Huquqiy axborot
353K subscribers
6.25K photos
376 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми
Товарнинг ҳар қандай нуқсонлари оқибатида, шунингдек товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот нотўғри ёки етарли эмаслиги оқибатида фуқаронинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига ёхуд юридик шахснинг мол-мулкига етказилган зарар сотувчи ёки тайёрловчи (ижрочи) томонидан, уларнинг айбидан ва шартнома тузилган ёки тузилмаганлигидан қатъи назар қопланиши лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
2019 йил 1 февраль – қонунчиликда нималар ўзгаради?

👉 Бугундан бошлаб Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинади;
👉 45 та мамлакатнинг фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилаш ҳақидаги норма кучга кирди, Бундан ташқари, 76 та мамлакат фуқаролари бугундан бошлаб электрон кириш визасини олиш имкониятига эга;
👉 Тошкент шаҳрининг барча туманларида туман (шаҳар) прокурорлари раҳбарлигида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, жиноятчилик содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қиладиган эксперт-таҳлил гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилади;
👉 кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келиши, бекор бўлиши, шунингдек улар билан боғлиқ битимлар ҳақидаги ахборот алмашинуви имкониятини берувчи ахборот-дастурий комплекси ишга туширилади;
👉 Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида бепул асосда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича хизмат кўрсатувчи махсус шахслар гуруҳи — "фронт-офислар" фаолияти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарорига мувофиқ Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев “Асака” акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди.

Н. Сайдуллаев илгари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарларининг 2035 йилгача, Ангрен шаҳрининг 2032 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режалари тасдиқланди.

Қарорларга мувофиқ, Олмалиқ, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари комплекс қурилади.

Шаҳар ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

Энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан сув таъминоти, канализация, электр, газ, иссиқлик таъминоти модернизация қилинади.

Ҳудудларнинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи майдонлар, хиёбонлар ва боғлар реконструкция қилинади ва янгилари қурилади.

Шаҳарларнинг атроф-муҳитини муҳофаза қилиш тизими ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
2018 йил давомида амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони 4 млн 282 минг 283 тани ташкил этди.

Бунда нотариал ҳаракатларнинг нисбати (%) қуйидагича:
👉 ишончномалар бериш – 26 %;
👉 ҳужжат нусхаларининг, таржималарнинг тўғрилигини шаҳодатлаш - 9,7 %;
👉 кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар, жумладан уй олди-сотдиси – 8,1 %;
👉 автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси – 8 %;
👉 мулк ижараси шартномалари – 4,6 %;
👉 бошқа нотариал ҳаракатлар (васиятнома тасдиқлаш, текин фойдаланиш шартномаси, мерос гувоҳномаси бериш ва ҳ.к.)40.6%.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Адлия вазирлиги ҳузурида ахборот-таҳлил мультимедиа маркази очилди

https://bit.ly/2BbUfsw

Каналга қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Киритилган қўшимчага кўра, суғурта полиси суғурта шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхада расмийлаштирилади.

Шунингдек, йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширадиган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача муддатга тузилиши мумкин. Илгари бу турдаги суғурта шартномалари ҳам бир йил муддатга тузилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
2 февраль (2018 йил)

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармон билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари энг аввало жойларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлашга жавобгарлиги белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди/

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан:
👉 қарзни ундириш имкони бўлмаганлиги туфайли ижро ҳужжати қайтарилган ҳолларда солиқ органлари 30 кундан кечиктирмасдан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;
👉 банкротлик тўғрисидаги иш юридик шахснинг қарзи 60 млн сўмдан ошганда (илгари қарз 100 млндан кўп бўлиши лозим эди), якка тартибдаги тадбиркорнинг қарзи эса 4 млн сўмдан (илгари 6 млн сўмдан кўп) ошган ҳоллардагина қўзғатилади;
👉 тугатишга доир иш юритиш муддати тўққиз ойдан ошмайди (илгари бу муддат бир йил бўлган);
👉 банкрот бўлганларнинг мол-мулки “E-IJRO AUKSION”да электрон онлайн-аукцион орқали сотилади.

2019 йил 1 майдан:
👉 суд бошқарувчиларини солиқ органлари ходимларидан тайинлаш амалиёти бекор қилинади;
👉 тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланади;
👉 суд бошқарувчиларига энг кам иш ҳақининг йигирма баравари (4 млн 54 минг сўм) миқдорида ҳақ тўланади;
👉 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни узишда тўланган қарз суммасининг 5 фоизи миқдорида суд бошқарувчиларига қўшимча ҳақ тўланади;
👉 суд бошқарувчиларининг фаолияти “фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш” ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган ва суд бошқарувчиси аттестатини олган адвокатлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

2019 йил 1 апрелдан суд бошқарувчилари фаолияти махсус рейтинг асосида баҳоланади.

Изоҳ: суд бошқарувчисибанкротлик таомилларини ўтказиш мақсадида иқтисодий суд томонидан тайинланадиган шахс.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Регламентга мувофиқ, смола миқдори филтрли сигарета тутуни таркибида 10 миллиграмдан ҳамда филтрсиз сигарета тутуни таркибида 16 миллиграмдан ошиши мумкин эмас.

Шунингдек, бир дона сигаретанинг (филтрли ёки филтрсиз) тутуни таркибидаги никотиннинг миқдори 1,0 миллиграмдан ошиши мумкин эмас.

Ҳар бир тамаки маҳсулоти истеъмолчи қадоғининг юза ва орқа томонини пастки қисмида тиббий огоҳлантириш (ёки расм) жойлаштирилади ва ушбу маълумот қадоғнинг камида 40 фоизини эгаллаши лозим.

Ушбу регламент 2020 йил 2 февралдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мултимедиа маркази: таҳлилий контент ва креатив ёндашув​​

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
3 февраль (2004 йил)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси «Ўзархив» агентлигига айлантирилган.

Агентликнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар ҳам қайд этилган:

👉 архив иши соҳасидаги қонун ҳужжатларининг амалда бажарилишини ва уларга риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширишни таъминлаш;

👉 Миллий архив фонди ҳужжатларини шакллантириш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобини таъминлаш ва улардан фойдаланиш;

👉 республика давлат архивларини бошқариш, уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;

👉 архившунослик ва археография соҳасида илмий ва методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ кам таъминланган оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашда оиланинг жами даромадини ҳисоблашда оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар инобатга олинади:
👉 меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
👉 мулкий даромадлар;
👉 якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
👉 чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
👉 пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар (кам таъминлангани учун олаётган нафақа ёки моддий ёрдамдан ташқари);
👉 шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
👉 қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар (масалан, алимент, турли грантлар, пул мукофотлари ва ҳ.к.).
Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегирилмаган ҳолдаги сумма) бўйича ҳисобга олинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фуқароларга мажбуриятлар орқали қийинчилик туғдириш, фақат расмий қоидалар ва талабларга риоя этилиши мақсадидагина уларга ҳуқуқлар беришни рад этиш ёки уларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклаш маъмурий органларга тақиқланади.

Давлат хизматлари кўрсатиш давомида юзага келадиган, қонун ҳужжатларининг бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари фуқаролар фойдасига талқин қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари томонидан махсус гувоҳнома берилади.

Фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришга ёллаётган иш берувчилар қуйидагиларга мажбур: ⬇️

👉 ёлланган фуқароларга хавфсиз меҳнат шароитини яратиб беришга;

👉 фуқаролар томонидан бажарилган ишлар учун иш ҳақини оғзаки келишувга мувофиқ тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлашга;

👉 фуқаролар вақтинчалик бир марталик ишни бажараётган вақтида уларга зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлашга.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Хабарингиз бор, Ўзбекистондаги ҳуқуқий янгиликлар ҳақида инглиз тилида маълумот берувчи @leginf канали ишга туширилган.

Каналда у ёки бу масалада профессионал юристлар, ҳуқуқ-тартибот органларининг муносабати тақдим этилади.

Каналдаги аксарият материаллар Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” каналида берилган маълумотларнинг таржималаридан иборат.

Шу билан бирга, каналда инглиз тилида ҳуқуққа оид бошқа қизиқарли маълумотлар ҳам бериб борилади.

Келгусида @leginf каналида инглиз тилини ўрганувчилар учун аудио, видео ва бошқа материаллар бериб борилиши режалаштирилган.

@leginf ни кузатиб боринг!

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/leginf
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-77, 01.02.2019 й.) қабул қилинди
Қарорга мувофиқ, қуйидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича илгари белгиланган чекловлар бекор қилинди:
👉 фойдали қазилмаларнинг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиш тўғрисидаги маълумотлар;
👉 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” ДКнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;
👉 2017 йил 1 январь ҳолатигача давлат олтин валюта-захираларининг йиллик ҳажмлари ва уларнинг таркиби;
👉 давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларнинг умумий ҳажми, уларнинг манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, сўндириш муддатлари, шунингдек қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштирилиши ва қайтарилиши бўйича маълумотлар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot