Huquqiy axborot
353K subscribers
6.25K photos
376 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
ШАХСИЙ ЭҲТИЁЖ УЧУН ҚУДУҚ ҚАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ҳукумат қарори билан (672-сон, 14.08.2019 й.) Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Қарорга кўра, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, юридик шахслар ер ости сувларига қудуқларни бурғулашга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.

Рухсатнома бурғулаш ишларини бажариш даврига, лекин 1 йилдан ошмаган муддатга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан юридик шахсларга уларнинг мурожаатига асосан берилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи (66 900 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Қуйидагилар учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди:
👉 жисмоний шахсларга чуқурлиги 25 метргача бўлган қудуқларни қазиш учун ва суткасига кўпи билан 5 куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёж учун якка тартибда олишга мўлжалланганда;
👉 гидрогеология корхоналари учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ишлари ҳар йилги минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
АБИТУРИЕНТЛАР ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛГАНЛИГИНИ ҚАЧОН БИЛИШИ МУМКИН?

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича маълумот тест синовлари якунланган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Талабаликка тавсия қилинмаган абитуриентлар белгиланган квотадан ташқари қўшимча тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиниши мумкин.
Белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиш Олий таълим муассасаларининг таклифларига мувофиқ, уларнинг имкониятлари, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, Давлат комиссияси қарори асосида белгиланади.

Қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга қадар Давлат комиссиясига киритилади.
Давлат комиссияси олий таълим муассасаларининг имконияти, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, оширилган тўлов-контракт шарти билан абитуриентларни қўшимча қабул қилиш кўрсаткичлари юзасидан 20 октябрга қадар қарор қабул қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ижтимоий тармоқларда касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари акс этган видеоёзувлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилган?

Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан, бундай ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан: ⬇️
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА АППЕЛЯЦИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Шундан сўнг абитуриентга хабарнома юборилиши, бунда у хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Шикоят апелляция комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентга жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида берилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ҳар бир нотўғри тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади.

Комиссия апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда абитуриент мурожаат қилганда унга ушбу қарордан кўчирма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (675-сон, 16.08.2019 й.) билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 86 та ташкилот мавжуд эди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4419-сон, 15.08.2019 й.)

Қарорга кўра 2020 йил 1 январдан “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” (“UzTest” )га айлантирилади.

2019-2020 йилларда халқаро стандартларга мувофиқ озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар синовларини амалга оширадиган синов ва назорат комплекси ташкил этилади.

2020 йил 1 январдан:

👉 аккредитация қилинган синов лабораториялари маҳсулот синовларини “Ўзстандарт” агентлиги расмий сайтида жойлаштирилган синов дастурлари асосида ўтказади;

👉 импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун 111 500 сўм миқдорида бир марталик тўлов белгиланади;

👉 сертификатлаштириш идораларига ўз брендларини яратиш ва улардан фойдаланиш амалиёти жорий этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги юридик коллежларига ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Юридик коллежларга ўқишга кириш бўйича ёзма имтиҳон кунлари белгиланди.

Ёзма имтиҳон икки кун давомида ўтказилади.
“Ҳуқуқшунослик” фанидан – 21 август;
“Она тили ва адабиёти” фанидан – 22 август
куни бўлиб ўтади.

Ёзма имтиҳон соат 9.00 да бошланади ва 2 соат давом этади.

Ҳурматли абитуриентлар, эслатиб ўтамиз ёзма имтиҳонга фақат паспорт билан соат 8.30 гача кириш мумкин.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
ҚОРАКЎЛ ТЕРИСИ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4420-сон, 16.08.2019 й.)

Қарор билан Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси ҳузурида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

👉 2019–2023 йилларда қоракўлчилик хўжаликларига етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидия ажратилиши белгиланди.
👉 Қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган иммунитетни тикловчи “Тимоптин инъекцияси” ва камқонликда қўлланиладиган “Эритим” препаратларини ишлаб чиқариш 10 бараваргача оширилади.
👉 Шунингдек, қарорга мувофиқ Навоий вилоятида қоракўл зотли қўйларнинг сур ранги бўйича, Қашқадарё вилоятида қора ва кўк ранги бўйича юқори элита синфли наслдор қоракўл қўйлар етиштиришга ихтисослаштирилган Илмий-наслчилик тажриба станциялари ташкил этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Эндиликда, шартнома асосида туристларни кузатиб бориш ҳамда туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тегишли Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига мурожаат қилинади.

Хизмат кўрсатиш тарифлари Ички ишлар вазирлиги томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Унутманг
Ер участкаларини хусусийлаштириш тартибига доир 5 муҳим масала

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
ДАРАХТЛАРНИ КЕСГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР

Қонунчиликда дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш учун жавобгарлик мавжуд.

Бунда фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваригача жарима белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмайди (ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия билан келишилган ҳолатлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
МАКТАБЛАРДА КИМЛАР БЕПУЛ ДАРСЛИКЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ?

Биринчи синф, “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ?

Президент фармонига кўра:
👉 ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар – 31 августдан 3 сентябргача (4 кун);
👉 ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар – 1-2 сентябрь кунлари (2 кун) дам олади.

Хусусан:
👉 31 август (шанба) – календар бўйича дам олиш куни (6 кун ишлайдиганлар учун иш куни);
👉 1 сентябрь (якшанба) – ишланмайдиган байрам куни;
👉 2 сентябрь (душанба) – қўшимча ишланмайдиган кун;
👉 3 сентябрь (сешанба) – 7 сентябрь, шанбадан кўчирилган дам олиш куни (6 кун ишлайдиганлар учун иш куни).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (12-17 август кунлари) қабул қилинган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар: ⬇️

▫️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида
Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (679-сон, 17.08.2019 й.)

Қарорга кўра, 2019 йилда Тошкент шаҳри бўйича жами 10 та мактаб реконструкция қилиниб, 40 таси капитал таъмирланади.

👉 Реконстукция ва капитал таъмирлаш ишлари учун 2019 йил якунига қадар қўшимча 400 млрд сўм ажратилади.
👉
2020 йилдан бошлаб тажриба-синов тариқасида мактабларни хусусий сектор вакилларига қуриш-таъмирлаш, бошқариш, фойдаланиш учун бериш усуллари амалиётга жорий қилинади.
👉 2019 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳридаги мактабларни олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш, олий тоифали ўқитувчилар сонини ошириш, бир нафар ўқитувчига тўғри келадиган ўртача ўқувчилар улушини босқичма-босқич халқаро стандартларга мослаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
👉 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб юқори синф ўқувчилари учун “Ёш педагог синфлари” ташкил этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (686-сон, 17.08.2019 й.)

Қарорга кўра, Институт Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб
Институт ҳузурида “Эконометрика ҳамда статистика” ва “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш ташкил этилади.

2020 йилдан эътиборан ушбу йўналишлар бўйича Институт учун таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталари ажратилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
ФАРМАЦЕВТИКА ФАОЛИЯТИ МАХСУС АГЕНТЛИК ТОМОНИДАН ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИ

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
(678-сон, 17.08.2019 й.)

👉 Киритилган ўзгартиришлар мувофиқ, бундай буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган (аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ҳисобланади.
👉 Шунингдек, дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи ва улгуржи реализация қилувчилар устидан назорат ҳам мазкур агентлик томонидан амалга оширилади.

Эндиликда:
👉 дори воситалари ишлаб чиқаришга бериладиган лицензияда дори воситаси тури ҳам кўрсатилади;
👉 лицензия талабгори фармацевтика маҳсулотлари назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимига уланиши ҳамда лицензияловчи органга ҳар ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай ўтган ой учун маълумотлар тақдим этиши лозим.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot