Huquqiy axborot
220K subscribers
5.84K photos
313 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (364-сон, 29.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, божхона органларида ходимининг ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига етказилган зарар ўрнини қоплаш масаласини ўрганиш учун доимий комиссиялар тузилади.

Зарарни қоплаш бўйича ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш божхона органларининг Кадрлар бошқармаси ва бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Зарарни қоплаш учун ходим ёки унинг яқин қариндоши божхона органи раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.

Билдирги берилганидан кейин 3 кунда кадрлар хизмати комиссияга тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Комиссия 15 кунда ҳужжатларни кўриб чиқади ва зарарни тўлаш ёки рад этиш ҳақида асосли қарор қабул қилади. Қарор 3 кунда манфаатдор шахсларга юборилади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 10 кунда зарарнинг ўрни қоплаб берилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш очиқ ҳамда ошкора амалга оширилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда йиғин ўтказиладиган сана, вақт ва жой, номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилади.

Овоз бериш якунлари тўғрисида фуқаролар хабардор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4303, 01.05.2019 й.)

2019 йил муборак Рамазон ойи 6 май кунига тўғри келади.

Мутасадди идоралар Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш чора-тадбирларини амалга оширади.

Жойларда маърифий тадбирлар ва тарғибот ишлари ташкил этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4302, 01.05.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, эндиликда мунтазам равишда саноат ярмаркалари ўтказилади.

Ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишнинг муҳим воситаси сифатида электрон кооперация порталининг фаолияти ташкил этилади.

Унда саноат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича хўжалик шартномаларини масофадан тузиш имкони берилади.

Қарор билан 2019 йилда тадбиркорлар томонидан ўзлаштирилиши тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг янги турлари рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатдан қарийб 100 га яқин маҳсулотлар жой олган. Хусусан, нинали шприцлар, ёғоч-толали плиталар, иссиқхона ускуналари ҳамда электр чойнаклар шулар жумласидандир.

Талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш тизими эксперимент тариқасида жорий этилади.

“Тошкент механика заводи” АЖнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ҳудуди негизида технопарк ташкил этилади.

2019 йил 1 июлдан:
👉 давлат буюртмачилари томонидан импорт товарларни харид қилиш тўғрисидаги истаклар давлат харидлари махсус ахборот порталида ҳам жойлаштирилади;
👉 3 ёки ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.

Ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Таълим муассасаларида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилганда қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:
👉 огоҳлантириш;
👉 таълим олувчиларнинг кундалик дафтарига ёзиб қўйиш;
👉 уларнинг ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки тушунтириш суҳбати ўтказиш учун таълим муассасасига чақириш.

Талаблар бузилганда ҳар қандай педагог ходим таълим олувчидан мобил телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни мобил телефон билан бирга таълим муассасаси (факультет) директорига (деканига) ёки синф раҳбарига (кураторга) бериш ҳуқуқига эга. Бунда мобил телефон фақат ўқувчининг ота-онасига қайтариб берилади.

Таълим муассасаси таълим олувчиларга тегишли бўлган мобил телефонларнинг сақланиши учун жавоб бермайди, қоидалар бузилганда мобил телефоннинг олиб қўйилиш ҳолатлари бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (202 минг 730 сўмдан) уч бараваригача (608 минг 190 сўмгача), мансабдор шахсларга эса уч бараваридан (608 минг 190 сўмгача) беш бараваригача (1 млн 13 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–534, 02.05.2019 й.)

Жиноят кодексига учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилди.

Мазкур ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 6 ойдан сўнг кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Унга мувофиқ, асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш ҳуқуқбузарлик қуролларини мусодара қилиб – фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (202 минг 730 сўмдан) беш бараваригача (1 млн 13 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан (1 млн 13 минг сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ихтирога, фойдали моделга ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун ҳам жавобгарлик чораси белгиланди.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 3 ойдан сўнг кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун фуқароларга ҳам энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан (1 млн 13 минг сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача) жарима жазоси белгиланди. Илгари фақат мансабдор шахслар учун жавобгарлик мавжуд эди.

Шунингдек, бинокорлик материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан (4 млн 54 минг 600 сўмдан) 30 бараваригача (6 млн 81 минг 900 сўмгача) жарима жазоси киритилди.

Эндиликда, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларида қурилиш ишларини олиб бориш:
👉 фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 70 бараваридан (14 млн 191 минг 100 сўмдан) 100 бараваригача (20 млн 273 минг сўмгача);
👉 мансабдор шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан (20 млн 273 минг сўмдан) 150 бараваригача (30 млн 409 минг 500 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспортни бошқариши ҳам энг кам иш ҳақининг бир баравари (202 минг 730 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 3 ойдан сўнг кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, шаҳарларда қурилаётган кўп квартирали арзон уйлар ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётганлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотилади.

Арзон уй-жойларга фуқароларни бириктириш қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади: ⬇️
👉 ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;
👉 бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;
👉 кўп болали оила;
👉 она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;
👉 ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
👉 оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
👉 турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;
👉 таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
2019 йил 3 май кунлари бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида қуйидаги қонунлар маъқулланди:
👉 Давлат-хусусий шериклик тўғрисида;
👉 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида;
👉 Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
👉 Яйловлар тўғрисида;
👉 Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида;
👉 Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
👉 Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
👉 Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини (Стокгольм, 2001 йил 22 май) ратификация қилиш тўғрисида.

❗️Маъқулланган қонунлар Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Маъқулланган ва қабул қилинган ҳужжатлар ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Сенат томонидан “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонунга кўра, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бу иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этиш учун хусусий инвестицияларни жалб этиш, илғор бошқарув тажрибасини жорий этишдан иборат тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

Шунингдек, Қонун билан давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари ва йўналишлари белгилаб берилади, ушбу соҳадаги ҳамкорликнинг амалга оширилиши тартиби ва талаблари тартибга солинади.

Давлат-хусусий шериклик давлат ташкилоти ва тадбиркорлик субъектининг давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлигидир.

Қонунга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Сенат томонидан “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонунга кўра, қайта тикланувчи энергия манбалари – атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергиясидир.

Қонун билан мазкур энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари, энергияни ишлаб чиқарувчи ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилган.

Қонунга мувофиқ, Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Сенат томонидан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонунга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Қонунга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш доимий фойдаланиш ёки умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик ҳуқуқи билан берилган ер участкаларини сотиб олиш ва уларни электрон онлайн-аукцион орқали сотиш тарзида амалга оширилади.

Ер участкаларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва резиденти бўлган юридик шахслар хусусийлаштириши мумкин.

Шунингдек, Қонун билан хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ер участкалари турлари ҳам белгилаб берилмоқда.

Ушбу Қонун 2019 йил 1 июлдан эътиборан кучга кириши белгиланмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (371-сон, 03.05.2019 й.) билан Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатининг 6-бандига ўзгартириш киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари тасарруфида бўлган ва давлат мулки ҳисобланган бино ҳамда иншоотларга ички ишлар вазири билан келишилган ҳолда гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4307, 03.05.2019 й.)

Қарор билан Республика Маънавият ва маърифат кенгаши фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.

Шунга кўра, Кенгаш қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказиши лозим.

Қарор билан Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида республика бўйлаб “Маънавият фестивали” ва “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” танлови ўтказилади.

“Бу йилда ўқиш зарур бўлган 100 та китоб” рўйхати тузилади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Республика кенгашининг, унинг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари тегишли ҳудудий кенгашларнинг ишчи органлари ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси ҳамда Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш методикаси ишлаб чиқилади.

Маънавий-маърифий ишлар учун масъул ходимлар Марказ ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасасида ўқитилади.

Қарор билан “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Марказ Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган органлар рўйхатига киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:

👉 Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;

👉 ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

👉 Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронларига (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Меҳнат дафтарчаси бор бўлган талабаларга, ўқувчиларга, катта илмий ходим-изланувчиларга ва тиббиёт ординаторларига ўқув юртлари томонидан олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқиган вақтлари тўғрисида ёзув киритилади.

Бундай ёзувларга асос бўлиб талабалар, ўқувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторлар сафига қабул қилинганлиги ёки сафидан чиқариш тўғрисидаги ўқув юртларининг чиқарган буйруқлари ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳайдовчиларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши энг кам иш ҳақининг икки бараваридан (405 минг 460 сўмдан) беш бараваригача (1 млн 13 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot