#Қонунчиликдаги_янгиликлар
"Ўзбеккосмос"нинг мақсад ва вазифалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (781-сон, 17.09.2019 й.).
Қарор билан Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги тўғрисидаги низом ҳамда ушбу Агентлик тузилмаси тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, Агентлик ўз фаолиятида мустақил бўлиб, фақатгина Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, мазкур Агентлик космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Агентлик бош директори ва ўринбосарлари Ҳукумат қарори билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Мактабгача таълимнинг янги тури жорий этилмоқда
Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ҳукумат қарори (786-сон, 18.09.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим мобиль гуруҳлари тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар айрим туманларида, қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этилади.
Мобиль гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал камол топишига шароит яратишдан иборат.
Мобиль гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган, мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болалар қабул қилинади.
✅ Қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
👉 ариза;
👉 ота-она паспорти нусхаси;
👉 боланинг туғилганлик гувоҳномаси нусхаси;
👉 боланинг 2 дона фотосурати;
👉 боланинг саломатлиги тўғрисида тиббий хулоса.
Мобиль гуруҳларда хизматлар бепул кўрсатилади.
Бунда, овқатлантириш мажбурий эмас, таълим бир кунда 3-4 соатни ташкил этади.

#Тайинлов
Тошкент давлат юридик университетига янги проректор тайинланди
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Рустамбеков Исламбек Рустамбекович Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.
И. Рустамбеков 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтининг магистратура йўналишини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, юридик фанлари доктори.
У меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тошкент давлат юридик институти аспиранти лавозимидан бошлаб, 2010-2013 йилларда Тошкент давлат юридик институти “Халқаро хусусий ҳуқуқ” кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, 2013-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро тижорат ҳуқуқи” кафедраси мудири, 2017-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси мудири, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Фуқаролик жамияти институтлари бошқаруви кафедраси мудири, 2018 йил (апрель-июнь)да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимларида ишлаган.
И.Рустамбеков шу кунга қадар вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Адлия вазирлиги жамоаси Исламбек Рустамбековични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Биласизми
Ов мавсуми бошланмоқда
Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш:
👉 фуқароларга – 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача;
👉 мансабдор шахсарга эса — 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўллангандан кейин такрор содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган.
✅ Бундан ташқари, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш:
👉 ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга 3 345 000 сўмдан 4 460 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 4 460 000 сўмдан 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Хорижий инвесторлар учун “Investment visa” жорий этилади
Президент Фармони (ПФ–5833-сон, 19.09.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритилди.
Киритилган қўшимчага кўра, рўйхатда мавжуд бўлган “Vatandosh”, “Student visa”, “Academic visa”, “Medical visa”, “Piligrim visa” лар қаторига энди “Investment visa” ҳам қўшилади.
“Investment visa” – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига белгиланган БҲМнинг 8 500 баравари миқдорида инвестиция киритган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади. Ушбу визанинг амал килиш муддати уч йил.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш тартибидан хабардормисиз?

Қонунчиликка мувофиқ, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Йўловчи транспорт воситасига фақат у тўла тўхтагандан кейин тротуар ёки йўл ёқаси томондан чиқишга ва тушишга мажбур.
Транспортга йўлнинг қатнов қисмидан чиқишга ва тушишга бу ҳаракат йўловчига хавф туғдирмаса ёки бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса йўл қўйилади.
✅ Йўловчига қуйидагилар тақиқланади:
👉 транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини бошқаришдан чалғитиш ва унга халақит бериш;
👉 ҳаракатланаётган бортли юк автомобилларида тик туриш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш;
👉 транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг эшикларини очиш;
👉 транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш.

Давлат архивларидаги тарихий давр ҳужжатлари махфийликдан чиқарилади
Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ташкил этилди.
Шунингдек, Фармонга мувофиқ 2020 йил 1 июнгача давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилади.
✅ 2020 йил 1 июнгача қуйидаги давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилиши жорий этилади:
👉 ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
👉 иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
👉 иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
👉 араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;
👉 архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш).
Мазкур архив маълумотномаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

#Адлия_хабари
Хабарингиз бор, адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.
Бунда, Адлия вазирлиги тизимидаги шу жумладан, адлия бошқармалари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, юридик таълим муассасаларидаги коррупция кўриниши ҳақидаги маълумотларни телеграмдаги @antikorbot боти орқали ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформа орқали юбориш мумкин.
Бунда, юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.
Махсус платформа ҳаволасига ўтиш манзили: http://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback

Қурилишда шаффофлик таъминланади
Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Қурилиш вазирлиги фаолиятига “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими жорий этилади.
Ушбу тизим 2020 йил 1 июнга қадар Тошкент вилоятида тажриба тариқасида ишга туширилади.
2021 йил 1 январга қадар эса мазкур тизимнинг республика бўйича реал вақт режимида ишлаши таъминланади.
Шунингдек, 2020 йил 1 мартгача “Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри” географик ахборот тизими (геопортал) тест режимида ишга туширилади.
Шу билан бирга, қарор билан Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.
Бундан ташқари, қурилиш соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича комиссия ташкил этилди.
Комиссия коррупцияга қарши чораларни кучайтиришга оид “ижро этилиши юзасидан назорат” (compliance control) тизимини таъминлайди.

#Сайлов_2019
Сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинди
Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, 2019 йил 22 декабрь – Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланди.
Сайлов бўйича сайлов кампанияси 2019 йил 20 сентябрдан бошланди.
Сайловни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Конституция, Сайлов кодекси, шунингдек Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ амалга оширилади.
Шу муносабат билан каналда Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда сайлов қонунчилигига оид #сайлов_2019 рукни остида сайлов қонунчилигига оид материаллар ҳам бериб борилади.

Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин:
👉 ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;
👉 ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттириш бўйича бир қарорга келиши.
✅ Қуйидагилар учун дастлабки синов белгиланмайди:
👉 ҳомиладор аёллар;
👉 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
👉 корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;
👉 ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари битирувчилари ўқишни тамомлагач 3 йил ичида биринчи марта ишга кираётганида;
👉 ходимлар билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда.

Бюджетга тўланган солиқ суммаси ва аслида тўланиши лозим бўлган сумма ўртасидаги ижобий фарқ ортиқча тўланган солиқ суммаси дейилади.
✅ Қонунчиликка кўра, ортиқча тўланган сумма солиқ қарзини қуйидаги кетма-кетликда узиш ҳисобига қайтарилади:
👉 солиқнинг мазкур тури бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига;
👉 бошқа турдаги солиқлар бўйича қарзни, пеня ва жарималарни узиш ҳисобига;
👉 мазкур солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига;
👉 бошқа турдаги солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига.

Super_kontrakt.pdf
16.4 MB
Табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди
2019/2020 ўқув йили қабулида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали

Қонунчиликка мувофиқ, от аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва моллари (пода)ни ҳайдаб бораётган шахслар ҳайдовчига тенглаштирилади.

#Эслатма
📌 Ҳафта давомида (16-21 сентябрь кунлари) қабул қилинган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар: ⬇️
▫️Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритилди. Батафсил
▫️Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.
▫️Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.
▫️Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.
▫️Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил.
▫️Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.
▫️Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Батафсил.
▫️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.
▫️Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.
▫️25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматдаги тангалари ва банкнотларини муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

Миллий археология маркази ташкил этилди
Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (792-сон, 21.09.2019 й.).
✅ Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:
👉 Фанлар академияси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Миллий археология маркази;
👉 Археологик тадқиқотлар институти негизида Я.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти.
Марказнинг асосий вазифаларидан бири археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ва археологик изланишларда замонавий тадқиқот услубларини кенг қўллашдан иборат.
✅ Қарорга кўра, очиқ осмон остидаги музейларда ва археология намойиши объектларида давлат-хусусий шериклик шартларида:
👉 ташриф буюрувчиларга кириш чипталари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда сотилади;
👉 миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо шахобчалари, шу жумладан уларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади;
👉 замонавий санитария-гигиена шахобчалари ташкил этилади.
2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Наманган вилоятида Ахсикент ёдгорлиги асосида кенг халқ оммасига тарих билимини тарғиб этиш ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида “Ўтмишга саёҳат” халқаро тарихий-маданий фестиваль ўтказилади.

“Томоша” болалар мусиқий театр-студияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳукумат қарори (789-сон, 20.09.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, театр-студиянинг асосий вазифаларидан бири болалар томонидан ижро этилган халқчил асарларни саҳналаштириш, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурларини яратиш ва намойиш этишдан иборат.
Театр-студия фаолияти учун унинг ўз даромадлари билан қопланмаган қисмига Давлат бюджетидан маблағлар ажратилади.

Ҳайдовчининг иш вақти давомийлиги 9 соатдан ортиқ ёки йўналиш масофаси 400 км ва ундан кўп бўлганда йўловчилар ташилаётган автобусда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланган бўлиши ва қатновга икки нафар ҳайдовчи чиқарилиши керак.

Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари тегишли маҳаллий Кенгашлар томонидан сайловга камида 80 кун қолганида 7 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ҳамда ўз ваколатларини кейинги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.