Huquqiy axborot
219K subscribers
5.89K photos
320 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми.
Меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш (масалан, ишдан бўшатиш, мукофотдан маҳрум қилиш ва ҳ.к. билан таҳдид қилиш) 184 300 сўмдан 552 900 сўмгача миқдорда маъмурий жарима солинишига сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
29 август (1996 йил)
Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда, жумладан қуйидаги ҳуқуқларга эга:

👉 шифокорни ва шифохонани танлаш;
👉 санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
👉 ўз илтимосига кўра бошқа мутахассислардан маслаҳатлар олиш;
👉 тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
👉 тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
✳️ Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисидаги қонунга кўра:

уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирилмаган ҳолда, иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади;

йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Шухрат Акмалович Ёвқочев Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Академия Қуръон илми, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

👉 табиий офат юз берган жойга бориш;

👉 шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;

👉 жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;

👉 ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
30 август (1996 йил)
Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) қуйидагилар бепул фойдаланиши мумкин:

👉 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
👉 Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
👉 ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
👉 Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
👉 кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги
Президент Фармони қабул қилинди.

Ўзгартиришларга асосан фуқаролар доимий рўйхати мавжуд бўлмаганида, олдинги доимий рўйхатда турадиган жойидаги, пропискага оид маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ўзи турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт столга) мурожаат қилиши мумкин.

Фармон билан йўқотилган паспорт ўрнига паспорт бериш тартиби белгиланди.

Унга мувофиқ паспортини йўқотган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) хабар бериши лозим.

Вақтинча хорижда бўлган фуқаролар паспортларини йўқотиб қўйсалар, паспорт яроқсиз ҳолга келса ёки унинг амал қилиш муддати тугаса Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини олиш учун консуллик ваколатхонасига мурожаат этади.

Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар йўқотилганлиги тўғрисида ишлар органлари томонидан маълумотнома берилади.

Паспорти ўғирлаб кетилган шахслар, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахслар ва табий офатлар натижасида паспортлари йўқолганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилмайдилар.

Фуқаро паспортини йўқотганда паспорт йўқолгани хақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида унга янги паспорт берилади. Бу муддат яна бир ойга узайтирилиши, истисно тариқасида бундай аризаларни кўриб чиқиш муддати олти ойгача чўзилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Бу ойда иш ҳақи олинадиган кун байрам кунига тўғри келган. Шунга кўра бухгалтер ойлик иш ҳақини тўланишини кечиктириши мумкинми? (У.А, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри)

Йўқ, мумкин эмас.
Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади. Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги Фармонига мувофиқ, 2018 йил 31 август қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинган.

Бундан ташқари, 8 ва 15 сентябрь шанба кунидаги дам олиш кунлари 3, 4 сентябрь душанба ва сешанба кунларига кўчирилган.

Шунга кўра:

олти кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари — 31 август, 1, 2 сентябрь;

беш кун ишловчилар учун дам олиш кунлари — 31 август, 1, 2, 3, 4-сентябрь.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Исроил Республикасининг қонунчилигига кўра, велосипед ҳайдовчиларига қўйидаги талаблар мавжуд:

👉 ҳар бир велосипед ҳайдовчисининг бошқариш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномаси бўлиши;

👉 велосипед ҳайдовчиси доим бошида махсус бош кийим (шлем) кийишга мажбур.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
31 август (1991 йил)
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки, уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки, ички коммуникация, транспорт, алоқа ва энергетика тизимлари, республика картографияси ва геодезияси Ўзбекистон Республикасининг мулки эканлиги белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Фарзандим мактабда ўқийди, мактабдан берилаётган китоблар учун қанча пул тўланиши лозим? (И.О, Бухоро вилояти, Когон тумани)

Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, унинг нархлари 2018/2019 ўқув йили учун қуйидагича белгиланган:

👉 умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун – бепул;

👉2-синфлари учун 12 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 26 900 сўмни;

👉3-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 200 сўмни;

👉4-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 15 300 сўмни;

👉5-синфлар учун 13 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 7 400 сўмни;

👉6-синфлар учун 15 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 14 600 сўмни;

👉7-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 700 сўмни;

👉8-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 8 900 сўмни;

👉9-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 9 400 сўмни;

👉10-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 22 800 сўмни;

👉11-синфлар учун 19 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 41 800 сўмни ташкил қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги сизларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги билан самимий табриклайди!
#Биласизми
Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздор жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уйга (квартирага), агар қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса қаратилиши мумкин эмас.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot