Huquqiy axborot
220K subscribers
5.86K photos
314 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми
Йўл-патруль хизмати ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларни хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиш ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиш қатьиян тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_акция
Фақат бир кун: оила масаласидаги қонунчилик тўғрисида Адлия вазирлиги томонидан онлайн ҳуқуқий маслаҳатлар берилади

15 май – Халқаро оила куни
муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан “Оилага ҳуқуқий ёрдам” онлайн-акцияси ўтказилади.

Ушбу хабарни ўқиган вақтингиздан бошлаб http://cc.uz/16101 манзилига оила қонунчилигига оид саволларингизни йўллашингиз ҳамда бепул ҳуқуқий масалаҳатлар олишингиз мумкин.

Саволларга жавоблар 2019 йил 15 май соат 10:00 дан 20:00 гача савол йўлловчининг хоҳишига кўра электрон почтасига ёки телеграм мессенжеридаги рақамига юборилади.

15 май соат 15:00 да эса Адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.

Акция регламенти ва саволлар йўллаш тартиби билан қуйидаги ҳаволада танишинг: http://cc.uz/1610k

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан (67 минг 600 сўмдан) бир бараваригача (202 минг 730 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 14 май ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8458.16 сум (+9.27) ↑

🇪🇺 1 EUR = 9501.05 (+38.29) ↑

🇷🇺 1 RUB = 129.74 (-0.07) ↓

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўқишга кириш синовларида янги имтиёзлар берилади

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 13 май, 395-сон).

Қарорга мувофиқ, 2019–2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида бир қатор имтиёзлар белгиланди.

Хусусан, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

👉 инглиз тили учун – миллий сертификат ёки IELTS 5,5, TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

👉 япон тили учун – миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

👉 немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

👉 француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

👉 бошқа тиллар учун – миллий сертификат ёки халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарорига кўра, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига (Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бундан мустасно) ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

👉 инглиз тили учун – миллий сертификат ёки IELTS 4,5, TOEFL IBT 42, Cambridge Assessment English PET халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

👉 япон тили учун – миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 3) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

👉 немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

👉 француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;

👉 бошқа тиллар учун – миллий сертификат ёки халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент давлат юридик университетига чет тилидан имтиҳонларсиз бериладиган максимал баллар белгиланди

Ҳукумат қарорига кўра, Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат йўналишига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

👉 инглиз тили учун – миллий сертификат ёки IELTS 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл), TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE ва CAE халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

👉 япон тили учун
– миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

👉 немис тили учун
– миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

👉 француз тили учун
– миллий сертификат ёки Diplome d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF4) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

👉 бошқа тиллар учун
– миллий сертификат ёки халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

Шунингдек, университетнинг магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг тегишли даражаларига эга бўлган абитуриентларга чет тили фанидан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

2019 йилга қадар ДТМ томонидан берилган миллий сертификатнинг имтиёзи унинг амал қилиш муддати даврида сақланиб қолинади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​“Ҳуқуқий ахборот”канали расмий мақомга эга бўлди

Ҳуқуқий ахборот”, “Правовая информация”, “Legal Info каналлари Телеграм тармоғида верификация қилинди.

Хабарингиз бор, 2017 йил октябрь ойида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳақида аҳолига тезкор равишда етказиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқий ахборот” канали фаолияти ташкил этилган эди.

Мазкур канал фаолиятининг доимий такомиллаштирилиб борилиши натижасида, ҳозирда ушбу канал ҳуқуқий мавзулар бўйича ўзига хос ахборот агентлиги вазифасини ҳам бажариб келяпти.

Хусусан, канал орқали 2018 йилда 2 400 та материал тарқатилган, ушбу материаллар жами 123 млн марта кўрилган.

Яқинда фойдаланувчилар талабидан келиб чиқиб, ушбу телеграм каналининг рус ва инглиз тилларидаги версиялари ҳам ишга туширилди.

“Ҳуқуқий ахборот”га ўхшаш каналлар пайдо бўлганлиги, улар орқали аҳолини чалғитувчи ахборотлар тарқатилаётганлиги туфайли каналнинг уч тилдаги шаклига ҳам махсус Verified (тасдиқланган) белгиси олинди.

Эндиликда, канал номидаги махсус кўк белги орқали уни осонгина ажратиб олиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади

Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

👉 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;

👉 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади;

👉 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади;

👉 тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида (101 минг 365 сўм) тўлов ундирилади;

👉 абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги қабристонларни ташкил этиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганди.

Аниқландики:
👉 аксарият қабристонлар ҳудудида қуруқ ўт, барг, шох-шаббалар ёқиш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва ўстириш, уй ҳайвонларини боқиш ва бошқа шу каби санитария қоидаларига зид ҳолатлар мавжуд;
👉 кўплаб қабристонларнинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас. Натижада, санитария муҳофаза зоналарида ноқонуний равишда турар ва нотурар жой объектлари қурилган;
👉 мингдан ортиқ қабристонда хайр-эҳсонларни йиғиш, ҳисобга олиш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибларига риоя қилинмаган.

Батафсил: http://www.minjust.uz/uz/press-center/news/96750/

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Битирувчиларга аттестатлар 20 июнгача топширилади

Ҳукумат қарори билан Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (2019 йил 13 май, 393-сон).

Низомга мувофиқ, аттестат ва сертификатларни битирувчиларга топшириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

👉 ҳар йили 10 июнга қадар битирувчиларнинг баҳолари, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатлар (синф журнали, баҳолар табели) ўрганилиб, аттестат ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхати шакллантирилади ҳамда педагогик кенгашга тақдим этилади;

👉 педагогик кенгаш ҳар йили 15 июнга қадар битирувчиларни аттестат ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади;

👉 битирувчиларга аттестат ва сертификат ҳар йили 20 июнга қадар тантанали равишда топширилади.

Эслатиб ўтамиз, психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Истеъмол кредитлари ва қарзларининг тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 905-5, 14.05.2019 й.)

Ушбу тартиб истеъмолчиларга берилган истеъмол кредитлари ва қарзларнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.

Кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:
👉 асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;
👉 банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар – агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса;
👉 учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса.

Банклар қуйидаги ҳолларда кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишлари шарт:
👉 шартнома тузилганда;
👉 кредит ёки қарз олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит ёки қарз олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида.

Банклар ўзларининг расмий веб сай-сайтларида потенциал қарз олувчиларга кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб беришлари лозим.

Шунингдек, банклар оммавий ахборот воситалари орқали кредит ёки қарз тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганларида, ушбу эълонда банкка мурожаат этгилганида мижозларга кредит ёки қарз олиш билан боғлиқ кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб берилиши ҳақида ахборот беришлари керак.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди (ПФ–5717, 14.05.2019 й.)

Фармонга мувофиқ, 2020 йилдан Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури 3 йиллик даврга шакллантирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Дастурнинг амалга оширилишини умумий мониторинг ва назорат қилиш юзасидан ваколатли орган ҳисобланади.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бюджетдан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхатини шакллантиради.

Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ойига камида бир маротаба хорижий инвесторлар билан учрашувлар ўтказади.

Ҳукумат томонидан “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.

Қарор билан иқтисодиёт ва саноат вазирининг инвестиция дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Инфратузилмавий лойиҳалар таҳлили гуруҳи ташкил этилди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини янада такомиллаштиришнинг “Йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харитаси” доирасида Инвестиция дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда ишлаб чиқилади.

2019 йил 1 июлдан инвестиция лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида таъминлаганлик учун икки лавозим маошигача рағбатлантириш тизими жорий этилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳуқуқий ахборот энди лотин алифбосида!

Ҳурматли каналимиз аъзолари!

Энди каналимизда бериб борилаётган маълумотларни лотин алифбосида хам ўқишингиз мумкин. Бунинг учун «Ҳуқуқий ахборот» каналининг лотин алифбосидаги версияси ишга туширилди.

Каналга қуйидаги ҳавола орқали уланишингиз мумкин: https://t.me/huquqiyaxborot_lotin
_______

Huquqiy axborot endi lotin alifbosida!

Hurmatli kanalimiz aʼzolari!

Endi kanalimizda berib borilayotgan maʼlumotlarni lotin alifbosida xam oʻqishingiz mumkin. Buning uchun “Huquqiy axborot” kanalining lotin alifbosidagi versiyasi ishga tushirildi.

Kanalga quyidagi havola orqali ulanishingiz mumkin: https://t.me/huquqiyaxborot_lotin

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot_lotin
Шу кунларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида анаънавий халқаро юридик форум ўтказилаяпти. Айни дақиқаларда мазкур форумда адлия вазири Р. Давлетов “Ўзбекистондаги инвестиция қонунчилиги” мавзусида маъруза қилмоқда.

Маърузани онлайн кузатиш учун ушбу ҳаволага ўтинг

👉 https://spblegalforum.ru/ru/Video
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон ХХI ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш учун даъвогар

Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида
Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 14 май, 401-сон).

Қарор билан ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Дастурга кўра, халқаро нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш бўйича жамғарма ташкил этилади, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Олимпия шаҳарчалари қурилади.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги XIX ёзги Осиё ўйинлари 2022 йил Ханчоу шаҳрида (Хитой), XX ёзги Осиё ўйинлари 2026 йил Нагоя шаҳрида (Япония) бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, 2030 йил XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши жойи белгиланмаганлиги сабабли Ўзбекистон даъвогар сифатида Осиё Олимпия Кенгашига буюртма бериш имкони мавжуд.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
"Оилага ҳуқуқий ёрдам" акцияси ниҳоясига етди

Адлия вазирлиги томонидан Халқаро оилалар куни муносабати билан эълон қилинган “Оилага ҳуқуқий ёрдам” акцияси ниҳоясига етди.

Акция доирасида фуқаролардан 300 га яқин саволлар келиб тушди. Регламент доирасида келиб тушган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар йўлланди.

Шунингдек, Адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб берди.

Онлайн-мулоқотни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://bit.ly/2HkZSXq

Регламентга мувофиқ, акция соат 18:00 да ниҳоясига етди. Аммо фуқаролардан ҳамон саволлар келишда давом этмоқда.

Регламентдан ташқари саволлар бўйича http://advice.uz ҳуқуқий ахборот портали орқали онлайн маслаҳатчи хизматидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида жавоб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot