Huquqiy axborot
219K subscribers
5.89K photos
319 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида (405 минг 460 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш баравари (1 млн 13 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги фуқароларга уй-жой қуриш учун ер участкалари аукционсиз ажратилади:
👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
👉 давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга.

Ушбу тоифага кирмайдиган фуқаролар уй-жой қуриш учун ер участкасини электрон аукцион (e-auksion.uz) орқали сотиб олиши мумкин.

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

Ер участкасини аукционсиз олиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза бериш керак.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:
👉 доимий яшаш жойи бўйича уй-жой кадастр ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
👉 юқорида кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг бирортасига мансубликни тасдиқловчи ҳужжат.

Ариза махсус комиссия томонидан ўн кунда кўриб чиқилади.

Комиссия ижобий хулоса чиқарса, ҳоким ер участкаси бериш ҳақида бир кунда қарор қабул қилади ҳамда уч кунда ер участкаси чегаралари ўлчаб берилади.

Агар фуқаронинг ерни аукционсиз олишга ҳаққи бўлиб, бўш ер участкалари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, у электрон навбатга киритилади. Бунда, навбатни интернет орқали кузатиб бориш имконияти яратилиши лозим.

Навбат тартибида ер участкаларини олишга эҳтиёжманд фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан ҳар олти ойда камида бир марта тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари (5 млн 68 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг қирқ баравари (8 млн 109 минг сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари (5 млн 68 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш.
— - — - — - — - —
Выдача лицензии на осуществление ветеринарной деятельности.

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/davxizmat
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
👉 Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлган якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси – бепул;
👉 деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари (253 минг 412 сўм);
👉 нотурар объектлари қуриш учун ажратилган ер участкаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари (253 минг 412 сўм);
👉 қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари (506 минг 825 сўм).
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қишлоқ туманларида сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги жисмоний шахслар мол-мулк (уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлар) солиғидан озод этилган:

👉 «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар. Мазкур имтиёз тегишинча гувоҳнома, орден дафтарчаси ёки мудофаа бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;

👉 уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз тегишли гувоҳнома ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида берилади;

👉 ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёллар. Мазкур имтиёз маҳалла йиғинининг маълумотномаси асосида берилади;

👉 пенсионерлар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади;

👉 I ва II гуруҳ ногиронлари. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

👉 ҳарбий хизматни ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тегишли органлар томонидан берилган маълумотнома асосида берилади;

👉 энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар — муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга. Имтиёз энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваригача (1 млн 419 минг 110 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Белгиланмаган жойларга маиший чиқиндиларни ташлаш, тўкиш — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача (608 минг сўм), мансабдор шахсларга эса беш бараваригача миқдорда (1 млн 13 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга беш бараваригача (1 млн 13 минг сўм), мансабдор шахсларга эса ўн бараваригача (2 млн 27 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (240-сон, 22.03.2019 й.) билан “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, кўкрак нишони билан давлат органлари ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Давлат органлари ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 октябрга кадар адлия органларига тақдим этиши лозим.

Адлия вазирлигида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида адлия вазири томонидан тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарорига мувофиқ Насриддин Эргашевич Нажимов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг бош директори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 26 март ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8389.97 (+11.93) ↑

🇪🇺 1 EUR = 9491.57 (+3.44) ↑

🇷🇺 1 RUB = 129.72 (+0.63) ↑

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ-4247, 20.03.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган Чотқол биосфераси, Зомин, Сурхон, Нурота ва Қизилқум давлат қўриқхоналари, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳамда Давлат қўриқхоналари, миллий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармасининг 6 та штат бирликлари Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказилди.

2019–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қуйидаги 5 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилади:

👉 “Жанубий Устюрт” давлат қўриқхонаси;

👉 “Белтов”, “Оқпетки” ва “Оқдарё-Қозоқдарё икки дарё оралиғи” давлат буюртма қўриқхоналари;

👉 “Судочье” давлат буюртма қўриқхонаси негизида “Судочье кўллар тизими” давлат буюртма қўриқхонаси.

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси ташкил этилади.

Қарор билан, 2019–2022 йилларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (238-сон, 20.03.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, 2019 йил декабрь ойида Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги мамлакат миқёсида кенг нишонланади.

Шунингдек, Хива шаҳрида Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати (Ижод мактаби) ташкил этилади.

Ижод мактабига ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (241-сон, 22.03.2019 й.) билан Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан, агентлик фаолиятини ташкил этиш, унинг асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги белгилаб берилди.

Агентлик тадбиркорликни фаол ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги йирик лойиҳаларни, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва уларни амалга оширишни ташкил этишга кўмаклашиш учун масъул бўлган ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Стартап-лойиҳалар ташаббускорлари билан ҳамкорлик қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, энергия тежамкор ва юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириш, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида халқаро сифат стандартларига мувофиқ лабораториялар ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этишга кўмаклашиш Агентлик фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Агентликка Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган бош директор раҳбарлик қилади.

Агентлик фаолияти унинг самарадорлиги ва натижадорлиги бўйича мунтазам равишда баҳоланиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (ЎРҚ-531, 20.03.2019 й.) Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан, солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ ҳисоботи ва молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асосларини белгиланган муддатларда тақдим этмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ваколати берилди (илгари суд тартибида чоралар кўрилган).

Шунингдек, Қонун билан давлат органларига тадбиркорлардан ҳужжатларга муҳр босишни талаб қилиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш тўғрисида талаб қўйиш тақиқланди.

“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун, Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодексларига медиация институтини жорий этиш бўйича нормалар киритилди.

Масалан, Фуқаролик процессуал кодексига киритилган қўшимчага асосан даъво иши юритишда тарафлар биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунга қадар медиатив келишув тузиш орқали ишни тугаллашга ҳақли.

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексга соддалаштирилган тартибда иш юритиш бўйича алоҳида боб киритилди. Унга кўра, даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан ошмаса, ушбу даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилади.

Маълумот учун: соддалаштирилган иш юритиш тартибида иш суд муҳокамаси ўтказилмасдан, тарафлар чақирилмасдан ва уларнинг тушунтиришлари эшитилмасдан кўриб чиқилади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (236-сон, 20.03.2019 й.) билан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, кўкрак нишони билан мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар ҳар йили 1 октябрга қадар ҳудудий маданият бошқармаларига тақдим этилади.

Маданият вазирлиги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқаради.

Кўкрак нишони Янги йил байрами арафасида маданият вазири томонидан тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (237-сон, 20.03.2019 й.) билан бир қатор республика кўрик-танловларини ўтказиш бўйича низомлар тасдиқланди.

Булар:
⬇️
👉 “Халқ чолғулари ижрочилари” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги;
👉 Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги;
👉 Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

Қарор билан тасдиқланган мазкур низомларга мувофиқ, ҳар бир кўрик-танловда иштирок этиш ва уларни ўтказиш шартлари белгиланди.

Шунга кўра:
👉 “Халқ чолғулари ижрочилари” танлови – жорий йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта июнь ойида Тошкент шаҳрида;
👉 Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” танлови – жорий йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида;
👉 Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танлови – 2020 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Танлов ғолиблари ҳар бир йўналиш бўйича диплом, статуэтка ва энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан 40 бараваригача пул мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, низомга кўра “Ёш мақом ижрочилари” танловининг мақом ансамбли бўйича ғолиблари тегишли тартибда энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 70 бараваригача пул мукофоти билан тақдирланади.

Маданият вазирлиги танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (244-сон, 25.03.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, иш берувчилар Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини бир йиллик рухсатнома олиб жалб этиши мумкин.

Чет эл фуқаролари эса Ўзбекистон ҳудудида тасдиқнома олган ҳолда меҳнат қилади.

Рухсатнома ва тасдиқнома олиш учун иш берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки электрон рухсатнома учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки рухсатнома бериш учун мўлжалланган махсус онлайн-майдончада рўйхатдан ўтади.

Рухсатнома олиш учун электрон сўровнома тўлдирилади ҳамда унга иш берувчининг паспорт нусхаси илова қилинади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Аризани кўриб чиққанлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари (202 минг 730 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзи келиб мурожаат этилганда Давлат хизматлари маркази бир соатда аризани Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига юборади.

Агентлик 5 иш кунида рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва иш берувчини хабардор қилади.

Рухсатномани олиш учун иш берувчи беш иш кунида энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида (10 млн 130 минг 500 сўм) йиғимни тўлаши лозим.

Агентлик йиғим ундирилганидан сўнг бир иш кунида рухсатномани расмийлаштиради ва уни иш берувчига юборади.

Тасдиқнома олиш учун сўровномага чет эл фуқароси ҳақидаги барча маълумотлар илова қилинади.

Ариза бир соатда Агентликка ва ҳудудий меҳнат органига юборилади.

Ҳудудий меҳнат органи беш иш кунида Агентликка чет эл фуқаросини жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса беради.

Агентлик ўн беш иш кунида тасдиқнома бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Иш берувчи тасдиқномани олиш учун 5 иш кунида қуйидаги миқдорларда тўлов тўлайди:
👉 ватандошлар учун, юқори малакали ва малакали мутахассислар, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун – энг кам иш ҳақининг 2 баравари (405 минг 460 сўм) миқдорида;
👉 бошқа чет эл фуқаролари учун – энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари (6 млн 81 минг сўм) миқдорида.

Тўлов тўланганидан сўнг бир иш кунида тасдиқнома расмийлаштирилади ва иш берувчига юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Адлия_хабари
“Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форумида иштирок этишни ҳоҳловчилар диққатига!

Навруз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганлиги сабабли 21 – 24 март кунлари Ўзбекистонда тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги ҳақидаги кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, арзонлаштирилган тарифларнинг амал қилиши миллий иштирокчилар учун жорий йилнинг 29 март соат 18-00 га қадар узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Форумда Ўзбекистон ва қатор хорижий давлатлар адлия вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, жаҳоннинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари, олимлар ва экспертлар, шунингдек мамлакатимиз давлат органлари ва компаниялари раҳбарлари, юридик хизматлари вакиллари, суд экспертизаси мутахассислари, нотариуслар, адвокатлар иштирок этадилар.

Бугунги кунгача АҚШ, Буюк Британия, Франция, Австрия, Япония, Сингапур, Малайзия, Хитой, Россия ва дунёнинг бошқа давлатларидан 50 дан ортиқ мутахассислар Форумда маърузачи сифатида иштирок этишларини тасдиқладилар. Улар орасида вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек Гарвард ва Болонья университетлари, Бостон юридик коллежининг ҳуқуқ мактаби, Калифорния университетининг Гастингс юридик коллежи профессор-ўқитувчилари, “Dentons”, “White & Case” (АҚШ), “Reed Smit LLP” (АҚШ), “Freshfields Bruckhaus Deringer” (Буюк Британия) “Cleary Gottlieb Steen & Hamilton LLC” (АҚШ), “Norton Rose Fulbright LLP” (Буюк Британия) каби дунёга машҳур халқаро юридик фирмаларнинг адвокатлари бор.

Форумда Жаҳоннинг деярли барча асосий арбитраж марказлари, шу жумладан Вена халқаро арбитраж маркази (VIAC), Европа низоларни ҳал этиш маркази (ECDR), Жаҳон банки гуруҳининг Инвестицион баҳсларини ҳал этиш бўйича халқаро маркази (ICSID), Халқаро савдо палатаси (ICC-Austria) Гонконг Халқаро арбитраж маркази (HKIAC) вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашишади.

Батафсил маълумот: tashkentlawspring.uz сайтида!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарорлари билан Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (242-сон, 22.03.2019) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низом (245-сон, 25.03.2019) тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш Аппаратнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Аппаратнинг устувор вазифалари ҳар йили Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда ҳам белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасига Бош вазир бошчилик қилади ва ўз фаолиятида Президент ва Олий Мажлис олдида жавобгардир.

Бош вазир давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ва юзага келган келишмовчиликлар бўйича келишилган қарорлар қабул қилади.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби Ҳукумат қарорлари билан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз ишини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган иш режалари асосида ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган ҳужжатлари қарорлар шаклида, тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойишлар шаклида қабул қилинади.

Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тадбиркорлик фаолиятига оид ҳужжатлари муҳокама қилиниши ва белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятига таъсири баҳоланиши керак.

Президент ҳужжатлари лойиҳалари ҳамда келишиш учун Президент Администрациясига юборилган Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукумат томонидан ҳар ҳафта, ҳар ой ва ҳар чоракда батафсил ўрганилади.

Шунингдек, Регламентда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш, Вазирлар Маҳкамасига киритиш, қабул қилинган ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, жўнатиш, эълон қилиш ва ижрочиларга етказиш тартиби белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot