Huquqiy axborot
307K subscribers
6.18K photos
337 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Тонировка” масаласида қарор қабул қилинди

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:
👉 2018 йил 1 августдан қорайтирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилди;
👉 ойналарни қорайтириш Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази” ДУК томонидан амалга оширилади;
👉 ойналарни қорайтириш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ)дан рухсатнома (1 йилга берилади) олиш керак;
👉 орқа ойнани ёруғлик ўтказувчанлик беш фоиздан кам бўлмаган (95 фоизга қорайтириш), орқа ён ойналарни ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган (70 фоизга қорайтириш) даражада ўзгартириш мумкин;
👉 олд ойнанинг тепа қисмини 14 см дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган шаклда ўзгартириш учун рухсатнома шарт эмас;
👉 хорижий давлатларнинг ойналари қорайтирилган енгил автотранспорт воситаларини Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Қорайтиришга рухсатнома берганлик учун тўловлар:
👉 жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм);
👉 юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм);
👉 хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ жорий ўқув йили учун 10 та мутахассисликка жами 200 та тингловчи қабул қилинади.

Қабул квоталарининг 65 таси давлат гранти асосида, 135 таси эса тўлов-контракт асосида қабул қилиниши белгилаб берилди.

Энг кўп тингловчи “Тижорат банкларини бошқариш” мутахассислигига (45 та) қабул қилинса, “Суғурта компанияларини бошқариш” мутахассислигига фақат тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Академия магистратурасига иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган, ёши 35 дан ошмаган номзодлар вазирликлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг йўлланмалари асосида қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
19 июль (2005 йил)
Президент Фармонига мувофиқ Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари негизида Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилган.

Тошкент тиббиёт академияси юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлайдиган етакчи ўқув муассасаси ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди

2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги
Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ арзон уй-жойларнинг дастлабки бадали қуйидагича белгиланди:

1) қишлоқ жойларда:

0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) ва 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар учун – 10 фоиз миқдорида;

0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун – 25 фоиз миқдорида;

2) шаҳарларда дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда ўртача 15 фоиз миқдорида.

Мазкур ипотека кредитлари 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.

Эслатиб ўтамиз, арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал шу кунга қадар сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши лозим эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисда”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифалари этиб:
👉 озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини ташкил этиш ва таъминлаш, тегишли тартибда кийим-кечак, озиқ-овқат ва турар жой учун бир марталик тўланадиган нафақа пули бериш;
👉 мақбул ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, соҳа мутахассисларидан ёрдам олиш, зарур ҳолатларда даволанишга, қариялар ва ногиронлар уйларига йўлланмалар бериш;
👉 реабилитация қилишда, уй-жой ва маиший ҳамда бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал қилишда, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар олишда ёрдам кўрсатиш белгиланди.

2019 йил 1 январдан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида, тўлиқ ижтимоий мослаштириш мақсадида маҳкумларни тизимли ўрганиш ва уларнинг онгини ўзгартиришга қаратилган тарбиявий ишларнинг ягона комплекс тизими жорий этилади.

Қарорда белгиланишича маҳкумларга шахсий ҳужжатларни тиклаш ва паспорт олишда ёрдам кўрсатилади, уларнинг пенсия суғуртаси, меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилингунга қадар амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Чет_эл_қонунчилиги
Мисрда ижтимоий тармоқлар орқали сохта ва ёлғон хабар тарқатган шахслар жавобгарликка тортилиши мумкин.

Миср парламенти ижтимоий тармоқларда 5 мингдан ортиқ обуначиси бўлган саҳифа (канал)ларни оммавий ахборот воситасига тенглаштирувчи қонунни қабул қилди.

Қонунга мувофиқ сохта ва ёлғон хабарларни тарқатганларнинг саҳифаси тўсиб қўйилади ва ўзлари жавобгарликка тортилади.

Қонунни назорат қилиш ОАВ фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Олий кенгашга юкланди.

Бундан ташқари, ОАВ фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Олий кенгашнинг розилигисиз янги сайт яратиш тақиқланади.

Олий кенгаш ўз навбатида мавжуд сайтларни блоклаш ёки уларни жаримага тортиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 2018-2019 йилларда кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича жами 49 та лойиҳа амалга оширилади.

Хусусан, туманда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали 750 киши иш билан таъминланади.

Ўзбекистон туманидаги муҳандислик-коммуникациялари мавжуд бўлган, фойдаланилмасдан бўш турган бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкалари хатловдан ўтказилиб, кейинчалик янги иш ўринларини ташкил этиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига ва салоҳиятли инвесторларга белгиланган тартибда берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат божи ставкалари ўзгартирилди
Ҳукуматнинг 2018 йил 17 июлдаги қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган аризалардан қуйидаги миқдорларда бож ундирилади:

мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 4 фоизи (олдин – 2 фоиз) миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари (олдин – 50 фоиз) кўп бўлмаган миқдорда;

никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - энг кам иш ҳақининг 2 баравари (олдин – 50 фоиз) миқдорида;

такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - энг кам иш ҳақининг 4 баравари (олдин – 120 фоиз) миқдорида;

уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатланган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан - энг кам иш ҳақининг 2 баравари (олдин – 50 фоиз) миқдорида;

алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан - энг кам иш ҳақининг 1 баравари (олдин – 10 фоиз) миқдорида.

Иқтисодий судларга киритиладиган мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи (олдин – 1 фоиз) миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бож ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди

Ҳукуматнинг 2018 йил 18 июлдаги қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 66 та ташкилот мавжуд эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
20 июль (1992 йил)

Ўзбекистон ёшларини чет мамлакатларга ўқишга юбориш тўғрисидаги
Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан давлат идоралари томонидан тузилган битим ва шартномаларга мувофиқ, чет мамлакатларга ўқишга юборилаётган шахсларга ўқишга бориш ва ватанига қайтиб келиш, шунингдек, таътил вақтида, аммо бир йилда кўпи билан бир марта келиб-кетиш харажатлари тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тўланиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди.

Агентлик атом энергетикасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун масъул бўлган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

“Ўзатом” агентлиги ҳузурида Илмий-техник ва эксперт кенгаши ташкил этилди. Белгиланишича атом энергетикасини ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш “Ўзатом” агентлигининг Илмий-техник ва эксперт кенгаши хулосалари асосида амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасига 2018 йил 1 октябрга қадар муддатда “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетига қабул квоталарини;

талабаларнинг атом энергетикасининг аниқ мутахассисликлари юзасидан хорижий таълим муассасаларида таълим олиши ва стажировка ўташи бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра университетнинг асосий вазифаси, жумладан фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш ҳисобланди.

Университет таркиби 10-15 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилади.

Ҳар йили Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган “Энг намунали хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадрятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис” кўрик-танлови доирасида намунали фаолият олиб бораётган “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ва аъзоларини рағбатлантириш бўйича алоҳида номинациялар жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўровнома
Ўзбекистонда бир диндан бошқасига ўтказишга даъват қилиш (ҳаракат қилиш) тақиқланади.
Сизнингча:

1️⃣ бу тақиқ тўғри киритилган, чунки у динлар ўртасида муносабат бузилишини олдини олади;

2️⃣ бу тақиқни бекор қилиш керак, чунки у диний эркинликни чеклайди;

3️⃣ бу тақиқ ҳеч нарсани ҳал қилмайди.

#Опрос
В Узбекистане запрещается призывать (пытаться) перейти из одной религии в другую.
По Вашему мнению:
1️⃣ этот запрет правильно внесен, так как предотвращает конфликт между религиями;

2️⃣ этот запрет необходимо отменить, так как он ограничивает религиозную свободу лица;

3️⃣ этот запрет ничего не решает.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президентнинг 2018 йил 19 июлдаги Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзгартиришлар асосан судлардаги бошқарув ходимлари сонига алоқадор бўлиб, шунингдек туман (шаҳар) маъмурий судларининг намунавий тузилмаси янгиланган.

Хусусан, эндиликда туман (шаҳар) маъмурий судлари бошқарув ходимлари сони 2-6 бирликни (олдин - 2-4 бирлик), судьялар сони 1-3 тани (олдин – 1-2 та) ташкил этади.

Шунингдек, туман (шаҳар) маъмурий судлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 440 (олдин - 408) бирлик, шундан судьялар сони - 220 тани (олдин - 204 та) ташкил этиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
21 июль (2009 йил)
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси тасдиқланган. ⬇️
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:
2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи миқдорини 2 бараварга;

2018 йил 1 сентябрдан илмий-тадқиқот муассасалари муҳандис-техник ходимларининг иш ҳақи миқдори 30 фоиздан 100 фоизгача табақалаштирилган миқдорда оширилади.

Илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий, муҳандис-техник ходимлари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи миқдори қуйидаги икки босқичда оширилади:
👉 2019 йил 1 январдан – 20 фоизга;

👉 2019 йил 1 июлдан – 25 фоизга.

Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарманинг асосий вазифаси этиб, жумладан илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини жадал ва кенг жорий қилиш этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жами 62,45 га ҳудуд Самарқанд вилоят кичик саноат зоналари таркибига қўшимча равишда киритилди.

Шунингдек қарор билан кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, манзилли рўйхатда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун умумий қиймати 8 621,0 миллион сўм миқдоридаги маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 16 мартда Президент қарорига асосан Самарқанд вилоятининг 14 та туман (шаҳар)ларида жами 53,1 гектар майдонда кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилган эди.

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган холда 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия) филиали ташкил этилиб, унда ядро энергетикаси ва иссиқлик физикасининг тармоқ эҳтиёжлари учун илмий-технологик ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган муҳандис-техник кадрлар тайёрланиши белгиланди.

“ММФИ” МТЯУ филиалининг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиал битирувчиларига “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг (Россия) белгиланган намунадаги дипломи берилади ва бу диплом Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot