Huquqiy axborot
374K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми
Оммавий ахборот воситалари ахборот манбанинг ёки тахаллусини қўйган муаллифнинг номини уларнинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас. Ахборот манбаи ёки муаллиф номи фақат суд қарори билан ошкор этилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича кредит олиш

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича яна бир ҳужжат қабул қилинди
www.president.uz/uz/2119
#Диққат_танлов

19-саволнинг жавоби⬆️. Саволга аниқ суммани кўрсатиб жавоб берганларга ҳам тегишли баллар берилди. Навбатдаги савол бугун соат 21:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇
@huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳоли кўмир маҳсулоти билан узлуксиз равишда таъминланади.

Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилади:

👉 қиш мавсумида газ бўлмайдиган ҳудудларга етарли миқдорда кўмир етказиб бериш бўйича тегишли ҳужжатлар тасдиқланади (Вазирлар Маҳкамаси – вилоят ҳокимликлари – туман ҳокимликлари);

👉 туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган аҳолини кўмир билан таъминлашга оид жадвал маҳалла фуқаролар йиғинига етказилади;

👉 маҳалла фуқаролар йиғини келиб тушган аризаларга мувофиқ кўмирни сотиб олиш бўйича реестрни шакллантиради ва уни кўмир омборларига етказиб беради;

👉 кўмир омборлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган реестрга ва тасдиқланган жадвалга асосан аҳолини кўмир маҳсулоти билан Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган нархлар асосида узлуксиз таъминлаш чораларини кўради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_савол

Расмда кўрсатилган саволнинг жавобини @tanlovadliya_bot телеграм манзилига жўнатинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
30 октябрь (2014 йил)
Ҳукумат қарори билан Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ, қишлоқ аҳоли пунктлари ерларига қуйидагилар кириши белгиланган:

👉 қишлоқлар ва овуллар ҳудудида жойлашган ерлар;

👉 қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида жойлашган ерлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Cавдо расталари ва бозорларда тарозилар ва бошқа ўлчов приборлари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак. Тарозиларни пештахтанинг фасадига томон бурчак остида ўрнатиш, уларнинг олдини товарлар, дарпардалар, инвентарь ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.

Тарозилар ҳар хил тебранишлар ва зириллашларга учрамайдиган мустаҳкам, барқарор горизонтал жойга ўрнатилади.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳурматли тадбиркорлар!

Тадбиркорлар фаолиятини амалга оширишда сансоларлик, бюрократия ва бошқа тўсиқлар учраётганлиги инобатга олиниб, Президент қарори билан Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар ташкил этилган.

Мазкур гуруҳлар бевосита жойларда фаолият юритиб, уларга Президент Администрацияси ҳамда бошқа республика даражасидаги ташкилотларнинг ходимлари раҳбарлик қилмоқда.

Уларга тадбиркорларни муаммоларини ҳал этиш, шу жумладан уларга ишлаб чиқариш объектлари, ер участкалари ва кредит маблағларини ажратилишини таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўриш бўйича тегишли вазифа ва ваколатлар берилган.

Ҳурматли тадбиркорлар ўз фаолиятингизни амалга оширишда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, бевосита ҳудудий гуруҳлар томонидан ташкил этилган штабларга мурожаат қилинг.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар ҳақида маълумот ⬇️
#Маълумот_учун
🇺🇿 2018 йил 30 октябрь​ ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 184 300 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 360 460 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 360 460 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 221 190 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8236.87 (+10.77);

🇪🇺 1 EUR = 9390.86 (-79.85);

🇷🇺 1 RUB = 125.19 (-0.57).

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенция, стипендия ва нафақалар миқдори оширилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Президент томонидан товар бозорларида савдони янада эркинлаштиришга оид муҳим фармон қабул қилинди.

Хусусан, Фармонга мувофиқ айрим турдаги товарлар экспортига қўйилган чекловлар бекор қилинди.

Фармон билан қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот олиш учун каналимизни кузатиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинди:
👉 улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш ва савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартиби;
👉 акциз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобиль, ўсимлик ёғи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумларнинг ҳисобини юритишнинг махсус тартиби;
👉 кўчма савдо учун рухсатнома ҳужжати олиш талаби;
👉 давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар учун ички бозорда олдиндан маҳсулот ёки хизмат учун 15 фоиз тўловни олдиндан амалга амалга оширишга доир талаб;
👉 айрим турдаги товарлар экспортига чеклов.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга мувофиқ 2018 йил 1 ноябрдан:
👉 импорт бўйича олиб келинган юқори ликвидли маҳсулот турлари, эгаларининг хоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотилади;
👉 энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топшириш имконияти берилади;
👉 юқорида кўрсатилган кунлик нақд пул миқдоридан кам ҳажмга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириши имконияти берилади;
👉 муқобил инкассация хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар ташкил этиш йўли билан нақд пул тушумини фақат Марказий банкининг инкассация хизмати орқали топшириш бекор қилинади;
👉 юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (счёт-фактура) корпоратив банк карточкаларидан фойдаланиш орқали олди-сотди шартномаларини тузмасдан амалга оширилишини назарда тутувчи тартиб жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга мувофиқ 2020 йил 1 январга қадар қуйидагиларни божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш мумкин:
👉 тирик йирик қорамол, қўй эчкилар;
👉 қорамол, қўй ва эчки гўшти;
👉 картошка, соя ловияси;
👉 кунгабоқар, кунжут уруғи;
👉 шакар, гуруч.

Бундан ташқари цемент, асбест, қурилиш ойнаси, ёғоч ва кўмир маҳсулотлари импорти бўйича ҳам 2020 йил 1 январга қадар божхона имтиёзлари тақдим этилди.

Бунда божхона имтиёзлари ишлаб-чиқарувчи корхоналар ўзларининг эҳтиёжлари учун асосий қурилиш материаллар, шу жумладан цемент клинкери ва асбестни импорт қилганда ҳам қўлланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

Танловдаги 20-саволнинг жавоби⬆️. Тўғри жавоб йўллаганларга тегишли баллар берилди. Навбатдаги савол бугун соат 21:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_савол

Расмда кўрсатилган саволнинг жавобини @tanlovadliya_bot телеграм манзилига жўнатинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot