Huquqiy axborot
336K subscribers
6.21K photos
354 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_хабари
Ҳурматли абитуриентлар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари юридик коллежлар қабул комиссиялари томонидан 2019 йилнинг 1 июнидан 20 июнигача (шу куни ҳам) қабул қилинди.

Ҳужжат топшира олмаган кўплаб абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарини мурожаатлари бўйича Ҳукумат томонидан юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддатини жорий йилнинг 17 августигача давом эттиришга розилик берилди.

Шунга кўра, юридик коллежларда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни яна бошланганлигини маълум қиламиз.

Мамлакатимизнинг энг нуфузли коллежларидан бири ҳисобланган юридик коллеж ўқувчисига айланиш имкониятингизни қўлдан бой берманг.

Юридик коллежларга ҳужжат топширишга марҳамат!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (596-сон, 17.07.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва махсус унвонга эга ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларни сотиб олишга имтиёзли кредитлар берилади.

Унга кўра, йилига 300 тагача автотранспорт сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредит берилади:
👉 кредит муддати – 5 йилгача;
👉 дастлабки бадал – автотранспорт қийматининг 20 фоизи миқдорида;
👉 кредит фоиз ставкаси – Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг плюс 2 фоиз миқдорида;
👉 кредит бўйича таъминот – сотиб олинадиган автотранспорт гаровга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (598-сон, 17.07.2019 й.) билан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази устави тасдиқланди

Марказнинг асосий вазифаси маданий мерос объектларини консервация, реставрация қилиш ва асраш бўйича илмий тадқиқотларни ва ишларни амалга ошириш ҳисобланади.

Шунингдек, Марказ маданий мерос ашёлари билан лойиҳа, реставрация, таъмирлаш ишлари ва бошқа ишлар устидан назорат қилади ва техник текширишни амалга оширади.

Ҳужжат билан Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, молиялаштириш манбалари белгилаб берилди.

Марказ директори маданият вазири билан келишиб Жамғарма ижрочи директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини фақатгина “E-IJRO AUKSION”да электрон аукционларда иштирок этиш орқали олиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
1996 йил 20 декабрда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) доирасида қабул қилинган Ижролар ва фонограммалар бўйича шартнома ҳамда Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги шартнома 2019 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди.

Ҳозирги пайтда 101 мамлакат ва Европа иттифоқи БИМТнинг мазкур икки шартномаси иштирокчиси ҳисобланади.

Ушбу шартномалар рақамли муҳитда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар ҳимоясининг асосий мезонларини белгилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Туризм тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–549, 18.07.2019 й.)

Қонун билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Жисмоний ва юридик шахсларга туризм объектлари тўғрисида маълумот берувчи ҳамда уларни тарғиб қилувчи туристик ахборот марказлари ташкил этилади.

Қонунга мувофиқ, туроператорлик ва турагентлик фаолияти, шунингдек саёҳатлар ташкил этишга доир бошқа фаолият туристик фаолият ҳисобланади.

Туроператорлар ва турагентлар фаолияти лицензия асосида амалга оширилади.

Лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

Экскурсия хизматлари кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлган жисмоний шахсларга туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олиш талаб қилинмайди.

Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар Қўмита томонидан бериладиган сертификат олганидан кейин, юридик шахс ташкил этмасдан мустақил равишда хизматлар кўрсатиши мумкин.

Қонунга мувофиқ, Қўмита Ўзбекистоннинг Миллий туристик белгисини ишлаб чиқади.

Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (599-сон, 17.07.2019 й.) билан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, ер кадастрига оид ахборот фойдаланиши чекланган ва очиқ турларга бўлинади.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ажратилган ерлар тўғрисидаги ахборот фойдаланиши чекланган ҳисобланади ва ундан ваколатли органлар фойдаланади.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган ерлар тўғрисидаги маълумот очиқ ер кадастрига оид ахборот ҳисобланади ва ундан барча фойдаланиши мумкин.

Ахборотлар agroonline.uz дастури бўйича шакллантирилади ва унга кадастр, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги органлари ва фермерлар кенгаши томонидан бир қатор маълумотлар киритилади.

Барча маълумотлар умумлаштирилиб вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимликларининг расмий веб-сайтларига киритилади.

2019 йил 1 августдан барча вилоят ҳокимликлари расмий веб-сайтларига маълумотларни киритишни таъминлаши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан (597-сон, 17.07.2019й.) БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган Тадбирлар дастури тасдиқланди.

Мазкур Тадбирлар дастуридан таълим тизимининг барча босқичларида бола ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни такомиллаштириш, таълим тизими органларининг расмий сайтларида бола ҳуқуқлари соҳасида маърифатга қаратилган ўқув саҳифаларини ташкил этиш, бола ҳуқуқлари соҳасида давра суҳбати, семинар, халқаро форум ўтказиш, дарслик, ўқув қўлланмалари чоп этиш каби тадбирлар ўрин олган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президентнинг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–4399, 19.07.2019 й.) қабул қилинди

Қарор билан:
👉 Лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилиши;
👉 Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳани тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш учун масъул орган эканлиги;
👉 Лойиҳа доирасида кредит маблағларини ўзлаштириш 2019 йил сентябрь ойидан бошланиши;
👉 Лойиҳа мақсадларида халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан олинган қарз Молия вазирлиги томонидан қайтарилиши белгиланди.

Шунингдек, қарор билан лойиҳани амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси“ тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (608-сон, 19.07.2019 й.) билан Астрахань давлат техника университети (Россия Федерацияси)нинг Тошкент вилоятидаги филиали ташкил этилди

Қарорга мувофиқ, балиқчилик тармоғи эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқариш ва энг муҳим илмий-тадқиқот вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Филиал Бош муассаса томонидан таъсис этилади ва кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб асосий бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича мутахассислар, жумладан, илмий-педагог кадрларни тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва малакасини оширади.

2019/2020 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети Бош муассаса билан ҳамкорликда “Сув биоресурслари ва аквакультура” бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги шаклда тўлов-контракт асосида рус гуруҳида кадрлар тайёрлашни давом эттиради.

Филиалнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича кадрлар тайёрланади:
👉 Сув биоресурслари ва аквакультура;
👉 Экология ва табиатдан фойдаланиш;
👉 Балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси;
👉 Балиқчилик хўжалиги иқтисодиёти.

Филиал битирувчиларига Астрахань давлат техника университети (Россия Федерацияси)нинг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва ушбу диплом Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.

2020 йил 1 августгача Филиал малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан танлов асосида тўлдирилиши таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (603-сон, 19.07.2019) билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интелектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди

Технологик жараёнларни лойиҳалаштириш, бошқарув фаолиятини интеллектуаллаштириш ва автоматлаштиришнинг илмий-техникавий масалалари ечимига йўналтирилган дастурий маҳсулотларни яратиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Қарор билан Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти лавозими жорий этилади.

Илмий консультант Марказга умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Марказ директори Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда университет ректори томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди (607-сон, 19.07.2019й.)

Қарор билан олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари ва уларнинг тавсифлари, ушбу диплом иловаларининг давлат намуналари, олий таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси ва тавсифи тасдиқланди.

Диплом ва иловаларнинг давлат намуналари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

Дипломлар ва уларнинг иловалари ҳамда академик маълумотнома бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳаражатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Дипломлар ва уларнинг иловалари ҳамда академик маълумотнома бланкалари компьютерда тўлдирилади ва олий таълим муассасалари битирувчиларига топшириш учун (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) текин тарқатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан (606-сон, 19.07.2019 й.) Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш, яъни мақсадли докторантура бир олий таълим ёки илмий муассаса учун етишмаётган илмий даражали кадрни бошқа муассасада шартнома асосида тайёрлашни назарда тутади.

Мақсадли докторантура идора ичида, идоралараро ҳамда давлатлараро шаклда амалга оширилади.

Идора ичи ва идоралараро мақсадли докторантура изланувчиларига қонунчиликда белгилаланган миқдорда стипендия тўланади ҳамда таътил берилади.

Мақсадли докторантурага ҳужжатлар ҳар йили 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.

Докторантурани муваффақиятли тугатган шахс уни ўқишга юборган буюртмачи ташкилотга камида уч йил ишлаб бериши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Суд экспертизаларини ўтказиш муддатлари экспертизаларнинг мураккаблиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 30 кун доирасида белгиланади.

Экспертизани 30 кунда ўтказиш мумкин бўлмаганда муддат ўтишидан 3 кун олдин экспертизани тайинлаган орган билан келишган ҳолда қўшимча муддат белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Пенсионерлар ўзларининг пенсия гувоҳномасига асосан кундузи соат 10:00 дан 16:00 гача Тошкент метрополитенида бепул ҳаракатланиш ҳуқуқига эга.

Бунда пенсионерлар махсус жетон олиш учун метрополитен кассаси операторига пенсия гувоҳномасини кўрсатади.

Ушбу жетон фақат шахсан пенсионернинг ўзига берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма
Чўмилиш мавсумида фуқароларга эслатма

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг Мактабгача таълим соҳасига инновацион ёндашувларни жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун экспериментал майдончаларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори (605-сон, 19.07.2019 й.) қабул қилинди

Қарор билан:
👉 Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 324-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти;
👉 Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 34-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти негизида доимий ишлайдиган экспериментал майдончалар ташкил этилиши белгиланди.

Экспериментал майдончаларнинг асосий вазифаси мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия беришни ташкил этиш соҳасида илғор хорижий тажрибани жалб этиш орқали республикада мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар белгиланди:
👉 Экспериментал мактабгача таълим ташкилоти Мактабгача таълим вазирлигига идоравий мансуб муассаса ҳисобланади;
👉 Мазкур ташкилотларнинг мудирлари мактабгача таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади;
👉 Ушбу ташкилотларда ишлаш учун малакали мутахассислар, шу жумладан, хорижий мутахассислар жалб этилади;
👉 Мазкур ташкилотларга болаларни қабул қилиш ташкилот уставига мувофиқ амалга оширилади;
👉 Ташкилотда ишлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи миқдори мактабгача таълим вазири томонидан Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига белгиланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (609-сон, 20.07.2019 й.) билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш, унга умумий раҳбарлик қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва Агентлик ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Агентликнинг асосий вазифаси интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган адлия вазири ўринбосари – директор раҳбарлик қилади.

Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг энг муҳим масалалари бўйича муаммоларни илмий таҳлил қилиш, тавсияларни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш учун Агентликда юқори малакали ходимлар, етакчи олим ва мутахассислардан иборат илмий-техник кенгаш ташкил этилади.

Агентлик ходимлари мақоми, тиббий хизмат кўрсатиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра тегишли равишда Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 23 июль ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8624.51 (+ 40.01) ↑

🇪🇺 1 EUR = 9676.70 (+ 2.83) ↑

🇷🇺 1 RUB = 136.92 (+ 0.58) ↑

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot