Huquqiy axborot
220K subscribers
5.81K photos
311 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (430-сон, 25.05.2019 й.) билан Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, питомниклар ва плантацияларда етиштирилган ёввойи ўсимликлардан фойдаланиш учун тўлов ҳамда йиғиш ва тайёрлаш учун рухсатномалар талаб қилинмайди.

Питомник – дарахт ва бута ўсимликларининг кўчатлари ҳамда ниҳолларини табиатни муҳофаза қилиш учун етиштиришга ихтисослаштирилган хўжалик.

Плантациялар сув муҳофазаси зоналаридан ташқари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди ерлари, захира ерларда ва бошқа ерларда барпо этилади.

Питомниклар эса хўжалик юритувчи субъектларнинг ер участкаларида, ўрмон хўжалиги ва бошқа ерларда барпо этилади.

Питомниклар ва плантацияларнинг реестри Экология ва атрофни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан юритилади.

Питомниклар ва плантацияларни реестрга киритиш учун плантаторлар кўчатларни экиш тўғрисидаги далолатнома тузилишидан кўпи билан 15 кун олдин Экология қўмитасига ҳужжатлар тақдим этилади.

Кўчатлар экилишидан 7 кун аввал экология органининг вакили экиш жараёнида иштирок этиши учун хабардор қилинади.

Вакил иштирокига оид хабар олинган кундан 2 кун ичида экология органи экиш жараёнида иштирок этадиган вакил тўғрисида маълумотни тақдим этади.
Плантатор экиш ишлари якунидан сўнг 3 кунда экология органларига экиш далолатномасини юборади.

Экология органлари 3 кунда питомниклар ва плантацияларнинг реестрга киритилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2775-2, 27.05.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга кўра, қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси ариза олинган вақтдан 7 иш кунида қайтарилади. Илгари бу муддат 15 иш кунини ташкил этган.

Аризага эндиликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича юридик шахс қарзларининг солиштирув далолатномаси, солиқ ҳисоботи бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби ва илгари ҚҚСнинг ортиқча суммаси қайтарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни илова қилиш талаб этилмайди.

Аризага эндиликда товарларни экспорт қилинганлиги ва валюта тушганлиги тўғрисида маълумот илова қилинади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ички ишлар органи ходими жиноят содир этишда гумон қилиниб (жумладан ҳужжати йўқлиги учун) ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши, шунингдек у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши шарт.

Бунда у ўзини таништириши ва ушланаётган шахснинг талабига кўра шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.

Ваколатли шахслар ва фуқаролар қонунга хилоф ёки асоссиз ушлаб турганлик ёхуд ушлаш вақтида ваколатлари доирасидан четга чиққанлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳар бир бола туғилган пайтдан эътиборан фамилия, исм, ота исми олиш, миллати ва фуқаролигига эга бўлиш ҳуқуқига, шунингдек уларни сақлаб қолиш ҳуқуқига эга.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан (434-сон, 27.05.2019 й.) Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Концепциянинг мақсади ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш, экология соҳасидаги илм-фанни инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.

Мактабгача таълим муассасаларида “Эколог болажон” дастури жорий этилади ва “Экологик йўлакчалар” ташкил этилади.

Шунингдек, “Она табиат” мавзусида очиқ ҳавода таништирув соатлари ўтказилади.

Мактабларда “Энг яхши экологик тоза мактаб”, “Энг яхши эколог ўқувчи” кўрик танловлари ўтказилади.

Лицейлар ва коллежлар ўқувчилари ўртасида “Экология билимдони” мусобақаси ташкил этилади.

Олий таълим муассасалари, талабалар турар жойларида “Эко-клублар” фаолияти йўлга қўйилади.

2019 йил декабргача экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид зарур материаллар ва бошқа маълумотлар беришга мўлжалланган “ekologiya.uz” сайти ишга туширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Адлия вазирлиги: Депутатлар нега машина чироқлари билан боғлиқ баҳсда ўзларини ўзлари инкор қилмоқда?

https://bit.ly/2I1tYzD

Каналга қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Биласизми
Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни рад этганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси тасдиқланди.

Унга кўра, Филиалга 2019-2020 ўқув йилида 260 нафар талаба қабул қилинади.

Уларнинг 30 нафари Филиалнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлими битирувчилари ҳисобидан шакллантирилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–543, 28.05.2019 й.)

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, сохта банкротлик, банкротликни яшириш, қасддан банкротликка олиб келиш учун жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваридан (30 млн 409 минг 500 сўмдан) 250 бараваригача (50 млн 682 минг 500 сўмгача) оширилди.

Илгари бу миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан (20 млн 273 минг сўмдан) 200 бараваригача (40 млн 546 минг сўмгача) эди.

Мазкур жиноятлар учун эндиликда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш (яъни тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш) жазоси қўлланилмайди.

Мазкур ўзгартиришлар 3 ойдан сўнг кучга киради.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини, ёввойи ўсимликларни йиғиш ҳам энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан (2 млн 27 минг 300 сўмдан) 15 бараваригача (3 млн 40 минг 950 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Илгари фақат ғайриқонуний ов маҳсулотларини қабул қилиш учун жавобгарлик мавжуд эди.

Эндиликда ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб:
👉 фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан (608 минг 190 сўмдан) 5 бараваригача (1 млн 13 минг 650 сўмгача);
👉 мансабдор шахсларга 7 бараваридан (1 млн 419 минг 110 сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–5731, 28.05.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, 111 та мамлакат фуқароларига қуйидаги миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилди:

👉 Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

👉 Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида – 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.

Эндиликда гидлар (экскурсия етакчилари), кузатиб борувчи-йўриқчиларнинг хизматлари олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим тўғрисидаги дипломи ёки гидлар йўналиши бўйича қайта
тайёрлаш тўғрисидаги гувоҳномаси бўлган шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Илгари мазкур фаолият фақат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификатини олган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин эди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳар бир фуқаро соғлиғини сақлаш бўйича қуйидагилар тўғрисида маълумотларни олиш ҳуқуқига эга:
👉 ўз соғлиғининг ҳолати;
👉 текшириш натижалари;
👉 қандай касали борлиги;
👉 қандай ташхис қўйилганлиги;
👉 касалликнинг бундан буён қандай кечишига оид тахминлар;
👉 даволаш усуллари ва бу усуллар билан боғлиқ хавф-хатар;
👉 тиббий аралашувнинг эҳтимол тутилган турлари ва уларнинг оқибатлари;
👉 амалга оширилган даволашнинг натижалари.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ташкил этилди (2019 йил 28 май, 437-сон).

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Филиалда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шунингдек, қарор билан Филиал ҳузурида академик лицей ташкил этилди.

Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи – Филиалга, Қовчин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи биноси академик лицейга берилди.

Мазкур касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал ва академик лицей биноларида ўқишни давом эттирадилар.

Филиал ва академик лицей онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминланади, шунингдек, уларни юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чоралари кўрилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4341, 28.05.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, республикада тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуалар яратилади.

Мазкур мажмуалар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналарга ёки тикув-трикотажга ихтисослашган тадбиркорларга 5 йилга, 10 фоиздан ошмаган ставкада лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага берилади.

Тижорат банклари мажмуаларда тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маблағ билан таъминлаш учун қисқа муддатли кредитлар ажратади.

Шунингдек, мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳалар 2022 йил 1 январгача қуйидагилардан озод этилди:
👉 тайёр тикув-трикотаж мажмуалари ижарага берилган кунгача фойда ва мол-мулк солиғидан;
👉 республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан.

“Ўзпахтасаноат” АЖга таркибига кирувчи тикув-трикотаж корхоналарига биржа орқали пахтани сотиб олиш ҳуқуқи берилди.

Мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобидан жами 80 минг 880 та янги иш ўрни яратилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан қуйидагилар негизида Республика ўғил болалар ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди:
👉 Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи;
👉 Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи;
👉 Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати;
👉 Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернати.

Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Миллий гвардияга, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Ички ишлар вазирлигига бириктирилди.

Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган қуйидаги вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади:
👉 ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган;
👉 айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган;
👉 Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган;
👉 профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликларни давом эттираётганлар.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Адвокатлик тузилмалари аҳолига беғараз юридик ёрдам кўрсатиш бўйича ташаббус кўрсатишмоқда

“Aleksta Yure” адвокатлик фирмасининг маълум қилишича, адвокатлик фирмаси халққа хизмат қилиш ва ижтимоий адолат тамойилларига асосланган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлашини маълум қилган ҳолда бунинг амалий ифодаси сифатида “Барча учун ҳуқуқий ёрдам” акциясини эълон қилади.

Ҳар ойнинг охирги жума куни “Aleksta Yure” ўз эшикларини малакали юридик хизматга муҳтож бўлган барча фуқароларга очади. Мурожаат этувчиларнинг даромади ва юридик маслаҳатнинг мавзуси ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Бошқача қилиб айтганда, ҳар қайси шахс қонунчиликнинг оила, уй-жой, маъмурий, меҳнат, иқтисодий ва бошқа соҳалари юзасидан ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиши мумкин. “Aleksta Yure” адвокатлари малакали оғзаки маслаҳатни беғараз асосда беради.

«Барча учун ҳуқуқий ёрдам» акцияси биринчи марта 2019 йилнинг 31 май куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар “Aleksta Yure” адвокатлик фирмаси офисида ўтказилади.

Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 21А-уй, 93-офис, “Ёшлик” спорт комплекси (аввалги “Старт”) қаршисида.

Маслаҳат олиш учун (71) 235-40-03 телефон рақами ёки info@aleksta.uz электрон почтаси орқали навбатга ёзилиши мумкин.

Изоҳ: юридик маълумотлар олишга муҳтож бўлган бошқа шахсларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир маслаҳат 20 дақиқа билан чекланган. Бошқа кунларда юридик маслаҳатлар умумий тартибда (пуллик асосда) тақдим этилади.

Адлия вазирлиги “Aleksta Yure” адвокатлик фирмасининг фуқароларга беғараз юридик ёрдам кўрсатишдаги ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлайди ҳамда ўз миннатдорчилигини билдиради.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим мутахассисликлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4346, 30.05.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда академияда Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти бўйича олий маълумотли юрист кадрлар тайёрланади.

Шунингдек, қарор билан касбий тайёргарлик факультетида Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Академияда қуйидаги йўналишлар бўйича олий маълумотли юрист кадрлар тайёрланмоқда:
👉 тергов фаолияти;
👉 тезкор-қидирув фаолияти;
👉 ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;
👉 эксперт-криминалистик фаолият;
👉 йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти;
👉 хизмат фаолиятини психологик таъминлаш;
👉 жиноятларни олдини олиш ва фош этиш фаолияти.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (442-сон, 29.05.2019 й.)

Қарор билан Наманган шаҳар А. Хўжаев кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар Наманган вилояти ҳокимлигига бепул берилди.

Мазкур бино ва иншоотлар негизида “IT park” мажмуаси ташкил этилади ҳамда унда “IT school” маркази жойлаштирилади.

Марказнинг асосий фаолият йўналиши ахборот технологиялари соҳасида рақобатдош маҳсулот ва хизматларни, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга шароит яратишдир.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot