Huquqiy axborot
367K subscribers
6.26K photos
386 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (563-сон, 05.07.2019 й.) билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали ташкил этилди

Қарорга мувофиқ, психология, педагогика, математика ва табиий фанлар, механика ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Шунингдек, Филиал психология соҳасида Россия Федерациясининг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида малакали кадрлар тайёрлайди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot_lotin
#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 9 июль ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8578.36 (+ 3.62) ↑

🇪🇺 1 EUR = 9628.35 (- 119.41) ↓

🇷🇺 1 RUB = 134.52 (- 1.31) ↓

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:
👉 стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;
👉 кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;
👉 клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;
👉 музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;
👉 маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари;
👉 ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
👉 аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;
👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
👉 соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;
👉 иш жойлари бўлган хоналар;
👉 кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;
👉 хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.

Жамоат жойларида, шу жумладан қуйидагилар тақиқланади:
👉 тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш;
👉 уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш;
👉 алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
👉 тиланчилик қилиш;
👉 рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан фойдаланиш;
👉 ит ва мушукларни тумшуқбоғсиз ва етовсиз олиб юриш.

Жамоат жойларида мазкур хатти-ҳаракатларни содир этиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot_lotin
#Адлия_хабари
Бепул юридик ёрдам тизими такомиллаштирилади

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига https://regulation.gov.uz жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Лойиҳага асосан:
👉 бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимининг бошқариш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ягона тизим;
👉 ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноий суд ишини юритиш билан бирга маъмурий ва фуқаролик ишларида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
👉 бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган шахслар тоифалари ҳамда бундай ёрдамни кўрсатиш шартлари;
👉 бепул юридик ёрдам турлари, шакллари ва амалга ошириш усуллари;
👉 давлат ҳисобидан жалб қилинган адвокатларнинг фаолияти натижадорлиги ва сифатини баҳолаш;
👉 адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, юридик клиника ва бошқа субъектлар томонидан бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш тартиби назарда тутилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot_lotin
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги бизнес ва бошқарув республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3128-1, 08.07.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Олий мактабда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш кундузги шаклда, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда эса ситрқи, кечки шаклларда, шунингдек масофавий амалга оширилади.

Олий мактаб магистратурасида мутахассислар ишлаб чиқариш (камида 1 йил) ва илмий-педагогик (камида 2 йил) йўналишлар бўйича тайёрланади.

Илгари “Лойиҳа бошқаруви” бўйича 1 йиллик, “Бизнес бошқаруви” бўйича 2 йиллик магистратурада ўқитиш амалга оширилган.

Магистратурага кириш ёзма имтиҳон ва тест синовлари шаклида амалга оширилади.

Илгари тест ва суҳбат шаклида амалга оширилган.

Номзодларнинг иш стажига эга бўлишига оид талаб бекор қилинди.

Илгари ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги таълимга уч йилдан кам бўлмаган, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълимга беш йилдан кам бўлмаган стажга эга фуқаролар қабул қилинган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot_lotin
#Адлия_хабари
Хабарингиз бор, адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда, Адлия вазирлиги тизимидаги шу жумладан, адлия бошқармалари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, юридик таълим муассасаларидаги коррупция кўриниши ҳақидаги маълумотларни телеграмдаги @antikorbot боти орқали ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформа орқали юбориш мумкин.

Бунда, юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

Махсус платформа ҳаволасига ўтиш манзили: http://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси тасдиқланди.

Комиссия «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқади.

Истиқлолни тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичи ўтказилади.

Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади ва тақдирланади.

Шунингдек, «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида – она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot_lotin
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–548, 08.07.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, фойдаланиш, бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш:
👉 фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан (608 минг 190 сўмдан) 5 бараваригача (1 млн 13 минг 650 сўмгача);
👉 мансабдор шахсларга 5 бараваридан (1 млн 13 минг 650 сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг содир этилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача (10 млн 136 минг 500 сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Мазкур жавобгарлик чоралари 2019 йил 1 октябрдан кучга киради.

Қонун билан Миллий гвардия органлари маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўрувчи ҳамда суриштирув органлари қаторига киритилди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot_lotin
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бухоро шаҳрида “Bukhara City” мажмуаси қурилади

Бухоро шаҳрида “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги
Ҳукумат қарори қабул қилинди (565-сон, 08.07.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, Бухоро шаҳрининг белгиланган ҳудудларида самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази барпо қилинади.

Қарорга кўра, “Bukhara City” ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ташкил этилди.

Мазкур мажмуани барпо этиш жараёнида зарур тадбирларни ташкиллаштириш ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят кенгаши таркиби тасдиқланди.

Мажмуа ҳудудида музей, халқаро конференция ва форумлар ўтказиш учун “Экспомарказ”, бизнес маркази, кинотеатр, театр, кутубхона, банклар, офислар, турар жой бинолари ва бошқа замонавий объектларни жойлаштиришга устиворлик берилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади
👉 тақиқловчи белгилар ва «Хавфли»!», «Чўмилиш тақиқланади!», «Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!» сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
👉 тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
👉 моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
👉 техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
👉 сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
👉 алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
👉 сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
👉 ёлғон тревога сигнали бериш;
👉 вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
👉 сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
👉 пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
👉 кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
👉 сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
👉 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
👉 шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
👉 овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
👉 товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
👉 қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент вилоятида “Angren Paсk” ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (564-сон, 08.07.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, “Angren Paсk” ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизи “Николь Пак УК”га (Россия) қуйидаги инвестиция мажбуриятлари билан “ноль” қийматда сотилади:
👉 1-босқичда – камида 25 млн доллар инвестиция киритиш ҳамда 2019-2020 йилларда “Angren Paсk” ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш;
👉 2-босқичда – камида 25 млн доллар инвестиция киритиб 2020-2021 йилларда йилига 6,0 млн квадрат метр битум, том ёпиш ва гидроизоляция материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
👉 3-босқичда – камида 25 млн доллар инвестициялар киритиб 2020-2021 йилларда йилига 300 минг куб метр экструзион пенополистирол ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан Математика фанини ривожлантириш ва В.И.Романовский номидаги Математика институти фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишни назарда тутувчи мақсадли дастур тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, ҳар йилги “Илм-фан етакчиси” республика танлови ўтказилади.

2020 йилдан илмий лабораториялар ва илмий ходимларнинг фаолияти ҳар йили Фанлар академияси ташкил этадиган махсус комиссия томонидан баҳоланади.

Институт тузилмасида Ёш математиклар ўқув маркази ташкил этилади.

Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши ташкил этилди.

Кенгашнинг асосий вазифаси фан ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ҳисобланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак:
👉 ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;
👉 I ва II гуруҳ ногиронларига;
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;
👉 таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга;
👉 жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди (ПФ–5761, 09.07.2019 й.)

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 августдан табиий газни ва электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлардан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар, қўшилган қиймат ва акциз солиғини чегириб ташлаб, 5 фоиз миқдорда амалга оширилади.

Илгари тушган маблағларнинг 10 фоизи ўтказилган.

2019 йил охиригача Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланганлар сони 2,5 млнга етказилади ҳамда 2020 йил охиригача 100 фоиз истеъмолчилар тизимга уланади.

Бунинг учун Жамғарма маблағларидан 100 млрд сўм маблағ ажратилади.

2020 йил 1 январдан прокуратура органлари ходимлари бир қисмининг таъминоти Жамғармадан Давлат бюджетига ўтказилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куну-тун, исталган пайт ОТМга ҳужжат топширинг

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида жойлашган қабул коммисияларда узундан-узун навбатлар ва тартибсизлик юзага чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги эслатмоқда:
👉 Тошкент давлат юридик университети;
👉 Қорақалпоқ давлат университети;
👉 Гулистон давлат университети;
👉 Фарғона давлат университети;
👉 Самарқанд давлат университетига ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари орқали топшириш мумкин!

Бундан ташқари, яна бир ажойиб янгилик!

Эндиликда, юқорида айтиб ўтилган ОТМларга ҳужжатларни куннинг 24 соати давомида, ўзингизга қулай бўлган вақтда топшириш имконига эгасиз! Вақтни бесамар сарфламанг!

Давлат хизматлари агентлиги қулайликлар яратишда давом этмоқда.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (566-сон, 09.07.2019 й.) билан Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади.

Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар – хизматлар кўрсатишни, ишлар бажаришни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ёлланма меҳнатдан фойдаланмайдиган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштирган шахслардир.

Меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ойдан 12 ойгача муддатга, меҳнат органлари томонидан фуқароларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар берилади.

Аризалар 3 кунда кўриб чиқилади.

Гувоҳномада кўрсатилган давр пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига киритилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга банклардан Бандликка кўмаклашиш жамғармалари ҳисобига имтиёзли микрокредитлар ажратилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (570-сон, 09.07.2019 й.)

Қарор билан Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, қарор билан Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, махсус ҳисобварақдаги маблағлардан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида фойдаланилади.

Бундан ташқари, қарор билан Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом нодавлат театр ва цирклар, ҳайвонот боғлари, маданият саройлари, концерт заллари, маданият марказларига татбиқ этилади.

Бюджетдан субсидиялар маданият ва санъат нодавлат муассасалари ҳаражатларининг бир қисмини қоплаш учун йиллик даромадлари ва харажатлари ҳажмидан, маданий хизматлар кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалардан келиб чиқиб ажратилади.

Унга кўра, тадбиркор субсидиялар ажратиш учун молия органига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Маданият ва санъат нодавлат муассасаси бюджетдан субсидия олишга буюртманомани ҳисобот ойидан кейин икки ой давомида тақдим этиши мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов
“Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанлов бўлиб ўтади

Адлия вазирлиги “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанловни эълон қилади.

Танлов аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш йўлларини топиш мақсадида ташкил этилди.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
👉 “Энг яхши журналистик материал учун”;
👉 “Энг яхши блогпост учун”;
👉 “Энг яхши юмористик асар (карикатура, ҳажвия ва ҳоказо) учун”;
👉 “Энг яхши видеоролик сценарийси учун”;
👉 “Энг яхши флаер, буклет, баннер, плакат учун”.

Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича 1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
👉 1-ўринга – Samsung Galaxy S10;
👉 2-ўринга – ноутбук;
👉 3-ўринга – телевизор.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ҳар бир номзод ўз ижодий материалларини номинация номини кўрсатган ҳолда танлов Ишчи органига паспорт нусхаси ва резюмеси билан биргаликда топширади.

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси танлов Ташкилий қўмитасининг Ишчи органи ҳисобланади.

Танлов БМТ Ривожланиш дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида молиялаштирилади.

Танловга материаллар 10 августга қадар қабул қилинади.

Танлов натижалари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади.

Танлов учун материалларни Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй манзилига ёки x.klichev@adliya.uz электрон почта манзилига юборинг.

Батафсил маълумот: www.adliya.uz сайтида.

Мурожаат учун телефон: 71 233-75-97.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (568-сон, 09.07.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришлар қўриқлаш хизмати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия органларига ўтганлиги боис баъзи объектларни қўриқлашга Миллий гвардия органлари масъул эканлигини назарда тутади.

Хусусан, алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганларни мажбурий даволашга ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларини, дипломатик ваколатхоналарни қўриқлаш шулар жумласидандир.

Шунингдек, ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти эндиликда Миллий гвардия органлари томонидан лицензияланади.

Илгари Ички ишлар вазирлиги томонидан лицензияланган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot