#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдори ўзгарди
“Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3189-сон, 30.10.2019 й.).
Унга кўра, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилганлиги муносабати билан, мазкур ҳужжатда қайд этилган давлат маданият муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта ҳисоблаб чиқилди ва 2019 йил 1 августдан уларга иш ҳақи янгиланган миқдорда тўланади.
✅ Маълумот учун, қуйидагилар давлат маданият муассасалари ҳисобланади:
👉 театрлар, театр-студиялар, цирклар, саройлар, концерт ташкилотлари, шу жумладан, мусиқали ва рақс жамоалари;
👉 музейлар, музей қўриқхоналар, уй музейлар, давлат тарих ва маданият музейлари, картина ва фотогалереялар, кўргазма фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотлар;
👉 кўзи ожизлар учун кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, маданият марказлари, шу жумладан, халқ театрлари, ҳаваскорлик жамоалари;
👉 Маданият вазирлигининг Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази;
👉 зоопарклар, шунингдек, бошқа маданий-маърифий муассасалар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ташкил этилди
“Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4501-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилди.
Марказнинг асосий вазифаларидан бири халқ билан мулоқот ҳолати ва ривожланишини ўрганиш, давлат органлари фаолияти очиқлигини тизимли таҳлил қилишдан иборат.
Қарорга кўра Марказ нодавлат нотижорат ташкилоти шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
Марказ директори лавозимига кўра Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши раҳбари ўринбосари ҳисобланади.
2019 йил 1 ноябрдан Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Марказ ходимларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентлари икки баравар оширилган миқдорда қўлланилади.
Шунингдек, Марказ Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан (896-сон, 30.10.2019 й.) Сахи Сапармухамедович Аннакличев Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, етакчи чет эл банклари ва халқаро молиявий ташкилотлар билан, шу жумладан, замонавий ва хорижий тажрибада кенг қўлланадиган ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини жорий қилиш ва амалга оширилаётган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш орқали ҳамкорлик муносабатларини фаол ривожлантириш Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

#Биласизми
Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:
👉 табиий офат юз берган жойга бориш;
👉 шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
👉 жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
👉 ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.
Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бунақаси_бўлмаган!
🚘 Адлия вазирлиги танлов ғолибига SPARK совға қилади!
Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” танловини ўтказади.
Танлов 1 ноябрь куни бошланиб, 3 босқичда бўлиб ўтади. Ғолиблар Янги йил байрами арафасида эълон қилинади.
Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан SPARK ютинг!
Каналга уланиш👇

Ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:
👉 кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
👉 қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши;
👉 ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;
👉 оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги.
Мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

#Диққат_танлов
“ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ: ШАРТЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилган эди.
Танловнинг 1-босқичига старт берилганини эълон қиламиз.
Ушбу босқич шартига кўра, сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.
Бунинг учун, аввало, @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ҳамда уни дўстларингизга улашиб, каналга уларни таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.
1-босқич 30 кун давом этади. Батафсил: 👉 http://bit.ly/2q49fFX
Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 500 нафар иштирокчигина кейинги босқичга ўтади.
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди
“Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4503-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилиб, у Академиянинг таъсисчиси этиб белгиланди.
2018 ва 2019 йилларда Академия магистратурасига қабул қилинган шахслар учун магистратура мутахассисликлари бўйича амалдаги таълим дастурларини, шунингдек, Академиянинг сарф-харажатларини магистратурада давлат гранти асосида таълим олаётган шахсларнинг ўқиши тугагунга қадар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади.
Шунингдек, қарорга кўра 2020 йилнинг 1 февралига қадар 2020-2025 йилларда Академияни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.
Маълумот учун, Банк-молия академияси Президентнинг 1996 йил 2 майдаги ПФ-1460-сон Фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича, шунингдек кўрсатиб ўтилган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

1 январдан электрон меҳнат дафтари жорий этилади
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4502-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:
👉 “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (“ЯММТ” ИДАК);
👉 янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек уларни тугатиш ҳолатларини “ЯММТ” ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби;
👉 “ЯММТ” ИДАКда автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон меҳнат дафтари.
“ЯММТ” ИДАКдан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепул ҳисобланади.
Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида “ЯММТ” ИДАКни бошқариш дирекцияси ташкил этилди.

1 НОЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?
1. Мобил қурилмалар рўйхатга олинади.
Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали 2019 йил 1 ноябрдан бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.
2. Ҳисоблагичлар фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали қиёсловдан ўтказилади.
2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
✅ Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:
👉 юридик шахслар учун – 4 йил;
👉 жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.
3. Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйи ташкил этаётган фуқароларни тайёрлаш мақсадида “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларида Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.
4. Алкоголь маҳсулотларининг нархи ўзгаради.
2019 йил 1 ноябрдан 1 литр тайёр алкоголь маҳсулоти (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нарх тегишлича:
👉 вино – 8600 сўм ва 10200 сўм (илгари 8000 сўм ва 9600 сўм);
👉 коньяк – 31 000 сўм ва 36 600 сўм (илгари 29 000 сўм ва 34 600 сўм);
👉 ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар – 22 000 сўм ва 26 000 сўм (илгари 19 400 сўм ва 23 200 сўм) этиб белгиланди.
5. Сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошади.
Сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкаларига 2019 йил 1 ноябрдан 1,1 ва 2020 йил 1 январдан 1,2 миқдорда тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига уларнинг иш ҳақи оширилади.
6. Сув қудуқларини қазиш учун рухсатнома тегишли идоралар билан келишилгандан кейин берилади.
2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабргача Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари доирасида жойлашган конлар ҳудудида сув олиш учун қудуқларни қазишга рухсатнома (аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун мўлжалланган қудуқлардан ташқари) Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан мутассадди идоралар билан келишилган ҳолда берилади.
7. Юқори туристик салоҳиятли фуқаролар йиғинларининг рўйхати тузилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари рўйхатини шакллантиради. Шунингдек, ушбу фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида беш хил хизмат турлари кўрсатилган тақдирда уларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомини беради.

“Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби белгиланди
“Маънавият фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Ҳукумат қарори (897-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида топширилади.
Кўкрак нишони билан мукофотлаш Республика Маънавият ва маърифат марказининг қарори асосида амалга оширилади.
Қарор билан “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, кўкрак нишони билан республикада маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.
Давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 июнга қадар тегишлича Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларига тақдим этади.
Марказ раҳбарининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 25 августга қадар таклифларни кўриб чиқиш бўйича ташкил этилган комиссия хулосаси асосида чиқарилади.
Маълумот учун, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони Президентнинг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарори билан таъсис этилган.

Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби белгиланди
“Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3191, 31.10.2019 й.).
Низом билан тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби белгиланди.
✅ Низомга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда карантин остидаги маҳсулотлар олиб қўйилади:
👉 ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда;
👉 Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари ва маҳсулотлар аниқланганда;
👉 карантин остидаги маҳсулотнинг тегишли ҳужжатлари (карантин рухсатномаси талаб этиладиган ўсимликлар ва маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси, хорижий мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси) мавжуд бўлмаганда.
Хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш ва юк жўнатувчига қайтариб юборишнинг имконияти мавжуд бўлмаса улар йўқ қилиниши (махсус жойда ёқиб юбориш ёки чуқур қазиб кўмиб ташлаш йўли билан) лозим.
Бунда ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари бошлиқлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг ҳудудий бўлинмаларининг вакилларидан иборат комиссия тузилади.
Комиссия томонидан ушбу маҳсулотлар тегишли жойда йўқ қилинади ва бу ҳақда далолатнома тузилади.

Банк картаси йўқолганлиги ҳақида хабарномани туну кун юбориш имконияти таъминланади
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–578-сон, 01.11.2019 й.).
Қонунга мувофиқ, тўлов тизими тўловларни тўлов тизимининг оператори, тўлов тизими иштирокчилари ва (ёки) тўлов ташкилотларининг тўлов тизими оператори томонидан белгиланган тўлов тизимининг тартиб-таомилларини, инфратузилмасини ва қоидаларини қўллаш воситасида ҳамкорлик қилиш йўли билан амалга оширишни таъминлайдиган муносабатлар мажмуидир.
Тўлов хизмати тўлов хизматларидан фойдаланувчи ва тўлов хизматларини етказиб берувчи ўртасида тузилган шартнома, шу жумладан оммавий оферта тарзидаги шартнома асосида кўрсатилади.
✅ Ўзбекистон ҳудудида тўловлар қуйидагилар орқали амалга оширилади:
👉 нақд пул маблағларини ўтказиш;
👉 электрон пулларни ўтказиш;
👉 пул маблағларини тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
👉 пул мажбуриятини ёки пул маблағларини тўлаш тўғрисидаги фармойишни ўз ичига олган тўлов ҳужжатини бериш;
👉 электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш.
Шунингдек, Қонунга кўра, банк картасининг эмитенти банк картасини сақловчини банк картаси йўқолганлиги ва (ёки) банк картасидан рухсатсиз фойдаланилганлиги тўғрисидаги хабарномани туну кун юбориш имконияти билан таъминлаши шарт.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Қонунчиликка кўра, товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш 223 000 сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:
👉 сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);
👉 даволаш-профилактика озиқ-овқати;
👉 газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);
👉 махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.
Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–577-сон, 31.10.2019 й.).
Қонунга мувофиқ, божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этганлик учун, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.
Шунингдек, божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–577-сон, 31.10.2019 й.).
Қонунга мувофиқ, божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этганлик учун, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.
Шунингдек, божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов
Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан SPARK ютинг!
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилиб, танловнинг 1-босқичига старт берилган.
Ушбу босқич шартига кўра, сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.
Бунинг учун, аввало, @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ҳамда уни дўстларингизга улашиб, каналга уларни таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.
1-босқич 30 кун давом этади. Батафсил: 👉 http://bit.ly/2q49fFX
Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 500 нафар иштирокчигина кейинги босқичга ўтади.
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!
Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан SPARK ютинг!
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилиб, танловнинг 1-босқичига старт берилган.
Ушбу босқич шартига кўра, сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.
Бунинг учун, аввало, @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ҳамда уни дўстларингизга улашиб, каналга уларни таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.
1-босқич 30 кун давом этади. Батафсил: 👉 http://bit.ly/2q49fFX
Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 500 нафар иштирокчигина кейинги босқичга ўтади.
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!
Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Электронтехника маҳсулотларининг экспорти ҳажми оширилади
Ҳукумат қарори билан 2019 – 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди.
Мазкур Дастурда электронтехника маҳсулотлари ва маиший электромаҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини, экспорт ҳажмини ҳамда электротехника саноатида мис хомашёсини қайта ишлаш ҳажмларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилган.
Шунингдек, қарор билан ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 2,7 бараварга, экспортини 4,3 бараварга ва мисни қайта ишлашни 5 бараварга кўпайтиришни кўзда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.