Huquqiy axborot
371K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсади 2022 йилгача Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботидаги жаҳон мамлакатларининг биринчи йигирматалиги даражасига мос келадиган энг қулай шарт-шароитларни яратиш этиб белгиланди.

Қарор билан Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг ўрнини асослаш бўйича жаҳон банки экспертлари ва “Бизнес юритиш” жамоаси билан музокаралар ўтказиш учун ишчи гуруҳ ҳар йили Вашингтон шаҳрига юборилади.

Шунингдек, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда ҳар йили февраль-март ойларида “Бизнес юритиш” ҳисоботини тайёрлаш доирасида Жаҳон банки экспертлари томонидан юбориладиган саволномаларни тўлдириб боради.

Савдо-саноат палатасига амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ҳамда “Бизнес юритиш” ҳисоботи йўналишлари юзасидан қонун ҳужжатлари талабларининг амалиётга жорий этилишини холисона баҳолаш учун ҳар йили тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шу жумладан, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш, қайта ишлаш, кўриб чиқиш ва таклифларини муҳокама қилиш бўйича махсус портал орқали сўровлар ўтказиш вазифаси юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Америкалик юқори табақа вакиллари ўз фарзандларини ижтимоий тармоқлардан ҳимоя қилмоқда

👉 http://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3762

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Rais Buva
"Таълим тизимидаги коррупция - бу келажакка хиёнатдир"
Обуна бўлинг: @raisbuva_uz

#бизкоррупциягақаршимиз #мыпротивкоррупции
#Кун_тарихи
15 июль (2005 йил)
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни ҳисобга олиш ва кузатиб бориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган.

Йўриқномага асосан тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилиш ҳолати аниқланган тақдирда мазкур шахс тиббиёт муассасасининг профилактика ҳисобига олинади.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш, “гиёҳвандлик” ёки “заҳарвандлик” ташхисини қўйиш, шифокор нарколог томонидан ҳисобга олиш масаласини ҳал этиш, текширувдан ўтказиш маълумотлари мавжуд ҳаққоний материалларнинг бутун мажмуига боғлиқ бўлади, бунда текширувдан ўтказиш пайтида баданда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар йўқлиги, бошқа етарлича асосланган маълумотлар бўлгани тақдирда, ҳисобга олмаслик учун асос бўла олмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Эслатиб ўтамиз, Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги Президент Фармониига мувофиқ:

2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:

👉 иш ҳақи – ойига 184 300 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар – ойига 360 460 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Адвокат, нотариус, ёзувчи

👉 http://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3781

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
✳️ Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисидаги қонунга кўра:
👉 уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирилмаган ҳолда, иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади;
👉 йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
16 июль (2012 йил)
Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ:

барча солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ойма-ой солиқ ҳисоботини тақдим этиш бекор қилинган;

микрофирмалар йиллик статистик ҳисобот тақдим этиши белгиланган;

рухсат беришга оид 80 та тартиб-таомилни (уларнинг умумий миқдорига нисбатан 26 фоиз), шунингдек, лицензияланадиган фаолият турларининг 15 таси бекор қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ эндиликда:

👉 электрон тижорат орқали сотилган қиймати уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (хизматлар) экспорти Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида мониторингдан ўтказилмайди;

👉 тижорат банкларига қўйилган тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймаслик бўйича талаб, товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатларига тадбиқ этилмайди;

👉 товар ва хизматларни интернет-дўкон ва электрон савдо майдончалари орқали сотувчи шахслар ўз фаолиятларини электрон чек ёки ҳақ олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат юборишни таъминлайдиган виртуал терминалларни (E-POS) қўллаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ички ишлар органлари:

👉 юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чораларни кўриши;

👉 жамоат жойларида (кўчалар, майдонлар ва ҳ.к.), шунингдек оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаши;

👉 жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойга, ҳодиса жойига дарҳол етиб келиши, ғайриқонуний қилмишларга чек қўйиши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
💡МАЪЛУМОТ УЧУН #malumotuchun

🇺🇿 2018 йил 17 июль ҳолатига:

✳️ Энг кам:
✔️ иш ҳақи — ойига 184 300 сўм;
✔️ ёшга доир пенсиялар — ойига 360 460 сўм;
✔️ болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 360 460 сўм;
✔️ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 221 190 сўм.

✳️ Валюталар курслари:
🇺🇸 1 USD = 7787.81 (-25.61)
🇪🇺 1 EUR = 9100.06 (-76.80)
🇷🇺 1 RUB = 124.54 (+0.35)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишида фаолият олиб бораётган мутахассислар ҳам илмий унвон олишга талабгор бўлишлари мумкин.

Хусусан, профессор илмий унвони тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳаларини ўзининг йирик асарлари билан бойитган, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми, халқ устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвонларига эга бўлган олий таълим муассасасида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Азиз Ботирович Воитов Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди.

А. Воитов шу кунга қадар “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Президентнинг 2018 йил 13 апрелдаги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ ССРИнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотиши белгиланган эди.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги 20 дан ортиқ давлат органлари билан ҳамкорликда актуал ҳужжатлар рўйхати тайёрланди.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ замон талабларига жавоб берадиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий бўшлиқни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида ҳозирда амалда бўлиб турган 171 та ҳужжатнинг ўрнига 56 та қонун ҳужжати қабул қилинади.

Масалан, ҳозирги кунда газ саноатида қўлланилаётган 1947 йилда қабул қилинган собиқ ССРИ Газ саноати вазирлигининг Суюлтирилган газ базаси хизматчилари ва ишчиларининг сони нормативлари ва газ баллонларни тўлдириш ва таъмирлаш вақти меъёрлари ўрнига “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тегишли ҳужжати ишлаб чиқилади.

Адлия вазирлиги мазкур жараённи мувофиқлаштириб боради.

Вазирлик ва идоралар раҳбарларига ҳужжатларни ўз вақтида сифатли тайёрлаш, экспертиза қилиш ва келишиш бўйича шахсий жавобгарлик юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
17 июль (2007 йил)
Вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарни ёш оилаларга бериш тартиби тўғрисидаги низом
Ҳукумат томонидан тасдиқланган.

Низомга мувофиқ ёш оилаларни уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга қўйиш туман, шаҳар ҳокимлиги томонидан эр-хотиндан бирининг берган аризаси асосида амалга оширилади.

Уй-жойлар навбат бўйича, бундай оилалар ҳисобга олинган санадан келиб чиққан ҳолда ва тегишли уй-жой майдони мавжудлигига қараб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига 2018 йилда 150 миллиард сўм ажратиш, 2019 йилдан бошлаб эса бюджет параметрларида 300 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутиш белгиланди.

Мазкур маблағларнинг камида 50 фоизи “Микрокредитбанк” АТБ, “Агробанк” АТБ ва Халқ банки АТБда кредит линияларини очиш ва кейинчалик мазкур банклар томонидан республика туманлари ва шаҳарларида янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш мақсадида йўналтирилади

Микрокредитлар энг кам иш ҳақининг 500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкаси, шу жумладан, тижорат банкининг ажратиладиган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги маржа билан тақдим этилади.

Бунда микрокредитлар ишсиз шахсларга, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига гаров таъминотисиз энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмаган ҳажмда ажратилиши мумкин.

Биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади.

Қишлоқ туманларида (бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно) сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot