Huquqiy axborot
345K subscribers
6.24K photos
367 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Кун тарихидан (7 ноябрь)

1994 йил:

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган темир йўл корхоналари ва темир йўл бўлимлари, саноат, қурилиш, савдо ва таъминот корхоналари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, бошқа ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари негизида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси ташкил этилган.

2007 йил:

Президент қарори билан Бош прокуратуранинг Қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш маркази тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ташкил этилган. Унинг асосий вазифаси прокуратура органларининг раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва ходимларининг малакасини ошириш ҳисобланади.

@huquqiyaxborot
Президентимизнинг “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра экспорт-импорт тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва махсус турдаги товарларни экспорт ҳамда импорт қилиш учун лицензиялар бериш функцияларини ягона органда бирлаштириш мақсадида лицензиялаш функциялари Ташқи савдо вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказиш назарда тутилган. Бунда заргарлик буюмлари, қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан тайёрланган буюмлар лицензияланадиган товарлар рўйхатидан чиқарилган.

Қиймати 100 минг АҚШ долларидан кам миқдордаги импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш тартиб-таомиллари бекор қилинди.

@huquqiyaxborot
Экспорт қилувчи корхоналарга янги истиқболли хорижий савдо бозорларини фаол ўзлаштириши учун қулай шароитлар яратилди

Президентимизнинг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан товарлар, ишлар ва хизматларни олдиндан тўлов тўламасдан, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирилмасдан ва суғурта полисисиз хорижий валютада экспорт қилишга рухсат этилмоқда, янги мева-сабзавот маҳсулотлари ва айрим турдаги хомашё товарлари бундан мустасно.

Қарорда чегара олди савдосини ривожлантириш ва экспорт тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига 2017 йил 1 декабрдан бошлаб, товарлар (хомашё товарларидан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан 100 фоиз тўлов тўлангандан сўнг экспорт контракти тузмасдан инвойслар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи ҳам берилмоқда.

@huquqiyaxborot
Тошкент вилоятида янги туман ва 3 та шаҳар ташкил этилди

Президентимизнинг "Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти таркибидаги шаҳарлар сони 7, туманлар сони 15 тага етди.
Бунгача воҳада 14 туман (Бўстонлиқ, Бекобод, Бўка, Пискент, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Янгийўл, Оққўрғон, Оҳангарон, Қибрай, Зангиота), 4 шаҳар (Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ) бўлган эди.

Қарор матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
👇👇👇
http://lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3402162

@huquqiyaxborot
Валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби янгиланди

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қайта кўриб чиқилиб, янги таҳрирда тасдиқланди. (рўйхат рақами 2944)

Унга кўра якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) билан ҳам валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби белгилаб берилиб, энди ЯТТлар ўз ҳисобварағидан пул ўтказиш орқали чет эл валютасини сотиб олишлари мумкин.

Бундан ташқари, эндиликда валюта айирбошлаш амалиёти вақтида расмийлаштириладиган барча маълумотномаларни тижорат банклари мустақил равишда тайёрлашлари мумкин. Бугунги кунга қадар мазкур маълумотномалар “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланар эди.

@huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш: нотариат соҳасидаги ислоҳотлар

@huquqiyaxborot
Кун тарихи (8 ноябрь)

1995 йил:
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган Ахборот агентлиги ташкил этилган.

2002 йил:
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи ташкил этилган.

2005 йил:
Ўзбекистон телерадиокомпаниясини Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Ўзбекистон МТРК) этиб қайта ташкил қилинган.

@huquqiyaxborot
💡МАЪЛУМОТ УЧУН #malumotuchun

🇺🇿 2017 йил 8 ноябрь ҳолатига:

✳️ Энг кам:
✔️иш ҳақи — ойига 149 775 сўм;
✔️ёшга доир пенсиялар — ойига 292 940 сўм;
✔️болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 292 940 сўм;
✔️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 179 755 сўм.

✳️ Валюталар курси:
🇺🇸1 USD = 8067.62 сўм
🇪🇺1 EUR = 9367.31 сўм
🇷🇺1 RUB = 136.62 сўм

@huquqiyaxborot
Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланиб, унга кўра фуқаролар йиғинининг масъул котиби ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.
Давлат органлари масъул котибнинг Низомда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишда ва ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиши белгиланди.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
👇👇👇
http://www.lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3403897

@huquqiyaxborot
"Кураш" миллий спорт тури марказлари қурилади
"Кураш" миллий спорт тури марказлари қурилади

Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрда ""Кураш" миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ 2018-2020 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида "Кураш" миллий спорт тури марказлари қурилиши, шунингдек ҳар бир туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларда миллий спорт туримиз бўйича клублар ва секциялар ташкил этилиши белгиланди.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
👇👇👇
http://www.lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3403909

@huquqiyaxborot
Эндиликда халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда 1-3-ўринни эгаллаган ўқувчилар олий таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг, хусусан Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатининг индивидуал турларида ғолиб чиққан (1-3-ўринлар) академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилиниши белгиланди.

Авваллари бундай имтиёз халқаро танловлар ва мусобақаларда 1-5-ўринни эгаллаган ўқувчиларга татбиқ этиларди.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
👇👇👇
http://lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3403911

@huquqiyaxborot
Вояга етмаганларнинг меҳнат қилиш тартиби қандай?
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ!

Вояга етмаганларнинг меҳнат қилиш тартиби қандай?

Меҳнат қонунчилигига кўра, ишга қабул қилишга 16 ёшдан бошлаб йўл қўйилади. 15 ёшга тўлмаган шахслар эса ота-онасининг розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин.

Таълим муассасасида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар 15 ёшга етганларидан сўнг, ота-онасининг розилиги билан соғлиғи ва тарбиясига зиён етказмайдиган ҳамда таълим жараёнини бузмайдиган ишларни фақат ўқишдан бўш вақтларида бажариш учун ишга қабул қилинади.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун банд қилинган иш жойларига иш берувчи маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юборилган 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиши шарт.

Меҳнат қонунчилигида вояга етмаган ходимнинг иш вақти ҳафтасига 24 соатдан ошмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.

@huquqiyaxborot
Люксембург оффшор ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди

2017 йил 7 ноябрда Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг “Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.

2015 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг солиқ солиш мақсадида шаффофлик ва ахборот алмашиш бўйича дунё форуми Люксембургни мазкур ташкилотнинг “талабларига етарли даражада мувофиқ келадиган давлат” сифатида тан олган.

Шунга кўра, мазкур ўзгартириш билан Люксембург Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатидан чиқариб ташланди.

Бундан буён тижорат банклари томонидан мижозларнинг Люксембургда рўйхатдан ўтган, шунингдек норезидентларнинг ушбу давлатда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилмайди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матнидан www.lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.

@huquqiyaxborot
Кун тарихи (9 ноябрь)

1994 йил:
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Самарқанд давлат чет тиллари институти ташкил этилган.
💡МАЪЛУМОТ УЧУН #malumotuchun

🇺🇿 2017 йил 9 ноябрь ҳолатига:

✳️ Энг кам:
✔️иш ҳақи — ойига 149 775 сўм;
✔️ёшга доир пенсиялар — ойига 292 940 сўм;
✔️болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 292 940 сўм;
✔️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 179 755 сўм.

✳️ Валюталар курслари:
🇺🇸1 USD = 8067.62 сўм
🇪🇺1 EUR = 9367.31 сўм
🇷🇺1 RUB = 136.62 сўм

@huquqiyaxborot