Huquqiy axborot
221K subscribers
5.84K photos
312 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди (ПФ–5761, 09.07.2019 й.)

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 августдан табиий газни ва электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлардан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар, қўшилган қиймат ва акциз солиғини чегириб ташлаб, 5 фоиз миқдорда амалга оширилади.

Илгари тушган маблағларнинг 10 фоизи ўтказилган.

2019 йил охиригача Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланганлар сони 2,5 млнга етказилади ҳамда 2020 йил охиригача 100 фоиз истеъмолчилар тизимга уланади.

Бунинг учун Жамғарма маблағларидан 100 млрд сўм маблағ ажратилади.

2020 йил 1 январдан прокуратура органлари ходимлари бир қисмининг таъминоти Жамғармадан Давлат бюджетига ўтказилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куну-тун, исталган пайт ОТМга ҳужжат топширинг

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида жойлашган қабул коммисияларда узундан-узун навбатлар ва тартибсизлик юзага чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги эслатмоқда:
👉 Тошкент давлат юридик университети;
👉 Қорақалпоқ давлат университети;
👉 Гулистон давлат университети;
👉 Фарғона давлат университети;
👉 Самарқанд давлат университетига ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари орқали топшириш мумкин!

Бундан ташқари, яна бир ажойиб янгилик!

Эндиликда, юқорида айтиб ўтилган ОТМларга ҳужжатларни куннинг 24 соати давомида, ўзингизга қулай бўлган вақтда топшириш имконига эгасиз! Вақтни бесамар сарфламанг!

Давлат хизматлари агентлиги қулайликлар яратишда давом этмоқда.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (566-сон, 09.07.2019 й.) билан Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади.

Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар – хизматлар кўрсатишни, ишлар бажаришни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ёлланма меҳнатдан фойдаланмайдиган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштирган шахслардир.

Меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ойдан 12 ойгача муддатга, меҳнат органлари томонидан фуқароларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар берилади.

Аризалар 3 кунда кўриб чиқилади.

Гувоҳномада кўрсатилган давр пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига киритилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга банклардан Бандликка кўмаклашиш жамғармалари ҳисобига имтиёзли микрокредитлар ажратилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (570-сон, 09.07.2019 й.)

Қарор билан Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, қарор билан Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, махсус ҳисобварақдаги маблағлардан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида фойдаланилади.

Бундан ташқари, қарор билан Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом нодавлат театр ва цирклар, ҳайвонот боғлари, маданият саройлари, концерт заллари, маданият марказларига татбиқ этилади.

Бюджетдан субсидиялар маданият ва санъат нодавлат муассасалари ҳаражатларининг бир қисмини қоплаш учун йиллик даромадлари ва харажатлари ҳажмидан, маданий хизматлар кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалардан келиб чиқиб ажратилади.

Унга кўра, тадбиркор субсидиялар ажратиш учун молия органига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Маданият ва санъат нодавлат муассасаси бюджетдан субсидия олишга буюртманомани ҳисобот ойидан кейин икки ой давомида тақдим этиши мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов
“Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанлов бўлиб ўтади

Адлия вазирлиги “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанловни эълон қилади.

Танлов аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш йўлларини топиш мақсадида ташкил этилди.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
👉 “Энг яхши журналистик материал учун”;
👉 “Энг яхши блогпост учун”;
👉 “Энг яхши юмористик асар (карикатура, ҳажвия ва ҳоказо) учун”;
👉 “Энг яхши видеоролик сценарийси учун”;
👉 “Энг яхши флаер, буклет, баннер, плакат учун”.

Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича 1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
👉 1-ўринга – Samsung Galaxy S10;
👉 2-ўринга – ноутбук;
👉 3-ўринга – телевизор.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ҳар бир номзод ўз ижодий материалларини номинация номини кўрсатган ҳолда танлов Ишчи органига паспорт нусхаси ва резюмеси билан биргаликда топширади.

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси танлов Ташкилий қўмитасининг Ишчи органи ҳисобланади.

Танлов БМТ Ривожланиш дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида молиялаштирилади.

Танловга материаллар 10 августга қадар қабул қилинади.

Танлов натижалари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади.

Танлов учун материалларни Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй манзилига ёки x.klichev@adliya.uz электрон почта манзилига юборинг.

Батафсил маълумот: www.adliya.uz сайтида.

Мурожаат учун телефон: 71 233-75-97.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (568-сон, 09.07.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришлар қўриқлаш хизмати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия органларига ўтганлиги боис баъзи объектларни қўриқлашга Миллий гвардия органлари масъул эканлигини назарда тутади.

Хусусан, алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганларни мажбурий даволашга ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларини, дипломатик ваколатхоналарни қўриқлаш шулар жумласидандир.

Шунингдек, ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти эндиликда Миллий гвардия органлари томонидан лицензияланади.

Илгари Ички ишлар вазирлиги томонидан лицензияланган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

👉 сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
👉 гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспортда етказиб берилган бўлса;
👉 ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
👉 ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
👉 ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
👉 оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
👉 хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
👉 ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“O‘zbekiston tarixi” телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди
(ПҚ–4390-сон, 11.07.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан “O‘zbekiston tarixi” телеканали ташкил этилади.

Қарор билан телеканалнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди.

Унга мувофиқ, телеканалнинг асосий вазифаси Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой тарихи, халқимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган илмий, маданий ва маънавий ҳиссаси ҳақида мамлакатимиз аҳолисини, чет эл жамоатчилигини кенг хабардор қилиш ҳисобланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори (573-сон, 09.07.2019 й.) билан Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ташкил этилди.

Қарорга мувофиқ, кимёвий технологиялар соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан тасдиқланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Қарор билан Филиал ўз фаолиятини Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларида олиб боради.

Мазкур касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиради.

Шунингдек, Филиални юқори малакали, илмий ва илмий педагогик кадрлар билан таъминлаш мақсадида Филиал учун илмий-тадқиқот институтлари ва республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида таянч докторантурага 2020 йилдан мақсадли квоталар ажратилиши таъминланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди (ПФ–5763, 11.07.2019 й.)

Фармон билан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди ва унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари Вазирликка ўтди.

Вазирлик олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бўйича ягона давлат сиёсатини, шунингдек олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув-тарбия жараёнига ташкилий ва методик раҳбарликни амалга ошириш юзасидан ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

2019 йил 1 августдан бошлаб ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Вазирлик бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади;

Вазирлик марказий аппаратининг:
👉 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик иш ҳақига – 30 фоиз;
👉 фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик иш ҳақига – 35 фоиз устамалар белгиланади.

Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари ойлик лавозим маошига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача – 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача – 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача – 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ – 40 фоиз ойлик устамалар тўланади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ректорлари, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда:
👉 хорижий фуқароларни ўқитиш учун олий ва касб-ҳунар таълими муассасаларида алоҳида бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари, касблар ва мутахассисликлар очиш, уларни ўқитиш тили ҳамда академик гуруҳ шакллантириш учун зарур талабалар (ўқувчилар) сонини белгилайди;
👉 касб-ҳунар таълими муассасаларида касблар ва мутахассисликлар бўйича таълим олиш истагида бўлган хорижий фуқароларни ўқитиш муддати, давомийлиги ва уларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилайди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (ПҚ–4391, 11.07.2019 й.)

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Қарор билан Вазирлик ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
👉 Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;
👉 Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати;
👉 Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази.

Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари тузилди.

Вазирлик марказий аппарати тузилмасига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди.

Қарор билан:
👉 Вазирликнинг ташкилий тузилмаси;
👉 Вазирлик марказий аппаратининг тузилмаси;
👉 Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси;
👉 Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қарорга мувофиқ:
👉 олий таълим муассасаларининг тузилмалари тегишли олий таълим муассасалари ректорлари томонидан бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
👉 давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим муассасасининг ректори бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
👉 давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим муассасасининг проректорлари олий таълим муассасаси ректорининг тавсиясига асосан бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Бунда:
👉 ўқув ишлари бўйича проректор лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
👉 ёшлар билан ишлаш бўйича проректор лавозимига номзод Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши;
👉 илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилади.

2020 йилдан бошлаб олий таълим муассасалари молиявий барқарорлиги ва мутахассисларига талаб юқорилигини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.

Эндиликда контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари олий таълим муассасаси ректори томонидан узайтирилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ижтимоий тармоқларда касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари акс этган видеоёзувлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилган?

Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан, бундай ноқонуний ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан: ⬇️
👉 қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш – 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:

👉 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

👉 иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги учун берилган, сарф қилинмаган ва вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

👉 ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, – таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун;

👉 иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

👉 интизомий жазо сифатида қўлланилган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Мазкур чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бундай ҳолларда жазо ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлик учун ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Гўшт-сут, балиқ, қандолатчилик маҳсулотлари (бисквит тортлар, пирожноелар ва бошқалар), ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр масаллиқлар ва бошқа тез бузиладиган маҳсулотларни сотишга фақат совутиладиган пештахталар, витриналар бўлган тақдирда рухсат берилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3172, 12.07.2019 й.)

Низомга мувофиқ, йирик солиқ тўловчилар тоифасига қуйидагилар киритилади:
👉 акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар;
👉 банклар ва уларнинг филиаллари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
👉 “Навоий КМК” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
👉 маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;
👉 йил якуни бўйича маҳсулотларни сотишдан олинган соф тушуми 100 млрд сўмдан юқори бўлган юридик шахслар.

Йирик солиқ тўловчилар жумласига киритилган юридик шахслар вилоят солиқ бошқармалари томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан 5 кун ичида бу ҳақда ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 (10%) баравар оширилди.

2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:
👉 иш ҳақи – ойига 223 000 сўм;
👉 ёшга доир пенсиялар – 436 150 сўм;
👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм;
👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фармонга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб:
👉 II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

👉 II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар – пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

👉 боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

2019 йилнинг 1 августидан I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot