Huquqiy axborot
220K subscribers
5.87K photos
318 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (704-сон, 21.08.2019 й.) билан Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш муассислар қарори билан амалга оширилади.

Қарор қабул қилингандан кейинги иш кунида қарор ва ҳужжатлар тегишли давлат хизматлари маркази (ДХМ) ва банкка тақдим қилинади.

ДХМ Тизим орқали тегишли маълумотларни олади.

Тугатиладиган корхона молия-хўжалик фаолиятининг энг узоғи уч йиллик даври (амалда 5 йил) текширилади.

Рўйхатдан ўтказилгандан молия-хўжалик фаолиятни амалга оширмаган ва солиқ қарзи бўлмаган корхонанинг ушбу фаолияти текширилмайди.

Даврий босма нашрда эълон бериш талаб этилмайди.

Тадбиркорлик субъекти – жисмоний шахс ўз фаолиятини тугатишда қарзи йўқлиги ҳақида хулоса олиш талаб этилмайди.

Мазкур тартиблар 2020 йил 1 январдан кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди

Қонунга кўра:
Хотин-қизлар ва эркакларга давлат томонидан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатланади, уларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди.
Бунда:
👉 бола туғиш ва кўкрак сути билан озиқлантириш;
👉 муддатли ҳарбий хизматга фақат эркакларни чақириш;
👉 қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартибида фарқларни белгилаш кабилар жинси бўйича камситиш ҳисобланмайди.

Эндиликда қонун ҳужжатларидаги жинс бўйича камситилишига йўл қўядиган нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси ўтказилади.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ягона давлат сиёсати Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қонунга кўра агар шахс ўзини жинси бўйича камситишга дучор этилган деб ҳисобласа судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда жинси бўйича камситишга дучор этилган шахсдан давлат божи ундирилмайди.

❗️Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди

Қонун хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни таъминлашни назарда тутади.

Қонунга кўра тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи таҳдид ҳақида тегишли органларга ёхуд судга мурожаат этиш, бепул ҳуқуқий маслаҳат, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш каби ҳуқуқларга эга.

Бунда жабрланувчи етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этганида давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Қонунда хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар кўрсатиб ўтилган.

Мазкур органлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчини унга тушунарли тилда ҳимоя механизмлари, кўрсатиладиган ёрдам ва хизматлар турлари тўғрисидаги ахборот билан таништириши шарт.

Хусусан, ички ишлар органлари тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида оғзаки ёки ёзма хабар олганда бундай ҳаракатларга чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган якка тартибдаги чора-тадбирлар кўриши шарт.

Қонунда белгиланишича тазйиқ ёки зўравонлик такроран содир этилишининг олдини олиш мақсадида шахснинг зўравонлик содир этган шахс хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтади.

❗️Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Унутманг
Ҳокимларнинг ер ажратишдаги ваколатлари қисқартирилди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлашга оид Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4423-сон, 23.08.2019 й.)

Ходимларининг камида 50 фоизи ногиронлиги бор шахслардан иборат жамоат бирлашмалари қуйидаги солиқлардан озод этилади:
👉 фойда солиғи;
👉 қўшилган қиймат солиғи;
👉 мол-мулк солиғи.

Шунингдек, мазкур юридик шахслар ер солиғини 0,1 пасайтирилган коэффициентда тўлайди.

Давлат буюртмачиларига ушбу тоифадаги юридик шахсларнинг товарларини харид қилиш учун квоталар тақдим этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатиб_ўтамиз

Контракт + кредит = тўланди

ТАЪЛИМ КРЕДИТИ
– тўлов контракт асосида ўқийдиганлар учун яхши имконият.

Қонунчиликка кўра, банклар томонидан ОТМларнинг кундузги бўлимларига тўлов контракт асосида қабул қилинган фуқароларимизга таълим кредитлари берилиши мумкин.
Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Абитуриентларнинг танлов натижалари эълон қилинди

2019/2020 ўқув йилида
олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Танлов натижаларини абитуриентнинг шахсий кабинети (cabinet.dtm.uz сайти ёрдамида), SMS хабарнома хизмати (5100 қисқа рақамига абитуриент ID рақамини юборган ҳолда) ҳамда тест натижалари қайдномаси (олий таълим муассасаларига борган ҳолда) орқали билиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА АППЕЛЯЦИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар тест натижалари эълон қилингандан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Шундан сўнг абитуриентга хабарнома юборилиши, бунда у хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Шикоят апелляция комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентга жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида берилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ҳар бир нотўғри тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади.

Комиссия апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда абитуриент мурожаат қилганда унга ушбу қарордан кўчирма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулоти ишлаб чиқаришни лицензиялашга оид Ҳукумат қарори қабул қилинди (707-сон, 23.08.2019й.)

Қарорга кўра, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун илгари берилган лицензиялар 2020 йил 1 январгача амал қилади.

Маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан фақатгина юридик шахслар шуғулланиши мумкин.

Мазкур фаолият бўйича Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси лицензияловчи орган ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Музработ, Сариосиё туманлари ва Шарғун шаҳрини 2019-2022 йилларда комплекс ривожлантириш дастурлари тасдиқланди (709, 710, 711-сон, 23.08.2019 й.)

Дастурларга кўра, 246 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва жами 6181 та янги иш ўрни яратиш назарда тутилган.

Шунингдек, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий инфратузилма ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун жами 1193 та лойиҳани бажариш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

СУДЬЯ БЎЛИШ УЧУН КАМИДА 35 ЁШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ

Сенатнинг 21-ялпи мажлисида
“Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мақулланди.

Қонун билан 10 дан ортиқ Қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Уларга кўра:

👉 судьялик учун 35 ёш бўлиш (амалда 30 ёш) талаб этилмоқда;

👉 судьяликка номзодлар Судьялар олий мактабида ўқиши ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда (амалда сақланмоқда) бўлиши белгиланмоқда.

Халқ маслаҳатчиларининг ҳам
35 ёшда бўлиши
(амалда 30 ёш) назарда тутилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, Қонун кучга кириши учун Президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“ЙИҚИЛГАН” АБИТУРИЕНТ ҲАМ ТАЛАБА БЎЛИШИ МУМКИН

Абитуриентлар
белгиланган квота бўйича ўқишга киролмаган тақдирда СУПЕР КОНТРАКТ асосида қабул қилиниши мумкин.

Бунда СУПЕР КОНТРАКТнинг миқдори контракт тўловига нисбатан қуйидагича белгиланади:
👉 1 баллгача етмаганда — 1,5 баробар;
👉 1,1 баллдан 2 баллгача етмаганда — 2 баробар;
👉 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганда — 2,5 баробар;
👉 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганда — 3 баробар;
👉 кириш учун 4 баллдан кўп ва минимал баллдан (56,7) кам бўлмаганда — 10 баробар ва ундан кўп (йўналишга қараб).

Бундан ташқари, 56,7 дан кам балл тўплаганлар ҳам талаба бўлиши мумкин.

Бунда абитуриентлар ҳужжат топширган йўналиши бўйича энг юқори СУПЕР КОНТРАКТ миқдорининг 2 баробарини тўлаши лозим.
Масалан, оширилган тўлов контракти 10 баробар (100 млн. сўм) бўлса — 20 баробар (200 млн. сўм) тўланади.

❗️Эслатиб ўтамиз, оширилган контракт фақат биринчи ўқув йили учун тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Сенаторлар Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёшини ўн саккиз ёш этиб белгилашни назарда тутувчи қонунни маъқуллашди.

❗️Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2019 йил 22 апрелдаги "Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши ўн саккиз ёш этиб белгиланган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

РИШТОНДА 1000 ТА АРЗОН УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛАДИ

Ҳукуматнинг Риштон туманини комплекс ривожлантиришга доир қарори қабул қилинди (712-сон, 23.08.2019 й.).

Қарор билан тасдиқланган ДАСТУРга кўра, ушбу туманда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 83 та инвестиция лойиҳалари бажарилади.

Шунингдек, 2019-2021 йилларда туманда мақсадли дастурлар асосида 1000 та арзон уй-жойлар қурилиши ҳамда 7 181 та янги иш ўрни яратиш назарда тутилмоқда.

Дастур ижроси ҳар чоракда маҳаллий кенгашда муҳокама қилиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

КОНТРАКТ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН МАБЛАҒ СОЛИҚДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ

Қонунчиликка кўра, фуқароларнинг ўзи ёки 26 ёшга тўлмаган фарзанди олий ўқув юртларида ўқиётган бўлса, контракт пулини тўлаш учун йўналтириладиган маблағлари (масалан иш ҳақидан) суммаси даромад солиғидан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Президент қарори қабул қилинди

“Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4426-сон, 24.08.2019) қабул қилинди.

Қарорга кўра, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 2020-2021 йиллар давомида камида 20 фоизга оширилиши лозим. Шу мақсадда қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Хусусан: ⬇️
👉 импортнинг ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга кафиллик ва кредит фоиз тўловлари компенсация қилинади;
👉 вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ҳокимнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этилади.

Шунингдек: ⬇️
👉 Ҳисоб палатасида импортни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш йўналишида алоҳида таркибий тузилма;
👉 Вазирлар Маҳкамасида Иқтисодиёт тармоқларида ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари шўъбаси ташкил қилинади.

Қарор билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланди ва унга қўшимча вазифалар юкланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат мигрантлари учун қўшимча имтиёзлар белгиланмоқда

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (713-сон, 23.08.2019 й.).

Қарорга кўра, 2020 йил 1 январгача чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари ташкил этилади. Бунда, ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади.

Шунингдек, меҳнат мигрантлари учун қуйидагилар имтиёзли суғурта қилинади:
👉 ишга жойлашишга патент ва бошқа ҳужжатлар берилишини рад этилиши таваккалчилигини суғурта қилиш;
👉 транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар учун кредитлар қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;
👉 ихтиёрий тиббий суғурта.

Қарорга кўра, Ватанга қайтиб келган ишсиз ва банд бўлмаган меҳнат мигрантларига Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан грантлар бериш йўли билан бепул касбий ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, 2020-2021 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск, Истанбул, Нур Султон, Дубайда ваколатхоналари очилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Мактабдаги дарсликлар тўплами учун ижара тўлови 30 сентябргача тўлиқ ҳажмда тўланади.

Ўқувчиларнинг ота-оналари пул маблағлари вақтинчалик йўқлиги сабабли, ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида умумтаълим мактаби маъмуриятига мурожаат қилиши мумкин.

Ижара тўлови муддати узайтирилган тақдирда, мазкур тўловнинг 50 фоизи 30 сентябргача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, мактабларнинг айрим ўқувчилари дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўрмон хўжалиги ходимлари учун арзон уй-жойлар қурилади

Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4424-сон, 23.08.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан: ⬇️

👉 Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг инвестициялар ва давлат-хусусий шериклар масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади;

👉 Қўмита тизимига кирувчи бюджет ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари 1,5 коэффициентга оширилади.

Қарорга кўра, олийгоҳларнинг ўрмончилик йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган пайтда тўлиқ давлат таъминотида бўлган талабаларнинг тўлов-контракт пуллари кейинчалик Қўмита тизимидаги ташкилотларда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан тўлаб берилади.

Шунингдек, соҳа ходимларини имтиёзли шартларда турар жой билан таъминлаш мақсадида Дархон илмий-тажриба станцияси ҳудудида кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилади.

Қарор билан 2020–2024 йилларда ўрмон хўжалигини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot