Huquqiy axborot
220K members
929 photos
102 videos
14 files
3.85K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

“Ҳуқуқ билимдонлари” танловига оид саволлар учун: @huquqbilimdoni_aloqabot

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–4453-сон, 16.09.2019 й.) қабул қилинди

Қарор билан хомашёни қайта ишлаш асосида бозор талабларига мос тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2020–2025 йилларга мўлжалланган мақсадли параметрлари тасдиқланди.

Шунингдек, қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан:
👉 божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида;
👉 экспорт қилинадиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

2020 йил 1 январдан:
👉 ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январгача мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;
👉 тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал, ва мўйначилик корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси етти йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича xаражатлар суммасига камайтирилади;
👉 чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларни ишга тушираётган ташкилотлар ва терини қайта ишловчи корхоналар 2023 йил 1 январгача ер солиғи тўлашдан озод этилади;
👉 “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг хорижий консультантлари Ўзбекистон Республикасидаги даромад манбалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини унинг белгиланган ставкасидан 50 фоиз миқдорида тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (778-сон, 17.09.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, мобил қурилмалар:

👉 2019 йил 1 ноябргача – уларни автоматик тарзда мобил алоқа операторлари тармоқларига улаш (активлаштириш) орқали бепул асосда;

👉 2019 йил 1 ноябрдан – жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.

Низомга кўра, мобил қурилмаларни рўйхатга олиш Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига мурожаат бўйича амалга оширилади.

Аввал рўйхатга олинган мобил қурилмалар қайта рўйхатга олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (780-сон, 17.09.2019 й.) билан Бахром Боходирович Ашрафханов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш Жамғарманинг асосий вазифаларидан биридир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Таълим кредитини олиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилади

25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматдаги тангалари ва банкнотларини муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3183, 18.09.2019 й.).

Мазкур Низомга кўра, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик, 1, 5, 10, 25 сўмлик қийматидаги тангалар, шунингдек 1, 3, 5, 10, 25 сўмлик эски намунадаги банкнотлар (қоғоз пуллар) 2020 йил 1 мартдан бошлаб қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.

Ушбу танга ва банкнотлар ҳеч қандай монелик, чекловларсиз, тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирилмаган ҳолда:

👉 2020 йил 1 мартга қадар Ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан;

👉 2020 йил 1 мартдан 2021 йил 1 январга қадар эса фақат Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан алмаштириб берилади.

Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги танга ва банкнотларнинг айирбошлаш муддати 2021 йил 1 январгача этиб белгиланди.

Бунда ҳисоб-китоблар мижозлар ва аҳолининг талабига асосан:
👉 банк пластик картаси ҳисобварақларига кирим қилиниш орқали (тўлиқ қийматда);
👉 муомаладаги танга ва банкнотларга айирбошлаб бериш орқали;
👉 мижозларнинг тегишли ҳисобварақларига, фуқароларнинг аризасига асосан омонатга кирим қилиш орқали;
👉 коммунал ва бошқа бир марталик тўловлар учун қабул қилиш орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми
2019 йил 1 январдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола икки ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамнинг қуйидаги миқдорлари ўрнатилган:

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди.

Т. Абдусаттаров 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2019 йил март ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси лавозимида фаолият юритган.

Тулкин Абдусаттаров оилали. Ўғил ва қиз фарзанди бор.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Хакимов Рахим Расулжонович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.

Р. Хакимов 1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Наманган давлат университетини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори.

Р. Хакимов ўз меҳнат фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2017 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори (жамоатчилик асосида), 2018 йил июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси лавозимларида ишлаб келган.

Рахим Хакимов оилали. 3 нафар фарзанди бор.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Йўналишсиз таксилар "Тўхташ тақиқланади" белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи ҳамда йўналишли транспорт воситалари учун махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Эндиликда ипотека кредити 60 ёшгача берилади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (784-сон, 18.09.2019 й.).

Эндиликда, якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик (2020 йил 1 январдан 1 йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил (ҳозиргача 6 ойлик имтиёзли давр билан 15 йилгача) муддатга берилади.

Шунингдек, ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.

Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

Бундан ташқари, ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади (ҳозирга қадар бундай кредит олиш учун юқори ёш чегараси белгиланмаган).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Президент қарорига мувофиқ, Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, У. А.Аъзамов Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Ўзбеккосмос"нинг мақсад ва вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (781-сон, 17.09.2019 й.).

Қарор билан Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги тўғрисидаги низом ҳамда ушбу Агентлик тузилмаси тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, Агентлик ўз фаолиятида мустақил бўлиб, фақатгина Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, мазкур Агентлик космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Агентлик бош директори ва ўринбосарлари Ҳукумат қарори билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактабгача таълимнинг янги тури жорий этилмоқда

Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ҳукумат қарори (786-сон, 18.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим мобиль гуруҳлари тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар айрим туманларида, қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этилади.

Мобиль гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал камол топишига шароит яратишдан иборат.

Мобиль гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган, мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болалар қабул қилинади.

Қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
👉 ариза;
👉 ота-она паспорти нусхаси;
👉 боланинг туғилганлик гувоҳномаси нусхаси;
👉 боланинг 2 дона фотосурати;
👉 боланинг саломатлиги тўғрисида тиббий хулоса.

Мобиль гуруҳларда хизматлар бепул кўрсатилади.

Бунда, овқатлантириш мажбурий эмас, таълим бир кунда 3-4 соатни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Тайинлов

Тошкент давлат юридик университетига янги проректор тайинланди

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Рустамбеков Исламбек Рустамбекович Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

И. Рустамбеков 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтининг магистратура йўналишини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, юридик фанлари доктори.

У меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тошкент давлат юридик институти аспиранти лавозимидан бошлаб, 2010-2013 йилларда Тошкент давлат юридик институти “Халқаро хусусий ҳуқуқ” кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, 2013-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро тижорат ҳуқуқи” кафедраси мудири, 2017-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси мудири, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Фуқаролик жамияти институтлари бошқаруви кафедраси мудири, 2018 йил (апрель-июнь)да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимларида ишлаган.

И.Рустамбеков шу кунга қадар вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Исламбек Рустамбековични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ов мавсуми бошланмоқда

Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш:

👉 фуқароларга – 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача;

👉 мансабдор шахсарга эса — 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўллангандан кейин такрор содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган.

Бундан ташқари, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш:

👉 ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга 3 345 000 сўмдан 4 460 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 4 460 000 сўмдан 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий инвесторлар учун “Investment visa” жорий этилади

Президент Фармони (ПФ–5833-сон, 19.09.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритилди.

Киритилган қўшимчага кўра, рўйхатда мавжуд бўлган “Vatandosh”, “Student visa”, “Academic visa”, “Medical visa”, “Piligrim visa” лар қаторига энди “Investment visa” ҳам қўшилади.

“Investment visa” – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига белгиланган БҲМнинг 8 500 баравари миқдорида инвестиция киритган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади. Ушбу визанинг амал килиш муддати уч йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш тартибидан хабардормисиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Йўловчи транспорт воситасига фақат у тўла тўхтагандан кейин тротуар ёки йўл ёқаси томондан чиқишга ва тушишга мажбур.

Транспортга йўлнинг қатнов қисмидан чиқишга ва тушишга бу ҳаракат йўловчига хавф туғдирмаса ёки бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса йўл қўйилади.

Йўловчига қуйидагилар тақиқланади:
👉 транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини бошқаришдан чалғитиш ва унга халақит бериш;
👉 ҳаракатланаётган бортли юк автомобилларида тик туриш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш;
👉 транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг эшикларини очиш;
👉 транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат архивларидаги тарихий давр ҳужжатлари махфийликдан чиқарилади

Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек, Фармонга мувофиқ 2020 йил 1 июнгача давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилади.

2020 йил 1 июнгача қуйидаги давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилиши жорий этилади:

👉 ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

👉 иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

👉 иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

👉 араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;

👉 архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш).

Мазкур архив маълумотномаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot