Huquqiy axborot
374K subscribers
6.29K photos
404 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Кун_тарихи
17 ноябрь (2011 йил)
Ҳукумат қарори билан Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги
низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ, апостиль ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахс имзосининг ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун расмий ҳужжатларга қўйилади.

Апостилга қўйиладиган имзо, муҳр ёки штамп қўшимча равишда тасдиқлашни талаб этмайди.

Апостиль:
👉 чет элда Ўзбекистон элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган ҳужжатларга;
👉 тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатларга;
👉 паспортга, ҳарбий билетга қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг “Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси етказилган экспорт қилинаётган қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларга келиб чиқиш тўғрисидаги сертификатни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар алоҳида белгиланди.

Шунингдек, товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ҳамда ушбу экспертиза натижасида далолатнома тузиш муддати қисқартирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Президент қарори билан Илҳамджан Нематов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

И. Нематовга кўп томонлама ва хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик, Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, шартнома-ҳуқуқ департаменти, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, И. Нематов бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Махсус топшириқлар бўйича элчиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_ахбороти
Адвокатлар палатасининг Конференциясида Тошкент шаҳар “BONA-FIDES” адвокатлик фирмаси адвокати Алим Кадирович Эрназаров Адвокатлар палатаси раиси этиб сайланди.

А. Эрназаров турли йилларда Давлат сув қурилиш қўмитаси, “Ўзагроинформ” ишлаб чиқариш бирлашмаси, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган.
2004 йилдан бугунги кунга қадар адвокат сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Адвокатлар палатасининг Конференцияси палатанинг юқори органи бўлиб, беш йилда камида бир марта чақирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Тегишли санитар қоидаларга асосан боғчаларда қуйидаги овқатланиш режими ўрнатилади:
👉 нонушта – 8.30-9.30;
👉 тушлик 12.30-13.30;
👉 тушдан кейинги чой 16.00-16.30;
👉 кечки овқат 18.00-18.30. (12 соатли боғчалар учун).

Боғчаларда мазкур овқатланиш режимига қатъий риоя қилиниши шарт.

Белгиланган вақтлардан четга чиқишга (20-30 минутгача) фавқулодда ҳоллардагина йўл қўйилади.

Бунда, бола иштаҳасининг йўқолишини олдини олиш мақсадида овқатланишлар орасидаги танаффуслар пайтида болага егуликлар, биринчи навбатда турли ширинликлар, печенье ва булочкалар бериш тақиқланади. Бундан ташқари, мева ва резаворлар, сабзавотли салатлар ҳам фақатгина овқатланиш пайтида берилиши лозим.

Овқатланиш вақтида ширин сок ва ширин чой, сут ва кефирдан ичимлик сифатида фойдаланиш мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонун ва ҳалоллик ҳаётий танловинг бўлсин! (ижтимоий ролик)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
18 ноябрь (1991 йил)
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда, ёхуд тегишли тутқичи бўлган дастада, ё бўлмаса флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда кўтарилади.

Кўтариб қўйилган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь – Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ролик

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Мактабгача таълим муассасаларидаги илк ёш гуруҳи (2-3 ёш) ва кичик гуруҳларнинг (3-4 ёш) ётоқхоналарида икки қаватли каравот ўрнатиш мумкин эмас.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) қуйидаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

👉 ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

👉 I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;

👉 муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;

👉 ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

👉 етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

👉 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

👉 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида меҳнат қилганлар.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Рентген диагностикасида, флюрографияда, визуал назоратли ротацион рентген терапияси қурилмасида бевосита банд бўлган ходимларнинг кунлик иш вақти 5 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
19 ноябрь (1991 йил)
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, қуйидаги давлат мулки объектлари давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди:
👉 ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
👉 моддий маданий мерос объектлари;
👉 Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг, Марказий банкнинг маблағлари, шунингдек олтин захираси;
👉 пул муомаласи бўйича хизмат кўрсатувчи давлат ташкилотлари, қимматли қоғозларни, орденларни ва бошқа шу каби белгиларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар;
👉 Қуролли Кучларининг, Давлат хавфсизлик хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари, муассасалари ва ҳарбий-техникавий мол-мулки;
👉 ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланиб тадқиқот ишларини олиб борувчи, рентген ускуналари, жиҳозларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишни амалга оширувчи ташкилотлар;
👉 радиоактив моддаларни билан ишловчи, уран ва бошқа бўлинувчи материалларни, шунингдек улардан ясалган буюмларни реализация қилишни амалга оширувчи ташкилотлар;
👉 қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, пиротехника маҳсулотларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишни амалга оширувчи ташкилотлар;
👉 овчилик ва спорт соҳасида фойдаланиладиган ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, шунингдек тиғ қурол (совға тарзидаги миллий пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи ташкилотлар;
👉 кучли таъсир этадиган заҳарлар, гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи, шунингдек таркибида шу моддалар бўлган экинларни етиштирувчи ва уларга қайта ишлов берувчи корхоналар;
👉 Давлат захиралари. Фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик мақсадидаги объектлар ҳамда мол-мулк;
👉 атом энергетикаси объектларини ва стратегик аҳамиятдаги объектларни қурувчи ҳамда уларни таъмирлашни амалга оширувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар;
👉 портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддаларни ташишни амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналар;
👉 умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
👉 санитария-эпидемиология станциялари. Суд-тиббий экспертизаси бюролари. Атроф муҳит ҳолатини назорат қилувчи ҳамда табиатни муҳофаза қилувчи хизматлар;
👉 даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари, жазони ижро этиш муассасаларининг корхоналари;
👉 махсус вазифаларни бажарадиган корхоналар (Республика махсус алоқа узели, 15361 рақамли Ҳарбий қисм, Электромагнит мослик маркази);
👉 қабристонлар.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот_учун
🇺🇿 2018 йил 19 ноябрь​ ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 энг кам иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8271.27 (+21.30)

🇪🇺 1 EUR = 9374.66 (-17.93)

🇷🇺 1 RUB = 121.79 (-2.88)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўн тўрт ёшга етмаган бемор болани парваришлаш учун унинг онасига, она бўлмаган ёки бетоб бўлганда бошқа оила аъзоларига ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
АЁҚШда навбатчи операторнинг фамилияси, иш вақти, яқин орада жойлашган АЁҚШлар схемалари кўрсатилган тахтачалар осиб қўйилган бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон
Аввал хабар қилганимиздек, бугун Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган танловнинг 2-босқичига старт берилади.

Ушбу босқичда иштирок этиш учун биринчи босқичда ғолиб бўлган 200 нафар иштирокчи саралаб олинган. Улардан test.adliya.uz сайтида белгиланган муддат (18:00 дан 22:00 гача) оралиғида ҳамда белгиланган вақт (30 дақиқа) ичида 20 та тест саволини ишлаш талаб этилади.

Иштирокчилар 5 гуруҳга (40 нафардан) ажратилган бўлиб, бугун синов фақат биринчи гуруҳ ўртасида ўтказилади.

Биринчи гуруҳдан ўрин олган 40 нафар иштирокчининг ҳар бирига тегишли логин ва парол тақдим этилди.

Унутманг, фойдаланувчи ўзига берилган логин ва парол билан фақат бир марта тест топшириши мумкин.

Тўғри ечилган тестлар тегишли равишда автоматик тизим орқали баҳоланиб борилади.
Ушбу босқичда энг кўп балл тўплаган жами 200 нафардан 20 нафар иштирокчи рейтинг асосида аниқланади ва 3-босқичга қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, танлов ғолибига Малайзияга бепул саёҳат қилиш имконини берувчи икки кишилик йўлланма тақдим этилади!

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ мактабларнинг​ 1 – 4 синф чет тилларини ўрганиш хонасида қуйидаги жиҳозлар бўлиши лозим:

👉 ўқитувчи учун компьютер техникаси (ноутбук);
👉 овоз чиқаргич (динамик);
👉 оптик сичқонча;
👉 видеопроектор;
👉 проектор учун экран;
👉 компьютер учун TV-тюнер.

Шунингдек, қуйидаги қўшимча ускуналар:
👉 стационар DVD-магнитола;
👉 ўқув кўргазмали қуроллар (луғат, мевалар ва полиз экинлари муляжлари ҳамда ўзбек халқ эртаклари);
👉 электрон доска.​

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
20 ноябрь (1992 йил)
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги
низом тасдиқланган.

Қонунчиликка мувофиқ, қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон фуқаролиги йўқотилиши мумкин:

👉 Ўзбекистон фуқаросига нисбатан унинг чет эл давлати армиясига ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек полициясига, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёхуд бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда;

👉 агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

👉 агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;

👉 агар шахс чет эл давлати фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

👉 агар шахс чет эл давлати фуқаролигини олган бўлса.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_акция
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан қонунларни оммага етказиш, фуқароларни ҳуқуқни билиш ва талаб қилишга чорлаш мақсадида 2018 йилнинг 10 ноябридан 10 декабрига қадар “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси ташкил этилган ва айни кунларда бўлиб ўтмоқда.

Ушбу акция доирасида аҳолидан мурожаатларни қабул қилиш учун онлайн платформа очилди. Фуқаролар ҳафтанинг исталган куни исталган соатда (7/24 режимида) ушбу порталга мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаатларнинг ҳар бири жойларга бориб ўрганилади ва амалий ёрдам кўрсатилади.

Акция доирасида мурожаат йўллаш ⬇️

👉 https://goo.gl/eGMdD2

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Темир йўл транспортидаги ҳар бир йўловчи ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган қўл юки олиб юриш ҳуқуқига эга. Икки ўринли купе вагонларида 50 кг қўл юки олиб юрилишига рухсат этилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot