Huquqiy axborot
374K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ветеринария соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган ОТМ филиали иш бошлайди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори (840-сон, 03.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Филиалда қуйидаги бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади:
👉 Зооинженерия;
👉 Ветеринария медицинаси;
👉 Ветеринария-санитария экспертизаси;
👉 Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари.

Филиалда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ва қабул қилинадиган талабалар сони республика ОТМларига қабул қилиш параметрларидан келиб чиқиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Филиал Президентнинг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ–4254-сонли қарорига асосан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиззахда тиббиёт кластери ташкил этилади

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида замонавий тиббиёт кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (838-сон, 02.10.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, ушбу ҳудудда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, тиббий кадрларни тайёрлашни назарда тутувчи замонавий тиббиёт кластери ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

Лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган “Medical care cluster” МЧЖ ташкил этилади.

2022 йил 1 январгача бўлган муддатга “Medical care cluster” МЧЖ ва лойиҳани амалга ошириш доирасида МЧЖ томонидан жалб қилинган пудрат ташкилотлари:

👉 юридик шахслар даромад солиғи ва ҚҚСни;

👉 республикада ишлаб чиқарилмайдиган, тиббиёт кластерини қуриш, жиҳозлаш учун мўлжалланган материалларни белгиланган рўйхат бўйича олиб киришда божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, лойиҳа иштирокчилари кластер фаолиятини ташкил қилиш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.

Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.

Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Шохимардон” туризмни ривожлантириш дирекцияси ташкил этилди

Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (843-сон, 03.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги “Шохимардон” туризмни ривожлантириш дирекцияси ташкил этилди.

Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири Фарғона тумани “Шохимардон” ва “Ёрдон” МФЙларда туризмни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш, ушбу МФЙларнинг экотуризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда янги туризм йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ-4473-сон, 04.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун ҳужжатларининг лойиҳалари бўйича муҳокама натижалари Адлия вазирлигига (ҳуқуқий экспертиза учун) ва Вазирлар Маҳкамасига (кўриб чиқиш учун) киритилади.

Бунда, қоида тариқасида, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилиши мажбурийдир.

Шунингдек, қарорга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
👉 республика, вилоятлараро ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари БҲМнинг 4 бараваридан 3 бараваригача;
👉 вилоят ННТлари учун – БҲМнинг 2 бараваридан 1 бараваригача пасайтирилади.

Фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТни давлат рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ставкаси БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 февралга қадар Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов асосида ННТлар раҳбарларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказилади

“Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йилнинг октябрь ойида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланади.

Қарор билан ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ва ўтказиладиган оммавий маънавий-маърифий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ташкилий қўмитага тадбир ўтказилиши билан боғлиқ қатор вазифалар юклатилди.

Хусусан, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказилади.

Шунингдек, 21 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги санъат саройларида Қонуни қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади

Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Президент Фармони (ПФ–5843-сон, 03.10.2019 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида айрим давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва ҳудудларда, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади.

Эндиликда, давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилиш ва хизматчиларнинг хизмат бўйича ўсиб бориши билан боғлиқ фаолиятда номзодларни адолатли баҳолаб бориш ва улар орасидан энг муносибларини танлашга қаратилган меритократия тамойили қўлланилади.

Шунингдек, Фармонга асосан давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилади.

Фармон билан, Президент ҳузурида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Президентнинг давлат хизмати ва вакиллик органлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бир пайтнинг ўзида Агентлик директори ҳисобланади.

Шу билан бирга, ушбу Агентлик ҳузурида Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Округ сайлов комиссияси сайлов участкаларининг тартиб рақамини белгилайди ҳамда телефон рақами, жойи ва овоз бериш биносини кўрсатган ҳолда сайловчиларни ҳар бир участканинг чегаралари тўғрисида хабардор этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида Президент қарорлари (ПҚ–4475-сон, ПҚ–4476-сон 04.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорлар билан қуйидагилар тасдиқланди:

👉 Ўзбекистон Республикаси Ҳуқумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги
битим (01.08.2019й. Минск шаҳрида имзоланган);

👉 Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари божхона органларининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги битим (31.05.2019 й. Ашхабод шаҳрида имзоланган).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сайлов участкалари округ сайлов комиссиялари томонидан сайловга камида 60 кун қолганида, қоида тариқасида, сайловчилар сони камида 20 ва кўпи 3000 нафардан ошмаган ҳолда тузилади.

Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилганда, Қонунчилик палатаси бўйича округ сайлов комиссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди

Президент қарори (ПҚ-4477-сон, 04.10.2019 й.) билан 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди.

“Яшил” иқтисодиётга ўтишнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишдан иборат.

Бунга технологияларни модернизациялаш ва молиявий механизмларни ривожлантириш орқали эришилади.

Стратегияни амалга ошириш натижасида иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмалари 2010 йилдагига нисбатан 10 фоизга қисқартирилади.

Шунингдек, 100 фоизгача аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари замонавий арзон ва ишончли энергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминланади.

Бундан ташқари, экологик жиҳатдан яхшиланган мотор ёқилғиси ва автомобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш кенгайтирилади, электр транспорти ривожлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (842-сон, 03.10.2019 й.).

Қарор билан Республика наркология маркази негизида Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

Наркологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволашни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, наркология хизмати муассасаларининг фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра, жамоат жойларида маст ҳолатда бўлган шахслар, агар уларга тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолатларда (алкоголдан оғир заҳарланиш ҳолатлари бундан мустасно), Қорақалпоғистон Республикаси Республика наркология диспансери, вилоятлар ва Тошкент шаҳар наркология диспансерлари ҳузуридаги тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келиниши керак.

Қарор билан 2019–2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси наркология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, жами 710 ўринли 8 та объект қурилиши, 300 ўринли 3 та объект реконструкция қилиниши ҳамда 312 ўринли 3 та объект капитал таъмирланиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди

Ҳукумат қарори (848-сон, 05.10.2019 й.) билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди.

Қарор билан Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Унга кўра, Тадбиркорлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

Кенгаш таркиби фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат фуқаролар орасидан сайлаб олинади.

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига, ваколатли давлат органларига тақдим этиш Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Кенгаш таркиби ҳар уч йилда тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (30 сентябрь – 5 октябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Президент қарори билан 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (850-сон, 07.10.2019 й.) билан Босит Бахтиярович Тахиров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик 2019 йил 9 сентябрдаги Президент Фармони билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низом

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

1000 нафар ходим хорижий давлатларга стажировкага юборилади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4472-сон, 03.10.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, Агентлик давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича қонун ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини ўрганади.

Қарор билан давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг асосий вазифалари белгиланди.

Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғинидаги энг истиқболли ходимларнинг камида 1000 нафарини 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда хорижий давлатларга стажировкага юбориш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

Стажировка ўтаётган шахсларга стажировка ўтаётган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикаси элчиси меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорининг 60 фоизи миқдорида ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

Ходим стажировка тугагандан сўнг давлат органи ва ташкилотига камида 2 йил ишлаб бериши шарт.

Қарор билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини ошириш маркази ташкил этилди.

Шунингдек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади

Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори (851-сон, 07.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2019-2020 йилларда ҳудудлар кесимида замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш жадвали тасдиқланди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу жадвалга асосланган таклифлардан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилди.

Қарорга мувофиқ, заргарлик марказлари асосан ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларида, шунингдек, тегишли ҳудудларнинг туристик йўналишларида жойлаштирилади.

Шунингдек, заргарлик марказларини ташкил этиш учун ташаббускорларга фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар “ноль” харид қийматида сотилади.

Ушбу марказларни ташкил этилишида ҳамда республикада ўтказиладиган халқ амалий санъати фестивалларида қатнашувчи хорижий мутахассисларга:

👉 кириш визалари расмийлаштиришда консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмайди;

👉 кўп марталик визалар расмийлаштиришда давлат божи ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot