Huquqiy axborot
220K subscribers
5.84K photos
313 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (751-сон, 09.09.2019 й.) билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 87 та ташкилот мавжуд эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати белгиланди

Ҳукумат қарори (743-сон, 06.09.2019 й.) билан Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Йиллик устама ва йиллик қўшимча таътиллар табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхатига киритилган жойларда ишларни бажарувчи барча ходимларга қўлланилади ва берилади.

Бунда устама миқдори ушбу жой учун белгиланган тегишли коэффициентни иш ҳақи суммасига кўпайтириш орқали белгиланади.

Устамалар ходим ушбу жойда яшаши ёки яшамаслигидан қатъи назар иш жойи бўйича тўланади.

Рўйхатда кўрсатилган ҳудудларга бир ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига юборилган ходимларга ҳам мазкур ҳудудда бўлган вақти учун ушбу жой учун назарда тутилган миқдорда устама тўланади.

Бунда устама меҳнатга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган сафарларда харажатларни қоплаш учун тўловдан қатъи назар тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
#танлов_ғолиблари_аниқланди

“Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови ғолиблари аниқланди!

Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган танлов ўз ниҳоясига етди.

Танловга 5 та номинация бўйича 70 нафар иштирокчидан 400 га яқин материал келиб тушди.

Ҳакамлар ҳайъати ушбу материалларни танлов низомига мувофиқ ўрганиб чиқиб баҳолади.

Марҳамат, ғолиблар билан танишинг: ⬇️

“Энг яхши журналистик материал учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Отабек Сафаров – Ҳуқуқий маълумотлар билан тўғри ишланган ва ўзига хос услубда ёзилган “Қаерда бўлса ҳам... Қанча бўлса ҳам... Кимдан бўлса ҳам” материали учун;
👉 2-ўрин: Маруса Ҳосилова – Коррупциянинг сабаб ва оқибатларини очиб беришга қаратилган “Бешикдан то қабргача... ёки коррупция “пиллапоя”лари”, “Ҳеч қачон очилмайдиган жиноятлар ёхуд ёпиғлиқ қозонлар қачон очилади?” каби туркум материаллари учун;
👉 3-ўрин: Ортиқбой Курамбаев – Коррупцияга қарши курашишни ёритишда янгича ёндашуви – “Йигит омон бўлса” эссеси учун.

“Энг яхши блогпост учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Тўлқин Эшбеков – Мавзуга ёндашишда узоқ йиллик тажрибага таянилгани ҳамда коррупция ҳолатларини бартараф этишда самарали таклифлар билан чиқилгани жиҳатдан “Қоч, коррупционер келяпти!” блогпости учун;
👉 2-ўрин: Наргиза Юнусова – “Бефарқ бўлманг! Сиз қай бирини танлайсиз?”, “Коррупцияни тугатиш учун бизга нима тўсқинлик қилади?” блогпостлари орқали коррупция манзараларини кенг жамоатчиликка содда ва тушунарли очиб берганлиги учун;
👉 3-ўрин: Азизбек Вафоев – Коррупциянинг жамият равнақига, етук кадрлар шаклланишига салбий таъсири бўйича кузатувлар акс этган “Талаба ва ректор суҳбати” материали учун.

“Энг яхши юмористик асар (карикатура, ҳажвия ва ҳоказо) учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Жаҳонгир Исмоилов – Порахўрлик, фирибгарлик, таъмагирлик, қонунни менсимаслик каби иллатлар қаламга олинган ҳамда ўзига хос шакл ва услубда акс эттирилган ҳажвий ҳикоялар тўплами учун;
👉 2-ўрин: Бобур Расулов – Коррупция оқибатлари таъсирчан ва тушунарли талқин қилинган туркум карикатуралари учун;
👉 3-ўрин: Феруза Раҳмонқулова – Материалнинг тил ва услуб жиҳатдан ўқишлилиги билан “Мен пора олмайман!” ҳажвияси учун.

“Энг яхши видеоролик сценарийси учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Шокир Ҳолиқов – Ҳолатни ифодалашда бадиий юксак, таъсирчан ёндашилгани жиҳатдан “Коррупция бўлмаганида ҳаммаси бошқача бўларди!” сценарийси учун;
👉 2-ўрин: Нурмуҳаммад Жумағулов – Келажак авлодни ёмон иллатдан ҳимоялашга, уларни асраб-авайлашга қаратилган “Кичкинага катта тарбия” туркум сценарийлари учун;
👉 3-ўрин: Неъматжон Атамуратов – Воқеликлар қиёсан талқин этилган “Келажагингни коррупцияга алмаштирма!” сценарийси учун.

“Энг яхши флаер, буклет, баннер, плакат учун” номинацияси ғолиблари:
👉 1-ўрин: Жасурбек Тожибоев – Дизайн ва маълумотлар уйғунлиги жиҳатдан “Фарзандларингиз қувончини порага алмаштирманг!” флаер, буклет, баннер намуналари учун;
👉 2-ўрин: Аслиддин Абдувоитов – Коррупцияга қарши биргаликда курашишни тарғиб қилувчи плакат (рассомлик иши) учун;
👉 3-ўрин: Бекзод Усанов – “Биз коррупцияга қаршимиз!” флаер, буклет, баннер намуналари учун.

Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича ғолиблар қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

• 1-ўрин – Samsung Galaxy S10;
• 2-ўрин – Notebook;
• 3-ўрин – телевизор.

❗️Ғолибларни тақдирлаш маросими 2019 йил 13 сентябрь куни Адлия вазирлигида (Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ, 5) бўлиб ўтади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
#Сайлов_2019

Депутатлик одоби қоидалари

Қонунчиликда депутатларнинг одоб қоидаларига қатъий риоя этиши белгилаб қўйилган. Ушбу қоидалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёки маҳаллий Кенгашларда фаолият юритишидан қатъи назар, ҳар бир депутатга тааллуқли.

Ушбу қоидалар депутатнинг ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида мажбурий бўлган хулқ-атвори, маънавий ва ахлоқий принципларини, шунингдек хулқ-атвор қоидаларини белгилайди.

Масалан, маҳаллий Кенгаш депутати ўз мақомидан фуқароларнинг, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди.

Худди шундай, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати оммавий ахборот воситаларида, матбуот конференцияларида, бошқа жамоат тадбирларидаги чиқишларида, омма олдидаги баёнотларида давлат органлари ва бошқа органларнинг, ташкилотларнинг, мансабдор шахсларнинг ва фуқароларнинг фаолиятини шарҳлаганда ўз нутқида уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган қўпол, ҳақоратомуз ибора ва сўзларни қўллашга, асоссиз айбловларга йўл қўйишга, била туриб ёлғон ва нотўғри ахборотдан фойдаланишга, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга даъват этишга ҳақли эмас.

Депутатлик одоби бузилган тақдирда депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисида Қонун қабул қилинди

Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–565-сон, 09.09.2019 й.) Президент томонидан имзоланди.

Ушбу Қонунга кўра, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари давлат мулки ёки Президент томонидан белгиланадиган юридик шахслар мулки ҳисобланади.

Мазкур объектлар рўйхати Президент томонидан тасдиқланади.

Энергетика вазирлиги ушбу соҳадаги ваколатли орган ҳисобланади ва атом энергетикасини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси эса атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, фуқаролар ядровий қурилмалар хавфсизлиги тўғрисида тегишли давлат органларидан ахборот сўраш ва олиш, танишиш, ядровий қурилмалар пунктларига белгиланган тартибда ташриф буюриш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Қонунга кўра, ядровий қурилма зоналарида рухсат этилмаган йиғилишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади.

Қонун билан радиоактив чиқиндиларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш масаласи ҳам тартибга солинган бўлиб, унга кўра республика ҳудудига фақат илгари олиб чиқиб кетилган радиоактив чиқиндилар ва қайта ишлаш маҳсулотлари олиб кирилишига йўл қўйилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (743-сон, 06.09.2019 й.) билан Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, кўчма ёки қатнаш тусидаги ишларнинг хусусияти ва устамалар миқдори иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади.

Ишнинг кўчма хусусияти учун устама ташкилот жойлашган жойдан иш (объект) жойига мунтазам хизмат сафарларини амалга ошириш билан боғлиқ ишни, бироқ ҳар куни яшаш жойига ёки ташкилот жойлашган жойга қайтиб келиш мумкин бўлган объектларда ишни бажарувчи ходимларга, шунингдек, доимий иши йўлда ўтадиган ходимларга белгиланади.

Ишнинг қатнаш хусусияти учун устама ишлаб чиқариш зарурати туфайли ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб кела олмайдиган ходимларга уларнинг доимий яшаш жойидан узилганлиги билан боғлиқ ошган харажатларни қоплаш мақсадида белгиланади.

Бундай ишлар учун устамалар белгиланадиган ходимлар касблари ва лавозимлари рўйхати, шунингдек, устамалар миқдори иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда белгиланади ва жамоа шартномасида кўрсатилади.

Бунда устама миқдори республика ҳудудида белгиланган бир ойлик энг кам иш ҳақи миқдоридан ошмаслиги керак.

Шунингдек, белгиланган миқдорлардан ошмайдиган кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун тўланган устамаларга даромад солиғи солинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кинология ходимлари учун қабул квотаси ажратилади

Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (750-сон, 09.09.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги, кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ҳамда туманлараро кинология гуруҳлари ташкил этилди, уларнинг вазифалари белгиланди.

Қарорга кўра:
👉 оғир, ўта оғир, шахсга қарши жиноятларни хизмат итлари иштирокида фош этган кинология ходимига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорида пул мукофоти берилади;
👉 кинология бўлинмалари ходимлари учун ҳар йили Ички ишлар вазирлиги Академиясида сиртқи таълим олишга қабул қилинадиган ходимлар умумий сонининг бир фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади.

Қарор билан Ички ишлар вазирлигининг алоҳида хизмат кўрсатган ходимлар учун “3 - тоифали кинолог”, “2 - тоифали кинолог” ва “1 - тоифали кинолог” идоравий кўкрак нишонлари таъсис этилди.

Шунингдек, қарор билан кинолог ходимларга қўшимча устама тўланадиган махсус малака тоифаси бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, махсус малака тоифаси учун тўлов меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг:
👉 “3 - тоифали кинолог” учун – бир баравари миқдорида;
👉 “2 - тоифали кинолог” учун – икки баравари миқдорида;
👉 “1 - тоифали кинолог” учун – уч баравари миқдорида белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Хусусий нотариуслар бўйича 5 муҳим савол

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Судья бўлиш учун камида 35 ёш талаб этилади

“Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-566-сон, 10.09.2019 й.).

Қонун билан 10 дан ортиқ қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Судлар тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгаритишларга кўра, эндиликда судьялик учун 35 ёш бўлиш талаб этилади (илгари 30 ёш эди).

Шунингдек, судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган захирадаги номзодлар Судьялар олий мактабида ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда ўқиши белгиланди (илгари, ўртача ойлик иш ҳақи сақланган).

Қонун билан Халқ маслаҳатчиларининг ҳам ёши 35 ёш этиб белгиланди (илгари 30 ёш эди).

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ташкил этилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди (ПФ-5817-сон, 11.09.2019 й.)

Фармон билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ташкил этилди.

Агентлик истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Фармонга кўра, Агентликка истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уни бузган шахсларга нисбатан чора кўриш учун судга мурожаат қилиш каби ҳуқуқлар берилди.

Шунингдек, Агентлик чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товар ва хизматларнинг назорат харидини ўтказиши, уларни экспертизадан ўтказилишини ташкил қилиши мумкин.

Агентлик ва Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари судга киритиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Агентликка Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (760-сон, 11.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ёш оилалар учун қурилаётган 2116 та уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағи ҳисобига 7 йил муддатга қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг бўлган ставкада ссуда тариқасида ажратилади (ҳозирга қадар бошланғич бадал Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлиқ тўлаб берилган).

Шунингдек, ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгач кейинги бутун муддат учун ҳисобланган қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизларнинг 25 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағи ҳисобига тўланади.

2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун:

👉 дастлабки бадаллар ҳамда кредит бўйича биринчи беш йилдан кейинги фоиз тўловлари ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

👉 кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида Президент Фармони (ПФ–5819-сон, 12.09.2019 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун белгиланган тартибда мамлакатимиз халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз кириш тартиби белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (759-сон, 11.09.2019 й.) билан Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига эндиликда тест синови натижалари бўйича 49,5 баллдан (55 фоиз) юқори балл олган номзодлар суҳбатдан ўтишга тавсия этилади (ҳозирга қадар бу кўрсаткич 67,5 баллни (75 фоиз) ташкил қилган).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори (754-сон, 09.09.2019 й.) қабул қилинди

Қарор билан Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Ушбу соҳадаги вазифалардан бири аҳолини фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ҳимоя воситаларидан фойдаланишга ўргатишдан иборат.

Эндиликда ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари аҳолининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки ёнғинлар профилактикаси бўйича тайёрлаш табдирлари ўтказилади.

Шунингдек, юртимизга ташриф буюраётган туристларга фавқулодда вазиятда тўғри ҳаракат қилиш бўйича суҳбат ўтказилади, уларга йўриқнома, буклет ва эслатмалар тарқатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (763-сон, 12.09.2019 й.) билан Минхажидин Мирзажанович Ходжиматов Республика Маънавият ва маърифат марказининг раҳбари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар ушбу лавозимда Алишер Келдиевич Кадиров фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (762-сон, 12.09.2019 й.) билан Фирдавс Фридунович Абдухаликов “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг бош директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар ушбу лавозимда Фуркат Шакирович Закиров фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (756-сон, 11.09.2019 й.) билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, экспорт қилувчи ташкилотларга Агентлик томонидан қуйидаги миқдорларда молиявий ёрдам тақдим этилади:

👉 республика ва хорижда халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш – 100 фоиз, лекин 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

👉 тақдимот ва реклама компанияларини ўтказиш - 100 фоиз, лекин бир корхона учун йилнинг бир чорагида 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

👉 халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш – 50 фоиз миқдорда;

👉 хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш - 100 фоиз, лекин 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

👉 хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш – Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган сметага мувофиқ;

👉 келгусидаги кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш – 100 фоиз миқдорда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва давлат божини тўлаган чет эл фуқаролари, шунингдек ҳайвонларни овлаш учун ҳақ тўлаганлар спорт ва ҳаваскорлик овини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган рухсатнома спорт, ҳаваскорлик ва тайёрлов овини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-567-сон, 12.09.2019 й.).

Қонун билан 10 дан ортиқ қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра жиноят содир этиш вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилади.

Ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсга нисбатан суд томонидан жазо билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкин.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot