация қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак:
👉 ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;
👉 I ва II гуруҳ ногиронларига;
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;
👉 таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга;
👉 жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади

“Хоразм миллий табиат боғи ташкил қилиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (1000-сон, 14.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятининг Урганч, Хонқа, Хива, Янгибозор ва Ҳазорасп туманларида умумий майдони 21687,5 гектар бўлган Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади.

Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Шунингдек қарор билан, Хоразм миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони ҳамда табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сайлов комиссиялари сайлов кампаниясини ўтказиш даврида сайлов қонунчилиги талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларни ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши ва уч кунлик муддатда уларга ёзма жавоблар бериши, сайловга камида олти кун қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, жавоб қайтариши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–595-сон, 16.12.2019 й.).

Қонун билан, мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, мактабгача таълим ва тарбия олишга доир давлат кафолатлари аниқ белгилаб берилди.

Хусусан, давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди.

Қонунга мувофиқ, мактабгача таълим ташкилоти давлат ва нодавлат ташкилоти бўлиши мумкин.

Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидаги турларда ташкил этилади:
👉 умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;
👉 кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти;
👉 инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти;
👉 қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қонунга мувофиқ, мактабгача таълим ташкилотларида ўқув йили 2 сентябрдан 31 майгача, ёзги соғломлаштириш даври 1 июндан 31 августгача бўлган даврни ўз ичига олади.

Мактабгача таълим ташкилотларидаги гуруҳлар уларда болаларнинг бўлиши давомийлигига қараб:
👉 болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳлар (кунига 3–4 соат);
👉 тўлиқ кунли гуруҳлар (кунига 9, 10,5 ва 12 соат);
👉 болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳлар бўлиши мумкин.

Мактабгача таълим ташкилотларининг:
👉 болалар 3–4 соат бўладиган гуруҳларида – кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;
👉 болалар 9–10,5 соат бўладиган гуруҳларида – уч марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
👉 болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида – тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
👉 болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида – кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.

Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлар тегишли равишда қуйидаги миқдорда тўлдирилади:
👉 уч ёшдан етти ёшгача бўлган болалар гуруҳларида – кўпи билан ўттиз нафар бола;
👉 болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳларда – кўпи билан ўттиз нафар бола;
👉 турли ёшдагилар гуруҳларида – кўпи билан йигирма беш нафар бола;
👉 болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларда – кўпи билан ўн нафар бола.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги жойларда мажбурий тартибда чиқинди қутилари ўрнатилиши лозим:

👉 кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;
👉 ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
👉 метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;
👉 аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун мўлжалланган объектларда (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, скверлар, хиёбонлар ва бошқалар) – объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та ва йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
👉 бозорлар ва савдо объектларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) – объектнинг ҳар 250 м2 майдонида 1 та ва савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда – бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
👉 жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;
👉 автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
👉 даволаш муассасаларининг ҳовли ҳудудида – объектнинг ҳар 700 м2 майдонида 1 та, асосий аллеяларда эса – бир биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
👉 чекиш учун махсус ажратилган жойларда – 1-2 та;
👉 пляжлар ва сув акваториялари (дарёлар, кўллар, кўрфазлар ёки ҳовузлар)га туташ рекреация зоналарида – сув бўлинишидан 15 м ҳамда яшил экинлардан 3 – 5 м узоқликда жойлаштирган ҳолда, объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та;
👉 кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда ва марказий майдонларда, йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, шунингдек, кўприкларда – ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигидан келиб чиқиб, пиёдалар серқатнов ҳудудда – ҳар 50 метрдан ошмаган масофада ва одам кам жойларда – ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги тасдиқланган дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан эътиборан 20 кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса, 10 кун ичида бепул бартараф этиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (1007-сон, 17.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, институт масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Институт таълим фаолиятини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ёджу технология институтининг (Корея Республикаси) ўқув режалари асосида ўзбек, рус, инглиз тилларида амалга оширади.

Институт битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган диплом берилади.

Институтга талабалар қабули умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга абитуриентлар ўртасида кириш имтиҳонлари Ёджу технология институти томонидан (ёки иштирокида) ўтказилади.

Ўқиш тўлов-контракт асосида, кундузги, сиртқи ва кечки шаклда амалга оширилади.

Шунингдек, ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Қонунчиликка мувофиқ, номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш мансабдор шахсларга 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маълумки, сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишлар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ ЖИСМОНИЙ КУЧ ИШЛАТИШГА ҲАҚЛИМИ?

Қонунчиликка кўра, агар ички ишлар ходими зиммасига юклатилган мажбуриятларни куч ишлатмасдан туриб бажаришининг иложи бўлмаса, у қуйидаги ҳолларда куч ишлатиши, жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаши мумкин: ⬇️
👉 жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
👉 жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;
👉 ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.

Жисмоний куч ишлатилиши шахсларнинг хатти-ҳаракатлари хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида ички ишлар органлари прокурорга дарҳол хабар бериши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳукумат фармойиши (1058-Ф, 18.12.2019 й.) билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​Qalampir.uz” нашрига Адлия вазирлигининг раддияси

Жорий йилнинг 18 декабрь куни “Qalampir.uz” сайтида берилган хабарда адлия вазири Русланбек Давлетовнинг сўзлари нотўғри талқинда берилган ва турли тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

1.
Qalampir.uz” хабари сарлавҳаси “Адлия вазири: ишчи тили – рус тили, иложимиз йўқ” тарзида берилган. Аслида контекстда бу жумла қуйидагича айтилган:

“Ўзбек тили – давлат тили. Адлия вазирлиги бунга кескин муносабат асосида бугунги кунда шунақа амалиёт шаклланганки, биронта бизга келаётган ҳужжат, ҳуқуқий экспертизага келаётган ҳужжат давлат тилида бўлмаса қабул қилинмайди. Биринчидан, ҳуқуқий экспертизага қабул қилинмайди.... лойиҳанинг ўзи.

Идоравий ҳужжатлар, биласизлар, буйруқ билан расмийлаштирилиб, биздан рўйхатдан ўтишга келади. 100 фоиз таъминланяпти давлат тилида. 100 фоиз. Биронта бу ерда ҳеч қандай истисно йўқ.

Қонунлар ҳам худди шунақа. 100 фоиз ўзбек тилида, давлат тилида бўляпти. Президент қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳам.

Сиз айтаётган нарсалар лойиҳалар тўғрисида гап кетяпти. Лойиҳада у (бошқа) вазирлик томонидан биринчи ишлаб чиқиладида, кейин у порталга қўйилади. Жуда катта талаб бор. Биз талаб қиляпмиз, 90 фоизда ҳаммаси давлат тилида қўйиляпти. Лойиҳа билан ишлашда битта ўзига яраша объектив томони бор. Мана биз ҳам бу йил Фуқаролик кодексини ишлаяпмиз. У ерда ўндан ортиқ хорижлик экспертлар бор. Ишчи тили – рус тили, иложимиз йўқ. Чунки у сиз ишчи гуруҳда ишлаётган бўлса... Лойиҳа тўғрисида гап кетяптида... Олдин ҳамма норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рус тилида дердик, бошқа дердик. Ҳозирда лойиҳани талаб қилишни бошланди (давлат тилида). Тўппа-тўғри талаб. Биз ҳам шунга интиляпмиз. Иложи борича таъминлаяпмиз. Объектив бир томони бор. Эътиборга олинглар. ...биз, масалан, гуруҳда ишлайдиган ўнта чет элликка ҳар битта қадамимизни давлат тилига ўгириб ўтирилмайди. Ишчи тартибда ҳаммаси ишланади. (оғзаки нутқдан сўзма-сўз кўчирилди)

Контекстдан кўриниб турибдики, адлия вазири Р.Давлетов ҳамма қонун ҳужжатлари лойиҳалари эмас, хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилаётган айнан Фуқаролик кодексидан мисол келтирган, яъни бу ҳолатда объектив сабабларга кўра бир умумий ишчи тилда – яъни рус тилида ишлаб чиқилаётганини айтган. “Qalampir.uz” нашри эса бу гапни контекстдан узиб олгани сабабли, умуман қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ишчи тил рус тилидир, деган нотўғри маънони келтириб чиқарувчи сарлавҳа хабарга қўйилган. Бу эса фуқароларда нотўғри хулосалар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

2. Хабарда адлия вазирининг сўзлари нотўғри берилган.

Qalampir.uz” хабаридан иқтибос: “Вазирнинг маълум қилишича, қабул қилинаётган ҳужжатларни экспертизадан ўтказишда хорижлик мутахассислар ҳам иш олиб бормоқда. Шу боис ҳужжатлар бошқа тилларда ҳам қабул қилиниши мумкин.”

Аслида, вазир Р.Давлетов “Шу боис ҳужжатлар бошқа тилларда ҳам қабул қилиниши мумкин” деган гапни ва шунга яқин маънодаги гапларни умуман айтмаган. Аксинча: “...лойиҳа тўғриланганидан кейин охирида давлат тилида тақдим этилиши шарт жамиятга ва буни биз бундан ҳам қаттиқ яна назорат қилиб борамиз” деган.

3. “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шарт. Бу журналистнинг қонун билан белгиланган мажбуриятларидан бири ҳисобланади.

Фуқаролик кодексининг 100-моддасида агар фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий-ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, айни шу оммавий-ахборот воситаларида раддия берилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, Адлия вазирлиги “Qalampir.uz” нашрини мансабдор шахснинг шаъни ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳамда жамоатчилик фикрини чалғитувчи ахборот тарқатмасликка чақиради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot