Huquqiy axborot
361K subscribers
6.25K photos
376 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат мигрантлари учун қўшимча имтиёзлар белгиланмоқда

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (713-сон, 23.08.2019 й.).

Қарорга кўра, 2020 йил 1 январгача чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари ташкил этилади. Бунда, ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади.

Шунингдек, меҳнат мигрантлари учун қуйидагилар имтиёзли суғурта қилинади:
👉 ишга жойлашишга патент ва бошқа ҳужжатлар берилишини рад этилиши таваккалчилигини суғурта қилиш;
👉 транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар учун кредитлар қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;
👉 ихтиёрий тиббий суғурта.

Қарорга кўра, Ватанга қайтиб келган ишсиз ва банд бўлмаган меҳнат мигрантларига Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан грантлар бериш йўли билан бепул касбий ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, 2020-2021 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск, Истанбул, Нур Султон, Дубайда ваколатхоналари очилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Мактабдаги дарсликлар тўплами учун ижара тўлови 30 сентябргача тўлиқ ҳажмда тўланади.

Ўқувчиларнинг ота-оналари пул маблағлари вақтинчалик йўқлиги сабабли, ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида умумтаълим мактаби маъмуриятига мурожаат қилиши мумкин.

Ижара тўлови муддати узайтирилган тақдирда, мазкур тўловнинг 50 фоизи 30 сентябргача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, мактабларнинг айрим ўқувчилари дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўрмон хўжалиги ходимлари учун арзон уй-жойлар қурилади

Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4424-сон, 23.08.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан: ⬇️

👉 Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг инвестициялар ва давлат-хусусий шериклар масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади;

👉 Қўмита тизимига кирувчи бюджет ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари 1,5 коэффициентга оширилади.

Қарорга кўра, олийгоҳларнинг ўрмончилик йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган пайтда тўлиқ давлат таъминотида бўлган талабаларнинг тўлов-контракт пуллари кейинчалик Қўмита тизимидаги ташкилотларда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан тўлаб берилади.

Шунингдек, соҳа ходимларини имтиёзли шартларда турар жой билан таъминлаш мақсадида Дархон илмий-тажриба станцияси ҳудудида кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилади.

Қарор билан 2020–2024 йилларда ўрмон хўжалигини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фарғонада Корея халқаро университети ташкил этилади

“Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (714-сон, 23.08.2019 й.).

Университет республика иқтисодиёт ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлайди.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти сифатида ташкил этилади.

Университетда ўқитиш тўлов-контракт асосида корейс, инглиз ва ўзбек тилларида кундузги таълим шаклида амалга оширилади, битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Университетда биринчи ўқув йилида 9 та йўналишда, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 14 та йўналишда мутахассислар тайёрланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон яна битта халқаро ҳужжатни ратификация қилди

Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–553-сон, 26.08.2019 й.).

Эслатиб ўтамиз, мазкур Битим 2001 йил 3 апрелда Париж шаҳрида қабул қилинган.

Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотига бугунги кунда 47 та давлат аъзо.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Кишинёв Конвенциясига қўшилди

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиш тўғрисидаги (Кишинёв, 2002 йил 7 октябрь) Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–554-сон, 26.08.2019 й.).

Кишинёв конвенцияси ҳуқуқий муҳофазага кириш тартибини белгилайди, ўзаро ҳуқуқий ёрдамнинг турли шакллари ва турларини, уни кўрсатиш тартиби ва шартларини, суд қарорларини ўзаро тан олиш ва ижро этишни ўз ичига олади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди

Фармон билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси тугатилди.

Жамғарманинг жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш функцияси Молия вазирлигига юклатилди.

Фармонга мувофиқ, соҳани ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш каби мақсадларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари “Спорт” махсус ҳисоб рақами очилади.

Махсус ҳисоб рақам маблағларидан вазирлик марказий аппарати ходимларига устамалар, мукофотлар тўлаш, юқори малакали хорижий экспертлар ва хориждаги ватандошларни вазирликда ишлаш учун жалб қилиш, зарур анжомлар харид қилиш каби мақсадларда фойдаланилади.

Фармонга кўра, давлат унитар корхонаси шаклидаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси ташкил этилади.

Инжиниринг компанияси жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда спорт инвентарлари билан жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи функциясини бажаради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

“Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (3130-1-сон, 26.08.2019 й.).

Мазкур ҳужжат билан тиббий хизмат автомобиллари ҳайдовчиларининг ойлик иш ҳақи оширилиши назарда тутилди.

Аввалги тартибдан фарқли равишда, эндиликда, тиббий хизмат автомобиллари ҳайдовчилари белгиланган умумий разрядга нисбатан бир разряд юқори миқдорда ойлик иш ҳақи олади.

Ушбу ҳужжат 2019 йил 26 августдан кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Ўз навбатида, Адлия вазирлиги қонунчилигимизни ислоҳ қилишдаги ташаббускорлиги ва юксак фуқаролик позициясини намойиш қилганлиги учун Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи фуқаро Акмал Султанов ва бошқа ходимларга миннатдорчилик билдиради. Мамлакатимизда ислоҳотларни амалга оширишда келгусида ҳам фаол иштирок этишга чақириб қолади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фуқаро ички ишлар органи ходимига мурожаат этганда

Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, унинг нархлари 2019/2020 ўқув йили учун қуйидагича белгиланган:

👉 умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун – бепул;

👉 2-синфлари учун 12 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 23 200 сўмни;

👉 3-синфлар учун 10 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 25 800 сўмни;

👉 4-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 18 300 сўмни;

👉 5-синфлар учун 13 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 000 сўмни;

👉 6-синфлар учун 15 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 15 800 сўмни;

👉 7-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 20 000 сўмни;

👉 8-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 40 700 сўмни;

👉 9-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 38 500 сўмни;

👉 10-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 27 200 сўмни;

👉 11-синфлар учун 19 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 34 700 сўмни ташкил қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аукцион ғолибига ер бериш учун ҳоким қарори талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда арихитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4427-сон, 26.08.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан: ⬇️
👉 “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига ер участкалари бўйича маълумотларни киритиш “Давергеокадастр” органлари томонидан мустақил амалга оширилади;
👉 ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар бериш ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда амалга оширилади;
👉 ер участкасини танлаш материаллари юзасидан белгиланган ташкилотларнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинади;
👉 ер участкаларининг бошланғич нархи тасдиқланган минимал қиймати асосида “Давергеокадастр” органлари томонидан ижобий хулоса берилгандан сўнг 5 кун ичида аниқланади;
👉 ер участкаси “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукционга участканинг бошланғич нархи аниқлангандан сўнг қўшимча қарор қабул қилинмасдан жойлаштирилади;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, ҳокимларнинг аукцион ғолиби номига ер участкасини ажратиш бўйича қарор қабул қилиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади;
👉 қурилиш объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини мажбурий экспертиза қилиш талаб этилмайди.

Аукцион ғолиби бўлган шахснинг айби бўлмаганда
маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (719-сон, 27.08.2019 й.) билан Комил Каюмович Рашидов Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозим Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармони билан киритилган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон яна иккита халқаро ҳужжатга қўшилди

Президент томонидан 2019 йил 27 августда имзоланган қонунлар билан Халқаро меҳнат ташкилотининг қуйидаги Конвенциялари ратификация қилинди:

👉 Қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенция (Женева, 1969 йил 25 июнь);

👉 Саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенция (Женева, 1947 йил 11 июль).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

65 нафар фуқаро Мустақиллик байрами муносабати билан афв этилди

“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 23-бандига асосан, содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 17 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди, 13 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 20 нафарига эса тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. 50 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш жойларидан ота-онаси, фарзандлари ва яқинлари бағрига қайтарилди.

Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати қисқартирилди ва 1 нафар шахс озодликни чеклаш жазосидан озод қилинди.

Афв этилганларнинг 4 нафарини аёллар, 1 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 1 нафарини чет эл фуқароси, шунингдек, 39 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган фуқаролар ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиззахда гольф мажмуаси ташкил этилади

Жиззах вилоятида гольф индустриясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (721-сон, 27.08.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида гольф бўйича профессионал ва хаваскор турнирларни ўтказиш бўйича мажмуа ташкил этилади.

Қарор билан “Mirasmanda Golf Resort” МЧЖ ташкил этилиб, гольф мажмуаси учун туман ҳудудидан 200 гектар ер участкаси ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари ходимларининг маоши ошади

“Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-5789-сон, 27.08.2019 й.) қабул қилинди.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб: ⬇️

👉 раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида таълим технологиялари кафедралари ташкил этилади;

👉 мазкур марказларида дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгиланади;

👉 машғулотлар ўтказиш учун жалб қилинган мутахассислар соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантирилади;

👉 пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар мазкур курсларда масофавий шаклда таълим олиши мумкин;

👉 марказ ходимлари маошларига 200 фоизгача устама ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Шифокорни чақириш

Шифокорни чақириш шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлганда амалга оширилади. Ушбу хизматдан туну кун фойдаланиш мумкин.

Шифокорни шошилинч равишда чақириш учун бемор ёки унинг ёнида бўлган шахс ягона қисқа “103” рақамига қўнғироқ қилиши ёки воқеа ҳақида бошқача тарзда хабар бериши зарур. Қўнғироқ бепулдир.

Беморнинг аҳволи, ҳудуд рельефи, тез тиббий ёрдам бригадасининг иш юкламасидан келиб чиқиб шошилинч тиббий ёрдам давлат хизмати шифокорига бемор олдига келиши учун 20 дан 40 дақиқагача вақт ажратилади.

Шошилинч тиббий ёрдам давлат хизмати шифокорини чақириш бепул амалга оширилади.

Хусусий даволаш муассасаси шифокорини чақирганлик учун тўлов ундирилиши мумкин.

Тез тиббий ёрдам хизматини қасддан алдаб чақирганлик ҳуқуқбузарлик бўлиб ҳисобланади ва бир бараваридан уч бараваргача (223 000 сўмдан 669 000 сўмгача) маъмурий жарима қўлланилишига олиб келади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқи

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқлари: ⬇️
👉 товарни шундай маркали товарга алмаштириб олиш;
👉 товарни бошқа маркали (моделли) товарга алмаштириб, нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
👉 нуқсонларни бепул бартараф этишни ёки харажатларни қоплашни талаб қилиш;
👉 нархни нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
👉 шартномани бекор қилиш ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш учун товарнинг нуқсони қуйидаги муддатларда аниқланган бўлиши лозим, яъни: ⬇️
👉 товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;
👉 кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида;
👉 кўчмас мулк истеъмолчига сотилган кундан бошлаб 2 йил ичида;
👉 мавсумий товарлар учун Ҳукумат томонидан белгиланган муддатда.

Нуқсонли товар сотувчига қуйидагилар билан бирга қайтарилади: ⬇️
👉 товарнинг касса (товар) чеки;
👉 товарнинг техник паспорти (кафолат муддати белгиланган товарлар учун).

Истеъмолчи товарда камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи): ⬇️
👉 уни айни шундай маркали товарга 7 кунлик муддатда;
👉 товар сифатини қўшимча текшириш зарур бўлганида 20 кун ичида;
👉 айни шундай маркали товар бўлмаганда 1 ой ичида;
👉 чўл ва олис жойларда, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда эса ушбу жойларга навбатдаги товар етказиб бериш учун кетадиган муддат ичида, лекин 2 ойдан кечиктирмай алмаштириб бериши шарт.

Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.

Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.

Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Сотувчи томонидан нуқсонли товарни алмаштириб бериш рад этилса: ⬇️
👉 ваколатли органларга;
👉 суд органларига мурожаат қилиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):

👉 Ун (олий нав) – 3 кг;
👉 Гуруч – 1 кг;
👉 Гречка ёрмаси – 500 гр;
👉 Макарон маҳсулотлари – 500 гр;
👉 Мол гушти (суяксиз) – 1 кг;
👉 Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
👉 Сариёғ – 200 гр;
👉 Тухум – 15 дона
👉 Қанд-шакар – 1 кг;
👉 Кунгабоқар ёғи – 1 л;
👉 Кўк ёки қора чой – 200 гр;
👉 Атирсовун – 100 гр;
👉 Кирсовун (65%) – 200 гр;
👉 Кир ювиш порошоги – 150 гр;
👉 Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент Фармонига кўра адлия органларининг қуйидаги ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотланди:

“Дўстлик” ордени билан:

Кораблёва Надежда Владимировна – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази лаборатория бош эксперти;

Рашидова Надира Ильхамовна – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизматни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бош консультанти;

“Шуҳрат” медали билан:

Хатамов Иброхим Абдухакимович – Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар адлия бўлими бошлиғи.

Вазирлик жамоаси номидан ҳамкасбларни ушбу мукофотлар билан муборакбод этамиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot