Huquqiy axborot
322K subscribers
6.19K photos
350 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланди

Фармонга кўра:

👉 2019 йил 15 августдан сиқилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи ставкаси 20 фоизга;

👉 2019 йил 1 октябрдан алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкаси ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилди.

Шунингдек, спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга оид илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020–2021 йилларда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4401, 23.07.2019 й.)

Қарор билан 2020–2021 йилларда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури маъқулланди.

Дастур доирасида фойдали қазилмаларнинг истиқболли майдонларини қидириш 2020 йилда 35 фоизга, 2021 йилда 40 фоизга етказилади.

2020 йилда олтин ва кумуш қазиб олиш 150 тоннага, 2021 йилда эса 300 тоннага етказилади.

Дастурни амалга ошириш учун жами 2 трлн 371 млрд 9 млн сўм маблағ ажратилади.

Қарор билан Геология-қидирув ишларини олиб боришни янада такомиллаштириш, ер қаърини оқилона ўрганиш ва ўзлаштириш, шунингдек, кон-геология соҳасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харитаси” доирасида геология-қидирув ишлари ҳисоботларини тузишнинг халқаро стандартлари жорий қилинади ва фойдали қазилмалар захиралари JORC Кодексига мувофиқ тасдиқланади.

Қаттиқ фойдали қазилма майдонлари ва конлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун ягона электрон онлайн платформа ишга туширилади.

Стратегик муҳим турдаги қаттиқ фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада фойдали қазилмаларни қидириш ва аниқлаш ҳуқуқи учун имтиёзли бонус ставкалари қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даврида солиқ қонунчилигининг ўзгармаслиги кафолатлари таъминланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги ишларда вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
👉 ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариш;
👉 хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган;
👉 хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли шароитлардаги;
👉 оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган);
👉 ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган;
👉 белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда.

18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлар рўйхати ва 18 ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормалари чегараси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг IV конференциясида (17.07.2019 й.) Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодекси тасдиқланди

Мазкур кодекс муқаддима ҳамда 10 та банддан иборат бўлиб журналистлар ва барча ОАВ ходимлари ўз касб мажбуриятларини бажаришда риоя этиши шарт бўлган маънавий-ахлоқий йўналишларни белгилайди.

Ҳаққонийлик, холислик, адолат, фикрлар хилма-хиллиги ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат Ўзбекистон журналистлари фаолиятининг асосий қоидаси ҳисобланади.

Ўзи тарқатаётган ахборотнинг ишончлилигини текшириш ва холис ахборот тақдим этиш журналистнинг мажбурияти ҳисобланади.

Ишончсиз ва далилларга асосланмаган ахборот тарқатган тақдирда журналист зудлик билан ўз хатосини тан олиши, узр сўраб, хатосини тузатиш чорасини кўриши лозим.

Ҳужжат билан журналист касб этикаси талаблари ва меъёрлари бузилиш ҳолатларини таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш мақсадида оммавий ахборот воситалари бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилиши белгиланди.

Жамоатчилик кенгаши етти кишидан иборат таркибда беш йиллик муддатга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси конференциясида сайланади.

Жамоатчилик кенгаши журналистлик фаолияти билан боғлиқ баҳсли ҳолатларга ойдинлик киритилишида ёрдамлашади.

Жамоатчилик кенгаши қарори журналистни интизомий, маъмурий ёки бошқа турдаги жавобгарликларга тортиш учун асос ҳисобланмайди, у тавсия хусусиятига эга бўлади.

Манба: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали (my.gov.uz), ёҳуд кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни ўз вақтида расмийлаштирмаслик 202730 сўмдан 1013650 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг тегишли ҳужжати билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида Олий таълим муассасаларининг ўқитувчи, мураббий ва илмий ходимларига 2019–2020 йилларда 6 та 9 қаватли арзон уйлар қурилиши белгиланди.

Мазкур уйлар учун “Ипотека-банк” АТИБ томонидан қуйидаги шартларда ипотека кредити ажратилади:

👉 кредит муддати 20 йил, бошланғич бадал 25 фоиз ва имтиёзли давр 1 йил;

👉 кредитнинг биринчи 5 йилида бошланғич 7 фоиз ставкасидан (банкларнинг 2 фоиз маржасини ҳисобга олган ҳолда) қайта молиялаштириш ставкасига етгунгача ҳар йили босқичма-босқич пропорционал ошириб бориладиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (621-сон, 24.07.2019 й.) билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишга, хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Агентликка инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тақдимномаси бўйича Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор бошчилик қилади.

Агентлик фаолияти самарадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.

Агентлик ходимларига вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамалар тўланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Айланма ҳаракатланиш чорраҳасига кириб келаётган транспорт воситалари айланада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Энди кафелар туну кун ишлаши мумкин, қачонки...

Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги
Ҳукумат қарори қабул қилинди (624-сон, 24.07.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 15 октябрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар қуйидаги талаблар бажарилганда туну кун фаолият юритиши мумкин:

👉 кўрсатилган объектларнинг ички қисмига, шу жумладан, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш жойларига тасвирни камида ўттиз кун давомида сақлаш имкони бўлган видеокузатув тизимини ўрнатиш;

👉 биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва бошқа тегишли ҳудудни етарли даражада (камида 10 метр масофада) ёритиш;

👉 бинода шовқин меъёрларига қўйилган талабларга амал қилиш ёки тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоблардан фойдаланмаслик;

👉 ёнғин ўчириш воситалари ва тиббий ёрдам қутичалари билан таъминлаш;

👉 ҳамма учун кўринарли жойларга эвакуация чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари ҳақида маълумотлар ўрнатиш.

Кўрсатилган объектлар раҳбари мазкур талаблар бажарилгани ҳақида ҳудудий ички ишлар органларига маълумот тақдим этади.

Талабларга риоя этмаган ҳолда тунги вақтда фаолият юритиш тақиқланади ҳамда тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Талаблар доирасида тунда ишловчи мазкур объектлар фаолиятига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аралашиш тақиқланади.

Ушбу объектлар томонидан қарор талаблари бузилса ёки жамоатчилик томонидан мунтазам шикоятлар тушса тегишли ҳокимликлар томонидан уларнинг тунги вақтда фаолият юритиш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин.

Тунги вақтда фаолият юритувчи бундай объектлар жойлашган йўналишларда патруль гуруҳлари томонидан доимий назорат ўрнатилади.

Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди (623-сон, 24.07.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги нархлар белгиланди:
👉 жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;
👉 101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлганида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари;
👉 301 квадрат метрдан ортиқ бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
👉 юридик шахсларнинг турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;
👉 жисмоний шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
👉 юридик шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;
👉 жисмоний шахсларнинг якка тартибда турар жой қуриш учун берилган ерга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари;
👉 жисмоний шахсларнинг нотурар жой объектлари учун берилган ерга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
👉 юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;
👉 ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;
👉 мулкида турар жой борлиги (йўқлиги) ҳақида ахборот бериш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи.

Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Шунингдек, янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.

I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун юқоридаги давлат хизматлари нархи умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Шаҳар йўловчилар транспортида қуйидагиларни ташиш бепул амалга оширилади:
👉 ҳажми 60 см х 40 см х 20 см ва оғирлиги 20 кг дан ортиқ бўлмаган қўл юкини ва мусиқа асбобини;
👉 150 см гача узунликдаги буюмларни;
👉 қафасга солинган майда ҳайвонлар ва паррандаларни;
👉 аравачани (болалар, ногиронлар ва бошқаларнинг аравачаларини);
👉 майда боғдорчилик инвентарини;
👉 болалар чаналарини.

Шунингдек, йўловчилар ўзлари билан биргаликда етти ёшгача бўлган болаларини бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.

Йўналишсиз таксиларда йўл ҳақи ташиб келтирилган йўловчи ва багаж сонидан қатъи назар таксометр кўрсаткичи бўйича тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Автомототранспорт воситалари эгаларининг якка тартибдаги гаражлари бузиб ташланган тақдирда уларга автомобиль воситаларини доимий сақлаш бўйича уй-жой мавзеларидаги бузиб ташланган якка тартибдаги гаражлар ўрнида ташкил этиладиган автомобиль тўхташ жойида доимий равишда бепул бириктирилган жой берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (620-сон, 24.07.2019 й.) билан Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бепул амалга оширилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Қуйидаги ҳолларда ҳужжатларни тан олиш синовларсиз амалга оширилади:
👉 умумий ўрта ва ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва малака ошириш таълимини олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
👉 Ўзбекистонда бўлинмалари ва қўшма таълим муассасалари мавжуд хорижий таълим муассасаларида ўқиган талабгорларнинг ҳужжатлари;
👉 Халқаро 1000 талик рейтингга кирган олий таълим муассасаларининг ҳужжатлари;
👉 вазирлик ва идоралар йўлланмалари асосида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
👉 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига кирган талабгорларнинг ҳужжатлари;
👉 Олий таълимда сифатни баҳолаш Европа ассоциациясининг аъзолари томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олганларнинг ҳужжатлари;
👉 АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Сингапур, Жанубий Корея, Япония давлатларида аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олганларнинг ҳужжатлари;
👉 вазирлик ва идоралар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
👉 халқаро шартномалар, Президент ва Ҳукумат ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар.

Талабгорлар сўровномага таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, унинг иловаси ҳамда уларнинг ўзбек тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхасини илова қилади.

Синов асосида тан олинадиган ҳужжатлар учун тест синовлари ташкил этилади ва бу ҳақида 10 кун олдин Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг сайтида эълон қилинади.

Тест синови 50 та саволдан иборат бўлади ва 54 ва ундан кам балл тўплаган талабгорларнинг ҳужжатлари тан олинмайди.

2019 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (626-сон, 25.07.2019 й.)

Қарор билан Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби ҳамда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Ушбу муассасаларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил қилиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги танлов ўтказади.

Мазкур усулда овқатлантиришни ташкил этиш орқали тежалган маблағ тарбияланувчиларнинг овқатланиш шароитларини яхшилашга йўналтирилади.

Қарорга кўра, 2019–2020 ўқув йилидан ОТМларда умумий квоталар доирасида “Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш” йўналишида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Мактабгача таълим муассасалари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчилари ҳар 3 йилда бир марта соғлом овқатлантириш йўналишида малакасини оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 кг дан оғир бўлмаслиги, шунингдек улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2020–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (625-сон, 24.07.2019 й.)

Қарор билан 2020–2021 йилларда Ўзбекистонда мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш учун Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби ҳамда Кузатувни ўтказиш схемаси тасдиқланди.

Глобал “Multiple Indicator Cluster Survey” (MICS) дастури талабларига мувофиқ Кузатувга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш Кенгашнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Давлат статистика қўмитаси Кузатувни ўтказиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

2021 йил 1 октябргача Кузатув натижаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли йўналишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан тегишли ҳоким ёки Ҳукумат қарорига кўра амалга оширилади.

Ер эгаси ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаган тақдирда судга шикоят қилиши мумкин.

Ер участкасини олиб қўйиш ва уйлар ҳамда бошқа иморатлар, иншоотларни бузиш, дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги қарор бош режаларга, турар жой туманларини режалаштириш ва иморат қуриш лойиҳаларига мувофиқ қабул қилинади.

Олиб қўйилаётган ер участкаларида уйлар ва бошқа иморатлар, иншоотларнинг асоссиз бузилишига ва дов-дарахтларнинг кўчириб ташланишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot