Huquqiy axborot
220K subscribers
5.82K photos
312 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи аниқланади

Ҳукумат қарори билан Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (2019 йил 16 май, 410-сон).

Низомга мувофиқ, импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тартиби қуйидагича:

👉 Давлат божхона хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисида маълумотларни – Давлат солиқ қўмитасига, соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни “Ўзстандарт” агентлигига божхона расмийлаштирувидан кейин уч кун муддатда тақдим этади.

👉 Ушбу маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасида ҳар бир импорт қилувчи бўйича назорат карточкалари юритилади. Бунда махсус дастурий маҳсулот орқали маълумотлар таҳлил қилинади ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи аниқланади (юқори, ўртача, паст).

👉 Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган импорт қилувчилар назоратдан чиқарилади.

👉 Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчилар фаолияти камерал назоратдан ўтказилади.

👉 Солиқ ҳисоботларида тафовутлар мавжудлиги аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир иш куни мобайнида талабнома юборилади.

👉 Тақдим этилган ахборотларнинг ишончлилигини ҳамда импорт қилувчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига чиққан ҳолда мавзули экспресс-ўрганиш ўтказилади.

👉 Назорат тадбирлари натижасида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материаллар уч кундан кечиктирилмай ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қандай ҳолатлардаги гўшт маҳсулотларини сотиш тақиқланади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (402-сон, 15.05.2019 й.) билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, Қўмита монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, табиий монополия субъектлари устидан назорат қилиш ва товар-хомашё биржаларини лицензиялаш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қўмита Бош вазирга ҳамда айрим масалалар бўйича Президентга бўйсунади.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Қўмита таркибига киради.

Қўмита хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ҳимоя қилишни таъминлайди.

Қўмита мулкчилик шаклидан қатъи назар монополия соҳасида тадбиркорлар фаолиятини текширади.

Қўмита раиси Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Ҳукумат томонидан доимий равишда Қўмита фаолиятининг самарадорлиги баҳоланиб борилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда мулк эгаларига уларнинг танлашига кўра ҳамда томонларнинг келишуви бўйича ижтимоий нормадан (16 квадрат метрдан) кам бўлмаган тенг қийматли бошқа қулай уй-жой берилади.

Дов-дарахтларнинг қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уйлар (квартиралар), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қиймати тўланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик ишлари бўйича бир қатор Ҳукумат қарорлари қабул қилинди (412-, 413-, 415-сон, 17.05.2019 й.).

Шунга кўра, Каттақўрғон туманида цемент ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 340 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 600 янги иш ўрни яратилади.

Мазкур инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида “Hengyuan cement” қўшма корхонаси 2021 йил 1 январга қадар:
👉 юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи тўлашдан;
👉 ер қаъри участкасидан фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун тўланадиган “тижоратбоп топилма бонуси” тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 1 июлга қадар вилоятда Булунғур сув омбори қурилади. Бу бўйича лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 46 млн АҚШ долларидан зиёдни ташкил этади. Сув омборини ишга тушириш натижасида 51 нафар киши янги иш ўрнига эга бўлади.

2019–2022 йилларда Самарқанд шаҳрида қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган автомобиль йўллари, барпо этиладиган тоннел ва кўприкларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Шунга биноан, жами 2,7 триллион сўмдан зиёд маблағ узунлиги 103 км.ни ташкил этувчи автомобиль йўлларининг қурилиш ва таъмирланиши, тоннел ва кўприклар барпо этилиши учун сарфланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Фуқарога унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини беришни асоссиз равишда рад этиш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (202 минг 730 сўмдан) икки бараваригача (405 минг 460 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Гўшт маҳсулотларини сотиш ва сақлаш қоидалари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида янгидан ташкил этиладиган (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга тиббий хизматлар қисмида ягона солиқ тўловидан озод этилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов миқдори шу хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар томонидан белгиланади.

Бунда, белгиланган тўлов миқдори тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан хизматларнинг ушбу тури учун белгиланган тўловнинг чекланган миқдоридан юқори бўлмаслиги лозим.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Йўл-патрул ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

👉 йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

👉 транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

👉 йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;

👉 ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

👉 транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;

👉 махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

👉 транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 21 май ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8460,92 сум (+2,76) ↑

🇪🇺 1 EUR = 9439,00 (-62.05) ↓

🇷🇺 1 RUB = 131,06 (+1.32) ↑

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди (ПФ–5721, 18.05.2019 й.)

Фармон билан 2019 йил 1 июлдан:
👉 заргарлик бўйича лицензияси бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўзи ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг асиллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга асиллик даражаси изларини қўйиш ҳуқуқи берилди;
👉 заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи лицензияга эга якка тартибдаги тадбиркорлар ўз маҳсулотларини мустақил сотиши, аҳолидан қимматбаҳо металлар парчалари, қимматбаҳо тошлар ва буюмларни сотиб олиш ҳуқуқига эга;
👉 давлат улуши бўлмаган ёки давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш тартибини мустақил белгилайди;
👉 жисмоний шахслар қиймати 5 минг доллардан кўп бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиши мумкин;
👉 заргарлик соҳасидаги тадбиркорлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига ихтиёрий аъзо бўлса, уюшма аъзоларининг имтиёз ва преференциялари уларга ҳам татбиқ этилади.

2019 йил 1 июндан қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун берилган банк кредитлари бўйича фоиз харажатлари Тадбиркорлик фаолиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилиш орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади.

Фармон билан, тижорат банклари ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
👉 “Навоий КМК” ДК ва “Олмалиқ КМК” АЖдан қимматбаҳо металларни ўлчов пластиналари кўринишида, 5 грамм ва ундан ортиқ бўлган гранулаларни Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг тонги фиксинги асосида сотиб олиш;
👉 сотиб олинган металларни бошқа заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига сотиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент Фармонига мувофиқ, 2022 йилнинг 1 июлигача:
👉 қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш обороти қўшилган қиймат ва акциз солиғидан;
👉 рўйхат бўйича Республикага олиб кириладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар божхона тўловларидан озод этилди.

2019 йил 1 июлдан олтиндан ясалган заргарлик буюмларни чакана сотганлик учун 1 граммига минг сўмдан йиғим ундирилади.

Фармон билан 2019–2023 йилларда заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида, Тошкент шаҳрида Учтепа миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи негизида йилига 200 кг олтин, 1 минг 200 кг кумушдан заргарлик буюмлари ишлаб чиқарадиган кластер ташкил этилади.

2020 йил март ойида “Uzbek Jewellery Fair” халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.

2020 йил охиригача ҳар бир ҳудудда камида иккитадан, Тошкент шаҳрида эса – камида 10 та замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади.

Фармон билан Заргарлик тармоғини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Молия вазирлигига ўтказилди.

Тадбиркорлар лицензия асосида аффинаж (қимматбаҳо металларни тозалаш) фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

2019/2020 ўқув йилидан Тошкент давлат техника университетида “Заргарлик буюмлари дизайни” йўналиши очилади.

Асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш тартибини бузганларга нисбатан қуйидаги жавобгарлик чоралари белгиланади:
👉 ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилганда – заргарлик буюмларини мусодара қилмай унинг 50 фоизи миқдорида жарима;
👉 ушбу ҳуқуқбузарлик бир йилда такрор содир этилса – заргарлик буюмини мусодара қилиш ёки унинг қийматининг 100 фоизи миқдорида жарима солиш.

Тўғридан-тўғри амал қилуви “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Яйловлар тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–538, 20.05.2019 й.)

Қонунга мувофиқ, яйловлар чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлардир.

Тоғдаги яйловлар мавсумий бўлиб, улардан йилнинг фақат муайян вақтида фойдаланилади.

Яйловлардан фойдаланувчилар яйловлардан биргаликда фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш учун яйловлардан фойдаланувчилар бирлашмаларини ташкил этишга ҳақли.

Яйловлар доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинча фойдаланишга ҳокимларнинг қарорига кўра берилиши мумкин.

Ўрмон фонди ерларида яйловлардан давлат ўрмон хўжалиги органларининг рухсатномаси бўйича фойдаланилади.

Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади.

Яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:
👉 юридик шахс тугатилганда;
👉 жисмоний шахс вафот этганда;
👉 яйловлар берилган муддат тугаганда;
👉 бошқа мақсадда фойдаланилганда;
👉 оқилона фойдаланилмаганда;
👉 яйлов ерлари давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;
👉 яйловлардан фойдаланишдан ихтиёрий равишда воз кечилганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (2019 йил 18 май, ПҚ–4321).

Қарорга мувофиқ:

👉 “UZINFOCOM”нинг устав капиталидаги давлат улуши камида 51 фоизга оширилади;

👉 кейинчалик “UZINFOCOM”даги давлат улуши “Universal Mobile System” (UMS) устав капиталини кўпайтириш ҳисобига ўтказилади.

“Электрон ҳукумат” ва рақамли иқтисодиёт доирасидаги идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича қарорлар уларни амалга оширишнинг молиявий манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилинади.

UMS ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги харидларнинг техник топшириқларини фақат Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.

Давлат органларига “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ўз маълумотларини қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва қуриш тақиқланади.

UMS ўзига юкланган вазифалар доирасида 2022 йил 1 январгача четдан олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларидан озод этилади.

Телекоммуникация объектларини қуриш учун UMSга ер участкалари аукционсиз берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди (2019 йил 20 май, ПФ–5722).

Жорий йилнинг 24 мартида устав капитали 10 млн доллар бўлган, масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси ташкил этилган бўлиб, унинг устав фонди босқичма-босқич 1 млрд долларга етказилиши назарда тутилган.

Мазкур компания капиталини шакллантиришда Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) улуши 75 фоизни ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ўзбекистон) улуши 25 фоизни ташкил қилади.

Фармонга мувофиқ, Компания ва унинг таъсисчилари 10 йил муддатга даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, мол-мулк ва активларни реализация қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Компанияда ишлашга жалб этилган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш тартиби қандай?

Айрим қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин. Тўлиқ маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Қонунчиликка кўра, ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлаб олинган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ушбу юридик шахслар ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига махсус восита (эвакуатор) ёрдамида жойлаштирилишини таъминлаши шарт.

Бунда транспорт воситасининг эшиклари, багажниги, капоти, бензин баки қопқоғи сурғучлаган (муҳрланган) ҳолда жарима майдончасига жойлаштирилиши лозим.

Транспорт воситасини ушлаган ЙҲҲ ходими қуйидагиларни амалга оширади:
👉 ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатади;
👉 маъмурий баённома ёки транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради;
👉 транспортдаги мол-мулк бўйича тегишли далолатнома тузади.
👉 далолатнома нусхасини транспорт эгасига (вакилига), шунингдек транспорт воситасини жарима майдончасида сақлашга масъул бўлган шахсга топширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди (2019 йил 21 май, ПФ-5723)

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгиланди:
👉 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 577 170 сўм;
👉 Базавий ҳисоблаш – 202 730 сўм;
👉 Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 202 730 сўм.

Бунда:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори маош, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади.

Базавий ҳисоблаш миқдори эса қуйидагиларни аниқлашда қўлланилади:
👉 солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;
👉 тадбиркорлик билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини.

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимлар соғлиғига етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.

Энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган устамалар, қўшимча ҳақ, мукофотлар ҳамда бошқа компенсация ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг барча турлари мазкур тўловларнинг сўмда ифодаланган амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–539, 21.05.2019 й.)

Қонунга мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбалари атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергиясидир.

Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Соҳада қурилмаларни ишлаб чиқариш, шунингдек илмий-техникавий ҳамда инновацион жиҳатдан таъминлаш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Фанлар академияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Қонунга мувофиқ:

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар қурилмаларни (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун ўн йил муддатга мол-мулк солиғини тўлашдан ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан озод қилинади.

Энергия ишлаб чиқариш ускуналарини ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан беш йил муддатга солиқнинг барча турларидан озод қилинади.

Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар уч йил муддатга жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғидан, ер солиғидан озод этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда 16 ёшдан катталар ва 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун янги анкета шакллари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3161, 2019 йил 22 май).

Амалдаги ариза-анкетанинг шакли
16 та бандни ўз ичига олган 4 варақдан иборат бўлиб, унда кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларнинг аксарияти тегишли идораларнинг маълумотлар базалари орқали идоралараро маълумот алмашиш йўли билан аниқланиши мумкин.

Янги анкета шакли 1 варақда ва унда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар 11 та банддан (16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун 9 та банддан) иборат бўлиб, тегишли катакларни тўлдириш орқали шакллантириладиган тарзда тайёрланди.

Олдинги ариза-анкета шаклидан қуйидагилар чиқариб ташланди:
👉 аризачининг яқин қариндошлари, жумладан, ота-онаси, болалари,
агар ўзаро никоҳда болалари бўлган бўлса, собиқ турмуш ўртоғи ҳақидаги маълумотлар;
👉 аризачига суд томонидан қўйилган, ижро этилмаган мажбуриятлари мавжудлиги, судда фуқаролик даъвоси кўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
👉 аризачининг хорижга чиқишдан мақсади (қайси давлатга ва мақсади), унга нисбатан жиноят иш қўзгатилганлиги ҳақидаги маълумотлар;
👉 ариза-анкета шаклининг корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши ҳақидаги талаб;
👉 аризачи сўнги 2 йил мобайнида қачон ва қайси хорижий давлатларда бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар;
👉 аризачи хорижий давлатларнинг қонунларига риоя қилмагани учун шу давлатнинг хуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари томонидан маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
👉 аризачининг сўнгги 5 йилдаги меҳнат фаолияти ҳақида меҳнат дафтарчасидан кўчирма талаб қилиш.

Мазкур анкета, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (маълумотларни йиғиш пункти)нинг масъул ходими томонидан шакллантирилиб, анкета берган шахсга таништирилади ҳамда у томонидан имзоланади.

Маълумотларни йиғиш пунктининг масъул ходими томонидан анкетада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot