Huquqiy axborot
269K subscribers
6.04K photos
331 videos
22 files
13.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми
Ҳайдовчининг иш вақти давомийлиги 9 соатдан ортиқ ёки йўналиш масофаси 400 км ва ундан кўп бўлганда йўловчилар ташилаётган автобусда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланган бўлиши ва қатновга икки нафар ҳайдовчи чиқарилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари тегишли маҳаллий Кенгашлар томонидан сайловга камида 80 кун қолганида 7 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ҳамда ўз ваколатларини кейинги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Карантин остидаги маҳсулот ҳолатини ўрганиш учун мутахассисларни хорижга юбориш тартиби белгиланди

“Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3185-сон, 23.09.2019 й.).

Низомга кўра, Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакат ҳудудидан карантин остидаги маҳсулот билан хавфли зарарли организмлар кириб келиши хавфи мавжуд бўлганда хориждаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун мутахассислар юборилади.

Маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси мутахассислари томонидан амалга оширилади.

Бунинг учун жисмоний ёки юридик шахслар мутахассис юборишни сўраб Инспекцияга ариза билан мурожаат қиладилар.

Ариза 7 иш куни ичида кўриб чиқилиб, хорижий мамлакат ҳудудига мутахассис юборишга зарурат мавжудлиги ўрганилади ҳамда мурожаатчига хабар берилади.

Маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш билан боғлиқ барча харажатлар томонларнинг ўзаро келишувига (шартномага) кўра мурожаатчи ва/ёки хорижий мамлакатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Президент Фармони (ПФ-5829, 17.09.2019) билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, М.Р.Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Президент Фармони (ПФ-5830, 18.09.2019) билан Турабов Баходир Тухтамишович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Б.Т.Турабов Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам олиш имтиёзига эга шахслар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Марказий сайлов комиссияси томонидан Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилади.

Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш учун 60 тадан кўп бўлмаган ҳамда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш учун 30 тадан кўп бўлмаган сайлов округлари тузилади.

Сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда сайловдан камида етмиш беш кун олдин тегишли сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш тақиқланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ОТМ раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизими такомиллашади

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори (797-сон, 23.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябридан олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизими амалиётга жорий этилади.

Ушбу ходимларнинг малакасини ошириш марказларида Таълим технологиялари кафедраси ташкил этилади.

Қарор билан, олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом ҳам тасдиқланди.

Низомга кўра, узлуксиз малака ошириш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
👉 мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;
👉 муқобил малака ошириш;
👉 таълим дастурлари асосида мазкур кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида бевосита ўқиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Сурхонгеология” давлат корхонаси ташкил этилди

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги “Сурхонгеология” давлат корхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (791-сон, 23.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан “Ҳисоргеология” давлат корхонасининг Сурхондарё дала геология-қидирув экспедицияси негизида “Сурхонгеология” давлат корхонаси ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти минерал-хомашё базасини жадал ривожлантириш, ҳудудда фойдали қазилмаларнинг янги турларини ва саноатбоп конларини аниқлаш ҳамда янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш учун замин яратиш корхонанинг асосий вазифаларидан биридир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати ташкил этилди

Республика бахшичилик санъати маркази ва унинг ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори (798-сон, 23.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Термиз шаҳридаги 21-сон бахшичилик мактаби негизида бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати ташкил этилди.

Мактаб-интернатга қабул 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бахшичилик ва достончилик таълими йўналиши ташкил этилади.

Қарор билан, Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом ҳам тасдиқланди.

Низомга кўра, Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири бахшичилик санъатини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, бахши-шоир,оқинларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳукуматнинг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг янги тартибига оид қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа юзасидан фикрларингизни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида қолдиришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сиёсий партия ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40 000 сайловчининг имзосини тўплаган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин.

Бунда ҳар бир сайловчи битта ёки бир нечта сиёсий партияни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишга ҳақли.

Сайловчиларнинг имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилади.

Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбурлаш ва ўзига оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Санитария-гигиена шохобчалари мавжуд бўлмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг ишлашига йўл қўйилмайди

Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (793-сон, 21.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартдан бошлаб жамоат мақсадларига мўлжалланган, кечаю-кундуз ишлайдиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари, газ ва ёқилғи қуйиш станциялари (АГТКС, АГҚС, АЁҚС)нинг ишлашига йўл қўйилмайди.

Ушбу мақсадда республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳларнинг санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлашга оид қарор ва талабларини бажармаслик АГТКС ва АЁҚСларга:
👉 тегишлича газ ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни вақтинча тўхтатиш;
👉 улар лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш ҳақида чора кўриш учун асос бўлади.

2019 йил 20 ноябргача бўлган муддатда АГТКС, АГҚС, АЁҚСларга зарурат бўлганда, санитария-гигиена шохобчаларини қуриш учун қўшимча ер участкалари ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент вилоятининг саноат салоҳияти янада ривожланади

2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори (802-сон, 24.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури маъқулланди.

Дастурга мувофиқ саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,7 бараварга, экспорт 1,4 бараварга ошади ҳамда 49 000 дан ортиқ доимий иш ўринлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (807-сон, 24.09.2019 й.) билан Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, адвокатлик гувоҳномаси адвокат мақомини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Гувоҳномани бериш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

👉 адвокатлик тузилмасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки тегишли адвокатлик тузилмасига кирган куннинг эртасидан кечиктирмай талабгор ёки адвокат ҳудудий адлия органига шахсан мурожаат қилади;

👉 гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш ҳудудий адлия органи томонидан 2 кунлик муддатда амалга оширилади, гувоҳнома ҳудудий адлия органи раҳбари томонидан имзоланади;

👉 гувоҳноманинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда 3 иш кунида Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёзма равишда хабардор қилинади.

Адвокат хабарнома олинган пайтдан эътиборан Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади.

Адвокат мақоми билан боғлиқ маълумотлар адвокатларнинг давлат реестрларига киритилади.

Гувоҳнома республиканинг бутун ҳудудида амал қилади ва амал қилиш муддати чекланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўровнома

Сиздан давлат хизматлари соҳасида мавжуд бўлган муаммо ва келгусида хизмат курсатиш жараёни сифатини яхшилашга қаратилган бир қатор саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.

Сизнинг фикрингиз Биз учун муҳим!
_____________________________

#Опрос

Мы предлагаем Вам ответить на ряд вопросов, касающихся проблем и возможного улучшения качества и доступности предоставления услуг.

Ваше мнение важно для нас!

https://davxizmat.its.uz/uz/news/urmatli-respondent
#Сайлов_2019
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан, маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияси эса тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайловга камида 70 кун қолганида раис, раис ўринбосари, котиб ва 6 – 8 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (799-сон, 24.09.2019 й.) билан Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган этиб белгиланди

Қарорга кўра, сертификатланган баҳоловчиларга қуйидаги тоифалар берилади:
👉 иккинчи тоифали баҳоловчи;
👉 биринчи тоифали баҳоловчи;
👉 олий тоифали баҳоловчи.

Тоифа олиш учун талабгор регламентда кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли органга ариза билан мурожаат қилади.

Ушбу мурожаат комиссия томонидан кўриб чиқилади ва тоифа бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳурматли тадбиркорлар, Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил октябрь ойи давомида “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича аноним сўровлар ўтказилиши назарда тутилган.

Сўровномада аноним равишда ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этилади. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг тадбиркорлик ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.

Сўровномада қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин:

🌐 http://bit.ly/2lSYnc5

Сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-4-моддасида ҳамда Жиноят кодекси 192-4-моддасида жавобгарлик белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot