#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4380, 01.07.2019 й.)
Қарор билан Интеллектуал мулк агентлиги ижро этувчи аппаратининг янгиланган тузилмаси тасдиқланди.
Агентликнинг асосий вазифаси интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳисобланади.
Шунингдек, Агентлик давлат органлари, корхоналари, муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича ўрганишлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
2019/2020 ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетида “Интеллектуал мулк ҳуқуқи” мутахассислиги бўйича янги магистратура йўналиши очилади.
Адлия вазирлиги ҳузурида адлия вазири раислигида интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилди.
✅ Қарорга мувофиқ, қуйидаги мезонларга мос товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси Ўзбекистонда ҳаммага маълум деб эътироф этилади:
👉 товар белгиси қўлланиладиган товарлар ёки хизматларнинг тури истеъмолчилар, уни тарқатадиганлар ёки унга алоқадор ишбилармонлар доирасида таниб олиниши;
👉 аввалдан хос бўлган ёки фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган юқори фарқланиш хусусияти;
👉 Ўзбекистон ҳудудида, Интернет тармоғининг миллий сегмент домен номлари тизимида товар белгисидан кенг фойдаланиш ва унинг реклама қилиниши;
👉 республикада узоқ муддат давомида ва фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган тижорат қиймати.
📍 Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (545-сон, 30.06.2019 й.)
Қарорга мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион технопаркни ҳам ўз ичига олувчи “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази ташкил этилди.
✅ Қарор билан Марказнинг асосий вазифаларидан этиб қуйидагилар белгиланди:
👉 замонавий ахборот ва инновацион технологиялар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
👉 ёшларда мустақил тадқиқотчилик ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уни ривожлантириш, шунингдек, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;
👉 ёш тадбиркорларга ўз бизнесини самарали йўлга қўйиш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга кўмаклашиш.
Марказ фаолияти Сирдарё педагогика коллежига қарашли бўлган 1 ва 2-сон талабалар ётоқхонасида ташкил этилади.

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонунга мувофиқ, шахсга доир маълумотлар жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳисобланади.
Қонун билан Ҳукумат ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Шахсга доир маълумотлар давлат бошқаруви органларига бепул берилади.
Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Давлат шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Жисмоний шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмайди.
Қонун 2019 йил 1 октябрдан кучга киради.

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (548-сон, 02.07.2019 й.)
Киритилган ўзгартиришлар давлат хизматларини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар давлат хизматлари марказлари орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланишини назарда тутади.
Шунингдек, Ҳукуматнинг лицезия бериш, рухсатнома бериш ва бошқа давлат хизматларини кўрсатишни тартибга соладиган ҳужжатларига давлат хизматларини тезлаштирилган шаклда кўрсатишга оид қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, давлат хизматлари (лицензия бериш, рухсатнома бериш ва бошқалар) умумий белгиланган муддатдан қисқароқ муддатда қўшимча ҳақ тўлаш эвазига кўрсатилиши мумкин.
Масалан, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш учун аризаларни умумий тартибда кўриб чиқиш муддати 15 кундан кўп бўлмайди ва энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Айнан мазкур фаолият учун аризаларни тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш муддати эса 5 кундан кўп бўлмайди ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги тўловга яна шунча миқдорда қўшимча тўлов ундирилади.

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (549-сон, 02.07.2019 й.)
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, электрон тижорат орқали фақат рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббиёт буюмларини сотиш мумкин.
Дориларни фақат фармацевтик маълумотга эга мутахассислар чакана сотиши мумкин.
Шунингдек, киритилган қўшимчалар билан дорилар ва тиббий буюмларни электрон тижорат орқали сотишда дорихоналар веб-сайтлар ва мобил иловаларда бир қатор маълумотларни жойлаштириши кераклиги белгиланди.
Хусусан, веб-сайтлар ва мобил иловаларда сотиладиган дорилар ва тиббий буюмлар ҳақида маълумот, қўллаш бўйича йўриқнома, нархи, уларнинг аналоги ҳақида маълумотлар бўлиши керак.
Рецепт асосида дорилар берилганда фармацевт рецептнинг йиртма корешогига берилган дорининг номи, серия рақами, фармацевт фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, уни имзолайди ва дорихонанинг штампини қўйиб беморга беради.
Дорилар электрон рецепт билан берилганда юқоридаги маълумотлар “Фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими”га киритилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан сўнг кучга киради.

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (551-сон, 03.07.2019 й.)
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган фуқаролар туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларида, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда марказий поликлиникалардан бирида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Илгари тиббий кўрикнинг барча босқичлари фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек Тошкент шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул ўтказилган.

Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2185-2, 03.07.2019 й.)
✅ Киритилган қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:
👉 савдо субъектларининг кунлик ўртача нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ бўлганда банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширишни;
👉 кунлик тушум энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан кам бўлганида банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил топширишни.
Илгари кунлик тушум миқдоридан қатъи назар савдо субъектлари нақд пулни инкассация пунктларига (банклар кассаларига) ҳар куни инкассация қилиши керак эди.

Хорижий инвесторлар билан ишлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (547-сон, 02.07.2019 й.)
Қарор билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида эксперимент тариқасида Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ташкил этилди.
Гуруҳнинг асосий вазифаси хорижий инвесторларни бизнесни юритиш шартлари тўғрисида хабардор қилиш ва фаол ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш ҳисобланади.
Гуруҳ томонидан хорижий инвесторларнинг ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.
Инвесторларнинг мурожаатлари Гуруҳ томонидан “business.gov.uz” ахборот тизимига кечиктирилмасдан киритиб борилади.
Бош вазир қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти эса уларни ўрганиб, тегишли чоралар кўриш учун республика даражасидаги ваколатли органларга ёки ҳудудий қабулхоналарга юборади.

#Адлия_хабари
Сўнгги пайтларда турли Интернет ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда суднинг ҳукмига асосан тегишли жазони ўтаётган маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан маҳкума сақланаётган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда.
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини мазкур масала юзасидан турли хил асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирамиз.
Адлия вазирлиги ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим қилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги огоҳлантиради: шахсий ҳаёт дахлсиздир!
Охирги пайтларда айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда инсонларнинг шахсий ҳаётига тегишли маълумотлар, хабарлар ва шунинг асосида хулосалар тарқатиш учрамоқда.
Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини олиб борувчи ташкилот сифатида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Конституциясининг 25-моддасида ҳар кимнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлиги, 27-моддасида шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланган.
“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга асосан, ОАВ орқали фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.
“Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига кўра, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиши шарт.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, энг кам иш ҳақининг қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Адлия вазирлиги шахсий дахлсизлик ҳуқуқи Конституция билан ҳимояланишини ва бу кафолатни ҳеч ким поймол эта олмаслигини тушунтиради ва барча ахборот макони иштирокчиларини шу ҳуқуқларни ҳурмат қилишга ва қонунларга риоя этишга чақиради.
Зеро, ҳуқуқий давлат ва озод жамиятнинг негизида шахснинг дахлсизлиги ҳуқуқий жиҳатдан энг марказий аҳамиятга эгадир.

Президент қарори билан (ПҚ–4376-сон, 2019 йил 29 июнь) Ўзбекистон Республикаси ва “Газпром ЭП Интернэшнл Б.В.” (Нидерландия) ўртасида Устюрт минтақасидаги Жел кони бўйича имзоланган маҳсулот тақсимотига оид Битим ва 1-сон Қўшимча битим тасдиқланади.
✅ Битимда қонунчиликда белгиланган меъёрлардан ташқари қуйидаги каби шартлар назарда тутилган:
👉 компенсация маҳсулотининг чекланган даражаси 75%;
👉 фойда солиғининг ставкаси 12%;
👉 инвесторнинг қопланиши шарт бўлган ҳаражатларининг қопланмаган қисми учун йиллик молиялаштириш ставкаси 8%;
👉 инвестор томонидан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини унинг “Газпром зарубежнефтгаз” АЖ шўъба компаниясига топшириш имконияти;
👉 Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли орган функциясини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига ўтказиш в.ҳ.
✅ Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
👉 Битимда кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловларини тўлаш тартиби Битимнинг бутун амал қилиш даврида ўз кучини сақлаб қолади;
👉 инвесторга тақдим этилган имтиёз ва преференциялар операторга ҳам татбиқ этилади;
👉 “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар битимнинг амал қилиш даврида инвесторга фойдаланишга бериладиган мол-мулклар учун мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилади;
👉 Битим имзоланган кейин Ўзбекистон қонунчилигига битим шартларини ёмонлаштирадиган ўзгартиришлар киритилганда битим шартлари ўз кучида қолади.

Ички ишлар органлари ходимларини мобиль видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (556-сон, 03.07.2019 й.)
Қонунчиликка мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан йўл-патруль хизмати ходими хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориши ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиши керак эди.
Қарор билан ЙПХ ходимлари хизмат вазифаларида мобиль видеокамерадан фойдаланишига оид талаб 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.
Шунга кўра, йўл ҳаракати қатнашчилари 2020 йил 1 январгача хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқидан фойдалана олмайди.
Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга (ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно).

Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4381, 01.07.2019 й.)
Қарорга кўра баҳолаш ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва баҳоловчиларни тоифалаш Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Илгари мазкур фаолият Давлат рақобат қўмитаси томонидан лицензияланган.
Баҳолаш бу объектларнинг қийматини аниқлашга қаратилган фаолиятдир.
2019 йил 1 декабргача мулкчилик шаклидан қатъи назар объектларни баҳолашнинг ягона миллий стандарти тасдиқланади.
2019 йил 1 августдан баҳоловчилар тоифалаб борилади.
Тоифалаш натижалари Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Баҳолаш ташкилотлари ассоциацияси ва Баҳоловчилар жамиятининг веб-сайтларида эълон қилиб борилади.
2020 йил 1 январдан баҳолаш ташкилотларининг рейтинги жорий этилади.

#Биласизми
Таълим соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган айрим имтиёзлар
Тест синовлари бўладиган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган ногирон абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун тўлов ундирилмайди.
Ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришда ногирон бўлиб қолган Қуролли Кучларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган бўлган болалар олий таълим муассасаларига қўшимча икки фоизли давлат гранти асосида қабул қилинади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари боғчаларга жойлаштиришда имтиёзли рўйхатга киритилади.
✅ Ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи I ва/ёки II гуруҳ ногирони бўлган оилалар, ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар иқтидорли фарзандлари қуйидагилар билан таъминланади:
👉 замонавий ягона мактаб формаси;
👉 асосий турдаги ўқув қуроллари;
👉 бадиий китоблар;
👉 болалар газета ва журналларига обуна қилиш;
👉 республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;
👉 республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш.
Давлат грантлари бўйича таълим олган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларидан академик таътил олганида ўқишга давлат грантлари асосида қайта тикланиши мумкин.

Адлия ҳоким қарорини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритди
Қатор оммавий ахборот воситаларида “Дамас” русумли автомашиналарга Термиз шаҳри ичида йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланиш тақиқланганлиги оқибатида норозиликлар пайдо бўлгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.
Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳокимликлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш Вазирликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шунга кўра, мазкур масала юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Термиз шаҳар ҳокими томонидан 2019 йил 13 июнда “Термиз шаҳрида транспорт хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор билан шу жумладан, 2019 йил 1 июлдан бошлаб Термиз шаҳри ичида “Дамас” русумли транспорт воситалари ҳаракатини тўхтатиш бўйича мутасадди идораларга вазифалар юкланган.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур қарор лойиҳаси Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан кўриб чиқилиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилувчи ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари принципларини бузиши мумкинлиги туфайли Савдо-саноат палатаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан келишилиши лозимлиги ҳақида хулоса тақдим этилган.
Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган қонун ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга кириши лозим.
Бироқ, Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан қарор тегишли идоралар билан келишилмасдан, адлия бўлимининг ҳуқуқий экспертиза якунлари бўйича ижобий хулосасини олмаган ҳолда қабул қилинганлиги натижасида қатор қонун ҳужжатлари талаблари бузилган.
Юқоридагиларга кўра, 10 кунлик муддатда мазкур қарорни бекор қилиш, шунингдек айбдор шахсларга тегишли чоралар кўрилиши учун 2019 йил 3 июль куни Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан Термиз шаҳар ҳокимлигига тақдимнома киритилди.
Маълумот ўрнида Адлия вазирлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш амалиёти қатъий назорат остига олинганлигини, бу бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан ҳокимликларга тегишли ҳуқуқий ва методик ёрдам кўрсатиб келинаётганлигини билдиради.
Хусусан, 2019 йилнинг ўтган даврида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан киритилган тақдимномаларга асосан туман (шаҳар) ҳокимларининг 160 та қарорлари бекор қилинган, 165 нафар масъул шахс жавобгарликка тортилган.

2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (557-сон, 04.07.2019 й.)
Қарорга мувофиқ, Фуқаро муҳофазаси институтининг “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2019/2020 ўқув йили учун қабул квотаси жами 15 та ўрин этиб белгиланди.
✅ Шундан:
👉 3 та ўрин – давлат гранти;
👉 12 та ўрин – тўлов-контракт.

Ҳукумат қарори (555-сон, 03.07.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди
Қарорда белгиланишича, Ички ишлар вазирлигининг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Миллий гвардияга ўтказилган.
Низомга мувофиқ, қўриқлаш хизматининг асосий вазифаси шартнома асосида давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини қўриқлашни таъминлаш ҳисобланади.
Қўриқлаш хизмати учун нарх Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Молия вазирлиги билан келишиб, бошқа ташкилотлар учун Миллий гвардия қўмондони томонидан мустақил белгиланади.
Низом билан Қўриқлаш хизматининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, нарядларнинг фаолиятини ташкил этиш, ходимларнинг жавобгарлиги белгилаб берилди.
Хусусан, Қўриқлаш хизмати ходими давлат органи вакили ҳисобланади ва давлат ҳимояси остида бўлади.
Қўриқлаш хизмати ходими хизмат вазифасини бажаришда фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиғига (командирига) ва масъул навбатчига бўйсунади.

Харид қилиш тартиб таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3016-2, 04.07.2019 й.)
Киритилган қўшимчаларга кўра, давлат харидларини амалга оширишда танлов иштирокчиларининг 3 таси ёки ундан ортиғи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлса, давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин.
Дaвлaт хaриди – бу товарларни (ишларни, хизматларни) давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда олишдир.

Ташкилотларда иш жойларида (хизмат хонаси) йилнинг илиқ даврида иш берувчи қуйидагилардан юқори бўлмаган ҳаво ҳароратини ва ҳавонинг нисбий намлигини таъминлаши шарт:
👉 енгил тоифадаги ишларда 31ºС дан, ҳавонинг нисбий намлиги эса 40-60 % дан;
👉 ўртача оғир тоифадаги ишларда 29ºС дан, ҳавонинг нисбий намлиги эса 40-60 % дан;
👉 оғир тоифадаги ишларда 27 ºС дан, ҳавонинг нисбий намлиги эса 40-60 % дан.
✅ Бунда: ⬇️
👉 йилнинг илиқ даври – бу ўртача кунлик ташқи ҳаво ҳарорати +10ºС дан юқори бўлган йил даври;
👉 ишларнинг тоифаси – бу организмнинг умумий энергия сарфига асосланган ҳолда ишларни оғирлик даражаси бўйича ажратиш;
👉 енгил ишлар – бу ўтирган ҳолда бажариладиган ва жисмоний куч талаб қилмайдиган, шунингдек, ўтириш, тик туриш ёки юриш билан боғлиқ бўлган ва муайян жисмоний куч талаб қиладиган ишлардир;
👉 ўртача оғирликдаги ишлар – бу юрган, тик турган ёки ўтирган ҳолатда майда маҳсулот ёки буюмларни (1 кг гача) ташиш билан боғлиқ бўлган ва муайян жисмоний куч талаб қиладиган, шунингдек тик турган ҳолда бажариладиган, юриш ва унча катта бўлмаган оғирликдаги (10 кг гача) юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган ҳамда ўртача оғирликдаги жисмоний куч талаб қиладиган ишлардир;
👉 оғир ишлар – бу доимий равишда ҳаракат қилиш, катта оғирликдаги (10 кг дан ортиқ) юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган ва катта жисмоний куч талаб қиладиган ишлардир.